⚠️ Интернетдаги зўравонлик ва ахлоқсизликни тарғиб қилувчи контентлар ёшларнинг руҳий барқарорлигига хавф солади!
Бугун болаларнинг тарбиясига, дунёқараши ва фикрлари шаклланишига реал муҳитдан кўра, виртуал муҳит кўпроқ таъсир кўрсатмоқда.
Онлайн платформалар орқали ахборот алмашинуви, шу билан бирга, таълим, тадбиркорлик ва ижтимоий мулоқот самарали йўлга қўйилган. Аммо шундай имкониятлар фонида, интернет орқали шафқатсизлик, зўравонлик, ахлоқсизлик каби салбий иллатлар ҳам кенг тарқалмоқда.
Бу ҳолат нафақат шахсий, балки умумжамият даражасида жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.
xabar.uz янгиликлар сайтида
эълон қилинган ушбу мақола зурриёдининг келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир ота-онани жиддий ўйлов ва ташвишга солиши табиий.
Муаллиф Жасур Ҳусанов (АОКА бошқарма бошлиғи) Ижтимоий тармоқларда, хусусан, YouTube, TikTok, Instagram ва Telegram каби платформаларда айрим шахслар ва гуруҳлар томонидан зўравонлик, шафқатсиз муносабатлар, ҳатто жиноятларнинг тафсилотларини тарғиб қилиш ҳолатлари акс этган видео, фото контентлар тарқатилишининг салбий оқибатларига тўхталган.
Фарзандларимизнинг маънан комил, ахлоқан баркамол шахс бўлиб етишишида давлат органлари, таълим муассасалари, ота-оналар ва оммавий ахборот воситалари ҳамкорликда иш олиб боришлари зарур.
Таълим тизимида ахборот маданияти, рақамли хавфсизлик ва ахлоқий тарбия бўйича дарслар жорий этилиши давр талаби бўлиб бормоқда.
Шу билан бирга, интернет фаолиятини мониторинг қилувчи махсус идоралар самарали ишлаши, ёшлар учун соғлом контентлар яратилишига алоҳида эътибор қаратиш керак, дейди муаллиф мақолада.
Жасур Ҳусанов муаммонинг ечими сифатида қонунчиликни такомиллаштириш, давлат ва жамиятнинг ҳамжиҳатлиги, оила ва таълим муассасаларининг фаол иштирокини қайд этган.
Шу билан бирга, давлатнинг бу борадаги масъулиятини ошириш, масъул тузилмаларнинг фаолиятини такомиллаштириш зарурлигини таъкидлаган.
➡️ Мақолани ўқиш: https://xabar.uz/8k1i
〰️〰️〰️〰️
Telegram |
Youtube |
Facebook |
Instagram |
Медиабанк |
Сайт