#Сурхондарё_вилоят_Кенгаши
Депутатнинг Музработдаги ўрганишлари давом
этмоқдаЎзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Зуҳриддин Мавлонов Музработ туманидаги фуқаролар билан очиқ мулоқотлар олиб бориш, жойлардаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларга ечим топиш мақсадида ҳудуддаги фаолиятини давом эттирмоқда.
Зуҳриддин Мавлонов туман Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар асосида “Шаффоф” маҳалла фуқаролар йиғинидаги аҳоли билан учрашув ўтказди. Мулоқот чоғида тумандаги муҳим муаммолардан бири — 2019 йилда қурилиши бошланган, 100 минг нафарга яқин аҳолига маданий хизмат кўрсатишни кўзда тутган “Маданият саройи” қурилиши асоссиз равишда тўхтаб қолгани ҳақида фикр алмашилди.
Депутат мазкур объектни шахсан бориб кўздан кечирди ва унинг ҳозирги ҳолати билан танишди. Суҳбат чоғида депутат “Маданият саройи” қурилиши нега тугатилмагани, ажратилган маблағларнинг сарфланиши, ҳужжатлар йиғма ҳисоб-китоби асосида амалга оширилиши керак бўлган ишлар нега бажарилмаётгани юзасидан тегишли вазирлик ва идораларга расмий депутатлик сўрови юборилишини маълум қилди.
Шу билан бирга, депутат туман аҳолисига хизмат кўрсатадиган ижтимоий объектларни қайта қурилишга қайтариш масаласи “Адолат” СДП фракциясининг доимий назоратида бўлишини таъкидлади.
Adolat.uz |
Facebook |
Telegram |
Instagram |
Twitter |
YouTube