🏦 Асакабанк ходими халқаро спорт фестивалида фахрли натижа қайд этди!
2025 йил 26 апрель куни Амирсой дам олиш масканида ўтказилган “Sky Camp Bo‘stonliq 2025” халқаро спорт фестивалида Асакабанк ходими Сабиров Алимардон юксак натижага эришди.
Трейл йўналиши бўйича 5 км масофада барча ёш тоифалари орасида ўтказилган баҳсларда Сабиров Алимардон фахрли 3-ўрин соҳибига айланди.
Бундан ташқари, у 40 ёш ва ундан катта иштирокчилар орасида энг яхши натижани қайд этиб, алоҳида тақдирланди ва мукофотланди.
Асакабанк ўз жамоасининг салоҳиятли ва ҳар томонлама фаол ходимлари билан фахрланади! Биз Алимардон Сабировнинг ушбу ютуғини банкнинг жамоавий руҳи, қатъияти ва юксак мақсадларга интилиши намунаси сифатида қадрлаймиз.
🏦 Асакабанк — ғалабаларга етакловчи банк!