Япон грантларини жалб қилиш бўйича “йўл хатираси” имзоланди
Қўмита раиси Баҳром Норқобилов ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) нинг Марказий Осиё ва Кавказ минтақаси раҳбари ўринбосари Юка Сонояма ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорликни кучайтириш, грант дастурлари масштабини кенгайтириш, шунингдек чорвачилик ва унинг тармоқларига япон инновацияларини жалб қилиш бўйича “йўл хатираси” имзоланди. Шунингдек, қиймати 152 миллион АҚШ долларига тенг "Чорвачиликни ривожлантириш ва ҳайвонлар саломатлигини яхшилаш" лойиҳаси доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/yaponiya-bilan-hamkorlikda-152-mln-dollarlik-chorvachilik-loyihasi-amalga-oshiriladi_713017