Қарақолпоқ ўғлониман
Шоир Шеркамол
Бахтим магу тупроғингдадир
Шу тупроқнинг поспониман мен
Кўнглим майса япроғингдадир
Қарақолпоқ ўғлониман мен..
Битта шоир болангман Ватан
Дилингдаги нолангман Ватан
Тоғда ўсган лолангман Ватан
Қорақолпоқ ўғлониман мен..
Саксавуллар яқин сирдошим
Кўкдан кулиб боқар қуёшим
Шу сўз бахтим, тик тутар бошим
Қарақолпоқ ўғлониман мен..
Сен Отамдан қолган ҳур шахрим
Қувончимсан, оримсан ахтим
Кўнглимдаги мангуга фахрим
Қарақолпоқ ўғлониман мен..
Жайҳун менинг кўнглимга ўхшар
Барчин менинг синглимга ўхшар
Ошорларим севгимга ўхшар
Қарақолпоқ ўғлониман мен..
Дунёга жар соларман ҳардам
Кўксимни тарк қилар шунда ғам
Матхинг учун тутурман қалам
Қарақолпоқ ўғлониман мен..
Шеркамолдан битилган баёт
Ишқинг билан шеър ёзиб ҳайҳот
Бахтим канда қилмаган ҳаёт
Қарақолпоқ ўғлониман мен...
19.04.2025..
Бизди социаллық тармақларда бақлап барың: 👇
Телеграм |
Инстаграм |
Фейсбук