АСКАР ШАҲИД
Ватан шаъни дея отланган ҳар жон,
Ҳар нафас, қадами таҳликали роҳ.
Чимилдиқ кўрмаган жон пурҳаяжон,
Кулгу, йиғисида ўлимдир ҳамроҳ.
Найди, қисматнинг жувон мардида ўчи?
Бир ўғлон шаҳиддир Ватани учун!
🕊Кетаркан-Сўради тилмоч боласи
"Дадажон қаёққа" такрор, ҳайратда?
"ЎЛИМГА" дер ичи жим, бўғиқ, саси,
Овозли жавоби БОЛАМ ЖАННАТГА!
Кетаркан олмоқчун шаҳидлар ўчин.
Бир ўғлон шаҳиддир Ватани учун!
🕊Ҳомиласин силаб ойчеҳра гул, қиз,
Хаёлан тўплар куч, ЁДГОРИМ болам.
Қандоқ орзулари бор эди эсиз,
Ўт қўйди оламга У қилган нола.
Гулга туллик мавқе!
-Нега? -Не учун?
Бир ўғлон шаҳиддир Ватани учун!
🕊Отанинг қўлидан қулаган буюм,
Онанинг эшикка сўнг суяниши.
Опа-сингил ашки қонли, бир уюм,
Ички олам қаро, қаро бор ташқи!
Фахр шум кўргулик, шум ажал кучи,
Бек ўғлон шаҳиддир Ватани учун!
🕊Келмоқ бор, кетмоқ бор, орада синов
Инсон эътиқодинг маҳкам тутиб ўт!
Эсласа эсларли бўл, келса гар ёв,
Йўқ қил, то келажак авлодинг учун.
Ватан байроғидан ёпиниб тобут
БИР АСКАР ШАҲИДДИР!
Холида ИСМ
ОИЛ
t.me/xolidaIsmoil