⚡️Бухорода 20 ёшли талаба ўз жонига қасд қилиб, хат қолдириб кетди
Бугун, 27 апрель куни Бухоро давлат техника университетида янги қурилган ётоқхонанинг 1-қаватида яшаб турган биринчи курс талабаси ўзини осиб, жонига қасд қилди.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, 2005 йилда Навоий вилоятида туғилган 1-босқич талабаси А.Ш. бугун эрталаб тахминан соат 07:23 ларда ўз жонига қасд қилган. Ўлимидан олдин талаба хат қолдирган. Хатда марҳум ўлими учун ҳеч кимни айбламасликни ёзган ва ўз ота-онасидан кечирим сўраган.
Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг👇🏼
TELEGRAM |
INSTAGRAM | YOUTUBE