Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
Message
IR
Iroda_Abbasovna
2 550 subscribers
4
6
684
📌 Солиқ кодексининг 315-моддасига киритилган ўзгартишлар: захира фондларини шакллантирувчи ташкилотлар рўйхати кенгайтирилди

🔹 Нима ўзгарди?
2025 йил 18 апрелдан бошлаб ЎРҚ-1058-сонли Қонун кучга кирди. Унга мувофиқ, Солиқ кодексининг 315-моддасига ўзгартишлар киритилди. Энди нобанк кредит ташкилотлари ҳам қонунчиликда белгиланган нормалар доирасида захира фондларини шакллантириш бўйича харажатларни ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлди

🔹 Аввал нима бўлган?
315-модда аввал қуйидагиларга тааллуқли эди:
• банклар,
• банк лицензияси асосида айрим турдаги банк операцияларини амалга оширувчи юридик шахслар,
• суғурта ташкилотлари.

⚠️ Бироқ бу норма 2022 йилдаги таҳриридаги Нобанк кредит ташкилотлари тўғрисидаги Қонун билан мувофиқлашмаган эди

📌 Микромолиявий ташкилотлар, ипотека қайта молиялаш ташкилотлари ва бошқа нобанк молиявий субъектлар банк лицензиясига эга эмас, балки бошқа махсус қоидалар асосида фаолият юритар эдилар.
👉 Шу сабабли, улар учун 315-модданинг қўлланилиши юзасидан ҳуқуқий ноаниқлик юзага келган — гарчи уларда захира мажбуриятлари мавжуд бўлса ҳам.

🔹 Эндичи?
ЎРҚ-1058 қонуни қабул қилиниши билан бу ҳуқуқий ноаниқлик бартараф этилди:
• 315-модда энди расман нобанк кредит ташкилотларига ҳам тааллуқли,
• бундан ташқари, маҳсус Қонунга янги иштирокчилар киритилди:

✅ Профессионал асосда кафолат бериш ташкилотлари,
✅ Факторинг ташкилотлари

❗️ Шуни ҳам таъкидлаш лозимки: ломбардлардан ташқари барча бундай ташкилотлар пруденциал нормативларга риоя этиши шарт (маҳсус Қонуннинг 26-моддасига қаранг).

📎 Хулоса қилиб айтганда, эндиликда микромолиявий, ипотекани қайта молиялаш ва янгидан киритилган молиявий иштирокчилар захира фондларига ажратмаларни харажат сифатида ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлди. Бу эса амалдаги ҳуқуқий бўшлиқни бартараф этиб, ягона ва аниқ солиқ ёндашувини шакллантиради.

Шарҳ @iroda_abbasovna томонидан тайёрланди
04/21/2025, 08:02
t.me/iroda_abbasovna/724
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found