Ботир Қодиров шеърдан рухсатсиз фойдалангани учун жаримага тортилди.
Абдуссамий тахаллуси билан ижод қилиб келаётган шоир Шоҳрух Абдувоҳидов ўзи томонидан ёзилган «Қизғонаман», «Сўнгги нафасгача», «Соғиндим ёмон» ҳамда «Дилдора» номли шеърлари хонанда Ботир Қодиров томонидан рухсатсиз ҳамда тегишли тартибда муаллифлик ҳақини тўламасдан фойдаланилганини билдирган.
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг қарорига кўра, Қодировга нисбатан 3 млн сўм жарима жазоси
тайинланган.
👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!