Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
Message
107
7
16 k
‼️ Ўзбекистон Россия элчисига у ердаги меҳнат мигрантлари ҳуқуқлари бузилаётгани борасида ташвиш билдирди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Россия элчиси Олег Малгинов билан бўлиб ўтган учрашувда меҳнат миграцияси, консуллик хизматлари ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинган.

Музокараларда ўзбекистонлик мигрантларнинг ҳуқуқлари бузилаётгани ва уларга нисбатан қўпол муомала ҳолатлари кўпаяётгани Россия томонининг эътиборига ҳавола қилинган. Ўзбекистон томони бу ҳолатларни синчиклаб ўрганиш ва тегишли чоралар кўришни сўраган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
05/03/2025, 13:47
t.me/zamon/35809