Фарғоналик мураббий бошчилигидаги жамоа - Осиё кубоги соҳиби!
Матонатли ўзбек ўғлонлари 17 ёшлилар ўртасидаги Осиё Кубоги мусобақасида ғолибликни қўлга киритишди!
Финалда терма жамоамиз ҳақиқий ирода ва жасорат намунасини кўрсатди. Мезбон жамоа, минглаб рақиб мухлислари қаршисида, ҳакамнинг қарорлари ва 9 киши бўлиб қолиш. Ёшлар учун бу албатта, катта муаммо эди. Марғилонлик Ислом Исмоилов жамоасини иккинчи бўлимда руҳиятини кўтариб, ўзгача тактикалар билан майдонга олиб тушди.
Ўйин тафсилотлари эса қуйдагича: Номинал мезбон Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси 40-дақиқада Нурбек Сарсенбековга, кўп ўтмай 45-дақиқада эса Миразиз Абдукаримовга ҳам қизил кўрсатилди.
Иккинчи бўлимда 50-дақиқада Муҳаммад Ҳакимов ҳисобни пеналтидан очди. 70-дақиқада Садриддин Ҳасанов ажойиб гол киритди.
Учрашувдаги ғалабани сақлаб қолишда Неъматуллоҳ Рустамжоновнинг ҳиссаси катта. Ажойиб сейфлар ижро этди.
Бувайдалик Асилбек Алиев мусобақа тўпурари бўлди.
Fergana.uz|
Facebook|
Instagram|
Youtube|
X