Ўзсаноатқурилишбанк Ахборот хизмати – тижорат банклари орасида пешқадам!
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 2024 йил декабрь ойига қадар республика миқёсидаги давлат ва хўжалик органлари, шунингдек, маҳаллий ҳокимиятлар матбуот хизматлари фаолияти самарадорлиги баҳоланди.
Натижаларга кўра, Ўзсаноатқурилишбанк Ахборот хизмати 82,3 балл билан тижорат банклари орасида етакчи ўринни эгаллади!
Бу эътироф – жамоамизнинг самарали, шаффоф ва жамоатчилик билан фаол мулоқотга қаратилган меҳнати самарасидир.
Ишонч учун раҳмат! Биз сизнинг овозингиз бўлишда давом этамиз!
#sqb #АхборотХизмати #Эътироф #ОАВ #ТижоратБанклари