Сен ҳали ўғримисан?
- Ойи ким у ўғри? - Шона Фазилат опанинг гапларига тушунмай термулди.
- Ҳали ўғри кимлигини ҳам билмайман дегин. Сенсан ўша ўғри!
Тушундингми сенсан! - бақириб юборди. Шона эса йиғлашга тушди. - Қайси қўлинг билан ўғирладинг-а? Қайси қўлинг билан. Мана шуниси биланми? - дея Шонанинг ўнг қўлига браслет билан уришни бошлади. - Ёки буниси биланми?
Гапир! - энди иккинчи қўлига ҳам ура кетди. Шовқинни эшитган Акмал ака югуриб келди.
- Фазилат нима бўлаяпти? - уни орқасидан болалар ҳам етиб келишди.
- Дадаси, сиздан минг бор узр сўрайман. Ўшанда пулларингизни чиндан ҳам мана шу қиз олган экан.Мен буни қанча ҳимоя қилсаму, бу мени ортимдан пичоқ урибди. Уни хонасидан чиқди бари. - Шонани уришдан тўхтаб, эрига қўлидаги олмос кўзли узук ва феруза тошли браслетини кўрсатди.
- Бу қанақаси бўлди энди? А, бу қиз яхшигина ўғри чиқиб қолибдику а? -кесатиғли оҳангда гапириб, хотининг қўлидаги тақинчоқларни олди.
-Дадаси келинг шу қизни ими жимида йўқотайлик биров билмайдиган қилиб.