Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
Message
EL
ELTUZ
150.3K subscribers
118
34
18 k
РУС СИЁСАТЧИЛАРИ ФАҚАТ “КЎЧА ТИЛИ”НИ ТУШУНИШАДИ

«Рус характерига тушуниш қийин. Мен буни сиёсатчилар билан учрашувларимда яққол ҳис қилганман. Рус сиёсатчиси юзингизга қараб туриб, бемалол ёлғон гапиради. Ўзи ҳам биладики, сиз унинг ёлғонини сезяпсиз, лекин барибир хижолат бўлмайди. Ёлғон гўёки Россия ҳокимиятининг доимий ҳамроҳига айланиб қолгандек.

Мен рус сиёсатчилари билан ҳар гал учрашганимда, улар учун суҳбат эмас, фақат ўз гапларини гапириш — монолог қилиш муҳим эканини тушуниб етдим. Сизнинг фикрингиз ёки эътирозингиз улар учун мутлақо қизиқ эмас. Энг яхши ҳолда, фақат камера олдида икки оғиз сўз айтиб қоласиз, холос. Юзма-юз учрашувларда эса, мен фақат тингловчига айланиб қолардим. Гап бошламасимдан уларнинг охири йўқ дийдиё ва даъволари бошланарди — асосан АҚШга нисбатан норозиликлар.

Россиялик сиёсатчилар менга Америкадаги «Катта Депрессия» даврида Чикаго мафиясини бошқарган одамларни эслатди. Президентлик фаолиятим давомида мен тушунган нарса шу бўлдики, Россиядаги кўпчилик сиёсатчилар билимли ва кенг қамровли дунёқараш эгалари эмас, балки кўчада тарбия топган, қаттиққўл, ҳис-туйғудан йироқ, ҳар қандай муаммони порахўрлик, шантаж ёки алдов билан ҳал қилишга одатланган одамлар экан. Улар учун дипломатия деган тушунча йўқ — улар "қоидалар" эмас, "кўча" тилида гапиришади.
Менга шундай туюлмайди, мен бунга ишонаман: руслар “уят” нималигини билмайди».
Бу сўзлар АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама хотираларининг 10-бобида — «Америка ва Россия муносабатлари» деб номланган қисмида ёзилган.
Обаманинг мазкур китоби нашр этилиши биланёқ 1 миллион 420 минг нусхада сотилиб, Penguin Random House нашриёти тарихида рекорд ўрнатди.

Мутахассислар таъкидлашича, АҚШнинг 44-президентининг ушбу ҳаққоний баёнотлари мамлакат тарихидаги энг кўп сотилган президентлик хотираларига айланиши кутилмоқда.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
04/29/2025, 19:58
t.me/eltuz2022/34620
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found