Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
Message
EL
ELTUZ
150.2K subscribers
79
124
29 k
ЯШНОБОДДА ИЖТИМОИЙ СОҲА ХОДИМЛАРИ ҚАДРИ БОРМИ ЎЗИ?

«Қачондан бери раҳбар аёлларни маҳалла олдида ерга уриб тушунтириш хати ёздириши нормага айланди? Биз ҳимоясиз қоляпмиз, таҳқирга учраяпмиз...» — дейди Яшнобод тумани ижтимоий ходимларидан бири.

Яшнобод туманидаги ижтимоий соҳа ходимлари учун янги раҳбарнинг тайинланиши руҳий зарбага айланди. Янги директор — соҳани яхши билмаган ҳолда — аёлларни ҳимоя қилиш ўрнига, уларни маҳалла олдида обрўсизлантириш, мажбурий тушунтириш хатлари талаб қилиш билан "иш бошлади".

Икки ҳафта ичида камида 5 нафар аёл ходим маҳалла раисларининг туҳматларига учради. Бир неча марта иш жойида тушунтириш хати ёзишга мажбурланди.

Муаммо фақат тазйиқ билан чекланиб қолгани йўқ. Агентликнинг аниқ талаби — раҳмат лавозимларга профессионал ва тажрибали ижтимоий ходимлар танланиши керак эди. Аммо янги директор, гўё қоидалар йўқдек, ўринбосарликка ташқаридан — ўзининг собиқ "ҳамкасби", ҳоким ёрдамчисини олиб келди. Қизиғи шундаки, у ҳам тизимни умуман билмайди.

Қандай қилиб марказда 10-15 йил тажрибага эга ходимлар турган ҳолда, ташқаридан бегона шахс раҳбар қилиб тайинланиши мумкин? Ижтимоий соҳани тушунмаган одам, ижтимоий муаммоларни қандай ҳал қилади?

Агар бу анъана давом этса, ҳар бир бўшаган лавозимга фақат "ҳоким ёрдамчиси" келиши турган гап. Бу фақат иш жойидаги муҳитни бузмайди, балки ходимларнинг келажакка бўлган ишончини йўқотади. Ижтимоий ходимлар ўзи ишлаётган соҳасида ривожланиш ўрнига, бошқа иш излашга мажбур бўлади.

«Биз ҳам меҳнат қилиб, қонуний равишда лавозимда кўтарилишни истаймиз. Лекин бизнинг устимизда туриб, ҳеч қандай тушунчага эга бўлмаганлар буйруқ беряпти. Бу қандай адолат?» — деб алам билан гапиради ходимлар.

Ижтимоий ҳимоя соҳасида ўзининг қонуний ўрнини тополмаган ходимлар, охир-оқибат, соҳани тарк этади. Бундай тизим билан аҳолига қандай самарали хизмат кўрсатиш мумкин?

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
04/29/2025, 15:59
t.me/eltuz2022/34617
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found