ДЕНОВДА МАКТАБ ЎҚИТУВЧИСИ ЎҚУВЧИ ҚИЗНИ МУНТАЗАМ ЗЎРЛАБ КЕЛГАН – ВАЗИРЛИК ҲОЛАТГА БЕПАРВО
Сурхондарё вилояти Денов туманида 35-мактабнинг директор ўринбосари 9-синф ўқувчи қизни мунтазам зўрлаб келган. Ўринбосар ўқувчи қизни тарих фанидан қўшимча дарс бераман, 5 бахо қўйдириб бераман деган алдов билан чақириб олган ва зўрлаган.
Кейин шу жинсий алоқа бўлганини фош қиламан деб қўрқитиб қизни чақиртириб олаверган. Қизнинг онаси мунтазам зўрликдан хабар топиб ИИБга мурожаат қилди. Зўравон «тарих малими» 10 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Аммо Мактаб ва мактабгача таълим бошқармаси бу масалага аралашмади, мактабни назоратга олмади.
«Биз қизларимизни мактабга юборишга қўрқиб қолдик. Мактабдаги барча эркаклардан хадиксираяпмиз» дейди ота-оналар.
Қиммат хусусий мактаблардаги барча камералар ота-онанинг телефонига улаб берилади, онлайн кузатиш ва эшитиш мумкин. Давлат мактабларида ҳам шундай изчил назорат керак.
Бир ўқитувчи ўқувчини зўрлагани учун қамалди – мактаб ва мактабгача таълим бошқармаси жамоадаги барча эркаклар билан интизомий суҳбат ўтказиб, уларнинг психологик ҳолатини жиддий текширмайдими? Бу борасида нега бунчалар бепарвосизлар, Ҳилола хоним Умарова?
Эртага радикал қатлам шу ва шу каби ҳолатларни баҳона қилиб қизларни мактабга юбормай қўйса оқибат нима бўлади? Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги, ўйғонинг! Ўқитувчиларингиз аҳлоқи ва психикасини жиддий ўрганинг, назорат ва кузатув механизмларини йўлга қўйинг!
💬
Telegram |📱
Facebook |
🐦
Twitter |📱
Instagram | ▶️
YouTube