Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
Message
EL
ELTUZ
150.3K subscribers
133
146
36 k
“ДАВОМАТ 0%, ДИПЛОМ 100%” – БАХМАЛДА СОХТА ТАЪЛИМ ЗАВОДИ ОЧИЛГАНМИ?

Жиззах вилояти Бахмал педагогика коллежи синфхоналари бўш, дарс ўтилмайди, лекин дипломлар тайёр. Элтузга юборилган суратларда коллежда дарс ўтилаётгани эмас, балки таълимнинг расман “ўлгани” акс этган.

Мурожаатда таъкидланишича, коллеж директори Жахонгир Абдуллаев туфайли таълим сифатидан асар ҳам қолмаган. Талабаларнинг давомати 0% бўлишига қарамай, шартнома тўлаган ҳар ким диплом олишга яқин.

"Ўқишга келмасанг ҳам бўлади, контракт тўласанг кифоя"
, — дейди талабаларнинг ўзлари. Суратлардаги бўш синфлар эса бу гапнинг исботидек.

Талабалар нафақат ўқитувчиларни, балки коллеж қаерда жойлашганини ҳам билмаслиги айтилаяпти. Бу эса қандай кадрлар “тайёрланаётгани”га исботдир.

Шу билан бирга, директор Ж.Абдуллаевга нисбатан қишки мавсум учун ажратилган давлат кўмирини талон-торож қилиш, ўқитувчиларга дарс ўтмасдан маош бериш каби айбловлар ҳам қўйилмоқда.

Мурожаатда коллежнинг фаолияти "сохта таълим фабрикаси"га тенглаштирилган ва директор "бутунлай нолойиқ раҳбар" сифатида таърифланган.

— Қачонгача бундай сохта тизим давом этади? Нега назорат органлари кўрмасликка оляпти?
— деб сўрайди мурожаат муаллифлари.

Ҳозирча мазкур иддаолар юзасидан расмий изоҳ берилмаган. Аммо Элтуз таҳририяти тегишли ташкилотлардан холис текширув ва жавоб кутмоқда.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
04/28/2025, 07:59
t.me/eltuz2022/34589
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found