Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
Message
EL
ELTUZ
150.3K subscribers
97
74
41 k
ФАРҒОНАДА СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ "ДАЛИЛИ"ГА АСОСЛАНИБ СУД ҲУКМИ ЎҚИЛАДИМИ?

Фарғона вилоятида қўзғатилган жиноят иши ортида қонунбузарликлар, сохта далиллар ва инсон ҳуқуқларининг қўпол тарзда топталиши ётибди. Бу ишда эса сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган видеоёзув асосий "исбот" сифатида қўлланилмоқда.

Жиноят иши Фахриддин Матисаевга қарши қўзғатилган бўлиб, у 55 000 АҚШ долларига ер сотиш баҳонасида алдов йўли билан пул ўзлаштиришда айбланмоқда. Аммо иш материаллари ва тергов жараёнини ўрганган ҳар қандай киши бу ерда адолатдан кўра, сценарий асосида олиб борилаётган ишни кўради.

Фахриддин Матисаевга қарши асосий далил сифатида тақдим этилган видеоёзув мутахассислар томонидан таҳлил қилинганда, унда монтаж излари борлиги ва сунъий интеллект орқали тайёрлангани аниқланган. Шунингдек, фонографик экспертизада аудио ёзувда нотабиийлик, сўзларнинг мувофиқ эмаслиги ва ҳатто муҳокама қилинган "55 000 доллар" сўз бирикмаси шартли тарзда қўлланилгани қайд этилган. Шу каби хулосаларга қарамасдан, тергов органлари бу далилларни эътиборсиз қолдирди ва ишни судга топширди.

Суд жараёнида ҳам Фахриддин Матисаевнинг ҳуқуқлари қаттиқ чекланди. Унинг ва адвокатининг барча илтимосномалари рад этилди, мустақил экспертиза ўтказишга йўл қўйилмади, гувоҳларнинг суддаги кўрсатмалари эътиборга олинмади. Судья терговдаги баёнотни ҳукм учун асос қилиб олди. Қолаверса, суд мажлислари ёпиқ ўтказилди ва аудио-видео ёзувларга рухсат берилмади. Фахриддин Матисаев бу жараённи оммавий ахборот воситалари орқали ёритишни сўраган бўлса-да, бу ҳам рад этилди.

Тергов жараёнидаги қонунбузарликлар бу ишнинг яна бир қоронғу нуқтаси бўлди. Дастлабки тергов муддати узоққа чўзилди ва ортидан келиб чиққан 39 кунлик кечиктириш "узрли сабаблар" билан ёпилди. Бу жараённинг ўзиданоқ ишда шаффофлик йўқлиги намоён бўлди.

Матисаевга нисбатан қўзғатилган жиноят иши нафақат бир инсон тақдири, балки Ўзбекистонда суд-тергов органларининг қандай ишлашини, сунъий интеллект имкониятларидан қандай қилиб суиистеъмол қилинаётганини кўрсатади. Фуқаролар ва жамоатчилик ушбу иш орқали қонун устуворлиги қанчалик таъминланаётганига гувоҳ бўлмоқда.

29 апрель куни бўлиб ўтадиган суд мажлисида қандай қарор чиқиши ҳозирча номаълум. Аммо бу иш ортидан кўплаб саволлар очиқ қолаётгани аниқ.

Нега сохта видеоязув асосий далилга айланди? Нима учун суд ёпиқ эшиклар ортида ўтказилмоқда? Матисаев ҳақиқатан ҳам айбдорми ёки у шаффоф судловнинг қурбони бўлмоқдами?

Жамоатчилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари бу ишга эътибор қаратиши, қонунбузарликларга қарши қатъий позицияда бўлиши талаб этилади. Чунки бу ерда гап бир инсоннинг ҳаёти эмас, балки бутун тизимдаги адолат мезонлари ҳақида кетмоқда.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
04/27/2025, 16:59
t.me/eltuz2022/34584
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found