Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
Message
EL
ELTUZ
150.4K subscribers
72
94
41 k
ЧОРТОҚ ТУМАНИ ШИФОКОРЛАРИ МАЖБУРИЙ ЙИҒИМЛАРДАН ШИКОЯТ ҚИЛМОҚДА

Наманган вилояти Чортоқ тумани Тиббиёт бирлашмаси марказий поликлиникаси ходимлари соғлиқни сақлаш тизимида мажбурий пул йиғимлари ва ортиқча харажатлардан норозилик билдиришди. Улар Элтузга мурожаат йўллаб, ҳолат бўйича шикоятларини президентга етказишни сўрашди.

Ходимларнинг айтишича, Вазирлик ахборот хизмати раҳбарининг топшириғига кўра, поликлиника ҳудудида катта ҳажмдаги баннер (пано) ўрнатиш талаб қилинган. Пано учун зарур маблағ эса ходимлардан йиғилган — ҳар бир ходимдан 50 минг сўм.

3x4 метрли пано ясаш учун барчамиздан пул йиғишди. Агар бундай ишлар ҳар ой давом этса, топган маошимиз мана шундай 'ташаббусларга' кетиб боради. Бу ҳақиқатда ҳам коррупция эмасми? — дейилади мурожаатда.

Ходимлар талаб бажарилмаса, уларни ишдан бўшатиш билан таҳдид қилишаётганини ҳам билдирдилар.

Коррупцияга қарши курашинглар дейишади, лекин мана бундай бекорчи харажатларга мажбурлашяпти. 2 миллион сўм маош оламиз, бунинг ярмини мана шундай йиғимларга берсак, бола-чақамизни қандай боқамиз? — деб шикоят қилишган тиббиёт ходимлари.

Мурожаатда таъкидланишича, бундай харажатлар нафақат марказий поликлиника, балки барча шифокорлик пунктларига ҳам юкланмоқда.

Ҳозирча Вазирлик ёки тегишли ташкилотлар томонидан бу ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилмаган.

Тиббиёт ходимлари эса мурожаатлари масъул идоралар диққатига етиб боришидан умид қилишмоқда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
04/27/2025, 10:59
t.me/eltuz2022/34581
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found