НАМАНГАНДА "СУВОҚАВА"НИНГ СУВДАЙ СИРИ: КАМОМАДЛАР ҚУВУРДАН ЎТИБ КЕТЯПТИ!
Наманганликлар сувдан фақат ювиниш ва ичкилик учун фойдаланади, деб ўйларсиз? Йўқ, ахир бу — Наманган! Бу ерда сув нафaқат ичимлик, балки камомадларни ювишнинг энг самарали воситасига айланган.
"Сувоқава" ташкилоти эса бу борада мўъжиза яратиб қўйган — ҳар қандай камомадни "суф-куф" қилиб қувур орқали юбориш технологиясини ишлаб чиққан кўринади. Мана, мисол учун, Наманган давлат университети ҳудудидаги "илм аҳли"нинг ошхонаси бир неча йил давомида давлат сувини "севимли ошпазлик ингредиенти" сифатида қўллаб келган. Ҳатто "Сув кўринишидаги бюджет маблағини қандай пишириш керак?" деган рецепт ҳам пайдо бўлган.
Текширувчилар бу "пишириқ"ни пайқаб қолишди ва 350 миллион сўмлик жаримани ёзиб кетишди. Аммо, афсуски, ушбу жарима ҳам Наманган шамоли ва прокуратура танишлари ёрдамида буғланиб кетди.
Айтишларича, университет ректори ўзининг қудратли "телефон ҳуқуқи" орқали камомадни "босди-босди" қилиш операциясини амалга оширган. Энди эса ҳамма нарса жойида: сув келяпти, ошхона ишлаяпти, камомад эса... "техникавий носозлик" натижасида йўқолиб қолган".
Кузатувчилар шубҳа билан сўрашмоқда: "Сувоқава" энди нафақат сув, балки бошқа идоралар камомадларини ҳам қувур орқали юбориш хизматига ўтадими?
Хулоса ўрнида: Наманганда сув ечим эмас, балким масалани "эритиш" воситасига айланган.
💬
Telegram |📱
Facebook |
🐦
Twitter |📱
Instagram | ▶️
YouTube