ЎЗБЕК АМАЛДОРИДАН СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ДУРУСТ
Ассалому алайкум, Элтуз жамоаси. Сизларга бюрократ амалдорлар ҳақида шикоятимни йўллаяпман. Бу мамлакатда барча эркинлик ва имтиёз амалдор, клеркларга қўш-қўллаб топширилган. Шунга яраша ишни қотириб қўйишсаям майли эди.
2014 йилдан бери Бош прокуратурага 53 марта мурожаат юбордим. Бош прокуратура барча мурожаатларимни қайтариб коррупцияга ботган вилоятдаги мансабдорларга жўнатади.
10 йилдан бери ўғлимга қўйилган айбловни асословчи тушунтириш хатидан бир нусха беринглар деб Бош прокуратурага мурожаат қиламан. 10 марта текширув ўтказиб, 100 марта ваъда беришди ҳам, ўша тушунтириш хатини ололмадим. Вилоят мансабдорларидан жавоблар доим бир хил, фақат санасини ўзгартириб қўйишади.
Бунақа дангаса амалдорлар ўзи нимага керак? Ўрнига сунъий интеллектни дастурлаб, унга «фуқаро – доим айбдор», «мансабдор – доим ҳақ», «прокурор – топшириқ бўлса симёғочни ҳам қамайди» деб ўргатиб қўяйлик.
Сунъий интеллект шу «қонун»ларни ўрганиб олса, бемалол шикоятга шаблон жавоб тайёрлагач санасини ўзгартириб юбораверади биздек фуқароларга. Фарқи шундаки, сунъий интеллект мечкай амалдорларга ўхшаб ойлик сўрамайди, порахўрлик қилмайди.
Бу уқувсиз, ваъдабоз ва ёлғончи амалдорларни қачонгача боқамиз?
💬
Telegram |📱
Facebook |
🐦
Twitter |📱
Instagram | ▶️
YouTube