Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
Message
EL
ELTUZ
150.4K subscribers
127
206
39 k
НКМКДА ОИЛАВИЙ БИЗНЕС: ЖАНУБИЙ КОН БОШҚАРМАСИ КОРРУПЦИЯ БОТҚОҒИДАМИ?

НКМК АЖ Жанубий Кон Бошқармаси (ЖКБ)да тизимли равишда шубҳали ҳолатлар, коррупция аломатлари ва манфаатлар тўқнашуви кузатилаётгани ҳақида Элтуз таҳририятига аноним мурожаат келиб тушди. Мурожаатда ЖКБ директори Т.Н. Юлдашев раҳбарлиги даврида коррупцион амалиётлар, қариндош-уруғчилик ва кадрларни таниш-билиш асосида ишга олиш ҳолатлари ҳақида сўз боради.

Мурожаатда таъкидланишича, директор Юлдашев иш бошлаганидан сўнг, аввало ўзининг яқинларини муҳим лавозимларга жойлаштириб, улар орқали бюджет маблағлари ва ички ресурслардан фойдаланган. Мисол тариқасида унинг «ҳофий» маслаҳатчиси Байманов Шухрат Қиямиддинович орқали қонуний шартномалар ва разрядлар «отникидай» тартибда тўлдирилиши, бюджет маблағларининг устидан шахсий фойда йўлида назорат ўрнатилгани қайд этилган.

Мурожаатда айтилишича, Байманов нафaқат ўзига яқин таъминотчи ва омбор мудирлари орқали молиявий манфаат кўраётган, балки ўз хизмати учун белгилаб олинган катта «ҳақ»ни директор Юлдашев билан бўлишиб келмоқда. Шунингдек, у бир неча хусусий уй-жой қурилишларига маблағ йўналтираётгани, офис ичида расмий рухсатномасиз массажхона ташкил этгани каби ҳолатлар ҳам тилга олинган.

Шу билан бирга, таниш-билиш асосида мукофотлар тақдим этилиши, разряд ва контрактлар фақат маълум шахсларга тегишли қилиниши, қолган, самарали ишлаётган малакали ходимлар эса четлатилиб, эзилишга дучор этилаётгани мурожаатда қаттиқ танқид қилинган.

“ЖКБдаги вазият бу шунчаки ички муаммо эмас, балки инсонлар ҳаёти, ҳуқуқлари ва меҳнат қонунчилигининг қўпол бузилиши,” — дейилади мурожаатда.

Муаллиф, Президент Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига таяниб, бу каби зўравон ва коррупцион раҳбарлар тизимдан четлатилиши, ўрнига билимли, инсофли ва фидоий мутахассислар тайинланиши шартлигини таъкидлаган.
Элтуз таҳририяти бу ҳолат юзасидан жамоатчиликни хабардор этишни муҳим деб билади ва давлат идораларини ушбу мурожаат асосида текширув ўтказишга чақириб қолади.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
04/23/2025, 19:59
t.me/eltuz2022/34529
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found