Қорадарё маҳалласида ноқонуний чиқиндихона аниқланиб, бартараф этилди
Каттақўрғон туман Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими давлат инспекторлари томонидан Қорадарё маҳалласи ҳудудида рейд тадбири ташкил этилди.
Текширув жараёнида маҳалла аҳолиси томонидан турли турдаги маиший чиқиндилар белгиланмаган жойга ташлангани оқибатида ҳудудда ноқонуний чиқиндихона вужудга келгани аниқланди. Вақтинчалик чиқиндихона махсус техникалар ёрдамида тозаланиб, чиқиндилар тўлиқ бартараф этилди.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 91-моддасига асосан, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш ноқонуний ҳисобланиши, бундай ҳолатлар учун жавобгарлик белгилангани маҳалла аҳолисига тушунтирилди.
Шунингдек, давлат инспекторлари томонидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш, ҳудудни доимий равишда тоза сақлаш ва экологик маданиятни ошириш юзасидан кенг тушунтириш ишлари олиб борилди.