Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
Message
12
12
2.3 k
Каттақўрғонда коррупцияга қарши самарали механизмлар муҳокама қилинди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Абдиҳамид Камилов Каттақўрғон туманида хизмат кўрсатиш тизимларида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, ҳисобдорликни ошириш ҳамда инсон омилини бартараф этиш мақсадида рақамлаштириш жараёнлари юзасидан туман раҳбарлари иштирокида ўрганиш ишларини амалга оширди.

Дастлаб, туман ҳокимлиги, Кадастр палатаси ва агентлиги, тиббиёт бирлашмаси, Мундиён маҳалласи ва 17-мактабда бўлиб, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, аҳолига давлат хизматларини енгил ва тезкор тарзда етказишга доир ишлар билан танишди. Соҳа вакиллари билан ўтказилган мулоқотларда мавжуд муаммолар, жорий ечимлар ва келгуси устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Абдиҳамид Камилов давлат хизматларини рақамлаштириш орқали инсон омилини қисқартириш, мурожаатларга муносабатда масъулият ва ҳисобдорликни ошириш, шу орқали жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муҳитни шакллантириш зарурлигини таъкидлади.
04/24/2025, 09:02
t.me/kattakurgon_tuman/34203
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found