"ДИРЕКТОРНИНГ ОДАМИ"
ёки Бобур Элмуродни ишга олганимиз ҳақида
(Гурунг)
(Давоми. Боши бундан олдинги саҳифада)
Раҳбаримизнинг ўзи ҳам дам-бадам бу болани, шундай яхши ижодкорни ўзи топганидан, бизга ўхшаган "бегоналар" орасида ўзининг командаси шакллана бошлаганидан мамнун эди.
Лекин, кўп ишламади. Боя айтдим-ку, унинг ҳаётида бахтли тасодифлар кўп, деб, тез орада каттароқ жойлардан "харидор"лар чиқиб, Ёзувчилар уюшмасига ишга ўтиб кетди. Уюшмадаги фаолияти ҳақида эса гурунгимизнинг бошида айтганимиз "Ёшлик" журналидаги суҳбатда қисман тўхталган.
Шундай гаплар. Бобур Элмуроднинг роса ижод қиладиган, сара асарлари билан адабиётимизнинг камини тўлдирадиган даври ҳали олдинда.
Омад тилаймиз.
Холиёр Абдиев,
Чирчиқ-Тошкент
06.04.2025