РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган "Enter Engineering Pte.Ltd” ва ушбу корхонага тааллуқли бўлган МЧЖларда иш ҳақлари тўланмаётгани ҳолати юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ахборот хизмати ҳолат назоратга олинганини маълум қилади. Вазирлик Давлат меҳнат инспекцияси томонидан корхонада текшириш ишлари олиб борилмоқда.
Шу пайтга қадар бўлган шикоятлар асосида ҳам ушбу корхоналарда текширишлар ўтказилиб, меҳнат қонунчилиги бузилишлари юзасидан корхона раҳбарларига нисбатан маъмурий чоралар қўлланилган.
Текширишлар давомида жами 39,1 млрд иш ҳақлари ундириб берилиб, 16,6 млрд сўм иш ҳақлари ундирилиши юзасидан кўрсатма берилган.