👨 PRда замонавий тенденциялар ва коммуникацияга сунъий интеллектнинг жорий қилиниши
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тизим ташкилотлари Ахборот хизматлари раҳбарлари ва ходимлари учун ушбу мавзу юзасидан ташкил этилган икки кунлик семинар-тренинг ўтказилди.
Тренингда АОКА бўлим бошлиғи Нурали Орипов, Ахборот хизмати бўлими етакчи мутахассиси Мурод Файзиев, медиа экспертлар Беруний Алимов, Гулнора Нишонова, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги матбуот котиби Гулноза Алимова, "Ўзсувтаъминот" АЖ Ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов, Адлия вазирлиги Медиа-марказ раҳбари Севара Ўринбоева, тележурналист Ҳамза Жумаев тингловчиларга замонавий медианинг янги имкониятлари ва афзалликлари ҳақида маърузалар тақдим қилишди.
✍️ Жумладан, маърузаларда–
⚫️Журналистлар ва блогерлар томонидан бериладиган кутилмаган ва провакацион саволларга тўғри ва ишончли жавоб қайтариш қоидалари;
⚫️Ахборот олиш ҳуқуқи ва шахсий дахлсизлик ўртасидаги мувозанат;
⚫️Самарали коммуникация нима? Бизни тинглашлари учун зарур қоидалар;
⚫️Матбуот котиби фаолияти самарадорлигини баҳолаш;
⚫️Фото-видео, матн билан контент тайёрлашда сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш ва мобилография ва бошқа мавзулар фаол мунозаралар билан қизиқарли ва жонли муҳокама қилинди.
АОКА бўлим бошлиғи Нурали Орипов тренинг тақдимотида Ахборот хизмати раҳбари фаолиятини баҳолашда инобатга олинадиган мезонлар ва уларга тўғри ёндашувни ташкил қилиш, самарали ишлашни йўлга қўйиш, ташкилотнинг ижобий имиджини яратиш ва шакллантиришда матбуот котиблари эътибор қаратадиган ва урғу берадиган жиҳатлар ҳақида тўхталди.
АОКА Ахборот хизмати бўлими етакчи мутахассиси Мурод Файзиев маърузасида сифатли, тезкор ва аудитория талабига мос контент ва материал тақдим этишда рақамли медиадан оқилона фойдаланиш, матн билан ишлашда сунъий интеллект имкониятларини қўллаш бўйича маълумот берди.
Семинар-тренинг якунида тингловчиларга сертификатлар берилди.
Telegram |
Youtube |
Facebook |
Instagram |
Медиабанк |
Сайт