Семинар тренинг: 1-кун якунлари
Хабар берганимиздек, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тизимидаги Ахборот хизмати ходимлари учун семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда.
Тадбирга медиа соҳасидаги етакчи экспертлар таклиф этилган бўлиб, улар 40 га яқин ахборот хизмати ходимлари билан ўз билим ва тажрибаларини ўртоқлашмоқда.
Семинарда иштирокчилар:
▪️пресс тадбирлар ташкил этиш;
▪️медиаконтентлар яратиш;
▪️ташкилот медиа имижини мустаҳкамлаш;
▪️инқирозли вазиятларда ПР;
▪️интервью бериш маҳорати;
▪️сунъий интеллектдан фойдаланиш;
▪️расмий баёнот ва расмий муносабат билдириш каби кўплаб мавзуларда янги билим ва кўникмаларга эга бўлди.
Бизни расмий cаҳифаларимиз орқали кузатиб боринг ⬇️
Sayt | Telegram | Facebook |
Instagram | Youtube