Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
Message
NU
Nukus.uz
4 655 subscribers
13
1
1.0 k
Нукус шаҳри йилдан-йилга чирой очиб, замонавий меъморий қиёфага эга ҳашаматли бинолар қад ростламоқда.
Ҳурматли Президентимиз давлатлараро ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш билан бирга, ўзаро манфаатли шартномалар асосида ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлашда, уларнинг ривожланиш тажрибаларини амалда қўллаш орқали юртимизнинг иқтисодий салоҳиятини кўтариш бош мақсад қилиб олинган.
Шунингдек, мамлакатимизда фаол инвестиция сиёсатини олиб бориш - макроиқтисодий муносабатларни барқарорлаштиришнинг яна бир муҳим йўналиши ҳисобланади.
Бундан ташқари, дунё бугунги ўзгарувчан вазиятлар ва воқеалар билан тўқнашмоқда. Шу ўринда аҳоли даромадларини кўпайтиришда, ўз навбатида юртимизнинг гуллаб-яшнашида, янада обод манзиллар яратилишида Президентимиз кўрсатмасига асосан, амалий ишлар олиб борилмоқда.
Буни биз Нукус шаҳри мисолида олиб қараганимизда, инвестиция лойиҳаларининг бажарилиши бўйича 2023 йил ҳудудий инвестиция дастури асосида 103 та лойиҳа ишга туширилиб, 735 та иш ўрни яратилган бўлса, 2024 йил давомида 127 та лойиҳа ишга туширилиб, натижада 1886 та иш ўрни очилди.
Жорий йилнинг 9 апрель куни Президентимизнинг ҳудудларнинг туризм салоҳиятини янада ошириш ва чет эллик ҳамкорлар билан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида Хитой, Россия ва Малайзия билан ҳокимлар ва инвесторларни бир-бирига боғлаш тажрибаси қолган давлатлардаги элчихоналаримизда ҳам йўлга қўйилиши зарурлиги таъкидланган эди.
Ушбу вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, инвесторларни жалб қилиш учун Хитой Халқ Республикасига Нукус шаҳри ҳокими А.Данияров билан биргаликда соҳа раҳбарлари ҳам хизмат сафарига бормоқда.
Биз бугун телефон орқали боғланганимизда, шаҳар ҳокими А.Данияров Хитой Халқ Республикасининг қурилиш компанияси билан ўзаро ҳамкорлик шартномасига имзо қўйганлигини таъкидлади.
Бундан кўзланган мақсад, шаҳримизнинг "Дўстлик" канали бўйлаб кўнгилочар ва дам олиш масканларида янгидан халқаро стандартларга жавоб берадиган замонавий қурилиш объектлари барпо этилади.
Ўзбекистон Қаҳрамони, севимли шоиримиз И.Юсупов айтганидек "Бу ерлар ҳали зўр бўлади..."
Э.Сагалатдинова
04/24/2025, 17:26
t.me/nukuspress/23961
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found