Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
Message
EF
EFFECT.UZ|LIVE
1 000 subscribers
145
Деновда масъуллар қачон халқнинг овозига қулоқ тутади?

Денов туманидаги собиқ «Бобо Деҳқон бозори»дан Мустақиллик кўчаси кесиб ўтади. Бу ҳудудда аҳоли озиқ-овқат маҳсулотларини олиб сотиш билан шуғулланар, деярли ҳар бир хонадон ўз эҳтиёжи учун айнан шу ердан бозорлик қиларди. Жойнинг аҳолига яқинлиги ва қулайлиги уни янада қадрли қилган эди.

Бироқ сўнгги пайтларда ушбу ҳудудга қум ва шағал тўкилиб, савдо фаолияти бутунлай тўхтатилди. Энди аҳоли туман марказидан 5 км олисда «Намозгоҳ» маҳалласида жойлашган «Денов Барака Яшил Олами» савдо мажмуасига боришга мажбур. Аммо бу савдо мажмуасига етиб бориш ҳамма учун ҳам осон эмас.

Ҳар бир фуқарода шахсий автомашина йўқ. Жамоат транспорти ташкил этилмаган. Уйдан бозоргача узоқ йўл босиб ўтиш катта муаммога айланди.

Аҳоли ҳақли савол қўймоқда:
— Масъуллар қачон халқнинг овозига қулоқ тутади ва қулайлик яратиш ҳақида бош қотиради?

Жамоат транспортини ташкил этиш, аҳолининг бозорга қийинчиликсиз бориб-келишини таъминлаш бугунги кунда долзарб масала бўлиб турибди.
04/28/2025, 16:02
t.me/effectuz_live/30262
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found