Қатор мансабдорлар пора билан ушланди
ДХХ ва Бош прокуратура ҳамкорлигида ўтказилган тадбирларда қуйидаги ҳолатлар аниқланди:
➖ Тошкентдаги туман ММТБ раҳбари ўқитувчини мактаб директори қилиб тайинлаш эвазига $3000 олган ҳолда ушланди;
➖ “Янгийўл” божхона инспектори Қозоғистондан келаётган буғдой маҳсулотларини муаммосиз расмийлаштириш учун $2700 пора олган;
➖ Жомбой тумани ФВБ бошлиғи хусусий боғча очишга рухсат бериш учун $200 олган;
➖ Пахтачи тумани Экология бўлими бошлиғи карьер фаолиятига рухсат бериш эвазига $2000 пора олган.
Барча ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг 210-моддаси асосида жиноят иши қўзғатилиб, гумондорларга қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ишлари давом этмоқда.