«Катта лейтенатнинг ҳатти-ҳаракатларида жиноят аломати бор. Суд эса холис ўтмади» – адвокат Жавлон Тошмуродов
Effect.uz иши ҳақида
Судда
Effect.uz директори Акмал Эшонхоновни ҳимоялаган адвокат Жавлон Тошмуродов Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҲПБ АТСЖООБ инспектори катта лейтенант Жамшид Нарзуллаев томонидан юритилган маъмурий иш тўғрисидаги баённома қонуний кучга эга эмаслигини билдирди.
Адвокатга кўра, маъмурий баённомага Акмал Эшонхоновнинг ўзи имзо чекмаган ёки планшетга бармоқ босмаган бўлсада инспекторни ҳужжатни сохталаштирилиб, судга тақдим этган. Суд эса А.Эшонхоновни ҳуқуқбузар деб топиб, 11 млн 250 минг сўм жаримага тортган.
14 апрель куни бўлиб ўтган суд мажлисида баённома тузилгани ҳақида ҳеч кимнинг хабари йўқ эди, аммо Мирзо Улуғбек туман суди судьяси Жаҳонгир Саидов 16 апрелдаги судда уни суд иштирокчиларига кўрсатган ва бу баённома аввалдан иш ҳужжатларида мавжуд эканлигини айтиб уни кўрсатган.
Ваҳоланки, агар ҳужжат аввалдан бўлганида, у билан А.Эшонхонов ва унинг адвокати таништирилган бўлиши керак эди. Шу сабабдан судда адвокатлар мазкур баённомага шубҳа билдириб, ишни қайта кўриш учун тегишли органга қайтаришни сўраган. Аммо судья ноқонуний баённома бўйича киритилган илтимосномани асоссиз рад этган. Қўшимчасига судда давогар Судьялар олий кенгаши раиси.