Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
Message
Қарши туманида аҳоли зиёратгоҳ ва қабристонларни ободонлаштирмоқда

Айни кунларда туманимиз ҳудудларида зиёратгоҳ ва қабристонларни тозалаш ва ободонлаштириш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.

Жумладан, тумандаги Ўзбекистон Мустақиллиги ва Ертепа маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги «Сахтапиёз», "Ертепа" қабристонлари ва атрофида ташкил этилган ободонлаштириш, тозалик ишларида ташкилотчилар, маҳалла аҳли ҳамда қатор ташкилот аъзолари иштирок этмоқда. Натижада экинларни суғориш учун имконият яратилиб, қабристонлар ҳашар йўли орқали обод қилинмоқда.

Айтиш керак, ҳашар, айниқса, қабристонлар тозалиги ва ободончилиги учун ўтказиладиган ҳашар инсонга меҳр-оқибат, одамийликдан сабоқ берувчи бебаҳо тарбиявий аҳамиятга эга тадбир саналади. У ўзаро меҳр-оқибат ришталарини боғлайди. Буни англаган тумандошларимиз ҳашарда бирдамликларини кўрсатишмоқда.
04/12/2025, 17:59
t.me/turdiyevt/658
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found