📣 «Устозлар билан мутолаа» лойиҳасининг 4-сони бўлиб ўтди
🌟 Лойиҳамизнинг ушбу сонида устоз Анвар Аҳмад меҳмон бўлдилар.
✨ Тадбирни islom.uz портали журналисти Қамариддин Беҳмуҳаммад бошлаб бердилар.
Тадбир аввалида Эркин Малик меҳмонимиз ва уларнинг оталари Аҳмад Муҳаммад Турсун ҳақида сўзлаб бердилар.
Шундан сўнг Анвар Аҳмадга сўз берилди. Устоз тингловчиларга шайх ҳазратлари ҳақидаги хотиралари билан бўлишдилар.
Тадбир ўртасида анъанага кўра савол-жавоб ўтказилди. Тўғри жавоб топганларга «Устозлар билан мутолаа» лойиҳасининг келгуси сонида суҳбати ўтказиладиган китоб − «Мўминнинг умр сафари» ҳадя қилинди.
Савол-жавобдан кейин Анвар Аҳмад тадбирнинг асосий қисми — «Мўминнинг меърожи» — муфассал намоз китоби ҳақида суҳбат қилиб бердилар.
Шундан кейин меҳмонимиз ва тингловчилар ўртасида савол-жавоблар қилинди.
Тадбир Қуръони Карим тиловати ва дуолар билан ниҳоясига етди.
Эслатиб ўтамиз, кейинги сешанба «Hilol» интеллектуал клубининг баҳорги мавсуми 3-4-ўйинлари ўтказилади.
@hilolnashr