Кредит олиб...
Тезда бойиб кетай деб,
Орзуларга етай деб,
Қўшниларим куйсин деб,
Кредит олдим мен ахмоқ.
Қўша уйлар қурдим,
Ортидан ғалва кўрдим,
Сўнг роса югурдим,
Кредит олиб мен ахмоқ.
Борига сабр қилмадим,
Охирига келиб кулмадим,
Ўзимга қойил қолмадим,
Кредит олиб мен аҳмоқ.
Нафсим измига илашдим,
Тўғри йўлдан адашдим,
Бало билан туташдим,
Кредит олиб мен ахмоқ.
Дам олишга вақтим йўқ,
Ўлишга ҳам хаққим йўқ,
На тиним на рохат йўқ,
Кредит олиб мен ахмоқ.
Бошимда уйим бориди,
Оилам бахтиёриди,
Хуллас ҳаёт зўриди,
Кредит олиб мен ахмоқ.
Вохма босар кундан- кун,
Тўлов яқинлашган кун,
Йўлим яна банк тамон,
Кредит олиб мен ахмоқ.
Уйим турар гаровда,
Бир оёғим гўрда,
Кетмас бало синовда,
Кредит олиб мен ахмоқ.
Тўламасам бўлмайди,
Жоним ўлиб ўлмайди,
Қувонч не билмайди,
Кредит олиб мен ахмоқ.
Хаёт ўзгарди бирпастда,
Қадрим ерданам пастда,
Қўлимда пул даста,
Кредит олиб мен ахмоқ.
✍Юсупова Зулфия.
Яна кўпроқ кўриш учун каналга
обуна бўлинг 👇🏻
https://t.me/+HJvay1IVFe0xNThi