Қозоғистон мустақиллигига шубҳа қилган россияликлар мамлакатга киритилмайди — DW
Қозоғистон ҳукумати Россия Давлат Думасининг витсе-президенти Пётр Толстой, Александр Дугин, Евгений Примаков, Тигран Кеосаян ва Тина Канделакига кмамлакатга киришни тақиқлади. Бу ҳақда "Deutsche Welle"
хабар қилди.Қайд этилишича, мазкур шахслар Қозоғистон Республикаси ҳақида танқидий фикр билдирган ва унинг мустақиллигига шубҳа остида қараган шахслар ҳисобланади.
"Авваллари бу рўйхатга шартли равишда Владимир Жириновский бошчилик қилган. Ҳозир эса бу рўйхатда Тина Канделаки, Тигран Кеосанян, Александр Дугин, сиёсатшунос Никита Мендкович, Давлат Думасининг депутатлари Госдумы Евгений Федоров, Вячеслав Никонов ва Петр Толстой каби шубҳали шахслар бор. Қозоғистонга келишини истамайдиганлар қаторида Константин Затулин ва Евгений Примаков ҳам бор. Уларнинг барчаси мамлакатимиз ва унинг раҳбариятига нисбатан салбий баёнотлар берган", — дейилади мақолада.
Нашрнинг ёзишича, “стоп-рўйхат”да нафақат Россия, балки бошқа давлат фуқаролари ҳам бор. Шунингдек, айрим машҳур қозоғистонлик фуқароларга ҳам Россияга кириш тақиқланган, жумладан, депутатлар, сиёсатшунослар ва тарихчилар.
Маълумот учун, 2024 йилда россиялик депутат, сиёсатшунос ва тарихчилар Ўзбекистон мустақиллиги ва тарихи ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган, асоссиз иғво гапларни тарқатиш яъни рус пропагандаси кучайган эди.
2024 йилда Ўзбекистонда бўлиши номақбул деб топилган чет эллик шахсларга оид қонун лойиҳаси 25 июнда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган, 21 сентябрь куни Сенат томонидан маъқулланган. 15 ноябрь куни мазкур қонунни Президент Шавкат Мирзиёев Мирзиёев маъқуллаган эди. Лекин бу қонуннинг талаблари, Ўзбекистонда бўлиши мумкин бўлмаган шахслар қандай аниқлниши ҳақида маълумотлар ҳозиргача аниқ емас.
Telegram |
Youtube |
Facebook |
Instagram