Қувондиқ Сиддиқов исмли журналист бор. Янги лойиҳа қилиб юради.
Энди таниқли қизиқчиларга бағишлаб "Эслаб куламиз" деган кўрсатувни томошабинлар ҳукмига ҳавола қилаяпти. Илк сони Ҳожибой Тожибоев хотирасига бағишланибди. Бугун ёзиб олиш жараёнида иштирок этдик. Валижон Шамсиев билан гаплашдик. "Яна қирқ йилдан кейин сизга бағишлангвн кўрсатувда иштирок этиш насиб қилсин", дегандим, ҳозиржавоблик билан " ўшанда ёнингизда мен ўтирай", деди.
Мен ўз сўзимда Ҳожибой Тожибоев кулгу соҳасида инқилоб ясаганини айтдим. Аввалари кулгу дарғалари асосан маиший мавзуларни кўтариб чиққан бўлса, Ҳожибой Тожибоев ижтимоий, сиёсий мавзу ҳам тилга олинишини айтдим.
Бошловчи, "агар Ҳожибой Тожибоев тирик бўлганида қайси мавзуни кўтарган бўларди? ", дея савол берди. Мен, аввалги латифаларини бироз ўзгартирган бўларди, чунки ҳозир кўтарилиши керак бўлган мавзуларни Ҳожибой Тожибоев тирик пайтидаёқ кўтариб чиққан, дедим.
Ҳожибой аканинг укаси Бекмурод Тожибоев билан суратга тушдик.
https://t.me/tnews247