У вас закончился пробный период!
Для полного доступа к функционалу, пожалуйста, оплатите премиум подписку
TN
Шарофиддин Тўлаганов канали
https://t.me/tnews247
Возраст канала
Создан
Язык
Таджикский
-
Вовлеченность по реакциям средняя за неделю
36.16%
Вовлеченность по просмотрам средняя за неделю

Admin https://t.me/bakirovich_sharofitdin Tulegenov Sharofitdin

Сообщения Статистика
Репосты и цитирования
Сети публикаций
Сателлиты
Контакты
История
Топ категорий
Здесь будут отображены главные категории публикаций.
Топ упоминаний
Здесь будут отображены наиболее частые упоминания людей, организаций и мест.
27.04.2025, 20:09
t.me/tnews247/5432 Ссылка
Қишлоғим даласи чорлайди мени...
https://t.me/tnews247
27.04.2025, 20:09
t.me/tnews247/5434 Ссылка
27.04.2025, 20:09
t.me/tnews247/5433 Ссылка
27.04.2025, 20:09
t.me/tnews247/5431 Ссылка
Мустақилликдан аввал  Тошкентда Чорсу, Олой, Қўйлиқ, Рисовий, Беш ёғоч,  Фарҳод,  Аҳмад Дониш бозорлари машҳур  эди. Кейин  Иппадром, Юнусобод,Чилонзор каби бозорлар ишга тушди.
Йўлим тушиб бугун Бешёғоч бозорига бордим.,
Бу бозорни биладиганлар бориб тарих  учун суратга  тушиб олинг
Катта  қурилиш бўлади, деган гап бор.
https://t.me/tnews247
26.04.2025, 18:52
t.me/tnews247/5430 Ссылка
26.04.2025, 18:52
t.me/tnews247/5429 Ссылка
26.04.2025, 18:52
t.me/tnews247/5428 Ссылка
АҚШда илк молиявий пирамида келиб чиқиши италиялик бўлган Чарльз Понци (Понти) томонидан 1919 йилнинг август ойида ташкил этилган. У ташкил этган пирамида схемасида биринчи иштирокчи иккинчи иштирокчини таклиф қилиши шарт бўлмайди. Ташкилотчи биринчи иштирокчига ўзининг шахсий маблағлари ҳисобидан пул беради. Шу тариқа одамлар орасида пул топишнинг янги кўриниши ҳақида тассавурлар пайдо бўлади. Молиявий пирамидага пуллар келиб туша бошлайди. Ташкилотчи бу пулларни янги сармоядорларга фойда сифатида тарқатади. Бу схема маълум муддат ишлайди. Сармоядорлар берган пулларидан-да кўп фойда кўра бошлайди. Бироқ, пул йиғишдан бошқа иш қилмайдиган фирмага янги аъзолар келиши камайиб боради, охир-оқибат молиявий пирамида қулайди. Ташкилотчилар эса тўпланган пулларни йиғиштириб, қуённи расмини чизиб, қочишади. Бугунги кунда замонавий пирамидалар айнан америкалик Понци схемаси асосида иш юритади. Иш режаси икир-чикиригача ташкилотчилар томонидан ишлаб чиқилган бўлади.

“Молиявий пирамидаларда иштирок этиш керакми ёки керак эмасми?” деган савол ўртага чиқади. Бунга “йўқ-йўқ, керак эмас” деб жавоб бериш керак. Бунинг сабаблари бор.
Биринчидан, молиявий пирамидадан даромад топганларни ҳеч ким аниқ кўрмаган. “Фалончи шунча фойда кўрибди”, деган сўзлар одамларни чалғитишдан иборатдир. Фойда кўрган бир-икки мижоз - бу чалғитувчи ҳолат ҳисобланади.
Иккинчидан, бу тузилма аввал ҳам, ҳозир ҳам ишончли бўлмаган ва келажакда ҳам ишончли бўлмайди. Чунки берган пулларингизни қайтариб олишнинг кафолати йўқ.
Учинчидан, бу йўл билан даромад топишнинг ўзи инсонлар учун ноқулайдир. Молиявий пирамида ташкилотчилардан сўнг пирамида тепасида туриб қолганларгагина даромад келтириши сир эмас.
Ташкилотчиларнинг ваъдаларига ишониб, уй-жойларини, мол-мулкларни сотиб, маблағларини молиявий пирамидага киритган фуқороларнинг ҳатти-ҳаракатларини нима деб аташ мумкин. Шу сабабли ҳам молиявий пирамидаларга маблағларини қўйиш ниятида бўлганларга қарата русларнинг “текин пишлоқ қопқонда бўлади” деган мақолини эслатиб қўйиш керак. Ўзбекларнинг эса “Бир балоси бўлмаса, шудгорда қуйруқ на қилур” деган мақоли ҳам бежизга айтилмаган. https://t.me/tnews247
26.04.2025, 16:30
t.me/tnews247/5427 Ссылка
Бугунги кунда молиявий пирамида ва фирибгарлик сўзларини синоним сифатида кўриш мумкин. Молиявий пирамидага аъзо бўлмоқчи бўлган янги мижознинг пули уни таклиф қилган иштирокчи ва ундан аввалги иштирокчилар ўртасида тақсимланади. Янги иштирокчи эса икки ва ундан ортиқ кишини жалб қилган тақдирдагина фойда кўриши мумкин. Лекин янги аъзолар сони мунтазам ўсиб боришининг имкони йўқ. Пирамида иштирокчилари бутун бир мамлакат аҳолисининг ҳаммасини қамраб ололмайди, олган тақдирда ҳам бу пирамида қачонлардир танназзулга учраши аниқ. Чунки пирамиданинг 7-10 босқичга чиқишининг иложи йўқлиги тан олинади. Янги аъзоларни жалб қилишга муваффақ бўлмаган иштирокчилар нафақат даромаддан, балки ўзларининг пулларидан ҳам айриладилар. Таҳлилларга қараганда, пирамида иштирокчиларининг 90 фоизи бир тийин ҳам фойда кўришмайди. “Сармоядорларнинг пуллари пирамида ташкилотчисини бой қилади”, деган фикрларда ҳам жон йўқ. Кўп ҳолларда ташкилотчининг ўзи ҳам касодга учрайди. https://t.me/tnews247
26.04.2025, 16:28
t.me/tnews247/5426 Ссылка
Бир вақтлар "Молиявий пирамида" ҳақидаги мақолам КунУзда чиққан эди. Раҳматли Нуриддин Ҳайдаровнинг “Дўстим мени алдади” деган қўшиғи бўларди. Молиявий пирамида ташкилотчиларига баҳо берганда мана шу сатрларни бемалол айтиш мумкин. Молиявий пирамида айнан яқин қариндошларнинг, таниш билишларнинг ташвиқоти билан содда кишилар иштирокида ташкил этилади. Молиявий пирамидага одамларнинг тезроқ бойиш ва осон даромад олишга бўлган интилиши сабаб бўлади. Молиявий пирамидаларда аввалига мўмайгина маблағ тикишингиз зарурлиги айтилади, катта фоизлар ваъда қилинади, берган пулингиз тезда қайтишига ишонтирилади, даромад кўриш учун сиздан танишларингизни жалб қилишингиз сўралади, улар ҳам ўз маблағларини тикиши лозим бўлади. Молиявий пирамида пул маблағларини доимий равишда жалб қилиб турган ҳолда тузилма иштирокчиларини даромод билан таъминлаб туриш демакдир. Унинг бошқача номи сармоявий пирамида деб юритилади. Бунда биринчи иштирокчининг даромади иккинчи ва бошқа иштирокчиларнинг пул маблағлари ҳисобидан таъминланади. Бу даромадларнинг манбаи кўп ҳолларда кўрсатилмайди. Ёки сохта номлар билан декларация қилинади. Бу каби ҳолат фирибгарликдан бошқа нарса эмас. Қоидага кўра молиявий пирамида ташкилотчилари мижозларга олам-олам ваъдалар беришади. Бироқ иштирокчиларнинг ҳаммасига ваъда қилинган пулларнинг қайтарилишининг имконияти йўқ. Одатга кўра, молиявий пирамидалар тижорат муассаси сифатида рўйхатдан ўтади ва қандайдир лойиҳани молиялаштириш баҳонасида маблағ тўплай бошлайди. Агар лойиҳанинг ҳақиқий даромади мижозларга берилган ваъдалардан кам бўлса, ёки умуман даромад кўрилмайдиган бўлса, у ҳолда сўнгги мижозларнинг маблағлари биринчи мижозларга берилади. Яъни, Алининг дўпписи Валига кийдирилади. Бунинг охир оқибати лойиҳанинг касодга учраши билан якунланади. Оддий сўз билан айтганда энг сўнгги аъзо бўлган мижозлар қўлларини бурунларига тиққанича қолади, яъни бир қўшиқдаги “билмам адашдим ё тўғри қилдим” деган сатрларни хиргойи қилиб юборганларини ўзлари билмай қолишади. Улар молиявий пирамидага киритган сармояларидан маҳрум бўлади. Чунки тўпланган маблағлар ликвид активларини сотиб олишга эмас, балки аввалги сармоядорларга пулларни қайтаришга сарфланади. Молиявий пирамида фаолият қанча узоқ давом этса, мижозларга пулларни қайтариш имкониятлари ҳам камайиб бораверади. https://kun.uz/kr/news/2016/07/02/moliavij-piramida-nima-unga-sarmoa-kiritis-kerakmi
26.04.2025, 16:26
t.me/tnews247/5425 Ссылка
Шу кунгача фақат мен Машҳур Муҳаммаднинг "Сиқилма" қўшиғини  улашмаган эдим. Шу кемтикни тўлдиргим келди. Қўшиққа олинган клип намойиш қилинибди.
Мана энди улашсам бўлар.
https://t.me/tnews247
26.04.2025, 00:31
t.me/tnews247/5424 Ссылка
Отабек яхши йигит.
Отабек яхши журналист.
Отабек ориятли ижодкор(бўлмағур гаплар айтилаётган даврадан баҳоеа топиб чиқиб кетганимиз ёдимда)
Отабек тафаккури кенг инсон.
Отабек ҳақида фақат яхши гаплар айтиш мумкин.
Бугун унинг туғилган куни.
Чин қалбдан табриклайман.
Вилоятда узоқ йиллар "Машъал" бўлиб "Халқ сўзи" ни айтиб юриш насиб қилсин.
https://t.me/tnews247
25.04.2025, 19:24
t.me/tnews247/5423 Ссылка
Дўстимиз Фаррух Жабборовнинг таклифи билан Янги Ўзбекистон университетида бўлиб ўтган “Тил ва Адабиёт таълими” журналининг махсус сони тақдимотида қатнашдим. Дўстлар, устозлар билан дилдан суҳбатлашиш имкони яратилганидан хурсандман.
Самимий ва яхши гаплар айтилди. Аслида Фарруҳ қўл урган ишларнинг ҳаммаси баракали бўлади. Тақдимот ҳам ўзининг самимйлиги билан ажралиб турди. Даврани дўстимиз Хамза Жумаев жуда қизиқарли олиб борди. Сўзга чиқувчилар ҳам диллларидаги гапларни айтишди.
Мен....
Мен фурсатдан унумли фойдаланиб суратга тушдим. Тўғриси, кўп суратларни синглимиз, истеъдодли сураткаш Ҳолида Мусулмон менга билинтирмай олибди. Эътибор ва эътироф учун катта раҳмат.
https://t.me/tnews247
25.04.2025, 09:44
t.me/tnews247/5422 Ссылка
25.04.2025, 09:44
t.me/tnews247/5419 Ссылка
25.04.2025, 09:44
t.me/tnews247/5420 Ссылка
25.04.2025, 09:44
t.me/tnews247/5421 Ссылка
Устоз Дадахон Ёқубов билан Абдулла Қодирий парки атрофини айландик.
https://t.me/tnews247
24.04.2025, 22:23
t.me/tnews247/5418 Ссылка
24.04.2025, 21:05
t.me/tnews247/5416 Ссылка
Тадбирдан фотолавҳалар
https://t.me/tnews247
24.04.2025, 21:05
t.me/tnews247/5417 Ссылка
24.04.2025, 21:05
t.me/tnews247/5414 Ссылка
24.04.2025, 21:05
t.me/tnews247/5412 Ссылка
24.04.2025, 21:05
t.me/tnews247/5411 Ссылка
24.04.2025, 21:05
t.me/tnews247/5415 Ссылка
24.04.2025, 21:05
t.me/tnews247/5413 Ссылка
Бугун куним жуда яхши ўтди.
Дўстимиз Фаррух Жабборовнинг таклифи билан Янги Ўзбекистон университетида бўлиб ўтган “Тил ва Адабиёт таълими” журналининг махсус сони тақдимотида қатнашдим. Дўстлар, устозлар билан дилдан суҳбатлашиш имкони яратилганидан хурсандман.
Шундан сўнг мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида фаол ижодкор Тўлқин Эшбекнинг “Жадидлар жавҳари” китобининг “Турон” кутубхонасида ўтказилган тақдимотида иштирок этдим. Нафақат иштирок этдим, балки кутилмаганда даврага раислик қилиш каминага юклатилди. Юклатилган маъсулиятни уддаладим деб ўйлайман.
Менимча Тўлқин Эшбек янги китоби орқали замон билан ҳамнафас яшаб, ижод қилувчи қаламкаш эканлигини яна бир бор намойиш этгандек бўлди.
Тўпламдан ўрин олган “Абдулла Қодирий мангу мактаби”, “Жадидлар жавҳари” достонлари ҳамда “Маърифат элчилари”, “Жадидлар исёни”, “Жадидлар дорулфунуни”, “Биринчи муаллим”, “Жадидлар издоши”, “Аждодлар ва авлодлар”, “Бугуннинг жадидлари”, “Келиб кетма, билиб кет!” каби қатор шеърларини ўқиган киши жадидчиликнинг асл моҳиятини, қандай мард ва жасур сиймолар жадид бўлганликларини янада теранроқ англаб етади.
Муаллифнинг фикрича, жадид боболаримизнинг йўлчи юлдуздек ярқираган ҳаётбахш ғоялари, жаҳолатга қарши даъват ва саъй-ҳаракатлари юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга ҳамоҳангдир.
Тадбирда Тўлқин Эшбекнинг ҳозиржавоб ва сермаҳсул шоир, адиб, тадқиқотчи олим, тажрибали журналист-муаллим, янгиликка жуда ўч ижодкор экани устозлар Хуршид Дўстмуҳаммад, Сувон Мели, Қуддус Аъзам,Дадахон Ёқубов,Тўлқин Ҳайитлар томонидан эътироф этилди. “Жадидлар жавҳари”даги достонлар, шеърлар ва битикларда адибнинг изланишу ўрганиш, мушоҳада қилиш ва шоирона талқин этиш маҳорати акс этган.
Ойниса Бобонова, Носир Тоиров, Дилшод Ражабов, Хонбиби Ҳиммат қизи каби ижодкорлар муаллифни ва китобхонларни ўзбек адабиёти хазинасидан жой олишга муносиб китоб билан самимий қутладилар. “Жадидлар жавҳари” китобини мутолаа қилиш ҳар бир маърифатли инсон, айниқса ёшлар учун кони фойда экани қайта-қайта таъкидланди.
https://t.me/tnews247
24.04.2025, 20:55
t.me/tnews247/5410 Ссылка
Тоғай Мурод ва Муҳаммад Юсуф каби  улуғ  адибларнинг садоқатли рафиқалари Маъсума Аҳмедова ва Назира Ас-Саломлар билан. Уларга ҳурматим баланд.
https://t.me/tnews247
24.04.2025, 12:25
t.me/tnews247/5409 Ссылка
Қишлоғимиздан Тошкентга қатновчи автобус Амир Темур (аввал Энгельс деб аталарди) ва Навоий кўчасидан юрарди. 1974 йиллар, мен 10 ёшлар чамасидаги бола эдим. Кўпчилик Олой бозорида тушиб қолгани боис автобус бўшаб қоларди ва мен ҳайдовчининг олдидаги ўриндиққа ўтириб олиб атрофни томоша қилиб кетардим. Бир маҳал қарасам, чап томонда телевизорда кўрсатиладиган қўшбино, Қизил майдон ва Лениннинг ҳайкали кўриниб турибди-да. Тошкент деганда мана шу хотира кўз олдимга келади.
У вақтларда Кўкалдош мадрасаси ва Ф.Энгельс номидаги институт биноси(мустақиллик йилларида бузиб ташланган) оралиғидаги йўлдан ўтарди, автобусимиз мана шу йўлдан юрарди. Кейинчалик автобекат Табиат музейи ёнига кўчди. Автобусимиз Абдулла Қодирий кўчасидан юра бошлади(менимча у вақтларда кўча “Ўзбекистон ССРнинг 50 йиллиги” деб аталарди). “Туркистон” саройини орқасидаги кўприк ёнидаги монумент ҳам мана шу кўчага бағишланган бўлиб, шу мазмундаги ёзувлар бўларди. Кейинроқ автобекат метронинг “Чорсу” бекатининг энди Ганга томонга кетавериш қисмида қурилди. Бу бекат ҳозир ҳам бор, аммо бекат сифатида фойдаланилмайди.
1977 йилнинг ёзи бўлса керак(қишлоқ болалари Тошкентга асосан ёзда келардик) Охунбобоев ҳайкали олиб ташлангани, Уккоша булоғи атрофи ўраб олингани ва техникалар ўз ишини қилаётганига гувоҳ бўлдим. Ҳозирги “Марказ-26”нинг ўрнида “Лангар маҳалла” бўлиб қариндошларимиз шу ерда истиқомат қилишарди. Улардан сўрасам, Охунбобоев ҳайкали ва Уккоша булоғи ўрнида “Москва” деб номланган меҳмонхона қурилаётганини айтишди. Ўшанда катталар бино хосиятсиз эканидан огоҳлантиришган эди. У вақтларда муқаддас Уккоша булоғи тошкентликлар учун қадрли эди. Ўзиям, ерни пресслаш бир йил давом этган эди(буни ёши катта тошкентликлар билса керак). Партия(Москва)нинг энг катта хатоларидан бири меҳмонхонани мана шу муқаддас булоқ ўрнига қургани бўлса керак. Меҳмонхонани 5-6 метр нари-берида қурса ҳеч нарса қилмасдику?! Аммо тан олиб айтиш керак меҳмонхона биносига архитектура жиҳатидан гап йўқ эди. Айниқса, Навоий кўчасидан қарасангиз савлат тўкиб туришига тан берасиз. Мазкур бино қурилиш ва бузилиш бўйича Гиннесснинг рекордлар китобига кирса бўлади. Номи ва эгаси бир неча бор ўзгарди. Бино ҳақида ҳазиллашиб “Артелл”нинг реклама шити” деган гаплар ҳам ҳақиқат.
Дарҳақиқат, бу бино хосиятсиз бўлди. Ёлчитиб ишлаганини билмаймиз. Кейинчалик "раислар бу бинода кўнгилхушлик қилган"и ҳақида миш-мишлар пайдо бўлди. Ҳатто қўшни Қозоғистондан ҳам раислар "Москвага кетдим", деб "Москва"га келиб бир неча кун "дам олиб кетгани" ҳақида раисларнинг шофёрларидан ўз қулоғим билан эшитганман.

https://t.me/tnews247
24.04.2025, 09:36
t.me/tnews247/5408 Ссылка
"Москва" Уккоша булоғи ва Охунбобоев ҳайкали ўрнига қурилган эди. https://t.me/tnews247
24.04.2025, 09:32
t.me/tnews247/5407 Ссылка
24.04.2025, 09:32
t.me/tnews247/5406 Ссылка
24.04.2025, 08:56
t.me/tnews247/5404 Ссылка
Мана шу бинонинг қурилиши ва фаолиятига гувоҳ бўлганман. Мана энди бузилишини ҳам ўз кўзларим билан кўраяпман. https://t.me/tnews247
24.04.2025, 08:56
t.me/tnews247/5405 Ссылка
24.04.2025, 08:56
t.me/tnews247/5403 Ссылка
24.04.2025, 08:56
t.me/tnews247/5402 Ссылка
6.6  магнитудли зилзила вақтида  Ekol TV жонли эфир:
https://t.me/tnews247
23.04.2025, 16:51
t.me/tnews247/5401 Ссылка
Бугун Истамбулда юз берган 6,2 балли  зилзила вақтида CNN Turk  бошловчиси ўзини мардона тутди.
https://t.me/tnews247
23.04.2025, 16:39
t.me/tnews247/5400 Ссылка
Туркияда 23 апрелъ Болалар куни сифатида нишонланади. Бугун бу байрам Тошкенда ҳам нишонланди.
https://t.me/tnews247
23.04.2025, 16:01
t.me/tnews247/5399 Ссылка
23.04.2025, 16:01
t.me/tnews247/5398 Ссылка
Бугун "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ томонидан ўтказилаётган "Mening biznesim" ва "Mening buyurtmam" лойиҳаларининг тантанали тақдимот маросими  "Renessans" кино уйида бўлиб ўтди.
Бизнесни ривожлантириш банки "Менинг бизнесим” ва “Менинг буюртмам” иловалари тақдимотини ўтказди

“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ республикадаги етакчи молия муассасаларидан бири сифатида замонавий хизматларни жорий қилиш орқали мижозлар ишончини қозонишга ва молия бозорида мустаҳкам ўрин эгаллашга интилмоқда.

Кенг жамоатчиликка тақдим қилинган “Менинг бизнесим” ва “Менинг буюртмам” инновацион ечимлари мазкур мақсадга эришишда дадил қадамдир. Тақдимот маросимида мазкур янги лойиҳаларнинг аҳамияти ва афзалликлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
https://t.me/tnews247
23.04.2025, 13:33
t.me/tnews247/5397 Ссылка
2025 йил 23 апрель куни  "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ томонидан ўтказилаётган "Mening biznesim" ва "Mening buyurtmam" лойиҳаларининг тантанали тақдимот маросими  "Renessans" кино уйида бўлиб ўтди.
https://t.me/tnews247
23.04.2025, 13:00
t.me/tnews247/5396 Ссылка
Сурат 2025 йил 22 апрелда олинган. Бу дарахт кесилганига бир неча йил бўлган. Мен тикилиб турган тўнка атрофидан ҳар йили ёш ниҳоллар ўсиб чиқаверади, аммо ободонлаштириш ходимлари ниҳолларни кесиб ташлайверади. Мана шунга тушунмайман. Санаб чиқдим тўнка атрофида ўнга яқин ниҳол бор экан. Шундан 9 тасини кесиб биттасини қолдирса бўлмайдими? Бошқа кўчат ўтқазиш учун пул сарфлагандан кўра, шу ниҳоллардан бирини қолдирса бўлмайдими? Умуман ниҳолларни ҳаммасини қолдирса нима бўлади? Ниҳолларга эътибор деярли керак эмас, ўзи кўкараверади. Шунингдек, юртимиз “Яшил макон”га айланиши учун ҳаракат қилаяпмизку!.
Тўнкалар ҳам қолаверсин, аммо ёш ниҳолларга йўл бериш керак.
(Ичи қора негативчиларга эслатма: тўнка ва ёш ниҳол деганда кўриниб турган дарахт назарда тутилган,холос .Бошқа фикрга бориб юрманг).                                             https://t.me/tnews247
23.04.2025, 10:38
t.me/tnews247/5395 Ссылка
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Кашмир ҳудудида содир бўлган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонлар нобуд бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон Республикаси Президенти Драупади Мурму ва Бош вазири Нарендра Модига таъзия йўллади.
Давлатимиз раҳбари қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Ҳиндистон халқига самимий ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Эслатиб ўтамиз, Кашмирнинг Ҳиндистон назорати остидаги қисмида қуролли шахсларнинг сайёҳларга ҳужуми оқибатида 30 га яқин одам ҳалок бўлган, жароҳатланганлар бор. https://t.me/tnews247
23.04.2025, 10:08
t.me/tnews247/5394 Ссылка
Қўчқормисан қўчқор 🐏
https://t.me/tnews24
7
22.04.2025, 21:22
t.me/tnews247/5393 Ссылка
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов 23-24 апрель кунлари ташриф билан Самарқанд шаҳрига келади.
Музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади.

https://t.me/tnews247
22.04.2025, 21:11
t.me/tnews247/5392 Ссылка
Юз кишидан ортиқ одамни тўйига таклиф қилганлар жаримага тортилади

Парламентдаги манбаларга кўра, 100 нафардан ортиқ киши иштирок этган тўй ўтказган шахсга ва ресторан эгаларига катта миқдорда жарима ҳамда такрорланса ундан ҳам оғир жазолар белгиланиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, камчиқим тўй қилганларни рағбатлантириш ҳам назарда тутилган.

https://t.me/tnews247
22.04.2025, 19:28
t.me/tnews247/5391 Ссылка
“Дунёга назар” таҳлилий дастурида чиқиш қилдик. Мавзу
Янги Ўзбекистон – геосиёсий марказ ва глобал саммитлар майдони

📽 https://youtu.be/fWRFL68BjeE

Батафсил: https://uza.uz/posts/711932
22.04.2025, 16:31
t.me/tnews247/5390 Ссылка
Президент Шавкат Мирзиёев спортчиларимизнинг ютуқларини алоҳида қизиқиш ва эътибор билан кузатиб боряптилар. Қувонарлиси, апрель ойида мамлакатимизнинг спорт соҳасидаги муваффақиятлари футбол билангина чекланиб қолмади.

Хусусан, хоккей бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам халқаро майдонда ажойиб натижа кўрсатди. Арманистонда ўтказилган жаҳон чемпионатида хоккейчиларимиз ўз дивизионида ғолиб бўлиб, келгуси мавсумда учинчи дивизионда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бундан олдин, март ойида Таиландда бўлиб ўтган 18 ёшгача бўлган хоккейчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам терма жамоамиз ғалаба қозонган эди.

Саудия Арабистонида ўтказилган 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида юртдошларимиз 12 та - 3 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритиб, ўз тарихида биринчи марта умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Бу ютуқлар, энг аввало, йигит-қизларимизнинг тинимсиз меҳнати, юксак маҳорати, мустаҳкам иродаси ва матонати туфайлидир. Бунда спорт соҳасига қаратилаётган эътибор ва тизимли давлат сиёсатининг ҳам алоҳида ўрни борлигини таъкидлаш жоиз. Мамлакатимизда спорт инфратузилмаси сезиларли даражада яхшиланди, янги мактаблар очилмоқда, спортчиларнинг профессионал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратилмоқда.

Давлатимиз раҳбари хоккейчи ва енгил атлетикачиларимизни юксак зафарлари билан табриклаб, ота-оналари, устоз ва мураббийларига самимий миннатдорлик изҳор этадилар.

Президент  матбуот  котиби Шерзод  Асадов  телеграм каналидан олинди
https://t.me/tnews247
22.04.2025, 12:49
t.me/tnews247/5389 Ссылка
Бугун 22 апрель. Бир пайтлар совет халқи сиғинган Владимир Ильич Ульянов(Ленин) туғилган кун. Болалигимизда катта байрам қилинарди. 2019 йил Москвага борганимда Қизил майдонга ҳам кирдим, шунингдек қанақа экан деган қизиқиш билан Ленин мавзелейини кўрдим(айтиб қўяй 2011 йилда Пекинга борганимда Мао Цзи Дун мавзелейини ҳам кўрганман). Бу мени коммунист эканимни англатмайди. "Журналист қизиққан нарсасини кўриши керак",деб ўйлайман. https://t.me/tnews247
22.04.2025, 10:31
t.me/tnews247/5388 Ссылка
Пурмаъно гап. https://t.me/tnews247
22.04.2025, 10:26
t.me/tnews247/5387 Ссылка
Бу Хадра майдони. Мустақилликнинг илк йилларигача Цирк атрофи шу кўринишда эди. Кейин ер ости йўли қурилди ва фонтан иккита бўлди. https://t.me/tnews247
22.04.2025, 10:25
t.me/tnews247/5386 Ссылка
22.04.2025, 10:23
t.me/tnews247/5384 Ссылка
Бу Тошкент.Навоий кўчаси. Ҳозирги Ўзбек Миллий драмма театри(аввалги Ҳамза номидаги академик театр)нинг кўриниши. Кўринаётган транспорт -трамвай(билмаганлар учун) https://t.me/tnews247
22.04.2025, 10:23
t.me/tnews247/5385 Ссылка
Бугун, 21 апрель куни Тошкент халқаро аэропортининг учинчи терминалида Саудия Арабистонида футбол бўйича ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогида ғолибликни қўлга киритган Ўзбекистон U-17 терма жамоасини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон терма жамоасига йўллаган табрикларини Бош вазир Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди.

Шунингдек, тантанали маросим доирасида Президентимизнинг Фармонларига биноан ўсмирлар терма жамоаси футболчилари ва бош мураббийига Давлат мукофотлари ҳамда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автомобиллар топширилди.

https://t.me/tnews247
22.04.2025, 00:32
t.me/tnews247/5383 Ссылка
Сардор Умурзоқов  Қарши Давлат университети ўқитувчи ва талабалари билан учрашди.
https://t.me/tnews247
21.04.2025, 19:48
t.me/tnews247/5382 Ссылка
21.04.2025, 19:48
t.me/tnews247/5381 Ссылка
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Рим Папаси Францискнинг вафоти муносабати билан Рим-католик черкови камерленгоси кардинал Кевин Фарреллга ҳамдардлик йўллади.

Давлатимиз раҳбари ўз мактубида Руҳоний Ҳазратлари Ўзбекистон ва Ватикан ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш, динлар ва конфессиялараро дўстликни мустаҳкамлаш, бутун жаҳонда муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлаш, эзгу ғояларни кенг тарғиб этиш ишига муносиб ҳисса қўшганини таъкидлади.

Президентимиз Ватикан халқига, ер юзидаги бутун католик аҳлига чуқур таъзия ва ҳамдардлик туйғуларини изҳор этди.

https://t.me/tnews247
21.04.2025, 18:25
t.me/tnews247/5380 Ссылка
​​Ифтихор

МУРАББИЙНИНГ ДЕГАНЛАРИ

Футбол бўйича 17 ёшлилар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси финалда мезбонлар Саудия Арабистони ёшларига қарши тўп тепди. Ўйиннинг биринчи таймидаёқ ҳакамлар бизнинг икки нафар футболчимизни майдондан четлатди. Ўн беш дақиқалик танаффусга ёшларимиз руҳий оғриқ билан чиқди. Бироқ шундай ўта мураккаб паллада бош мураббий Исломбек Исмоилов барча юкни ўзига олиб, болаларни уйғотувчи сўзлар айтди.

Шикоят бефойда – бўлди бўлар иш,
Бу ёғига бардам турмоқлик керак.
Керакмас десангиз мабодо кумуш –
Гол ўтказиш эмас, урмоқлик керак!

Бандаси доимо бўлолмас холис,
Сотиб олиш мумкин барча одамни.
Каъбада турса ҳам Каъбадан олис
Ҳакамга эслатинг Олий Ҳакамни!

Тўққиз кишимиз деб сиқилманг зинҳор,
Ўқинг “Тарих” деган китобни бир-бир.
Ўн икки минг қўшин билан улуғвор
Юз минг аскарни ер тишлатган Бобур!

Ҳамон тўп юмалоқ – текисдир майдон,
Биттангиз, шубҳасиз, ўнга татийсиз!  
Дарс бериб қўйинг арабга, зотан –
Ҳар бирингиз битта Замахшарийсиз!

Қонингизда оқар кўҳна жасорат,
Интилган инсонга толе ҳам ёрдир.
Уддалаб бўлмасдек кўринар гарчанд –
Ўлимдан бошқасин иложи бордир.

Бизга қадалгандир дунёнинг кўзи,
Ўйнанг ўзни босиб, жилмайиб-кулиб...
Шундай зафар қучинг – рақибнинг ўзи
Сизни табрикласин биринчи бўлиб!

Эй миллат кўксида унган лолалар,
Ҳақиқат синмагай, гарчи букилди.
Бу шунчаки кубок эмас, болалар,
Ўйинга ўзбекнинг ори тикилди!

Ҳа, айтганча, ўртоқ Неъматуллоҳжон,
Дарвозани ёпинг – қил ҳам сиғмасин.
Омад кулиб, агар бўлсак чемпион –
Қошни қимирлатиш эсдан чиқмасин!

Тақдирда бўлмайди эрта ёки кеч,
Бошида йиғлатса, охир кулдиргай.
Икки киши каммиз дея қўрқманг ҳеч –
Бирин халқ, бирини Худо тўлдиргай!

Ватан деб рақибни енгдингиз кўплаб,
Майли, ота-она, дўст-ёрни ўйланг.
Энди бир илтимос, бор кучни тўплаб,
Мураббийлар учун, мен учун ўйнанг!

Бирлашинг – бир бўлинг, бир жон – бир нафас,
Ҳеч кимни айбламанг, қилманг оҳу зор.
Ва охирги сўзим — сиз тўп тепинг, бас,
Худога ишонинг! У, албатта, бор!

Зоҳиджон ОЛОВ,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

21.04.2025
https://t.me/tnews247
21.04.2025, 18:21
t.me/tnews247/5379 Ссылка
Ижтимоий тармоқларда айрим билағонларнинг “Шерали Жўраевнинг қўшиқлари яна 30 йилдан кейин унутилади” дея ёзганларини ўқиб, “шу ҳам савияли фикрми?” деб ўйлаб қолдим. Қундуза Хусанбоева исмли синглимиз изоҳда зўр гапни ёзибдилар: “Шерали Жўраевнинг қўшиқлари юз йилларгача сақланиши мумкин. Лекин уни туйиб, суйиб тинглайдиганлар қанча қоларкин бу даврга келиб?! Гап ана шунда...”
Ҳа, оғриқли фикр, оғриқли савол.
Куни кеча Ўзбекистон Касаба уюшмалари саройида бўлиб ўтган “Хоразм суворалари” концертини кўриб юқоридаги фикрларни яна эсладим.
Гап шундаки, мусиқа ва қўшиқ эскирмайди, балки тингловчиларнинг савияси ўзгаради. Бу борада ёшларнинг савиясини ҳам танқид қилавериш керак эмас. Айбдор биз катталар. Мусиқа ва қўшиқларни эфирга берувчи телевидение ва радио айбдор.
Биз, ўтган асрнинг 70-йиллари болалари шўх ва эстрада қўшиқлари билан бир қаторда мумтоз қўшиқларни ҳам тинглаб катта бўлганмиз. Дейлик, ўзимизнинг “Ялла”, Ботир Зокиров, Дадахон Ҳасанов, Шерали Жўраев,хорижнинг “БониМ”, “АББА” каби эстрада гуруҳлари қўшиқлари билан бир қаторда Фахриддин Умаров, Хайрулла Лутфуллаев, Ортиқ Отажонов, Шермат Файзуллаев каби хонандаларнинг қўшиқларини тинглардик. 70-йиллар ўрталарида Ғуломжон Ёқубов пайдо бўлиши ўзига хос янгилик бўлган эди.
Шахсан ўзим, 20 тийинга сотиб олган “Обший тетрадь”(“Умумий дафтар”)имга хонандаларнинг оғзидан чиққан қўшиқлар матнини ёзиб борардим. Эсимда, Шерали Жўраевнинг “Боғбон қизи” қўшиғини ёзиб олганман, кейинчалик “Қудратли тўлқин” романида худди шу қўшиқ матнини ўқиб, шеър муаллифи Шароф Рашидов эканини билганман. Ўшанда кўп сўзларни хато эшитиб, дафтарга хато ёзганимдан уялганман. Шу-шу қўшиқларни диққат билан тинглашга ҳаракат қилганман. Ортиқ Отажоновнинг “Шўх-шўх ўйнар эдим, сен билан қирғоқда мен”, деган қўшиғини ҳам ёзиб олганман. Хайрулла Лутфуллаевнинг “Келибди-ю, кетибди”, “Мен севаман, сен севасанми?” деган қўшиқларини ҳам ёзганман, кейинчалик Пўлат Мўминнинг китобини ўқиб хатолапримни тўғирлаганман. Хоразм қўшиқларига меҳрим бўлакча эди(ҳозир ҳам шундай).
“Хоразм суворалари”ни жонли эшитиб, маза қилдим. Инсон танасига озуқ берадиган қўшиқлар, дея атасак янглишмаган бўламиз. Ташкилотчиларга катта раҳмат. Концерт сўнгида даврани олиб борган сухандон “бу тадбирни ташкилотчилари ўз номларини айтмасликни илтимос қилишди”, деди. Билдимки, тадбирни Касаба уюшмалари Федерацияси раҳбари томонидан ташкил этилди..
Жонли ижрони тарғиб қилиш йўлида Маданият вазирлиги, ёки Ўзбекконцерт эмас, Касаба уюшмалари Федерацияси жон куйдираётган экан Қудратилла Рафиқовнинг отасига раҳмат. Санъатни яхши тушунар эканлар. Қанчадан қанча инсонларни хурсанд қилди.
Сухандон айтганидек, энди эстафетани қайси вилоят олар экан?”. Бахшилар ижросида ҳам концерт ташкил этилиши керак.
Агар бошқа вилоятлар ҳам шу каби жонли ижрога эътибор қаратиб, Касаба уюшмалари саройида концерт ташкил қилишса ва каминани ҳам таклиф қилгудек бўлсалар, бажону дил бораман.
Шу ўринда бир таклиф: Иложи бўлса бу каби тадбирларга фақат санъатсеварлар таклиф қилинса нур устига аъло нур бўларди. Чунки кечаги концерт якунламай балкондаги томошабинларнинг чиқиб кетгани афсусланарли ҳолатдир.
Кино ва театрларга талаба ва ўқувчиларни зўрма-зўраки олиб келиб бу соҳани сал бўлса-да таназзулга юз буришига ҳисса қўшганимизни унутмайлик.
“Олам томи узра чалинган бу соз”. Демак, мумтоз қўшиқларимизни туйиб ва суйиб тинглайдиганлар омон бўлса, минг асрлик қадриятларимиз асло завол кўрмайди. Бунинг учун тарғиботни сўзда эмас, амалда кучайтиришимиз керак.
https://t.me/tnews247
21.04.2025, 11:19
t.me/tnews247/5378 Ссылка
Дўстимиз Қобилжон Аҳмедов янгиликка интиладиган инсон. Шу йигитга ҳавас қиламан. Бир неча бор кинолар тақдимотига таклиф қилган. Куни кеча ҳам “Чимилдиқ” комедиясига шахсан таклиф қилди. Бордим. Борганимдан афсусланмайман. Кўплаб дўстлар, ҳамкасблар билан учрашдик,суҳбатлашдик,фикр алмашдик. Меҳмонлар орасида президент матбуот котиби Шерзод Асадов, ЖОКУ ректори Шерзодхон Қудратхўжа, Журналистлар уюшмасининг собиқ раиси Шерзод Ғуломов(сўнгги вақтларда отдошлар билан учрашувлар кўп бўлаяпти, европаликлар отдошлар орасига тушиб қолишса, қандайдир ният қилишар экан, мен ҳам юртимиз тинч бўлсин дея тилак билдирдим), сенатор Хусан Эрматов, шоир Шуҳрат Орифов, “Ҳуррият” газетаси бош муҳаррри Абдурасул Жумақулов, “Севимли” телеканали бош муҳарррири Жалолиддин Сафоев ва бошқалар бўлди.
Томошабин ва журналист сифатида айтадиган бўлсам, фильм менга ёқди. Бугунги куннинг долзарб муаммоси кўтариб чиқилган. Актёр ва актирсалар ҳам ўз ўрнида.
Ғоя ва мақсад жуда зўр.
Йигит ва қиз танишиб қолади. Йигит ўта рашкдор. Кўчада хотинига қараган эркакларни калтаклаб ташлайверади. Бунга чидай олмаган хотини ажрашига қарор қилади. Йигит ҳам рози бўлади. ЗАГСда қонуний ажрашган келин-куёв дўстларига зиёфат беради. Аммо.....
....Аммо, улар кечқурун ўз уйларида ухлашади-ю, эрталаб музейнинг чимилдиқ акс этган павильонида уйғонишади. Ҳа, тўғри топдингиз, фильмда Голливуднинг “Суғур куни”дан унумли фойдаланилган. Юқорида “ғоя зўр” деганимда шуни назарда тутдим.
У ёғини томошабинларни ўзлари кўргани маъқул. Оғир оқибат икки ёш ёшлик қилганларни англаб етишади, ва яна бирга бўлишга қарор қилишади.
Журналист ва томошабин сифатида фикрларимни шу ерда тўхтатаман-да, қариб бораётган инжиқ чол сифатидаги фикрим билан давом эттираман.
Икки ёш қилган хатоларни тушуниб етишади, иккиси бир-бирларини севишларини англаб қолишади. Кечқурун уйқуга ётишади ва эрталаб ўзларининг ота уйларида уйғонишади. Ва иккиси ҳам музейдаги чимилдиққа югуришади.
Кино шу ерда тугаса зўр бўларди. Аммо давом этади. Ҳамкасбларимидан бири таъкидлаганидек, мана шу ерда кино публицистикага айланиб қолади.
Йигит (Тоҳир) гул кўтариб музейга югуриб кетаётганида янги уйланмоқчи бўлган қизни кўриб қолади. Қиз тақдирга тан берганини айтиб, унга омад тилайди. Йигит гулни қизга бераётганида музейга келаётган хотини(Зуҳро) кўриб қолади ва у ҳам тақдирга тан бериб, янги унаштирилган йигитга турмушга чиқишга рози бўлади. Тўй бўлаётганда Тоҳир Зуҳронинг уйига боради, қайнонаси “нимага келдинг?” дея Тоҳирни уришаётганда қайнотаси “Зуҳронинг ортидан югур” дейди.
Тоҳир Зуҳрога етишади. Ёшлар мурод-мақсадига эришади.
Яна журналист ва томошабин сифатидаги фикрга қайтаман. “Чимилдиқ” катта экранларга чиқди. Эзгу мақсадларни олдига мақсад қилган фильмни кўришни тавсия қиламан.
Фильм ҳаражатлари давлат бюджетидан эмас, балки хусусий телеканал томонидан ажратилгани эътиборга олинса, яхши фильм билан табриклашимиз керак.
Ҳа, айтганча, дўстимиз Шоҳира Ҳамро Ўзбеккинода фаолият юритганида янги фильмларнинг ёпиқ намойишига таклиф қиларди. Томоша қилиб бўлгач,фильм ҳақида фикрлар айтиларди. Бу фикрлар режиссёрлар томонидан камдан кам ҳолларда эътиборга олинган бўлса-да, ўша ерда фикр билдириш яхши эди. Ижодкорлар бу фикрларни тўғри тушинарди. Юқоридаги кексайиб бораётган чол сифатида билдирган фикрларимдан ижодкорлар ҳафа бўлмайди деган умиддаман.
https://t.me/tnews247
21.04.2025, 10:24
t.me/tnews247/5377 Ссылка
Менга дунё тинч бўлиб, дўстлар саломат бўлса бас.(Қўшиқдан) https://t.me/tnews247
21.04.2025, 10:04
t.me/tnews247/5376 Ссылка
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори Лазиз Раҳматов яхши инсон. Лазиз Раҳматовнинг яна бир фазилати бор. Ижодкорларга бефарқ эмас. Деярли ҳар куни газета ўқийди (ҳар гал қайсидир газетада мақолам чиқса, телеграмм орқали табриклаб туришидан биламан). Китобни севади. Иши кўп бўлишига қарамай китоб ҳам ўқиб туради.
Китоб ёзган ижодкор борки, Лазизжонинг назарида бўлади. Иложи бўлса ижодкорларга китоб чиқаришда ёрдам беради. Ҳақиқатан, Лазиз Раҳматовга гап йўқ. Унинг беминнат саъй-ҳарактлари туфайли ўнлаб ижодкорларнинг(жумладан каминанинг ҳам) китоблари нашр қилинди. Бунақа мардлик ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. “Китоб чиқишида ёрдам берганингизни айтиб қўялик”, десам, камтарлик билан "Савоб ишни ҳар ким, ҳар кун қилиш керак" дейди.
Бир вақтлар "Ўзбекистон" радиосининг "Халқаро ҳаёт" муҳарририятида ишлаб халқаро ҳаётга янада қизиқиб қолдим. Халқаро масалалар борасида мулоҳаза юритадиганларга ҳурматим баланд. Тўғри, тан олиш керак, кўпчилик халқаро масалаларга юзаки қарайди. Масалага теран қарайдиган журналистлар сафида Лазиз Раҳматов ҳам бор ва ҳатто олдинги ўринларда туради. Унинг мақола ва шарҳлари матбуотда ва сайтларда кўп босилган. Ўзим ҳам долзарб мавзулар бўйича ундан интервьюлар олганман. Фикрлашига тан бераман.
Бугун Лазиз Раҳматовнинг туғилган куни. Чин қалбимдан табриклайман. Эзгу ишлардан чарчамасин. Омад ҳамиша ёр бўлсин. https://t.me/tnews247
21.04.2025, 09:39
t.me/tnews247/5373 Ссылка
Куни кеча раҳматли Ҳожибой Тожибоев хотирасига бағишланган кўрсатувнинг ёзиб олиниш жараёнида қизиқчи Валижон Шамшиев билан гаплашиб қолдим. Суҳбат жараёнида  Рабиндранат Тагорнинг «Улуғлар қўрқмасдан оддий одамлар билан ёнма-ён боради. Ўртамиёналар эса ўзини четга олади», деган гапи беихтиёр ёдга тушди.
Гапни узоқдан бошлайман.
Валижон кўрсатувга кечикиб келди.Четда ўрин бор эди,ўша ерга ўтирмоқчи бўлди. Ҳурмат юзасидан “йўқ,шу ерда ўтираверман” дейишига қарамай ўрнимни бўшатиб бердим.
Бир маҳал ижоди жўшиб кетди,шекилли атрофдагилардан ручка сўрай бошлади. Аксига олиб ҳеч кимда ручка йўқ эди. Қарасам менда бор экан. Бериб турдим. Кўрсатув давомида каттароқ дафтарга(биз “обший тетрадь” дердик) нималанидир ёзиб ўтрирди. Ўзига навбат келганида Ҳожибой Тожибоевга бағишлаган ҳозиргина ёзилган бир нечта шеърларни ўқиб берди(бу шеърлар менинг ручкамда ёзилди, дея муаллифлик ҳуқуқини талаб қилсаммикан).
Кўрсатувни ёзиб олиш жараёни тугагач,биргаликда суратга тушдик. Валижонга “сиз зўр қизиқчисиз,аммо ўзингиз айтиб,ўзингиз кулашингиз чатоқ-да” деворибман. Қўйиб юбормаса денг. Роса суҳбатлашдик.
(Ҳа,айтганча,ручкамни қайтариб бермоқчи эди,”сизга совға, яна 40 йилдан сўнг сизга бағишланган кўрсатув бўлса,ўшанда иштирок этиб “Валижон менинг ручкамни олган эди”, дейман”, десам, “ўшанда ёнингизда ўтираман” деб одамни кулдирди.
Валижон улуғ одам экане, Тагор айтмоқчи  «қўрқмасдан оддий одамлар билан” ёнма-ён турди ва  ҳатто суҳбатлашди ҳам.
https://t.me/tnews247
20.04.2025, 16:35
t.me/tnews247/5372 Ссылка
2025 йил. 19 апрел
7.00-8.00."Уммон " ресторанида ҳамқишлоғим Ғиёсиддин ўғил уйлантираётнани муносабати билан  юртга ош берди. Иштирок этдик.
9.00-10.00.Кеча  қариндошим Ниғмон ака вафот этган эди. Бугун уйларига бориб, яна бир бор оила аъзоларидан кўнгил сўрадим.
12.00-14.00. Халқаро Ислом Академиясида бўлиб ўтган Талабалар баҳори фестивалида иштирок этдик.
15.00-17.00."Чимилдиқ " бадиий филъмини томоша қилдим.
18.00-20.10.Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Маданият саройида "Хоразм суворалари" номли концертида бўлдим.
Сурнай лазгиси
https://t.me/tnews247
19.04.2025, 21:55
t.me/tnews247/5369 Ссылка
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Маданият саройида "Хоразм суворалари" номли концертдан.
https://t.me/tnews247
19.04.2025, 20:10
t.me/tnews247/5368 Ссылка
19.04.2025, 15:48
t.me/tnews247/5366 Ссылка
Халқаро  Ислом  академиясида бўлиб ўтган Талабалар баҳори фестивалида иштирок этдик ва ректор билан суҳбатлашдик
https://t.me/tnews247
19.04.2025, 15:48
t.me/tnews247/5367 Ссылка
Бугун  19 апрел. Қуйидаги  байрамлар нишонланади.
🔅 Хонаки ҳайвонлар эгалари куни.
🔅 Вeлocипeд куни  (Bicycle Dаy)

🔅 Сайрга чиққан табассум куни

🔅 Халқаро  циpк куни  (World Circus Dаy)
🔅 Ҳазилли кун  (Humorous Dаy)

🔅 Хом сутдан  тайёрланган пишлоқ куни (Raw Milk Cheese Appreciation Dаy)
Халқаро  цирк куни  муборак бўлсин.
Аввал  халқаро  майдон театр саҳнаси эди. Унда трагедия ҳам, драмма ҳам, комедия ҳам қўйиларди.
Энди  циркка айланди.Аренада  фақат масҳарбозлар.
https://t.me/tn
ews247
19.04.2025, 13:05
t.me/tnews247/5365 Ссылка
Сиз  ўз ҳаётингизнинг рассомисиз. Ҳаётингизга ёрқин ранг беришдан қўрқманг.
Отамнинг дўстлари билан
https://t.me/tnews247
19.04.2025, 11:48
t.me/tnews247/5364 Ссылка
19.04.2025, 11:48
t.me/tnews247/5363 Ссылка
Ички дунёинг хотиржам бўлса атроф  янада  гўзал кўринади.
https://t.me/tnews247
19.04.2025, 11:41
t.me/tnews247/5362 Ссылка
Биламиз, 1994 йилдан бошлаб ҳар йили 3 майда - Жаҳон матбуот эркинлиги куни (World Press Freedom Day) кенг нишонланади. Бу ҳақда БМТ Бош Ассамблееяси 1993 йил 20 декабрда махсус (Резолюция № A/DEC/48/432) резолюция қабул қилган.
1997 йилдан бошлаб матбуот эркинлигига қўшган салмоқли ҳиссаси учун журналистларга ЮНЕСКО мукофоти берилади. 2005 йилга қадар Ўзбекистонда аввалига Сорос, кейин Интерньюс ташкилотлари 3 майда журналистларни тақдирлаб турди. Улар Ўзбекистонда фаолиятини тўхтатгандан сўнг ,бўшлиқни тўлдириш мақсадида Журналистлар уюшмаси бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда Халқаро “Олтин қалам” миллий мукофотини таъсис қилди. Аммо, аввалига танқид ва таҳлилий материаллар учун бериб келинган “Олтин қалам” кейинчалик мақтовлар учун берила бошлагани кўплаб эътирозларга сабаб бўлди. Ҳатто, таниқли журналистлар “бугунга келиб “Олтин қалам” соҳибларини таниймизми?” деган саволни ўртага ташлагани ёдимда.
Бир сўз билан айтганда “Олтин қалам”ни 3 майда бериш долзарб бўлмай қолди. Аслида бу мукофот 27 июнда берилса мақсадга мувоффиқ бўларди ва байрам руҳини кўтарарди.
3-май – Жаҳон матбуот эркинлиги куни аслида байрам эмас. Шу куни ОАВ олдида турган муаммолар муҳокама қилинади. Турли тадбирлар, давра суҳбатлари ўтказилиб кун тартибидаги долзарб масалаларр муҳокама қилинади. Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан ҳар йили БМТ Бош котибининг мурожжати эълон қилинади.
Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан биз “Олтин қалам” олиб хурсанд бўлаётган бир вақтда жаҳон мамлакатларида қуйидаги мавзулар муҳокама қилинган эди.
2024 йил — “Сайёра учун матбуот: экологик инқироз шароитида журналистика”.
2023 йил —"Ҳуқуқлар келажагини шакллантириш: сўз эркинлиги; бошқа барча инсон ҳуқуқларининг двигатели"
2022 йил — «Журналистика рақамли форматда».
2021 йил —"Ахборот жамоат манфаати сифатида"
2020 йил — "Қўрқув ва тарафкашликсиз журналистика"
2019 йил —"Оммавий ахборот воситалари демократия манфаати учун: дезинформация даврида журналистика ва сайловлар"
2018 йил — "Ҳокимиятни назорат остида ушлаб туриш: оммавий ахборот воситалари, адолат ва қонун устуворлиги"
2017 йил —"Танқидий вақтга танқидий ёндашув: тинч, адолатли ва инклюзив жамиятларни қуришда оммавий ахборот воситаларининг роли"
2016 йил— "Ахборот ва асосий эркинликларга кириш: бу сизнинг ҳуқуқингиз!"
2015 йил — "Журналистика гуллаб-яшнасин! Рақамли асрда журналистика, гендер тенглиги ва медиа хавфсизлигини мустаҳкамлаш".
Такрорлайман, Олтин қалам” 3 майда эмас, 27 июнда берилса мақсадга мувоффиқ бўларди.
https://t.me/tnews247
18.04.2025, 11:51
t.me/tnews247/5361 Ссылка
18.04.2025, 08:18
t.me/tnews247/5359 Ссылка
Шанба куни, аввал "Чимилдиқ" қа кираман, сўнг,  устозларни эслаб  "Хоразм суворалари" ни тинглайман.
https://t.me/tnews247
18.04.2025, 08:18
t.me/tnews247/5360 Ссылка
Шерзод Асадов(Президент матбуот котиби) 1997 йилда ўз даврининг йирик геостратегларидан бири бўлган Збигнев Бжезинский ўзининг "Буюк шахмат тахтаси" китобида Фарғона водийсини геосиёсий кескинлик ўчоғига айланишини башорат қилган, айрим экспертлар эса ҳатто "порох бочкаси"га ўхшатган эди. Дарҳақиқат, учта мустақил мамлакатга дахлдор бу қадимий ҳудудда яқин-яқингача шундай воқеалар рўй бердики, кўпчилик бу машъум башорат ҳақиқатдан унчалик ҳам йироқ эмаслигига ишонганди.

Аммо бугун биз бутунлай бошқача воқеликда яшамоқдамиз. Президент Шавкат Мирзиёевнинг узоқни кўра биладиган раҳбарлиги, тизимли ва чуқур ўйланган ислоҳотлари туфайли Фарғона водийсининг учта вилояти ва унинг юраги бўлмиш Андижон бутунлай ўзгариб кетди.

Бугунги кунда Андижон иқтисодий ўсиш, тадбиркорлик ташаббуси, инновация руҳи, интеллектуал тараққиёт ва маданий тикланишнинг қудратли марказига айланган. Бу шундай заминки, ҳар бир янги лойиҳа келажак пойдеворини мустаҳкамлайдиган тамал тошидир. Бу ерда одамлар орзу қиляпти ва ўз мақсадларига эришяпти. Ўқийман, изланаман, даромад топаман ва бошқаларга ҳам даромад манбаи яратаман деганларга – кенг йўл. Янги – Бобур шаҳри қурилмоқда.

Тан олиш керак, Андижон - илм, интилиш, меҳнатсеварлик ва тўғри йўлга қўйилган давлат сиёсати бутун бир ҳудудни нақадар ўзгартириб юбориши мумкинлигининг ёрқин намунасидир. Аҳолиси зич, ер ресурслари чекланган, яқингача саноати фақат Асака заводидан иборат бўлиб келган вилоят аҳли Президентимиз олиб бораётган ислоҳотлар кучидан, яратилган ҳар бир имкониятдан тўлиқ, максимал даражада фойдаланяпти, ҳар жабҳада реал, кундалик ҳаётда сезиш мумкин бўлган натижаларга эришаяпти. Бундан қувонсак ва ибрат олсак арзийди, албатта.

Эски башоратларни унутиш вақти келди. Эндиликда, шу жумладан уч давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари ва дўстлиги туфайли бугун Фарғона водийси "порох бочкаси" эмас, балки имкониятлар, фаровонлик, тинчлик, яхши қўшничилик ва бунёдкорлик маконига айланди. Андижон, Фарғона ва Наманганга келсак, улар эртанги кунга ишонч ва кучли, адолатли Давлат раҳбарининг эътибори билан халқимиз нималарга қодир эканини исботламоқда. https://t.me/tnews247
17.04.2025, 16:25
t.me/tnews247/5358 Ссылка
The Guardian журнали яна Трампни ҳажв қилди. Ҳажвда кўриниб турганидек, аввалига Трамп Сэм амакидан воз кечади,кейин эса уни мақтайди. Шу сабабли ЮСАИДнинг фаолияти тўхтатилишидан хафа ёки хурсанд бўлаётганларга эслатиб қўямиз - ЮСАИД тўхтатилгани билан унинг вазифаси бошқа идораларга юклатилади. Шунчаки у самара бермади.Энди самаралироқ ташкилот тузилса ажабмас. https://t.me/tnews247
17.04.2025, 14:58
t.me/tnews247/5357 Ссылка
17.04.2025, 13:19
t.me/tnews247/5355 Ссылка
Бу видеони кўриб, айримлар  "кўпчилик уйида гўшт  кўрмаётган бир пайтда овқатни кўрсатиш шартми?" дейиши ҳам мумкин.    Фикр билдиришга шошманг.  Гап шундаки, кеча  Тошкент вилояти хокимлиги Ахборот хизмати кўнгиллилардан иборат бир гуруҳ журналистлар учун  Паркент вилояти қирларида дам олувчиларга яратилган шароитларни таништириш мақсадида ПрессТур уюштирилди. Шу билан бирга тадбирдан асосий мақсад    қирларга ташлаб кетилган чиқиндиларни тўплашда экологларга баҳоли қудрат ёрдам бериш эди.  Бу мақсад йўлида   қўлдан келганича ҳаракат қилдик.  Далага чиққандан кейин овқатланиш ҳам керак.   Овқатини  таниқли шоир Муҳаммад Исмоилнинг ўғли - укамиз Асқар Исмоил пиширди. Мана шу кўриб турганингиз  ҳазил-ҳузул  билан пиширилган  бир қозон овқат 20 нафар журналистни  кўнглини шод қилди.                                                                    https://t.me/tnews247
17.04.2025, 13:19
t.me/tnews247/5356 Ссылка
Президент Шавкат Мирзиёев Булоқбоши туманида йиғилиш ўтказганидан сўнг йўлда кета туриб,  табаррук онахон – Мамлакатхон ая Давронованинг вафот этгани муносабати билан маросим бўлаётган хонадонга кириб хонадон эгаларидан кўнгил сўради, чуқур ҳамдардлигини билдириб, сабр-тоқат ва бардош тилади.                                                                                                                                                                                                                                                        Шу хабарни ўқидим-у, ҳаёлим 2015 йил март ойига кетди.    Ўша йилнинг  10 март куни  Ислом оламининг йирик намояндаси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ  вафот этган эди.  Сайловолди  дастури бўйича Андижонда бўлган номзодлардан бирортаси ҳам Андижон фарзанди  шайҳ ҳазратларини эслаб қўймаган эди.
     Президентнинг оддий хонадонга кириб кўнгил сўрашини катта ҳарфлар билан ёзиладиган  ОҚИБАТ дейишимиз керак.                 https://t.me/tnews247
17.04.2025, 10:22
t.me/tnews247/5354 Ссылка
ЭЙ, ЁРОНЛАР, ҚАШҚАДАРЁ ЭЛИДА БИР ПОЛВОН ЎТДИ, БИР ЧАВАНДОЗ ЎТДИ, ДОВРУҒИ ДУНЁНИ ТУТДИ, АБДУМЎМИН ПОЛВОН ДЕСА ҲАЛИ-ҲАЛИ ОДАМЛАР ҲАЙРАТГА ТУШАДИ, ЮЗ, ЙЎҚ, БЕШ ЮЗ ЙИЛДАЯМ БУНДАЙ АБЖИР, ЧАЙИР ВА ЧАПАНИ ЗОТ ТУҒИЛМАСА КЕРАК, ЯНАЯМ БИЛМАДИМ...
“ХХI asr” газетасида
“ПОЛВОНЛАРДАН ПОЛВОНЛАР ТУҒИЛАРМИКАН?!.” деб номланган мақола босилган.

Абдумўмин полвон бир умр Китоб туманининг Чироқчига чегарадош бўлмиш Сарой қишлоғида яшади. Ўтган асрнинг 70-80 йилларида Қашқадарёни қўяверинг, Сурхону Самарқанд тарафларда ҳам шуҳрат қозонгани учун ҳали-ҳали кекса отахонлар, мухлислар унинг чавандозлик бобида тенгсиз бўлганини мақтаб юришади.
Бошқа соҳаларни қўя турайлик, айниқса, спорт соҳасида афсоналар кўп эмас, аммо чавандозлик бобида Абдумўмин полвонга тенг келадигани кам эканлиги боис афсонавий деган улкан эътирофни унинг шаънига муносиб кўрсак арзийди.
...Ўтган ҳафта Китобдан нохуш хабар келди: Қашқадарёдай катта элнинг ифтихори Абдумўмин полвон Норқобилов бир кам саксон ёшида дунёдан ўтди! Айтишларича, бу улуғ инсонни сўнгги йўлга кузатиш маросимида юртимизнинг турли бурчакларидан тумонат одам йиғилибди. “Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, ҳаммаёқда соврин-зотига ўнлаб туя-от, машина берилади, деб айюҳаннос солинган кураш ё кўпкаригаям шунча мухлис келмасди, бу тарафларда, ҳеч эслолмайман, ҳали бундай маросим бўлганини. Кўчаларимиз машиналарга тўлиб кетди, полвоннинг тобутига қўлимиз тегмади, одамларнинг елкасида учиб кетди полвон бобо. Халқ ўзи севган, эъзозлаган асл қаҳрамонини тириклигида ҳам, ниҳоят охират сафарига кузатишда ҳам қандай қилиб қадрлашни яхши билар экан”, – деди тумандаги “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Олломурод Раҳимов...
Беш кунлик дейилмиш тириклик оламининг бор ҳақиқати шу: ҳаммамиз келамиз-кетамиз, салом-алик ва хайр-видолар орасидаги масофа-вақт эса... минг афсуски, икки қошимиз ё кўзимизга тенг. Демак, бу чин ва ёлғончи дунёда ортимиздан фақат савобли ва эзгу амалларимиз, шарафга тўла номимиз қолар экан, деб ёзади, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Норқобил ЖАЛИЛ,
https://t.me/tnews247
17.04.2025, 09:23
t.me/tnews247/5353 Ссылка
Биласиз, ҳозирда ижтимоий тармоқларда энг кўп муҳокама-баҳсларга сабаб бўлаётган мавзу, бу йўлларда автотранспортлар ҳаракатини назоратга олиш, тартибга солиш учун ўрнатилган радарлар эканлиги сир эмас. Худонинг берган куни турли ОАВ ҳамда интернетдаги сайту ботлардан тортиб, телеграмм каналларигача шундай мазмундаги постлар, видеохабарлар тарқалиб ётибди.

“ХХI asr” газетасида устоз Рўзимбой ҲАСАНнинг “РАДАРЛАР ва ХАТАРЛАР ОРАЛИFИДА кечаётган ҳаётимиз кафолатланганми?! “ деб номланган мақоласи берилган.

Айниқса, мактаблар ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари яқинидаги йўл бўйларига ўрнатилган радар камералар шу маънода инсон ҳаёти учун ғоят қадрли. Аҳли донишлар айтганидек, “Бу дунё бир гўдакнинг кўз ёшига арзимайди”.

Кунаро ижтимоий тармоқларда “Фалон йўлнинг фалон километрига яқинда радар ўрнатилди, эҳтиёт бўлинг­лар” қабилидаги ҳаволаларга кўзимиз тушади. Булар йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишни тарғиб этиш ёки ҳайдовчиларнинг бир-бирларини огоҳлантиришлари учун эмас, балки радарларга нисбатан нафрат уйғотиш мазмун ва оҳангида қўйилаётгани ачинарли.

Шу билан бирга, ушбу янгиликнинг ўзига хос бир қатор камчиликлари борлигидан кўз юмиб бўлмайди. Ажаб­ланарлиси, беш-олти кундан бери кузатаётган бўлсангиз, мамлакатимизда юзлаб ҳайдовчилар ўзларига бир йилча бурун содир этган қоидабузарликлар учун жарима қоғозлари келаётгани бўйича шов-шувлар кўтаришмоқда. Қизиқ томони, масъуллар шу вақтгача кузатилмаган бу ҳолат бўйича тушунтириш бериб, 366 кун, яъни бир йил олдин содир қилган қоидабузарлик учун юборилган хабар ҳаққоний бўлишини таъкидлашмоқда. Хўш, унда ҳайдовчининг жаримани муддатидан олдин 50 фоизлик чегирма билан тўлаш тартиби нима бўлади? Фуқаро судга мурожаат қилиши керакми ёки қайсидир масъулнинг хатоси сабаб юзлаб ҳайдовчилар вақтини суд маҳкамаларида ўтказишга мажбурми, деган савол ўртага чиқаётир.

Ижтимоий тармоқларда радарлар ҳақида салбий ҳаволаларга қарши фикр билдирганимда каминангиз шахсига нисбатан қатор ҳақоратлар ёғилгани ҳеч эсимдан чиқмайди. Айтмоғим-ёзганим шул: “Қирқ йилдан ошдики, енгил машина ҳайдайман, шу вақтгача бирор марта тезлик туфайли жаримага тортилмаганман. Тўрт ўғлим менинг номимда бўлган иккита енгил машинани ҳайдайди, туф-туф, ўтган икки йилда бирор марта радарга тушганликлари ҳақида хабар келмади, қойилмисиз?!”.
Демак, машина рулига ўтирар эканмиз, аввало ўзимиз ва оиламиз ҳамда йўловчилар ҳаётини ўйламоғимиз керак. Йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга кўникмани айнан рулга ўтирган вақтда шууримизга қўйишимиз лозим. Акс ҳолда, кимларнингдир (ва сизнинг ҳам) ҳаётингизни сақлайдиган радарларни сўкишдан бошингиз чиқмайди.
Яратган эгамнинг “Сақланганни сақлайман!” деган ваъдасиям бор, унутманг-а!


https://t.me/tnews247
17.04.2025, 09:13
t.me/tnews247/5352 Ссылка
Табиатни асрашга оз бўлса ҳам ҳисса қўшдик.
https://t.me/tnews247
16.04.2025, 21:01
t.me/tnews247/5351 Ссылка
16.04.2025, 21:01
t.me/tnews247/5350 Ссылка
🐎Отнинг эгар-жабдуғини биламизми?
https://t.me/tnews24
7
16.04.2025, 20:42
t.me/tnews247/5349 Ссылка
Жамиятда жамоатчилик назорати бўлиши керак. Ва шарт. Аммо жамоатчилик назоратчиларига пул тўлаш бошландими(бунга радар мисол) одамларнинг уларга нафрати ошиб бораверади. Кутилган самара бермайди. СССР пайтида автобусларда чипта олиш масаласида жамоат назорати кучли эди(бу вазифани асосан рус кампирлари бажарарди). Ҳозир автобусларда назорат йўқ. Тахминимча, 30 фоиз йўловчи бепул юрибди. Кимдир билет олишни тавсия қилгудек бўлса уни терпилага айлантиришади. Худди шундай радарчтилар ҳам терпила сифатида кўрилмоқда.Уларнинг радарларига ўқ отган жиноятчи қахрамонга айлантирилмоқда.Бу жамият таназзули эмасми? https://t.me/tnews247
16.04.2025, 09:24
t.me/tnews247/5348 Ссылка
Камера ва радар мавзусига яна қайтишни лозим кўрдим. Кечаги постга эътироз билдирганлар орасида қадрдон дўстларим ҳам борлиги жуда ачинарли.
Нью-Йорк йўллари юз фоиз камералашган.
Вашингтон йўллари юз фоиз камералашган.
Лондон йўллари юз фоиз камералашган.
Истанбул йўллари юз фоиз камералашган.
Астона йўллари юз фоиз камералашган.
Биздан атиги 100 километр узоқдаги Чимкент йўллари юз фоиз камералашган.
Хўш, шундай экан, нима учун биз жазавага тушишимиз керак.
Йўллар ёмон. Тўғри ёмон. Лекин жуда ҳам ёмон аҳволда эмас.
Яқинда Ўшгача бориб келдим. Машина бирор жойда қилт этмайди. Тошкент кўчалари ҳам сонга кириб бормоқда.
Аммо ўпкаси йўқ ҳайдовчилар ҳамон йўл қоидаларига амал қилмайди. Уч қаторли йўлда тўртинчи қаторни ташкил қилиб олади. Светофорнинг қизил чироғига итоат қилмайди. Қайрилиш, бурилиш тақиқланадиган йўл белгиларига эътибор қаратмайди. Тезликни оширади.
Айтса гап кўп.
Хўп йўллар ёмон. Унда нимага тезликни оширасиз? Машинангизни аясангиз бўлмайдими?
Камера ва радарларга бўлган муносабатни ўқиб бир хулосага келдим. Биз кимнидир бойиб кетишини истамас эканмиз. Аслида одамлар радарларга қарши эмас. Фақат бу радарлар хусусий тадбиркорларга бериб қўйилгани жиғимизга тегмоқда экан.
Шу сабабли камера ва радарлар назорати хорижда бўлгани каби тўлалигича хукумат назоратига ўтиши керак.
Кечаги постимда йўллар компьютерлаштирилиши ҳақида ҳам фикр билдирган эдим. Фикримда қоламан. Йўл қоидаларини бузган ҳайдовчи бўладими, пиёда бўладими, ўша заҳоти жарима тўлаши керак. Бизда тадбиркор 48 соат ичида тегишли идорага юбориши, ва у идора жаримани 365 кун давомида қоидабузарга юбориши керак.
Демак, “48 соат давомида базадаги маълумотларни йўқ қилиш мумкин эканда”, деган савол туғилиши мумкин. Биз бу масалада инсон омилини четга чиқариб, ҳамма ишни “таниш-билишни билмайдиган” компьютерга юклашимиз керак.
Кўп таъкидлаганимдек, Чимкентда хоким(лар)нинг ўғли, олигарх(лар)нинг қизи қоидани бузиши билан бир сония ўтмай пластик картасидан тегишли жарима ечиб олинади. Биз эса энди 365 кун кутамиз(кутмаймиз, балки келиб қолса асабийлашамиз).
Тошкент шаҳрида автобусларга мўлжаллаган А йўлаги ҳақида эътирозлар ҳам билдирилмоқда. А йўлагини очиб тўғри қилишди. Энди енгил автомобилни чидаганлар ҳайдайди. А йўлагини очишдан асосий мақсад шаҳарда жамоат транспортни яхшилаш эвазига биз каби олифтагарчилик учун машина ҳайдайдиганларни шахсий автомашинадан воз кечиб жамоат транспортига ўтқазишдан иборат. Автобуслар тирбандликда қолмай ўз вақтида юрар экан одамларнинг жамоат транспортига ишончи ортаверади. Охир оқибат шаҳар ҳавоси нисбатан яхшиланади.
Шахсан ўзим ҳар бир нарсадан хикмат излашга ўрганганим учун шуларни ёздим.
https://t.me/tnews247
16.04.2025, 09:05
t.me/tnews247/5347 Ссылка
16 Апрел- Жаҳон Овоз куни (World Voice Day).
Инсоннинг овозига бағишланган мазкур байрам Америка отоларингология Академияси ташаббуси билан 1990-йиллар сўнгида пайдо бўлди. Кейинчалик бошқа давлатлар ҳам қўшилди.
Байрамдан кўзланган асосий мақсад шифокор-мутахассислар, шунингдек, барча инсонларни одамзоднинг ўзаро мулоқотда фойдаланадиган овозига эътибор қаратишдан иборат.
Бугун шунингдек:
• Хайрли ишлар куни (Good Deeds Day)
• Чарли Чаплин куни
• Жаҳон нуқта,вергул куни (World Semicolon Day)
• Филни қутқариш куни (Save The Elephant Day)
• Дарчин шамоли куни
• Рақсга тушувчи сигирлар куни (Dancing Cow Day) - Дания
• Қўзиқорин куни (Day of the Mushroom) - АҚШ
• Фан ва билимлар куни (Youm El-Ilm) - Жазоир
• Орхидея куни (National Orchid Day) -АҚШ
• Тожик фани куни
• Варрак учириш куни (Go Fly a Kite Day) - АҚШ
• Ишхонадаги кастюм куни (National Wear Your Pajamas To Work Day) - АҚШ
• Кутубхоначилар куни (National Librarian Day) - АҚШ

https://t.me/tnews247
16.04.2025, 06:01
t.me/tnews247/5346 Ссылка
Бир тинглаб кўринг.
https://t.me/tnews247
15.04.2025, 16:22
t.me/tnews247/5345 Ссылка
Барака топгурлар, фикр билдираётганда  сал фаҳм- фаросатни ишлатинглар.
52та радарни йўқ қилган "мерган" асло қаҳрамон эмасс.
У давлат  ва хусусий мулкка зарар  етказди. Ундан қаҳрамон  ясаб шу каби  жиноятларга кенг  йўл очиш керак эмас.
Шахсан мен йўлларни радарлаштириш ва  компъютерлаштириш тарафдориман. Агар радар  бўлмаса  йўллар  қурбонлар сони ортиши аниқ. Қоида  бузарларга жазони кучайтириш керак.
Шу билан бирга  йўл қоидалари ва белгилари. ҳам  адолатли  бўлиши керак.
https://t.me/tnews247
15.04.2025, 15:24
t.me/tnews247/5344 Ссылка
Гоголь лаънати чоризм даври иллатларини "Ревизор"да моҳирона тасвирлайди.
https://t.me/tnews247
15.04.2025, 13:54
t.me/tnews247/5343 Ссылка
Бу-ку бир кино. Аммо тарихда бўлиб ўтган.
https://t.me/tnews247
15.04.2025, 13:10
t.me/tnews247/5342 Ссылка
Ҳожибой Тожибоев хотирасига бағишланган кўрсатув ёзиб олинишида Суғд вилоят Жаббор Расулов туман маданият бошқармаси бошлиғи (афсус исми шарифи эсдан чиқди) ўзбек тилида қўшиқ куйлади.
https://t.me/tnews247
15.04.2025, 11:37
t.me/tnews247/5341 Ссылка
Дўст.....
https://t.me/tnews247
15.04.2025, 08:55
t.me/tnews247/5340 Ссылка
15.04.2025, 08:46
t.me/tnews247/5338 Ссылка
Ҳаётда ҳар бир сония ғанимат ва гўзал. Уни қадрланг. Чунки у такрорланмайди.

Устоз  Насиба  Иброҳимова билан
https://t.me/tnews247
15.04.2025, 08:46
t.me/tnews247/5339 Ссылка
15.04.2025, 08:46
t.me/tnews247/5337 Ссылка
Ҳар ким ўзича юлдуз. Ва порлаш хуқуқига эга.
https://t.me/tnews247
15.04.2025, 08:39
t.me/tnews247/5336 Ссылка
Муаммо бартараф этилди...
https://t.me/tnews247
14.04.2025, 23:44
t.me/tnews247/5335 Ссылка
Одамни устидан кулиш бунақа бўлмайди-да.
Аввалига  жарималар  365 кун мабойнида келиши мумкинлиги билан  қўрқитишди. Кейин  бинойидек  ишлаб турган иловани бир зумда ўзгартиришди.
Жаримани 365 кун эмас, ҳатто  уч кунга чўзиш уят.
Қўшни  Қозоғистоннинг  учинчи шаҳри Чимкентда қоида бузишингиз билан жарима келади. Ҳокимни ўғли ҳам, олигархни қизи ҳам қоида бузса жарима  тўлашга  мажбур. Танишларига қўнғироқ  қилиб базадан ўчириб ташлашга улгура олишмайди.
Қўшни давлатда ҳам одамлар кўз ўнгида. Адолатли Қозоғистон  қуриш  жараёни кетмоқда.
https://t.me/tnews247
14.04.2025, 19:14
t.me/tnews247/5334 Ссылка
Қувондиқ Сиддиқов исмли журналист бор. Янги лойиҳа қилиб юради.
Энди таниқли қизиқчиларга бағишлаб "Эслаб куламиз" деган кўрсатувни томошабинлар ҳукмига ҳавола қилаяпти. Илк сони Ҳожибой Тожибоев хотирасига бағишланибди. Бугун ёзиб олиш жараёнида иштирок этдик. Валижон Шамсиев билан гаплашдик. "Яна қирқ йилдан кейин сизга бағишлангвн кўрсатувда иштирок этиш насиб қилсин", дегандим, ҳозиржавоблик билан " ўшанда ёнингизда мен ўтирай", деди.
Мен ўз сўзимда Ҳожибой Тожибоев кулгу соҳасида инқилоб ясаганини айтдим. Аввалари кулгу дарғалари асосан маиший мавзуларни кўтариб чиққан бўлса, Ҳожибой Тожибоев ижтимоий, сиёсий мавзу ҳам тилга олинишини айтдим.
Бошловчи, "агар Ҳожибой Тожибоев тирик бўлганида қайси мавзуни кўтарган бўларди? ", дея савол берди. Мен, аввалги латифаларини бироз ўзгартирган бўларди, чунки ҳозир кўтарилиши керак бўлган мавзуларни Ҳожибой Тожибоев тирик пайтидаёқ кўтариб чиққан, дедим.
Ҳожибой аканинг укаси Бекмурод Тожибоев билан суратга тушдик.
https://t.me/tnews247
14.04.2025, 18:54
t.me/tnews247/5333 Ссылка
14.04.2025, 18:54
t.me/tnews247/5332 Ссылка
14.04.2025, 18:25
t.me/tnews247/5331 Ссылка
Результаты поиска ограничены до 100 публикаций.
Некоторые возможности доступны только премиум пользователям.
Необходимо оплатить подписку, чтобы пользоваться этим функционалом.
Фильтр
Тип публикаций
Хронология похожих публикаций:
Сначала новые
Похожие публикации не найдены
Сообщения
Найти похожие аватары
Каналы 0
Высокий
Название
Подписчики
По вашему запросу ничего не подошло