У вас закончился пробный период!
Для полного доступа к функционалу, пожалуйста, оплатите премиум подписку
Сообщение
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
139
325
40 k
БУХДУ СИРТҚИ БЎЛИМ ТАЛАБАЛАРИ ТАЪЛИМ ШАРОИТИ ЮЗАСИДАН НОРОЗИЛИК БИЛДИРМОҚДА

Бухоро давлат университети (БухДУ) сиртқи таълим йўналиши 2-курс талабалари Элтузга университетда таълим жараёни учун яратилган шароитлардан норози эканликларини маълум қилишди.

Талабаларнинг айтишича, уларнинг дарслари Бухоро шаҳридан 60 км узоқда жойлашган Ғиждувон тумани Соктаре қишлоғида ўтказилмоқда. Бу эса, улар учун ҳам, ўқитувчилар учун ҳам катта ноқулайликлар туғдирмоқда.

— Дарсларимиз шаҳардан анча узоқдаги қишлоқда ташкил қилинган. У ердаги аудиториялар эски ва ноқулай, жиҳозлар эса коллеж давридан қолган. Бундан ташқари, кундалик қатнов ҳам молиявий, ҳам жисмоний жиҳатдан қийинчилик туғдирмоқда,
— дейди талабалар.

Талабаларнинг таъкидлашича, университетнинг Бухоро шаҳридаги асосий биноларида бўш аудиториялар мавжуд бўлса-да, уларнинг ўқиши номувофиқ ҳудудга кўчирилган. Бу қарорнинг сабаблари талабаларга тушунтирилмаган ва улар бу ҳолатда қандай манфаатдорлик борлигидан ҳайратда эканликларини билдиришмоқда.

Маълумотларга кўра, талабалар бу муаммо бўйича бир неча бор университет раҳбариятига мурожаат қилишган, аммо мурожаатлар эътиборсиз қолган.

Яқин кунларда Бухоро вилоятига Президент ташрифи кутилмоқда. Талабалар ушбу масала юзасидан давлат раҳбаридан ёрдам сўраш ниятида эканликларини билдиришди.
— Биз ҳам бошқа талабалар сингари Бухоро шаҳрида, муносиб ва қулай шароитларда таълим олишни истаймиз,
— дейилади талабалар мурожаатида.

Ҳозирча университет раҳбарияти томонидан ушбу масала бўйича расмий изоҳ берилмади.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
26.04.2025, 14:59
t.me/eltuz2022/34572
Хронология похожих публикаций:
Сначала новые
Похожие публикации не найдены