У вас закончился пробный период!
Для полного доступа к функционалу, пожалуйста, оплатите премиум подписку
Возраст канала
Создан
Язык
Таджикский
0.96%
Вовлеченность по реакциям средняя за неделю
21.67%
Вовлеченность по просмотрам средняя за неделю

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.

Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Сообщения Статистика
Репосты и цитирования
Сети публикаций
Сателлиты
Контакты
История
Топ категорий
Здесь будут отображены главные категории публикаций.
Топ упоминаний
Здесь будут отображены наиболее частые упоминания людей, организаций и мест.
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
89
84
9.0 k
Эл юрт билса бўлар экан-ку!
28.04.2025, 23:59
t.me/eltuz2022/34605 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
153
134
14 k
ҲОКИМ ТИЛЛА БАЛИҚЧАМИ ЁКИ КЎЗАДАН ЧИҚҚАН ЖИН?

«Биз билгандик, биз кутгандик» деб янги ҳукуматга ялтоқланганди бир Зулпиячи шаирка. Шунақа деб бутун халқнинг кулгу ва лаънатига қолганди у. Мана маддоҳларга муносиб издош.

Андижон вилоятининг ҳоким буваси «Тила тилагингни» деди жўшиб – умуман олганда эртаклардаги хитобнинг замонавий давлат мулозими томонидан айтилиши кринж вазият.

Бу жажжи маддоҳ қизча ҳам анойи эмаскан, дастлаб, Андижонга доим бош бўлинг деб ҳокимга обдон пахта қўйди. Балки ўзи фаҳмлагандир, балки сценарий ёдлагандир. Қизалоқ мақтов изидан кутубхона қуриб беришни сўради.

Шу баҳонада бир кутубхона пайдо бўлади, қизча ҳоким билан учрашуви ҳақида иншо ёзади. Балки шиғир битар, мактабдаги малим бу учрашув расмини тадбирлар папкасига киритади. Нимаям дердик, ажойиб пиар қадам.

Шуҳрат Абдураҳмонов бугун олтин балиқча эмас, ҳақиқий кит. Унинг Андижон вилоятида ўзини ҳоким эмас, чироқдан эркинликка чиққан жиндай тутаётганига анча бўлган. Хуллас, тилакларни рўёбга чиқарувчи “Олтин ҳокимча” ҳақида эртак ёзилса, прототипи Шуҳрат Аркадағ бўлади


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
28.04.2025, 21:59
t.me/eltuz2022/34604 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
143
100
25 k
Кирпи кундалиги: Маънавият маркази клипмейкерликни ҳам йўлга қўйди

Маънавият маркази хонандаларнинг клипини олиб беришга мажбурми? Ҳамманинг миясини еб, зада қилган қўшиққа Маънавият ва маърифат маркази клип олиб беришга жазм қилибди. Сабаби сифатида марказ директори Отабек Ҳасанов ашулачи Машҳурбекнинг “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси сифатида ҳудудлардаги тарғибот тадбирларида доим фаол қатнашишини иддао қилган.

Клип сплошной кринж, сиқилган одам кўрса, маза қилиб куладиган даражада треш клип. Машҳур санъаткорлар бу клипга фақатгина яхшига соққа учун кўнгани билиниб турибди, чунки ўзини ҳурмат қилган санъаткор бундай издевательствога рози бўлмасди.

Икром Али қиммат, аммо дабдала ғояли клип олиш билан машҳур режиссёр. Хўш, унда бу клипга қанча маблағ кетди? Марказ нега очиқламаяпти клип харажатларини? Умуман, Маънавият ва маърифат маркази мажбурми унинг бемаза тарғиботида иштирок этадиган энг бекорчи артистларга клип олиб беришга?

Клип орқали маънавият, маърифат, Янги Ўзбекистон концепцияси тарғиб қилинган дегувчилар бекорчининг бештасини ебди. Изоҳларни кўринглар, ҳамма клип устидан кулиб ётибди.

Одамларнинг сиқилишига бош сабаб айнан давлат, одамларнинг ҳаётини яхшилайдиган ғоя, умид йўқлиги, қашшоқлик, коррупциялашган тизим, кундан-кун қабул қилинаётган одамлар ҳаётини оғирлаштираётган қонун ва ислоҳотлар. Одамлар шундан сиқиляпти ва клипдагидек давлат ҳеч қачон ёрдам қўлини чўзган эмас қийналган фуқарога.

Кредит берган ажрашган бекорчи аёл шодликдан йиғлайди? Қайси аҳмоқнинг миясига келган фикр бу? Ҳали ажрашган, қўлида иши йўқ, ўзини реализация қилишга улгурмаган аёл қандай қилиб кредит тўлайди?

Mygov орқали справка олиш мумкин бўлиб, бутунлай унутилган маҳаллалар энди қаҳрамонмиш. Маҳалладагилар эрталаб пашша қўриб ўтиради, обеддан кейин рилс томоша қилиб, ғийбатлашиб ётади. Бошқа функцияси қолмаган маҳалланинг. Агар Қуронбоев шу жойини қўшиб беринглар мен учун деб илтимос қилган бўлса, клипни энг кетига тиққан момент шу бўлди, айтиб қўйинглар Қуронбоевга.

Бошдаги мавзуга яна қайтамиз. Клип икки буклаб ахлатга отиладиган даражада айниган ва емаган. Энг яхши масаллиқларни солсанг ҳам бемаза тайёр бўлган овқатни эслатади. У овқатни эса ахлатга отиш керак, истеъмолга яроқсиз. Бутун айб ошпазда. Машҳурбек балки битта мобилографга айтганда ҳам сал тузукроқ нарса олган бўларди, аммо Маънавият ва маърифат марказининг шартига рози бўлгани унинг ҳам обрўсини бир тийин қилгани. Санъаткор деган ижод қилиши, янги ғоялар яратиши керак, давлат заказини бажармай, айниқса, халқнинг ўзи сени кўтар-кўтар қилаётганда.

Энди, Отабек Ҳасанов, клипнинг қанчалик пиар қилганингиз каби, унга кетган харажатларини ҳам очиқланг. Қанча олдингиз солиқчилар пулидан ва нега? Шоу-бизнесдаги кейинги режаларингиз қандай ё марказдан кетгандан сўнг қайсидир артисга продюссерлик қилишга тайёргарликми бу?

Ўзи шундоқ ҳам меъдага текканди, клипи билан иккинчи марта одамларнинг кўнглини айнитди. Бу бемазагарчилик-ку тугар, аммо Марказ сиқилган шунча халққа клип харажатини ва мотивини очиқлаши керак.

Бунақа бемазагарчиликни кўриб сиқилган Кирпи холос.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
28.04.2025, 21:01
t.me/eltuz2022/34603 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
1
Андижон вилояти Пахтаобод тумани 19-мактабда ўқитувчиларга нисбатан босим, ҳақорат ва мажбурий йиғимлар кундалик ҳолатга айлангани ҳақида Элтуз таҳририятига мурожаат қилинди.

Мурожаатчининг сўзларига кўра, мактаб директори Ғанижон Мадумаров неча йиллардан бери мактабни “шахсий мулкидек” бошқариб, ўқитувчиларни мунтазам ҳақорат қилиб келмоқда. Ҳар қандай эътироз эса таҳдидга рўбарў бўлмоқда.

"Мен билан олишма, мен билан олишганлар қабристонда ётибди," дейди директор унга эътироз билдирганларга жавобан. Ғанижон Мадумаровга, шунингдек, ўқитувчиларни "паст", “ҳайвон” каби нафсонатга тегувчи номлар билан одатий ҳолга айланган.

Мурожаатда айтилишича, мактабда турли баҳоналар билан мажбурий пул йиғимлари амалга оширилади ва бефойда мажлислар туфайли дарслар кўп пайтларда ўтмай қолади.

Шу билан бирга, мактаб бошқаруви “оилавий монархия” тамойили асосида ташкил этилган. Директорнинг қудаси Хомидов Илҳомжон — мактаб завучи, жияни эса мактаб психологи лавозимини эгаллаб келмоқда. Аммо, мурожаатга кўра, психологнинг асосий вазифаси — ўқитувчилар ҳақида маълумот тўплашдир.

Директор ўзининг юқори лавозимда ишлайдиган қариндошлари билан фахрланиб, мана шу ҳимоя орқали ўқитувчиларни ҳақорат қилиши ва босим ўтказишини очиқ тан олади, дейилади шикоятда.

Элтуз таҳририяти мазкур ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлардан расмий муносабат кутади.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
28.04.2025, 19:29
t.me/eltuz2022/34602 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
1
28.04.2025, 18:29
t.me/eltuz2022/34600 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
1
28.04.2025, 18:29
t.me/eltuz2022/34599 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
1
28.04.2025, 18:29
t.me/eltuz2022/34601 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
1
ҲОЖИОТА МОЛИЯЛАШТИРИБ ТУРГАН ҚИМОРХОНА ЁПИЛДИ

Яшнободда 40 йилдан буён фаолият юритиб келаётган қиморхона ёпилди. Маълумот учун қиморхонадан қимор ўйналадиган асбоблардан ташқари, эски қуроллар, ҳанжар, ўткир тиғли пичоқ, наркотик маҳсулотлар қолдиқлари сақланиб қолган идишлар топилган.

Қизиқарлиси, қуроллар тарихий ҳисобланиши таҳмин қилиняпти. Ўзбекистон қонунчилига кўра, у қуролларнни уйда сақлаш мамлакат қонунчилига кўра таъқиқланади.

Айтишларича, қиморхонгани 70 ёшли ҳожиота молиялаштириб турган. Қуроллар ҳам унга тегишли. Қиморхона ижара тартибида ўйинга берилади.

Бир "партия" ўйин учун камида 1000 доллар тўланади. Ҳозирда “ҳожи отага” нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, қиморхонага айлантирилган объект давлат балансига ўтказилиши мумкин.

Мирзо Улуғбек тумни ИИО фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан қиморхона эгаси ва ўйин вақти ашёлар билан ушланган фуқароларга жиноят иши қўзғатилган.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
28.04.2025, 18:29
t.me/eltuz2022/34598 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
1
Бухоро давлат техника университетининг яна бир талабаси ўз жонига қасд қилди

Бугун, 28 апрель куни Бухоро давлат техника университети талабаси Фарманов Диёр ўз жонига қасд қилди. Маълумотларга кўра, талабанинг жасади университет ётоқхонасидан осилган ҳолда топилган.

Эслатиб ўтамиз, бу Бухоро давлат техника университетида икки кунда юз берган иккинчи худкушликдир. Кеча ҳам бир талаба ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳозирда тегишли органлар томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Воқеа сабаблари ҳозирча маълум эмас.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
28.04.2025, 17:29
t.me/eltuz2022/34597 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
140
9.7 k
28.04.2025, 16:29
t.me/eltuz2022/34596 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
60
171
11 k
Навои Актау проектидаги барча ИТР ва ишчи ходимлари ҳам иш ташлашди. Видео 28 апрел, соат 14:00 да олинган.
28.04.2025, 16:29
t.me/eltuz2022/34595 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
1
Enter Engineeringda navbatdagi bunt

Видео 28.04.2025 санасида олинган. Enter Engineering компаниясида эрталабдан яна ойлик можароси. 8 ойдан буён ойлик олмаган ходимлар. ИТР ходимлари тўлиқ 8 ой ойлигини ололмаяпти. Барча проектларга иш тўхтади.
Вазирлар каерга караяпти, сенат, депутатлар каерга караяпти?
Барча ишчилар хор булди бу ташкилотда.
28.04.2025, 15:00
t.me/eltuz2022/34594 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
1
ҚУРИЛИШ ВАЗИРЛИГИДАГИ ОРТИҚЧА ШТАТЛАР: НЕГА ҲЕЧ КИМ БЮДЖЕТНИ ТЕЖАШ ҲАҚИДА ЎЙЛАМАЙДИ?

Ассалому алайкум, ҳурматли Элтуз жамоаси!

Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига бир йилдан буён тайинлов амалга оширилмаган, лекин шунга қарамасдан ишлар тўхтаб қолгани йўқ. Савол туғилади: нега ҳалигача ортиқча штатлар бўйича вазир Администрацияга таклиф киритмаяпти?

Вилоятларда ҳам шундай кераксиз штатлар жуда кўп. Ишончимиз комилки, Истиқболли лойиҳалар агентлиги раҳбари жаноб Ли ушбу масалани ўрганиб чиқади.

Ахир, ҳеч қайси вазир бугунги кунда бюджетни тежаш бўйича ташаббус билан чиқмаяпти. Нега бу ҳақда ўйлайдиганлар йўқ? Мамлакат иқтисодиёти учун кераксиз сарф-харажатларни қисқартириш вақти етмадими?

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
28.04.2025, 13:59
t.me/eltuz2022/34593 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
1.1 k
ЎҒИРЛАНГАН ТEМИР ТОҒОРА

1984 йилда туғилган тошкентлик Д.Авазов маст ҳолда мошин ўғирлади. У аввал “Вино-водка” дўконга кириб 0,5 литр арақ билан томоғини ҳўллади. Кейин кайфни давом эттириш учун ёнида пули қолмаганини англади. Шунда ён-атрофга олазарак бўлиб Жигули мошинга кўзи тушди. Бориб қараса мошин очиқ, калит ўзида турибди.

Пиёниста Д.Авазов Жигулини миниб жуфтакни ростлади. Юриб-юриб кайфи тарқагач ўғирлаган мошини Malibu эмас Ваз тоғораси эканини тушуниб қолди. Мошин ўғриси ИИБ қўлига ўз ихтиёри билан таслим бўлди. Судда у 4 та вояга етмаган боласи борлигини айтиб, фақат қамаманглар деб ёлворди.

Меҳрибон ва шафқатли Учтепа тума судяси овсар мошин ўғрисига 4 йил 10 ой 24 кун озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Пиёниста шу муддат уйдан бир қадам чиқмасдан ўтиради – уй қамоғи. Квартирасининг остонасидан бир қадам чиқса обориб қамаб қўйишади.

Ўғри уй қамағда, Жигули эгасида.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
28.04.2025, 12:59
t.me/eltuz2022/34592 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
1
28.04.2025, 10:59
t.me/eltuz2022/34591 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
1
28.04.2025, 10:59
t.me/eltuz2022/34590 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
1
426
“ДАВОМАТ 0%, ДИПЛОМ 100%” – БАХМАЛДА СОХТА ТАЪЛИМ ЗАВОДИ ОЧИЛГАНМИ?

Жиззах вилояти Бахмал педагогика коллежи синфхоналари бўш, дарс ўтилмайди, лекин дипломлар тайёр. Элтузга юборилган суратларда коллежда дарс ўтилаётгани эмас, балки таълимнинг расман “ўлгани” акс этган.

Мурожаатда таъкидланишича, коллеж директори Жахонгир Абдуллаев туфайли таълим сифатидан асар ҳам қолмаган. Талабаларнинг давомати 0% бўлишига қарамай, шартнома тўлаган ҳар ким диплом олишга яқин.

"Ўқишга келмасанг ҳам бўлади, контракт тўласанг кифоя"
, — дейди талабаларнинг ўзлари. Суратлардаги бўш синфлар эса бу гапнинг исботидек.

Талабалар нафақат ўқитувчиларни, балки коллеж қаерда жойлашганини ҳам билмаслиги айтилаяпти. Бу эса қандай кадрлар “тайёрланаётгани”га исботдир.

Шу билан бирга, директор Ж.Абдуллаевга нисбатан қишки мавсум учун ажратилган давлат кўмирини талон-торож қилиш, ўқитувчиларга дарс ўтмасдан маош бериш каби айбловлар ҳам қўйилмоқда.

Мурожаатда коллежнинг фаолияти "сохта таълим фабрикаси"га тенглаштирилган ва директор "бутунлай нолойиқ раҳбар" сифатида таърифланган.

— Қачонгача бундай сохта тизим давом этади? Нега назорат органлари кўрмасликка оляпти?
— деб сўрайди мурожаат муаллифлари.

Ҳозирча мазкур иддаолар юзасидан расмий изоҳ берилмаган. Аммо Элтуз таҳририяти тегишли ташкилотлардан холис текширув ва жавоб кутмоқда.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
28.04.2025, 10:59
t.me/eltuz2022/34589 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
1
АБДУЛЛА АРИПОВ ҲИМОЯСИДАГИ МОНОПОЛИЯ ХУСУСИЙ БОҒЧАЛАРНИ НОҚОНУНИЙ БАНКРОТЛИККА ОЛИБ БОРМОҚДА

Ўзбекистонда давлат-хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган мактабгача таълим муассасалари сони сўнгги йилларда кескин ортди. Бу жараён президент ислоҳотларининг муҳим ютуғи сифатида кўрсатилган бўлса-да, амалиётда минглаб хусусий боғчалар «Real Soft» номли монопол компания туфайли жиддий муаммолар гирдобида қолмоқда.

Тошкентда жойлашган ва билвосита Бош вазир Абдулла Ариповга боғлиқ деб айтилаётган ушбу компания барча хусусий боғчаларни ўзининг ноқулай ва ишончсиз давомат тизимига мажбурий тарзда боғлаб қўйган.

Давлат субсидиясини олиш учун ҳар бир бола «Real Soft» дастури орқали кундалик рўйхатдан ўтказилиши шарт. Бу тизимдан фойдаланиш эса тадбиркорлар учун қўшимча молиявий юк – ҳар бир бола учун ойига 75 000 сўм тўлаш талаб этилади.

Аммо ушбу тўловга қарамасдан, тизимдаги кўплаб техник хатоликлар боғчаларнинг фаолиятини издан чиқармоқда. Болаларнинг давомати тўғри қайд этилмаслиги, интернет муаммолари ва тасдиқ жараёнидаги камчиликлар туфайли минглаб боғчалар бир неча ойдан бери субсидиядан маҳрум бўлди, тарбиячилар эса маошсиз қолишди. Қишлоқларда эса, интернет етишмовчилиги туфайли, бу тизимдан фойдаланиш деярли имконсиз.

Эътиборлиси, «Real Soft» нафақат ишончсиз, балки осонгина сохталаштириш мумкин бўлган тизим экани ҳам тадбиркорлар ва мутахассислар томонидан таъкидланмоқда. Бюджет маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари кузатилиб турган бир пайтда, давлатнинг айнан шундай хавфли ва носоғлом тизимни мажбурий қилаётгани жиддий саволлар уйғотмоқда. Тадбиркорлар бир боланинг расмида хатолик бўлса, қолган болалар учун ҳам субсидия тўлиқ тўхтатилиши ҳаққонийликдан йироқ қарор эканини таъкидлаб келмоқда.

Бу ҳолат ортида ким турибди? Нега хусусий таълим соҳасида фақат битта компания монопол назорат ўрнатган? Рақобат ва эркин бозор тамойиллари қаерда қолди? Бу саволларга жавоб топиш қийин, чунки «Real Soft» ортида турли манфаатлар мужассам экани ҳақида миш-мишлар кундан-кунга кучаймоқда.

Айрим манбаларга кўра, бу компаниянинг Бош вазир Абдулла Ариповга боғлиқлиги унинг мавқеини мустаҳкамлаб келмоқда ва ҳар қандай альтернатив ечимларга йўл ёпилган.

Президентнинг хусусий боғчалар орқали аҳолига қулайлик яратиш сиёсати «Real Soft»нинг муаммоли тизими сабаб ўз самарасини йўқотмоқда. Тадбиркорлар банкротликка юз тутган, тарбиячилар ишсизлик хавфи остида, минглаб оналар эса болаларини боғчага қўйолмай ишсиз қолиш хавфига дуч келмоқда.

Давлат органлари ва мутасаддилар бу муаммоларни ечиш ўрнига, ҳолатга сукут билан қарамоқда. Монополияга қарши кураш қўмитаси ва рақобат қонунчилиги амалда ишламас экан, хусусий секторга бўлган ишонч кундан-кунга пасайиб бормоқда.

Тадбиркорларнинг талаби эса оддий — техник хатолар учун жазоланмаслик ва альтернатив тизимларга йўл очиш. Лекин бу талабларнинг эшитилиши ҳозирча ноаниқ. Агар бу ҳолат ўзгармаса, хусусий боғчалар фаолияти тўхташи нафақат тадбиркорларнинг, балки бутун жамиятнинг муаммосига айланади.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
28.04.2025, 08:59
t.me/eltuz2022/34588 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
56
69
19 k
АГРОИНСПЕКЦИЯДА ЯШИРИЛГАН БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ — ҚОНУНГА ХИЛОФ ЭМАСМИ?

Навоий вилояти Агроинспекциясида қонун ва тартиб-интизомга риоя этилмаётгани ҳақида жиддий саволлар пайдо бўлмоқда. Вилоят Агроинспекцияси раҳбари Суннат Худойназаров томонидан ташкилотдаги бўш иш ўринларини мунтазам равишда яшириш ҳолатлари кузатилмоқда.

17 март куни Бошқарма техника ҳолатини назорат қилиш шўъба бошлиғи ишдан бўшаган. Бироқ, қонун талабига кўра бу бўш иш ўрни "Аргос" тизими орқали эълон қилиниши шарт бўлса-да, ҳозиргача яшириб келинмоқда.

Бундан ҳам ажабланарлиси, 1 апрель куни Кармана туман бўлими бошлиғи этиб Достон Ахатов тайинланган. Ушбу тайинлов "Аргос" орқали тест ва суҳбат жараёнларисиз амалга оширилгани қонунбузарлик эмасми? Қолаверса, ушбу лавозим бўш иш ўрни сифатида ҳам эълон қилинмаган.

Худди шундай ҳолат 15 апрель куни Хатирчи туманида ҳам кузатилган — ходим ишдан кетган, аммо бўш иш ўрни яна "махфий" сақланмоқда. Нега?

Энг ташвишлиси шундаки, бу ҳолатлар фақат Агроинспекция доирасида эмас, балки вилоят Адлия бўлими ва "Аргос" тизими масъуллари томонидан ҳам назорат қилинмаяпти. Қонун бузилаётганига қарамасдан, тегишли ташкилотлар нима учун сукут сақлаяпти? Улар ҳам манфаатдорми?

Ҳар бир ишдан бўшаган лавозим "Аргос" базасида дарҳол акс этиши шарт. Аммо амалиётда нима учун бу қоидаларга риоя қилинмаяпти?

Суннат Худойназаровнинг бўш иш ўринларини яшириб келишидан мақсад нима?


Тегишли ташкилотлардан жамоатчилик аниқ жавоб кутаяпти. Қонун ҳамма учун баробар бўлиши керак эмасми?

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
27.04.2025, 21:59
t.me/eltuz2022/34587 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
109
141
23 k
БУХОРО ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ ТАЛАБАСИ ЎЗИНИ ОСДИ

Бухоро давлат техника университети ётоқхонасида нохуш воқеа содир бўлди.

Кимёвий озиқ-овқат факультетининг талабаси Абдужабборов Шаҳзод ўз жонига қасд қилди.

Маълумотларга кўра, у университетнинг янги ётоқхонаси 4-қаватида ўзини осган.

Бу ушбу факультетда биринчи бор рўй бераётган ҳолат эмас.

Бундан аввал ҳам бир қизнинг укус ичиб, ҳаётдан кўз юмгани маълум қилинган эди.

Ҳозирда воқеа юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
27.04.2025, 20:59
t.me/eltuz2022/34586 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
62
49
25 k
ФАРҒОНАДА СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ "ДАЛИЛИ"ГА АСОСЛАНИБ СУД ҲУКМИ ЎҚИЛАДИМИ?

Фарғона вилоятида қўзғатилган жиноят иши ортида қонунбузарликлар, сохта далиллар ва инсон ҳуқуқларининг қўпол тарзда топталиши ётибди. Бу ишда эса сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган видеоёзув асосий "исбот" сифатида қўлланилмоқда.

Жиноят иши Фахриддин Матисаевга қарши қўзғатилган бўлиб, у 55 000 АҚШ долларига ер сотиш баҳонасида алдов йўли билан пул ўзлаштиришда айбланмоқда. Аммо иш материаллари ва тергов жараёнини ўрганган ҳар қандай киши бу ерда адолатдан кўра, сценарий асосида олиб борилаётган ишни кўради.

Фахриддин Матисаевга қарши асосий далил сифатида тақдим этилган видеоёзув мутахассислар томонидан таҳлил қилинганда, унда монтаж излари борлиги ва сунъий интеллект орқали тайёрлангани аниқланган. Шунингдек, фонографик экспертизада аудио ёзувда нотабиийлик, сўзларнинг мувофиқ эмаслиги ва ҳатто муҳокама қилинган "55 000 доллар" сўз бирикмаси шартли тарзда қўлланилгани қайд этилган. Шу каби хулосаларга қарамасдан, тергов органлари бу далилларни эътиборсиз қолдирди ва ишни судга топширди.

Суд жараёнида ҳам Фахриддин Матисаевнинг ҳуқуқлари қаттиқ чекланди. Унинг ва адвокатининг барча илтимосномалари рад этилди, мустақил экспертиза ўтказишга йўл қўйилмади, гувоҳларнинг суддаги кўрсатмалари эътиборга олинмади. Судья терговдаги баёнотни ҳукм учун асос қилиб олди. Қолаверса, суд мажлислари ёпиқ ўтказилди ва аудио-видео ёзувларга рухсат берилмади. Фахриддин Матисаев бу жараённи оммавий ахборот воситалари орқали ёритишни сўраган бўлса-да, бу ҳам рад этилди.

Тергов жараёнидаги қонунбузарликлар бу ишнинг яна бир қоронғу нуқтаси бўлди. Дастлабки тергов муддати узоққа чўзилди ва ортидан келиб чиққан 39 кунлик кечиктириш "узрли сабаблар" билан ёпилди. Бу жараённинг ўзиданоқ ишда шаффофлик йўқлиги намоён бўлди.

Матисаевга нисбатан қўзғатилган жиноят иши нафақат бир инсон тақдири, балки Ўзбекистонда суд-тергов органларининг қандай ишлашини, сунъий интеллект имкониятларидан қандай қилиб суиистеъмол қилинаётганини кўрсатади. Фуқаролар ва жамоатчилик ушбу иш орқали қонун устуворлиги қанчалик таъминланаётганига гувоҳ бўлмоқда.

29 апрель куни бўлиб ўтадиган суд мажлисида қандай қарор чиқиши ҳозирча номаълум. Аммо бу иш ортидан кўплаб саволлар очиқ қолаётгани аниқ.

Нега сохта видеоязув асосий далилга айланди? Нима учун суд ёпиқ эшиклар ортида ўтказилмоқда? Матисаев ҳақиқатан ҳам айбдорми ёки у шаффоф судловнинг қурбони бўлмоқдами?

Жамоатчилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари бу ишга эътибор қаратиши, қонунбузарликларга қарши қатъий позицияда бўлиши талаб этилади. Чунки бу ерда гап бир инсоннинг ҳаёти эмас, балки бутун тизимдаги адолат мезонлари ҳақида кетмоқда.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
27.04.2025, 19:59
t.me/eltuz2022/34584 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
49
25 k
27.04.2025, 19:59
t.me/eltuz2022/34585 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
142
296
29 k
ВОБКЕНТ ТУҒРУҚ БЎЛИМИДА ҚАНДАЙ ШИЛИНАДИ?

(Янги туғилган чақалоқлар орқасидан фойда излаётган шифокорлар ҳақида)

Элтуз таҳририятига Бухоро вилояти Вобкент туманидаги туғруқ бўлимида юз берган ҳолатлар бўйича ёш онадан мурожаат келиб тушди. У яқинда кесарча кесиш орқали фарзандли бўлган, аммо бу қувончли кунлар ноқонуний пул талаб қилишлар ва чақалоқ ортидан даромад излаш каби ҳаракатлар соясида қолган.

Операция олдидан шифокорлар яқинларимдан 1 миллион сўм сўрашди. Бунга қўшимча равишда, мен ва чақалоғим учун 1,5 миллион сўмлик укол ва дори воситалари ёзиб беришди, албатта, клиникадан ташқари аниқ бир дорихона ёки фирма орқали олинадиган қилиб,
— деб ёзади она.

Аммо энг ёмони - болалар шифокори билан боғлиқ ҳолатлар. Онанинг сўзларига кўра, шифокор чақалоқларга фирма дори воситалари ва қўшимча озуқалар ёзиб бериш орқали муайян даромад олади. Ҳар бир ёзилган дори қобиғидаги штрих-кодларни шахсий телефонига суратга олади, баъзи ҳолларда эса кодларни қопламадан кесиб олади.

Бу дегани — ҳар бир ёзилган дори фирмаларга ҳисобот сифатида кетади. Шифокор эса бундан фойда кўради. Ҳар бир бемор учун “режа” бор,
— дейди мурожаат муаллифи.

Агар текширув келса, болалар ҳамшираси барча ёзилган дорилар ва қўшимча озуқаларни яшириб қўяди, оналарга эса “Она сутининг фойдалари” ҳақида маъруза ўқилади.

— Она сути фойдали бўлса, нима учун ҳар бир чақалоққа қўшимча озуқа ва дори ёзиб беришяпти?
— дейди ёш она.

Элтуз ушбу мурожаат орқали Вобкент туғруқ бўлимидаги ҳолатни давлат органлари ва жамоатчилик эътиборига ҳавола этади. Бу ерда сўз нафақат коррупция, балки она ва бола соғлиғи — энг муқаддас қадриятлар ҳақида кетмоқда.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
27.04.2025, 17:59
t.me/eltuz2022/34583 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
62
116
29 k
АНДИЖОН ЭЛЕКТР ТИЗИМИДА ЙИРИК ЎҒРИЛИКЛАР

Андижон вилояти энергетика тизими атрофида давом этаётган коррупция ва талон-торож қилиш ҳолатлари жамоатчиликнинг қаттиқ норозилигига сабаб бўлмоқда. Андижон Энергосавдо электр тармоқлари корхонаси директори Ҳусниддин Нуралиев ва вилоят ДХХсининг ушбу соҳа бўйича бўйича куратори Иззатиллонинг номи ушбу коррупция жараёнининг марказида тилга олинмоқда.

Мурожаатчиларнинг таъкидлашича, мазкур икки шахс Андижон электр тармоқларини миллиардлаб сўмлар миқёсида минусга тиқиб, тизимли равишда ўғрилик ва ўзлаштириш ишларини амалга оширмоқда.

— Яқинда Президент ташрифидан сўнг Республикадан келган текширувчилар Андижон Янги шаҳар ЭТК ҳудудида фақат 1 соат ичида 8 миллиард сўм камомад аниқлашди. Лекин бу камомад “ёзилмаслиги” учун Нуралиев ва Иззатилло ўз таниш-билишларини ишга солиб, масалани ёпишга уринди,
— дейилади мурожаатда.

Андижон вилоятининг бошқа ҳудудларида ҳам шунга ўхшаш йирик талон-торож қилиш ҳолатлари мавжуд бўлиб, уларнинг ортида айнан шу икки мансабдор тургани айтилади. Ҳар ой «улуш» олиш, қариндош-уруғларни ишга жойлаштириш ва жиноятни яшириш амалиёти оддий ҳолатга айланган.

Эътиборлиси шундаки, кураторлик вазифаси — жиноятчиликка қарши курашиш ва назорат қилиш бўлиши керак эди. Аммо Иззатилло ўз хизмат вазифасини шахсий манфаат йўлига айлантиргани қайд этилмоқда.

Яна бир жиддий масала — жиноий жавобгарликка тортилган ва суд ҳукми билан муайян ҳуқуқлардан маҳрум этилган Ҳусниддин Нуралиевнинг нуфузли лавозимга қўйилиши. Унинг жазо муддати бўлишга қарамасдан, ҳали ҳам раҳбарлик қилиб келаётгани ҳокимият тизимидаги қўрқинчли коррупция занжирини кўрсатиб турибди.

Мурожаатчилар сўзларига кўра, ушбу шахслар «Президентгача каналим» бор деб мақтанишар экан.

— Биз ушбу ўғирликка ботган мансабдорларни халқ хўжалигидан тезроқ четлатилишини талаб қиламиз! Бу жиноятчиларга чек қўйиладиган кун қачон келади?
— дейди норози фуқаролар.

Айни пайтда вилоят раҳбарияти ва республика даражасидаги мутасадди идоралар бу ҳолатга ҳали ҳеч қандай изоҳ бермаган.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
27.04.2025, 15:59
t.me/eltuz2022/34582 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
59
77
30 k
ЧОРТОҚ ТУМАНИ ШИФОКОРЛАРИ МАЖБУРИЙ ЙИҒИМЛАРДАН ШИКОЯТ ҚИЛМОҚДА

Наманган вилояти Чортоқ тумани Тиббиёт бирлашмаси марказий поликлиникаси ходимлари соғлиқни сақлаш тизимида мажбурий пул йиғимлари ва ортиқча харажатлардан норозилик билдиришди. Улар Элтузга мурожаат йўллаб, ҳолат бўйича шикоятларини президентга етказишни сўрашди.

Ходимларнинг айтишича, Вазирлик ахборот хизмати раҳбарининг топшириғига кўра, поликлиника ҳудудида катта ҳажмдаги баннер (пано) ўрнатиш талаб қилинган. Пано учун зарур маблағ эса ходимлардан йиғилган — ҳар бир ходимдан 50 минг сўм.

3x4 метрли пано ясаш учун барчамиздан пул йиғишди. Агар бундай ишлар ҳар ой давом этса, топган маошимиз мана шундай 'ташаббусларга' кетиб боради. Бу ҳақиқатда ҳам коррупция эмасми? — дейилади мурожаатда.

Ходимлар талаб бажарилмаса, уларни ишдан бўшатиш билан таҳдид қилишаётганини ҳам билдирдилар.

Коррупцияга қарши курашинглар дейишади, лекин мана бундай бекорчи харажатларга мажбурлашяпти. 2 миллион сўм маош оламиз, бунинг ярмини мана шундай йиғимларга берсак, бола-чақамизни қандай боқамиз? — деб шикоят қилишган тиббиёт ходимлари.

Мурожаатда таъкидланишича, бундай харажатлар нафақат марказий поликлиника, балки барча шифокорлик пунктларига ҳам юкланмоқда.

Ҳозирча Вазирлик ёки тегишли ташкилотлар томонидан бу ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилмаган.

Тиббиёт ходимлари эса мурожаатлари масъул идоралар диққатига етиб боришидан умид қилишмоқда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
27.04.2025, 13:59
t.me/eltuz2022/34581 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
215
238
32 k
ҒИЖДУВОНДА ҲИЖОБ ҚАТАҒОН ҚИЛИНМОҚДА: 26-МАКТАБ ДИРЕКТОРИ ҚОНУНДАН УСТУНМИ?

Ассалому алайкум, ҳурматли Элтуз!

Биз, Бухоро вилояти Ғиждувон тумани 26-мактабда ўқувчи қизларнинг ота-оналари, жон-у дилимиздан ранжиб, сизга мурожаат қиляпмиз. Чунки мактабимиз директори Умид Ражабовнинг қилмоқдаги ишлари аслида қонунни поймол қилиш, Конституцияни менсимаслик ва инсон ҳуқуқларини топташдан бошқа нарса эмас.

Мазкур директор, гўёки замонавийлик ва тартиб ниқоби остида, қизларимизнинг виждон эркинлигига тажовуз қилмоқда. Бизнинг қизларимизни 2-3 марта кабинетга чақириб, мажбуран ҳижобини ечтиришга уринибди. Бу камлик қилгандай, мактаб йиғилишида барча ҳижобли қизларнинг ота-оналарини чақиртириб, "қизларингиз мактабга рўмолсиз келсин" деб талаб қилаётган экан.

Бу ҳам етарли бўлмагандай, синф раҳбарларига огоҳлантириш хатларини тарқатиб, бечора устозларни қишлоқма-қишлоқ, уйма-уй юритиб, ота-оналарни қўрқитишга мажбур қиляпти.

Нима бўлди? Энди қизларимиз мактабга бормаслиги керакми? Виждон эркинлиги қаерда қолди?

Ҳурматли мутасаддилар!

Конституциямизнинг 31-моддасида аниқ ёзилган: Ҳар бир инсоннинг виждон эркинлиги кафолатланади.

Энди савол туғилади: 26-мактаб директори Умид Ражабов Ўзбекистон қонунларидан устунми? У киши бу қатағонга қайси ҳуқуқ асосида буюруқ бераётганини изоҳлаб берсин!
Биз ота-оналар бир нарсани талаб қиламиз:

Қизларимизнинг кийиниш тарзига дахл қилиш, диний эркинликларини чеклаш каби хатти-ҳаракатларга зудлик билан чора кўрилсин!

Мактаб — бу таълим маскани, қатағон ва камситиш майдони эмас! Виждон эркинлиги ва инсон қадри ҳар қандай ички тартибдан юқори туради!

Вилоят таълим бўлими, халқ таълими вазирлиги, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари — ҳимоя қилинг бизларни! Биз қонунга бўйсунамиз, лекин қонунни менсимайдиган раҳбарларга қарши турамиз!

Шу муносабат билан, биз бу масалани кенг жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқишга мажбурмиз. Бизнинг сукутимиз эртага фарзандларимизнинг ҳуқуқсизлигига айланмаслиги керак.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
27.04.2025, 11:59
t.me/eltuz2022/34580 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
88
93
33 k
НАМАНГАНДА "СУВОҚАВА"НИНГ СУВДАЙ СИРИ: КАМОМАДЛАР ҚУВУРДАН ЎТИБ КЕТЯПТИ!

Наманганликлар сувдан фақат ювиниш ва ичкилик учун фойдаланади, деб ўйларсиз? Йўқ, ахир бу — Наманган! Бу ерда сув нафaқат ичимлик, балки камомадларни ювишнинг энг самарали воситасига айланган.

"Сувоқава" ташкилоти эса бу борада мўъжиза яратиб қўйган — ҳар қандай камомадни "суф-куф" қилиб қувур орқали юбориш технологиясини ишлаб чиққан кўринади. Мана, мисол учун, Наманган давлат университети ҳудудидаги "илм аҳли"нинг ошхонаси бир неча йил давомида давлат сувини "севимли ошпазлик ингредиенти" сифатида қўллаб келган. Ҳатто "Сув кўринишидаги бюджет маблағини қандай пишириш керак?" деган рецепт ҳам пайдо бўлган.

Текширувчилар бу "пишириқ"ни пайқаб қолишди ва 350 миллион сўмлик жаримани ёзиб кетишди. Аммо, афсуски, ушбу жарима ҳам Наманган шамоли ва прокуратура танишлари ёрдамида буғланиб кетди.

Айтишларича, университет ректори ўзининг қудратли "телефон ҳуқуқи" орқали камомадни "босди-босди" қилиш операциясини амалга оширган. Энди эса ҳамма нарса жойида: сув келяпти, ошхона ишлаяпти, камомад эса... "техникавий носозлик" натижасида йўқолиб қолган".

Кузатувчилар шубҳа билан сўрашмоқда: "Сувоқава" энди нафақат сув, балки бошқа идоралар камомадларини ҳам қувур орқали юбориш хизматига ўтадими?

Хулоса ўрнида: Наманганда сув ечим эмас, балким масалани "эритиш" воситасига айланган.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
27.04.2025, 09:59
t.me/eltuz2022/34579 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
681
304
37 k
⚡️⚡️⚡️Лавровнинг амридан кейин менюлар рус тилига таржима қилинди. 😂
27.04.2025, 08:04
t.me/eltuz2022/34578 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
84
21
37 k
📢 Элтуз — ҳодисалар марказида!
Сизнинг хабарингиз — жамоатчилик учун муҳим!

Ҳурматли юртдошлар, фаол фуқаролар!

Элтуз канали Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида юз бераётган муҳим, шошилинч, фавқулодда ва ғайриоддий воқеаларни ўз вақтида ёритишга интилмоқда. Расмийлар сукут сақлаётган пайтда, биз жим турмаймиз.

🔎 Агар сизнинг атрофингизда:

Қонунбузарлик, мансаб суистеъмоли, фуқароларга нисбатан адолатсизлик юз берса,

Йўл-транспорт ҳодисаси, ёнғин, табиий офат ёки бошқа фавқулодда ҳолат содир бўлса,

Кутилмаган, ғайриоддий ёки жамиятни қизиқтирувчи воқеа гувоҳи бўлсангиз —

📲 Бизга маълумот юборинг! Сурат, видео, аудио ёки қисқача матн кўринишида.

🔐 Манба махфий сақланади. Биз сизнинг хавфсизлигингизни тўлиқ таъминлаймиз.

Элтуз — гапиришга ожизлар учун овоз, ҳақиқат учун кўз.
Ҳақиқатни биргаликда ёритайлик!

📡 Элтуз билан ҳамкорлик қилинг — сизнинг хабарингиз жамиятни уйғотиши мумкин.
27.04.2025, 01:10
t.me/eltuz2022/34577 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
470
162
40 k
Ўзбек бошлиқларининг ўрисни ўпиши - бу оталар суннати
26.04.2025, 22:59
t.me/eltuz2022/34576 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
54
41 k
26.04.2025, 21:29
t.me/eltuz2022/34575 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
288
55
42 k
Журналист Муҳаббат Назар ёзади: Аҳамият берсангиз, Венс кейинги вақтларда Украина масаласини тилга олмай қўйган.
Буни сабаби бошқа ерда экан. У Украинага нисбатан қаҳри қаттиқ баёнотлар қилар эди. Бундай чиқишлари ортидан, унинг қиз фарзанди синфдош дўстлари томонидан
"ўриснинг ахлати" дея номлана бошлабди!

Венс ёш болаларнинг совуқ муносабатидан кейин, оммага зорланиб:
Қанча ҳақоратларинг бўлса, мени ҳақоратланг, дея йиғламсирабди.

Эҳ, америкалик ақли расо болажонлар.. Нақадар кучли қалб эгасисиз!
Сиз гўдак бўла туриб, озод ва бахтиёр юрт қадрини хис қилдингиз!
Катталарга мустақил мамлакатда қандай яшаш кераклигини болаларга хос уқтирдингиз!
Бу учун сизларга баракалла!

Аммо, сиздан олисда яшаётган қоракўзлар ичидаги "ўйилган миялар" ҳалиям
ота - бобосининг жаллодини севиб, ачом- ачом ўйинини ўйнаб юрибди.
Шуниси қўрқинчли......

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
26.04.2025, 21:29
t.me/eltuz2022/34574 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
140
29
40 k
РАССОМ ТУЗ: ЎЗБЕКИСТОН НУФУСИ ЎТТИЗ БЕШ ЙИЛ ФАҚИР ФУҚАРО БЎЛДИ – ҚАДНИ ТИК ТУТИШ ВАҚТИ КЕЛМАДИМИ?

Анвар Насир шармандали, ҳақоратли фуқаро сўзи ўрнига нормал ўзимизнинг юртдош сўзини ишлатайлик деса, Шерзод Қудратхўжа – бунга катта маблағ кетади деб жавоб берди.

Лекин мисол Тўйтепани форсча Нурафшонга ўзгартиришганида нима, кўп пул кетмадими? Юзлаб қишлоқларнинг, яшаш жойларнинг туркий, ўзбекча номларини ўзгартиришдачи охирги йиллар ичида? Бунга ҳам анча пул кетди. Мантиқ қани? ўзимизнинг тилимиздаги сўзларни чет тилидаги сўзларга алмаштиришга пул бор, чет тилидан олинган қашшоқ маъноли ҳақорат сўзидан қутилишга эса пул йўқми?

Фуқаро сўзини И. Каримовга ичидан ўзбекларни ёмон кўрган, аслида ўзи фуқаро бўлган Пиримқул Қодиров киритган.

Бир вақтлар таниқли олим, археолог Рустам Сулаймонов, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповга таклиф берган эдилар, у замонларда Абдулла Орипов И.Каримовга яқин бўлган. Машҳур археолог шоирдан ҳақоратли фуқаро сўзини йўқ қилишда ёрдам сўраган. Бунга халқ шоири "энди ҳамма бу сўзга ўрганиб кетди, керакмас" деб жавоб берган. Қаҳрамон ва Халқ шоири Абдулла Ориповнинг тилга, элга бўлган ҳурмати шу қадар эди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
26.04.2025, 19:59
t.me/eltuz2022/34573 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
139
325
40 k
БУХДУ СИРТҚИ БЎЛИМ ТАЛАБАЛАРИ ТАЪЛИМ ШАРОИТИ ЮЗАСИДАН НОРОЗИЛИК БИЛДИРМОҚДА

Бухоро давлат университети (БухДУ) сиртқи таълим йўналиши 2-курс талабалари Элтузга университетда таълим жараёни учун яратилган шароитлардан норози эканликларини маълум қилишди.

Талабаларнинг айтишича, уларнинг дарслари Бухоро шаҳридан 60 км узоқда жойлашган Ғиждувон тумани Соктаре қишлоғида ўтказилмоқда. Бу эса, улар учун ҳам, ўқитувчилар учун ҳам катта ноқулайликлар туғдирмоқда.

— Дарсларимиз шаҳардан анча узоқдаги қишлоқда ташкил қилинган. У ердаги аудиториялар эски ва ноқулай, жиҳозлар эса коллеж давридан қолган. Бундан ташқари, кундалик қатнов ҳам молиявий, ҳам жисмоний жиҳатдан қийинчилик туғдирмоқда,
— дейди талабалар.

Талабаларнинг таъкидлашича, университетнинг Бухоро шаҳридаги асосий биноларида бўш аудиториялар мавжуд бўлса-да, уларнинг ўқиши номувофиқ ҳудудга кўчирилган. Бу қарорнинг сабаблари талабаларга тушунтирилмаган ва улар бу ҳолатда қандай манфаатдорлик борлигидан ҳайратда эканликларини билдиришмоқда.

Маълумотларга кўра, талабалар бу муаммо бўйича бир неча бор университет раҳбариятига мурожаат қилишган, аммо мурожаатлар эътиборсиз қолган.

Яқин кунларда Бухоро вилоятига Президент ташрифи кутилмоқда. Талабалар ушбу масала юзасидан давлат раҳбаридан ёрдам сўраш ниятида эканликларини билдиришди.
— Биз ҳам бошқа талабалар сингари Бухоро шаҳрида, муносиб ва қулай шароитларда таълим олишни истаймиз,
— дейилади талабалар мурожаатида.

Ҳозирча университет раҳбарияти томонидан ушбу масала бўйича расмий изоҳ берилмади.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
26.04.2025, 17:59
t.me/eltuz2022/34572 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
1.7 k
57 k
26.04.2025, 15:00
t.me/eltuz2022/34570 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
473
1.6 k
53 k
⚡️Тезкор 26 апрел ҳолати: Enter Engineering трендда, ойлик йўқлигидан ҳиндлар ҳам бунт кўтаришди

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
26.04.2025, 15:00
t.me/eltuz2022/34569 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
1.7 k
56 k
26.04.2025, 15:00
t.me/eltuz2022/34571 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
97
47
42 k
ОЛОТДАГИ ҲОЛАТ БУХОРО ШАҲРИ, КЎКСАРОЙ МАҲАЛЛАСИДА ТАКРОРЛАНИШИ МУМКИН

Ассалому алайкум Хурматли Элтуз. Бухоро шаҳри, Кўксарой маҳалла, 5/8 кўп қаватли уй қурувчиси Алишер Нилуфар мчж томонидан икки ойдан ошди лифт ўрнатилаётганларига. Лифт шу даражада очиқ ва хавфли ташлаб кетилганки икки ойдан бери шу аҳволда ётибди. Ҳеч ким, ҳеч қайси масъул умуман хабар олгани йўқ. Қурувчинику умуман айтмаса ҳам бўлади.

Илтимос қиламиз бир чора куриб беринглар бизга. Имкониз бўлса бир келинг куринг аҳволни ҳурматли масъуллар. Олот туманига ўхшаган ҳолат бўлиши шартми? Наҳот масъуллар шу даражадада парда ортидан қарасалар?

Домни қабул қилишда масъулиятни бўйнига олиб қўл қўйган масъуллар ҳисоб беришсин! Ким кафил шу жойга бирор бола тушиб кетмаслигига, ким кафил шу бемалол очиқ турган электр симларни ёш бола ушламаслигига? Қани ИИБ, қани прокуратура ҳаракати?

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
26.04.2025, 13:59
t.me/eltuz2022/34568 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
549
74
42 k
ТАБАҚАЛАШГАН ЎЗБЕКИСТОНИМ ЁХУД "ТОНИРОВКА" ФАҚАТ БОЙЛАР УЧУНМИ?

Ассалому алайкум, ҳурматли Элтуз!

Яна бир бор ҳаётимиздаги табақалашувнинг яққол намунасини сизлар билан баҳам кўрмоқчимиз. Эшитган бўлсангиз, ҳозирда машинага "тонировка" қўйиш учун нарх салкам 3 миллион сўм бўлибди! Ҳа, тўғри эшитдингиз — 3 миллион сўм!

Энди қаранг, ўртаҳол ўзбекистонлик ака-укалар, опа-сингиллар бу пулга ойна қорайтириш ўрнига ўзини қора қилиб юради. Чунки бу "тонировка" нафақат машинанинг ойнасини, балки халқнинг ҳам умидларини қорайтиряпти.

Тўғрисини айтганда, бу нарх бойларнинг махсус комфорт рўзғор солиғига айланиб қолди. Энди шаҳар кўчаларида икки хил одам юради: музлаткичдек муздек машиналарда сайр қилаётган бойлар; ва қозонда қовурилаётган халойиқ.

Жазирама иссиқда тиришиб кетган юзимизга қараб, баъзан "қорайиш бўйича дунё чемпионатида қатнашяпмизми?" деб ўйлаб қоламиз.

Ҳурматли мулозимлар, марҳамат қилиб, биз қора халқни ҳам бироз соябон остига олинг.

Таклифимиз шундай: "Тонировка" тўловини арзонлаштиринг. Ёки, камида, ёз фаслида 3 ойлик "халқона тонировка" жорий қилинг.

Бизга у машинага безак учун эмас, балки қуёш нурларидан сақланиш учун керак.

Ахир, машинада ҳам инсон юради, кондиционер еб қўймайди-ку!


Хулоса ўрнида айтамиз: тонировка — бойларнинг сояси, халқнинг эса орзуси бўлиб қолмасин!

Ҳурмат билан, иссиқда қовурилаётган оддий юртдошларингиз.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
26.04.2025, 11:59
t.me/eltuz2022/34567 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
190
40 k
26.04.2025, 09:59
t.me/eltuz2022/34565 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
124
192
36 k
НКМК Жанубий кон бошқармаси ишчиларини овқатлантиришда шубҳали схемалар аниқланди

2025 йил март ойидан бошлаб, Навоий кон-металлургия комбинати (НКМК) АЖнинг Жанубий кон бошқармаси ишчиларини овқатлантириш хизмати аутсорсинг орқали "Фортуна" номли хусусий компанияга топширилди. Аммо ушбу келишув атрофида жиддий шубҳалар пайдо бўлди.

Манбаларга кўра, "Фортуна" компанияси раҳбарияти ташкилот юқори лавозимдаги шахсларига катта миқдорда "откат" берган бўлиши мумкин. Натижада, ошхонада овқатланмаган ишчилар ҳам гўёки овқатлангандек қилиб далолатномалар расмийлаштирилмоқда.

Фақатгина март ойининг ўзида 20 000 нафардан ортиқ ишчи "қўшиб ёзилган". Ҳар бир ишчининг овқатланиш нархи ўртача 45 минг сўмни ташкил этади. Бу эса бир ойда тахминан 900 миллион сўм маблағ асоссиз сарфланганини англатади.

Ҳозирча расмий идоралар томонидан бу ҳолат юзасидан изоҳ берилмади. Ишчилар орасида эса ушбу коррупциявий схемадан норозилик кайфияти ортиб бормоқда.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
26.04.2025, 09:59
t.me/eltuz2022/34564 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
190
38 k
26.04.2025, 09:59
t.me/eltuz2022/34566 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
115
33
38 k
БЎСТОНЛИҚДА БОРДЕЛ КИРАСИ ҚАНЧА?

Бўстонлиқда яшовчи фуқаро Зайдуллаева Гулзира умумий тренддан қолмасдан ижарадаги уйида фоҳишахона ташкил этди.

Хона кираси бошқа вилоятлардан анча қиммат - 300 минг сўм. Шароитлар ўша-ўша – кўрпа-тўшак ва иссиқ сув. Борделга кишиларнинг серқатновлиги мелисаларни сергаклантирди.

Гулзира навбатдаги мижоздан 300 минг сўм пул олганда қўлига кишан тақилди. Бўстонлиқ туман суди бир йил кечаси уйда ухлаш деган бемаза ва мантиқ қочган ҳукм чиқармади. Борделчи 7 500 000 сўм жаримага тортилди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
26.04.2025, 08:59
t.me/eltuz2022/34563 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
218
27
40 k
ЎЗБЕК АМАЛДОРИДАН СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ДУРУСТ

Ассалому алайкум, Элтуз жамоаси. Сизларга бюрократ амалдорлар ҳақида шикоятимни йўллаяпман. Бу мамлакатда барча эркинлик ва имтиёз амалдор, клеркларга қўш-қўллаб топширилган. Шунга яраша ишни қотириб қўйишсаям майли эди.

2014 йилдан бери Бош прокуратурага 53 марта мурожаат юбордим. Бош прокуратура барча мурожаатларимни қайтариб коррупцияга ботган вилоятдаги мансабдорларга жўнатади.

10 йилдан бери ўғлимга қўйилган айбловни асословчи тушунтириш хатидан бир нусха беринглар деб Бош прокуратурага мурожаат қиламан. 10 марта текширув ўтказиб, 100 марта ваъда беришди ҳам, ўша тушунтириш хатини ололмадим. Вилоят мансабдорларидан жавоблар доим бир хил, фақат санасини ўзгартириб қўйишади.

Бунақа дангаса амалдорлар ўзи нимага керак? Ўрнига сунъий интеллектни дастурлаб, унга «фуқаро – доим айбдор», «мансабдор – доим ҳақ», «прокурор – топшириқ бўлса симёғочни ҳам қамайди» деб ўргатиб қўяйлик.

Сунъий интеллект шу «қонун»ларни ўрганиб олса, бемалол шикоятга шаблон жавоб тайёрлагач санасини ўзгартириб юбораверади биздек фуқароларга. Фарқи шундаки, сунъий интеллект мечкай амалдорларга ўхшаб ойлик сўрамайди, порахўрлик қилмайди.

Бу уқувсиз, ваъдабоз ва ёлғончи амалдорларни қачонгача боқамиз?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
25.04.2025, 22:59
t.me/eltuz2022/34562 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
483
124
41 k
ЛАВРОВ ТАНҚИДИДАН КЕЙИН САМАРҚАНДДА 3D ШОУ РУС ТИЛИДА ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

Самарқанддаги тарихий Регистон майдонида бўлиб ўтган 3D шоу Лавров танқидидан сўнг рус тилида намойиш этилди. Эслатиб ўтамиз, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандга ташрифи чоғида она ҳайкали ёзувларида рус тили қўлланилмаганини танқид қилган эди.

Ажабланарли томони шундаки, миллий ифтихор ва маданий меросимизни ёритиш учун ташкил этилган тадбирда, давлат тилида эмас, айнан "Лавров тилида" сўзловчи формат танланди.

Бу ҳолат тил масаласидаги нуқсонларни яна бир бор очиқлаш билан бирга, савол туғдиради:
— Ўзбекистонда ўзбек тили ҳимояга муҳтожми?
— Маданий тадбирлар ҳам ташқи танқид асосида шаклланадими?

Аслида, тарихий меросимизнинг маъносини аввало ўз халқимиз, ўз ёшларимиз тушуниши керак эмасми? Нега бундай тадбирларда давлат тили иккинчи ўринга туширилмоқда?

Лавровнинг бир оғиз танқидидан кейин жасурлик билан рус тилига "оғиш" — бу қўрқувданми ёки ҳали ҳам мустамлакачилик руҳидан халос бўлолмаганимизнинг нишонасими?

Самарқанд каби қадимий ва маданий шаҳарда, ўзбек тилида фахр билан янграши керак бўлган 3D шоунинг "руслашуви" – бу шунчаки тасодиф эмас. Бу, афсуски, ҳали ҳам давлат тилига бўлган беэътиборлик ва ташқи босим олдидаги заифликдир.

Тил — миллат руҳи. Агар бу руҳ бошқа тилда сўзлай бошласа, ким деган одам бўламиз?
Каттаконларимизга ҳам қойил, бири ҳамкасбининг қўйнига кириб «взасос» ўпишгиси келади, иккинчиси «отработаем» дейди, яна бири трапнинг олдида подишоҳига икки букилиб таъзим қилади…. Сизларам ўзбекман деб бошингизни кўтариб юрибсизда шу дунёда, а?! Уяте… Уят!


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
25.04.2025, 21:59
t.me/eltuz2022/34561 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
121
381
40 k
БухДУда замонавий таълим эмас, "таниш-билишчилик" сиёсати ҳукм суряптими?

Бухоро давлат университети (БухДУ) талабалари орасида раҳбарият фаолиятидан норозилик кучаймоқда. Талабаларнинг таъкидлашича, университет раҳбари Хамидов О. Ўзбекистон таълим сиёсатида белгиланган талаб ва стандартларни бажармаяпти.

Бугунги кунда БухДУда Президент қарорига мувофиқ, касбий фанларнинг камида ярми ingliz тилида ўқитилиши лозим бўлса-да, аксарият ўқитувчилар бу тилни умуман билмайди. Айниқса, иқтисодиёт, информатика ва физика каби йўналишларда халқаро талабларга мос ўқув жараёни ташкил этилмаган.

Талабаларнинг маълум қилишича, БухДУда таниш-билиш орқали ишга жойлашиш ҳолатлари кенг тарқалган. "Олим" деб аталган баъзи шахслар нафақат инглиз тили, балки замонавий билим ва кўникмалардан ҳам йироқ эканлиги айтилаяпти. Шу сабаб, халқаро ўқув дастурлари ва дунёда тан олинган дарсликлар ўрнига, ҳалигача совет даври руҳида ёзилган қўлланмалар асосида дарс ўтилмоқда.

Талабалар таълим жараёнидаги яна бир катта муаммога эътибор қаратдилар:
Имтиҳонлар олдидан минглаб саволлар ва уларнинг жавоблари норасмий тарқатилиши, талабаларга нисбатан қасддан босимлар ўтказилиши ва кредит-модул тизимидан норасо фойдаланиш ҳолатлари.

2022 йилдан буён кўплаб талабалар қасддан имтиҳонлардан ўтказилмай, такрорий тўловлар орқали контракт пуллари йиғиб олингани айтилаяпти. Мурожаатларда таъкидланишича, кимдир норозилик билдирса, "ўқишдан ҳайдаймиз" деган таҳдидлар қўлланилмоқда.

Нега бу ҳолатлар назоратсиз қолмоқда? Талабаларнинг сўзларига кўра, Иқтисодиёт деканати ва Олий таълим вазирлиги йиллар давомида бу муаммоларга кўз юмган. Қолаверса, Стандартлаштириш агентлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва бошқа давлат органлари ҳам бу борада бирор чора кўрмаган.

Ҳолбуки, Президент томонидан Олий таълимда халқаро стандартларга мос, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш бўйича аниқ вазифалар қўйилган эди. Аммо БухДУ раҳбарияти "қонунларга тупуриб", ўз дўстлари ва танишлари билан тўлиб-тошган "лавозимлар қўрғони"га айлангани танқид қилинмоқда.

Талабаларнинг таъкидлашича, БухДУдаги кўпгина талабаларнинг ўзи "олим" деб юритилаётган ўқитувчилардан кўра билимли ва замонавий талабларга мос тажрибага эга.

Шу сабабли, талабалар Президентдан Олий таълим муассасаларини, айниқса давлат университетларини кераксиз ходимлар ва қонунбузар раҳбариятдан миллий хавфсизлик хизмати орқали тозалаш чораларини кўришни сўрашмоқда.

Якуний савол эса очиқ қолмоқда: Қачон Олий таълимда ҳақиқий ислоҳотлар амалга оширилади ва талабалар замонавий, халқаро стандартларга мос таълим олиш имкониятига эга бўлишади?

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
25.04.2025, 20:59
t.me/eltuz2022/34560 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
148
200
39 k
«ТУҲМАТ ҚИЛДИМ» ДЕГАН АЁЛ ПРЕЗИДЕНТДАН ЙПХ ХОДИМИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИ СЎРАДИ

Қашқадарё вилоятида ЙПХ инспектори Бунёд Холиев туҳмат билан ишдан бўшатилгани ҳақида иддао қилинмоқда. Қарши туманида яшовчи Бўригул Тошмуродова Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга видеомурожаат йўллаб, ҳолат юзасидан қонуний чора кўришни сўради.

Тошмуродованинг сўзларига кўра, 2023 йил 28 декабрь куни Қашқадарё вилояти ИИБ Шахсий Хавфсизлик Хизмати раҳбари Тимур Байжанов ва унинг ходимлари ундан ЙПХ ходими Бунёд Холиев устидан туҳмат ариза ёздириб олган. Натижада, Холиев ишдан бўшатилган.

Мурожаатда таъкидланишича, аслида Бунёд Холиев билан ҳеч қандай пул олди-берди ҳолати бўлмаган ва бу ҳолат эксперт хулосаси орқали ҳам тасдиқланган.

Тошмуродова, шунингдек, прокуратурага ҳақиқий ҳолатни тушунтирганини маълум қилган. Бироқ, у Қашқадарё вилояти ИИБ Шахсий Хавфсизлик Хизмати раҳбари Тимур Байжанов томонидан барча мурожаатлари рад этилаётганини билдирди.

«Қилган ишимдан афсусдаман. Аллоҳ менга жазо берди», – дейди Тошмуродова ўз мурожаатида.

У Президентдан мазкур иш бўйича холис тергов ўтказиш ва Бунёд Холиевни ноҳақ ишдан бўшатганларга нисбатан чора кўришни сўраган.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
25.04.2025, 19:59
t.me/eltuz2022/34559 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
69
34
32 k
187 МИЛЛИОНЛИК "ИШОНЧ" ЁХУД ХЎЖАОБОДДА ТЕНДЕРЛАР "ӮЙИНИ"

Хўжаобод тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан 2025 йил 21 февралда “MUNS ISHONCHLAR 777” масъулияти чекланган жамияти билан умумий қиймати 187 миллион сўмлик аутсорсинг асосида кир ювиш хизмати бўйича шартнома имзоланган. Расмий ҳужжатларга кўра, ушбу шартнома очиқ электрон танлов орқали тузилган деб кўрсатилган бўлса-да, танлов жараёни таҳлил қилинганда, тендер шаффофлигига нисбатан жиддий саволлар пайдо бўлади.

Биринчидан, ушбу шартнома бўйича электрон тендерда иштирок этган бир нечта корхона анча арзон таклиф билдирганига қарамасдан, қиммат нарх таклиф этган компания танлаб олинган. Масалан, “LUCKY KINDER GARTEN” МЧЖ 12 миллион сўм, “HUMO BRB” МЧЖ эса 16,8 миллион сўм таклиф этган бўлса-да, 17 миллион сўм таклиф қилган “MUNS ISHONCHLAR 777” МЧЖ ғолиб деб топилган. Бундан ташқари, ушбу танловда иштирок этган барча корхоналар техник ва ҳуқуқий мезонлар бўйича тенг баҳоланган, аммо ғолиб сифатида энг юқори нархни таклиф этган компаниянинг танланиши жуда шубҳали ва ғалатидир.

Тендер комиссияси таркибида эса бирлашманинг ўз ходимлари, жумладан хўжалик мудири, бош ҳисобчи ва раҳбарнинг ўринбосари бўлган. Энг муҳим жиҳати шундаки, мазкур комиссия раиси — туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Сардорбек Асқаров ҳисобланади. Яъни у шартномани тасдиқловчи, ижрочи ва назоратчи вазифасини бир шахс сифатида бажармоқда.

Агар эътибор берилса, Сардорбек Асқаров 2024 йилда ҳам шунга ўхшаш ҳолатда — “CAMDRIVE UNIVERSAL” МЧЖ билан 450 миллион сўмлик шартномани тендерсиз тузгани учун судланган. Суд ҳужжатларига кўра, мазкур ҳолатда Асқаров давлат харидлари қонуни талабларини бузгани учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1758-моддаси 3-қисми бўйича айбдор деб топилган ва 2.380.000 сўм жаримага тортилиб, иш жойида қолдирилган.

Ушбу ҳолатлар таҳлил қилинганда, туман тиббиёт бирлашмаси раҳбариятида давлат харидлари тизимига нисбатан бепарволик ёки ундан фойда кўриш мақсадида ташкил этилган “ички схемалар” мавжудлиги яққол намоён бўлади. Судланган шахс яна тендер комиссияси раиси этиб тайинланса, ва бу комиссия энг арзон таклифларни четга суриб, кўпроқ маблағ талаб қилувчи компания билан шартнома имзоласа, бу холис ва шаффоф бошқарув мезонларига зид ҳолат саналади.

Мавжуд ҳолат давлат харидлари тизимида коррупция ва манфаатлар тўқнашуви хавфини ошириши, маҳаллий бюджет маблағларининг самарасиз сарфланишига олиб келиши мумкин. Шу муносабат билан масаланинг тўлиқ ҳуқуқий ва молиявий экспертизадан ўтиши, айбдор шахслар ва манфаатдор томонлар аниқланиши, тендер натижалари қайта кўриб чиқилиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Давлат харидларида шаффофликни таъминлаш, барча иштирокчиларга тенг шароит яратиш ва қонунбузарликларнинг олдини олиш — давлат тизимига ишончни тиклашнинг энг асосий омилларидан биридир.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
25.04.2025, 18:29
t.me/eltuz2022/34556 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
34
37 k
25.04.2025, 18:29
t.me/eltuz2022/34558 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
34
38 k
25.04.2025, 18:29
t.me/eltuz2022/34557 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
306
152
36 k
САМАРҚАНД АНЖУМАНИДАГИ ШАРМАНДАЛИК: ЎЗБЕКИСТОНДА РАСМИЙ ТИЛ РУСЧАМИ?

23-24 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида эндокринологияга бағишланган йирик халқаро анжуман бўлиб ўтди. Мухташам ва қимматбаҳо Hilton меҳмонхонасида ташкил этилган тадбирда ўндан ортиқ давлатдан олимлар қатнашди.

Анжуманни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Аслиддин Худоеров соф ўзбек тилида очди. Миллий қадрият ва тилга ҳурмат намоён этган вазирга тасанно айтиш керак. Аммо кейинги нутқлар... тўлиқ рус тилига "топширилди".

Вазир ўринбосари Фаррух Шодиев қисқагина ўзбекча саломдан кейин, сўнгги нафасигача Лавров тилида гапирди. Кейин сўз олган РИЭИАТМ бош директори Анвар Алимов эса 80% ўзбек аудиторияси олдида ҳам рус тилида нутқ қилди.

Анжуман 98% рус тилида ўтди. Чет эллик олимларнинг маърузалари ўзбекчада эмас, русчага таржима қилинди. Ҳолбуки, залда ҳар хил тилларга таржима қилиш учун барча техник имкониятлар бор эди. Лекин қуллик психологиясига ботган мансабдорлар яна “хўжа” тилини танлашди.

Бу фақат тил масаласими? Йўқ.

Анжуман иштирокчилари сунъий соҳилдаги қиммат ресторанларда сийланди. Меҳмонхона юқори қаватида шоҳона таом ва дискотека уюштирилди. Савол туғилади: бу даражадаги сарф-харажатга маблағ қаердан олинди?

Жаноб Алимов, халқ маблағи ҳисобидан “олималар”ни қиммат дискотекада рақска тушириш эмас, илм ташиш керак эди.

Вазирлик ва тегишли органлардан ушбу анжуман бўйича текширув ўтказиш талаб этилади. Агар коррупция аломатлари аниқланса, бу каби раҳбарларнинг ўриндоши давлат идораси эмас.

Анжуманнинг иккинчи куни камина учун бир оз умид бағишлади — иккита аёл ўзбек тилида маъруза қилди. Аммо қолганлар ўзбекча берилган саволларга ҳам русча жавоб бериб, асабни ейишда давом этди.

Лавров Самарқанддаги Она ёдгорлигида "нега ёзувлар рус тилида эмас?" деб танқид қилди. Бу танқид ортидан талаб борлиги аниқ. 150 йил бошқа тилда ёздик, энди эса ҳали ҳам ўз тилимизга эътиборсизлик қиляпмиз.

Навоий бобомиз айтганларидек:
"Тилга эътибор — элга эътибор."

Бу эътибор қачон бошланади?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
25.04.2025, 17:30
t.me/eltuz2022/34554 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
153
38 k
25.04.2025, 17:30
t.me/eltuz2022/34555 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
145
39 k
25.04.2025, 15:59
t.me/eltuz2022/34553 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
274
144
38 k
ЎЗБЕК СУДЬЯЛАРИ ЎЛИКЛАРДАН ҲАМ ҚАРЗ УНДИРА БОШЛАШДИ

2025 йил 11 март куни Мирзо Улуғбек туманлараро суди судьяси Дилшод Ҳасанов бир қарашда оддий қарор чиқарди: қарздорлик бўйича 2,1 миллион сўм ундириш. Аммо қарордаги "қарздор" — 2024 йил 9 июнь куни вафот этган шахс эканини билганингизда, бу оддий иш эмаслигини тушунасиз.

Ҳа, суд ҳужжатларига кўра, бир йилдан бери ҳаётда йўқ инсондан қарз ундирилиши ҳақида қарор чиқарилган. Ваҳоланки, марҳумнинг турмуш ўртоғи судга келиб, ўлим ҳақидаги гувоҳномани тақдим этганини таъкидламоқда.

Бу ерда икки оғриқли савол туғилади: 1. Судья ушбу қарорни чиқарар экан, иш материалларини қай даражада ўрганди? 2. Суд тизимида инсон ҳаёти ва ўлимига бўлган ҳурмат қачон ўз ўрнига қўйилади?

Бу фақат битта судья чиқарган хато қарор эмас, балки бутун тизимдаги масъулиятсизлик ва беэътиборликнинг ёрқин намунаси. Суд — адолат маскани бўлиши керак. Аммо бундай қарорлар фақат адолатга бўлган ишончни емириши турган гап.

Агар судьялар тирик билан ўликни фарқлай олмаса, фуқаролар ўз ҳуқуқларини қандай ҳимоя қилиши мумкин?

Суд жараёнида тақдим этилган ўлим гувоҳномасига қарамасдан, марҳумдан қарз ундириш ҳақида қарор чиқарилиши — бу нафақат ҳуқуқий, балки ахлоқий нуқсон ҳамдир. Судья ҳар бир қарор ортида инсон тақдири туришини унутмаслиги керак.

Биз бу ҳолат бўйича Олий суд ва тегишли органлардан изоҳ ва чора кўришларини талаб қиламиз.

Судья хатоси кечирилмаслиги лозим, чунки бундай хато фақат қоғозда эмас — инсон қадрини поймол қилишда намоён бўляпти.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
25.04.2025, 15:59
t.me/eltuz2022/34552 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
199
924
40 k
ЯНГИБОЗОР ТУМАНИДА ФЕРМЕРЛАРДАН ОММАВИЙ ПОРА ТАЛАБ ҚИЛИНМОҚДА

Хоразм вилояти Янгибозор тумани фермерлари туман ҳокими ва вилоят раҳбарияти томонидан системали равишда порахўрлик ва тазйиққа дуч келмоқда. Бу ҳақда туман фермерлари номидан мурожаат келиб тушди.

Маълумотларга кўра, Янгибозор тумани ҳокими Руслон Жуманиязов фермерларни кабинетга чақириб, турли баҳоналар билан катта миқдорда пул йиғишни одат қилган. Айтилишича, ҳоким вилоят раҳбари Журабек Раҳимов учун 300 минг АҚШ доллари йиғилишини очиқ айтган.

— Ерларимиз тугаяпти, агар пул бермасанг, ерингни бошқаларга пул эвазига сотаман, деб қўрқитмоқда. Фермерликдан туйдик. Ҳар бир гектар очиқ қолган ер учун 500 доллар талаб қилиняпти. Жами 1300 гектар ер ана шундай "сотилди",
— дейди фермерлардан бири.

Фермерларнинг маълум қилишича, 2025 йил учун ажратилган пахта майдонларини очиқ қолдириш (яъни ерни сақлаб қолиш) учун катта миқдорда пора берилиши талаб қилинган.

Қайд этилишича, шоли топширган фермерлар ҳам пулини ололмаган. Янгибозор туманида 4000 тонна шоли қабул қилинган бўлиб, фермерларга бир сўм ҳам берилмаган. Бу масалада вилоят ҳокими Журабек Раҳимовнинг бевосита иштирокидаги схемалар тилга олинмоқда.

Фермерлар томонидан келтирилган мисоллардан баъзилари:
• "Шердор Бирдамлиги" ФХ — 15 000 $
• Шоира Ҳафиза — 6 000 $
• Рустам Шоҳжаҳон — 20 000 $
• Ойбек Туравай ўғли — 10 000 $

Шу каби ўнлаб фермерлардан пул йиғилгани ва бунга оид тўлиқ рўйхат мавжудлиги таъкидланмоқда. Фермерлар ушбу ҳолат юзасидан далилларни пахта мавсуми тугагач, жамоатчиликка эълон қилишини маълум қилишган.

Айни вақтда фермерлар бу порахўрлик тўхтамаса, ОАВ орқали ва давлат раҳбариятига очиқ мурожаат қилиш ниятида эканликларини билдиришмоқда.
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
25.04.2025, 14:29
t.me/eltuz2022/34551 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
99
34
38 k
Баёнот: Белгия Ўзбекистон президент қизидан мусодара қилинган пулнинг қолган ярмини ҳам қайтарсин

Нега Белгия президенти қизининг мусодара қилинган пулининг ярмисини Ўзбекистонга қайтариб ярмисини ўзи олиб қолди? Бол тутган Белгия бармоғини яладими? Мусодара қилинган пул Ўзбекистонга қайтганида яна ўғирланмайдими? Бу саволлар 24 апрель куни иккита ўзбек асос солган халқаро ташкилот қўшма баëноти марказидан ўрин олди.

Central Asia Due Diligence ва Uzbek Forum ëйинлаган қўшма баëнотда “Белгиянинг Ўзбекистонга Гулнора Каримовадан мусодара қилинган пулнинг қайтариши халқаро стандартларга жавоб бермаслиги ва келажакда нотўғри фойдаланиш хавфини ошириши” таъкидланади.

Бу қўшма баёнот Белгия томонидан Ўзбекистонда фаолият юритган телекоммуникация компанияларидан собиқ Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримова томонидан қўрқитиб олинган поралардан таркиб топган пулларни қайтариб олишга оид.


👉 МАҚОЛАНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ УЧУН (БОСИНГ) 👈
25.04.2025, 13:35
t.me/eltuz2022/34550 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
197
58
42 k
Диета қилгани маъқул манов жувон опа (Шаҳноза Ëқубжонова).

10 йил олдин Женевада "Ўзбекистонда лўлиларни эшагини суғориб, пулини овоммиз. Уларнинг оғзи қулоғида," деб кулгига қолганди.

Каримов даврида адлия вазирлигининг "инсон ҳуқуқлари бўлимида "жавлон урган" бу жувон опа ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотларга ҳужумнинг фронт чизиғида қўлида чалғи ушлаб турганди.

Мирзиëев келиб унутилган бу нафталин опош шу кунларда яна тирилиб, юзлаб мустақил нодавлат ташкилотларга дашному маломат қилиб, қўлида ошпичоқ билан санғиб юрибди.

Адлия вазирлиги "от десанг" отадиган, "ëт десанг ëтадиган", "сот" десанг сотадиган ужас қассоп ташкилот.

Аши 1937 йили ойдинларни оттирган тройкалар қони оқади бу ташкилотда.

Нукусдаги Азимбой аканинг "Акбаскур" ташкилотини рўйхатдан ўтказмаслик учун минг хил ëлғон баҳона ўйлаб, ўзини жинниликка соладиган галварслар сурув ҳолида турадиган оғилхона бу ташкилот!

Мендан ойтш. Лекин ҳаммасини айтмадим. Кутиш.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
25.04.2025, 11:59
t.me/eltuz2022/34548 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
161
42
42 k
⚡️⚡️⚡️2025 йилнинг 23 апрелида Истанбулни силкитган ер қимирлашида фақат бир одам ўлди. У хам бўлса Туркияда ишловчи ўзбек. Истанбул Бош консулхонасининг билдиришича ер қимирлаши пайтида Истанбулдаги уйлардан бирининг юқори қаватида бўлган ўзбекнинг қўрқувдан юраги ëрилиб ўлган.

Консулхона бу ўзбекнинг ўлигини тобутга солиб Ўзбекистонга жўнатворишни ўз зиммасига олди.
25.04.2025, 11:31
t.me/eltuz2022/34547 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
404
310
44 k
АРИПОВ ЯРАТГАН ХАЛҚНИ СЎРИШ СХЕМАСИ

(Минглаб одамлар машина олмоқчи, ҳукумат эса тўсиқ яратмоқда)

Ўзбекистонда “техник хавфсизлик” ниқоби остида яна бир пул сўриш схемаси Швейцария соатидай хатосиз ишламоқда. Схема муаллифи — Ўзавтосаноат раиси Улуғбек Рўзиқулов, уни дастаклаган эса - Бош вазир Абдулла Ариповнинг шахсан ўзи.

Схема жуда оддий - 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб, четдан шахсий эҳтиёж учун олиб кириладиган ҳар қандай машина, ҳатто йилига бир марта олинса ҳам, Пскентдаги “УзТест” автополигонида синовдан ўтиши шарт қилиб қўйилган.

Синов арзон эмас. Илгари 2,5 млн сўмга тушарди, энди эса 6 млн сўм. Электромобил бўлса, 6,2 млн сўм. Бунинг устига, машинани божхона омборидан Пскентга фақат эвакуатор ёки трейлерда олиб боришга рухсат берилади. Албатта, харидор ҳисобига.

Нега? Расмийлар “хавфсизлик талаблари” дейишяпти. Лекин аслида бу — Ўзбекистондаги BYD, KIA ва бошқа “сборкачи” заводларга сунъий йўллар билан қулайликлар яратиш.

Ўзбекистондаги «завод» дегани — 4 та балонни улайди, логотип қўяди, шу билан “маҳаллий ишлаб чиқариш” номини олади. Аслида барча жиҳозлар ишлаб чиқарилувчи давлатнинг ўзидан арзон гаровга олиб келинади.

Хорижда бу машина 10 минг доллар турса, бизда камида 50 фоиз қиммат. Шунинг учун халқ импортга қизиқади. Лекин ҳукумат машина харидорларини маҳаллий машиналарни сотиб олишга мажбурламоқда. Танлов йўқ. Рози бўлмаганлар божхона тўловини тўлайди, синовдан ўтади ва камига «утилсбор»га тўлайди.

Пскентдаги “УзТест” лабораторияси ойига атиги 500 машина текшира олади. Ваҳоланки, Ўзбекистонга ҳар ой 3–4 минг автомобил олиб кирилади. Синовдан ўтмаганлар-чи? Навбат, асаб ва коррупция. Албатта, қўшимча тўловлар.

Бу схема ким учун ишламоқда? Жавоб очиқ: BYD ва KIA импорт рақобатини кўтара олмаётгани учун, ҳукумат уларни “бозорда сақлаш” мақсадида халқни қурбон қиляпти. Эркин харидга йўл эмас, тўсиқлар яратилмоқда.

Энг ёмони – бу схема расмийлаштирилган. “УзТест” ойига 3–4 миллиард сўм йиғаяпти.

Бу пуллар халқ манфаати, транспорт хавфсизлиги ёки тест жараёнларини яхшилашга эмас, аслида 11,8 миллион долларлик ташқи қарзларни тўлашга кетаяпти.

Ушбу қарз: 8 миллион доллар – Жаҳон банкидан, 3,8 миллион доллар – Чехиянинг UniCreditBankидан олинган.

Тўланиши керак бўлган ойлик сумма — тахминан 2 миллиард сўм.

Яъни, бугун четдан авто олиб келмоқчи бўлган ҳар бир фуқаро тўлаётган 6 миллион сўмлик “тест” тўлови орқали давлат қарзини қоплаяпти. Ҳеч қандай шаффоф ахборотсиз, аҳоли розилигисиз, “тест” ниқоби остида ҳукумат олган кредитлар одамларнинг чўнтагидан тўланяпти.
Бу шунчаки бюрократик тўлов эмас — бу давлат аппарати томонидан расман ташкил этилган иқтисодий шантаж. Бундай тизим “давлат хизмати” эмас, халқ ҳисобидан қисман хусусий манфаатни қоплаш механизмидир.

Буларнинг бошида ким турибди деб ўйлайсиз? Кимам бўларди, албатта, Бош вазир Абдулла Арипов. У бу қарорни фақат имзолаб қолмади — уни шахсан назорат қилди. Натижада, у ҳукумат раҳбари эмас, монополиялар менежери каби кўриняпти. Халқнинг эмас, қўштироқ ичидаги «маҳаллий заводлар» эгаларини ҳимоя қиляпти. Озод бозорни эмас, ўз таниш-билишларини.

Ҳар ой юзлаб одамлар арзон ва ишончли машинани олиб келиш умидида навбатда турибди. Уларда эркин танлов йўқ.

“Бу хавфсизлик учун”, “бу стандарт”, “бу маҳаллий автосаноатни ривожлантириш” учун деган баланпарвоз гаплар билан халқни қулоғига лағмон илишяпти.

Аммо ҳақиқат шундаки, агар ҳукумат сизни қаердан, қанчага ва нимани харид қилишингизга аралашса — бу бозор эмас, бу диктатура.

Бу диктатура эса божхонада бошланмаяпти. Бу — юқорида Абдулла Арипов кабинетида бошланяпти.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
25.04.2025, 09:00
t.me/eltuz2022/34546 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
688
349
45 k
САИДОВНИНГ МУҲАББАТИНИ ЛАВРОВ РАД ЭТДИ

Ташқи сиёсат раҳбари Бахтиёр Саидов ўзининг қул фитрати билан бутун Ўзбекистоннии шарманда қилди.

Икки кун муқаддам Тошкентга келган Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва унинг бағрига отилишга уринган Бахтиёр Саидов ўртасидаги “дипломатик драма” тарихга ўзбек дипломатиясининг шармандали куни деб ёзилди. Кошки шу кунларни кўрмасайдик эди.

Лавров галстук ҳам тақмаганди. Бу дипломатик протоколни очиқ-ойдин писанд қилмаслик эмасми? Аммо бундан ҳам аламли томони — бизнинг ташқи ишлар вазиримизнинг усиз ҳам йўқ обрўсини топтагани бўлди.

Саидов, сиз Лавров каби дипломат эмас, балки унинг кўнглини олишга интилган масхарабозга ўхшаб қолдингиз! Шуни ўзингиз ҳис қиляпсизми?

Бахтиёр Одилович, дипломатия дунёсида сиз на тилингиз, на ирода ва на шахсий қадар-қимматингиз билан танилгансиз. Сиз фақат осилиш учун елка қидирадиган, ҳар қандай ташқи меҳмон, айниқса Шарққа нисбатан менсимаслик билан машҳур бўлган Лавров бағрига ўзини отадиган образда намоён бўляпсиз.

Бундан ташқари, тил билмаслигингиз ҳам дипломатик давраларга яхши маълум. Қаерга борманг, ёнингизда таржимон олиб юрасиз. Ҳеч бўлмаса инглиз тилини ўзлаштириб олинг, илтимос. Сиз дипломатмисиз ёки сизга алоҳида имтиёз берилганми?

Қайси дипломатия мактабида тарбия кўргансиз ўзи?

Шу ерда тўхтаб, ўзингизгаям савол беринг: 40 миллионлик мамлакатнинг ташқи ишлар вазириманми ёки халқаро саҳнада кимнингдири югурдаги?

Дипломатияда сўз — куракдек қурол. Сизнинг қуролингиз эса, афсуски, фақат илжайиш ва тиржайиш бўлиб қоляпти.

Сиз ташқи дунёга Ўзбекистон ташқи сиёсатини эмас, ўз шахсий ожизлигингизни намоён қилаяпсиз. Қачон қарама хорижий меҳмонлар қучоғига отиласиз. Брежнев тирик бўлганида лабини лабингизга қўйиб ўпишишдан ҳам тортинмасдингиз. Бўлдида энди!
Яна кечаги гапимизни такрорласак: Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги — банана давлати идораси эмас! Бу миллат ғурури, давлат юзи, мустақиллик рамзи!

Агар бу юк сизга оғир келаётган бўлса, елка қоқавермай, эгилавермай ўз хоҳишингиз билан кетинг. Ўзбекистонга иродали дипломат керак, ялтоқилар эмас!

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
24.04.2025, 23:30
t.me/eltuz2022/34545 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
157
660
46 k
ФЕРМЕРНИ КИМ ҲИМОЯ ҚИЛАДИ?

Хоразм вилоят Хонқа тумани ҳокимлиги коррупция ботқоқига ботиб кетди. Туман қишлоқ хўжалигига ихтисослашган бўлиб, фермерлари ҳокимият, қадастр ва бошқа қишлоқ хўжалигини назорат қилувчи порахўр мансабдорлардан безиб кетишди.

Жумладан, Хонқа тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари П.Матчанов бошчилик порахўр ҳокимият қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан Президентнинг оқилона сиёсатини нотўғри талқин қилиб, фермерлардан пул йиғиб олишмоқда.

Масалан, фермер пахта режасини хоҳлаганча орттириб қўйиб режани камайтириш учун тоннасига 2 млн сўмдан, буғдой майдонини гектар қўшиб бериш учун 1 гектарига 200 доллардан, пахта экмасдан шоли экиш учун эса 1 гектарига 500 доллардан йиғиб олиб, пул бермаган фермерларга эса турли хил зулумлар ўтказиб, ерларини тортиб олишга ҳаракат қилинмоқда.

Бу мақсадларини туман ИИБ, прокурори ва солиқ ваколатларидан фойдаланиб амалга оширишяпти. Қишлоқ хўжалиги ерлари экин жойлаштиришда таниш-билиш қилиб хоҳлаганча берган порасига ва улар учун қилган хизматларига қараб тақсимланган.

Туманда фаолият юритаётган бир фермердан сўраганимизда, 2025 йилда 65 гектар ери борлигини, унга 13 гектар буғдой ва 52 пахта экиш белгиланган. аммо у 15 гектар буғдой, 50 гектарига пахта экканини, энди эса кунда мажлисга чақириб пахтани 55 гектар қиласан, деб мажбурлашаётгани айтди. Унинг айтишича, бир қўшни фермери жами 70 гектар ери бўлиб, 36 гектар буғдой ва 34 гектар пахта эканини, ҳамда 20 гектарга ҳокимият вакиллари хизматларини қилиб, пул берганини билдирди.

Туман экин майдонларини фермерларга тақсимланишини ўрганиб чиқилса, бундай ҳолатлар бутун туманда бўлаётганининг гувоҳми бўлиш мумкин. Ачинарлиси, бу ҳолатларни туман ИИБ, Департаменти ва Прокурори назоратга олмасдан, уларга қўшилиб фермерларга зулм ўтказишяпти.

Хонқа туман ҳокимлиги мансабдорлари ва ташкилотлар мақсади фермерларни ривожлантирш, фаолитини кенгайтиш эмас, балки фермерлардан қандай қилиб пул олиш, уларни ерини қандай қилиб тортиб олиб бошқага сотиш ва пора олиш бўлиб қолган. Бугунги кунда хам туман фермерларига ҳокимият томонидан кунда мажлис қилиб тазйиқлар ўтказиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг оқилона сиёсатини нотўғри талқин қилиб келаётган Хонқа туман ҳокимлиги мансабдорларини коррупциядан тозалашга ва фермерларнинг ривожланишига ва фаолиятига ноқонуний аралашишдан озод қилишда Давлат Хавфсизлик Хизмати, Прокуратура ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигидан ёрдам беришларини сўраймиз.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
24.04.2025, 21:59
t.me/eltuz2022/34544 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
88
224
39 k
ЧИҚИНДИ ПОЛИГОНЛАРИ – КИМГА ФОЙДА, КИМГА ЗИЁН?


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири томонидан 2023 йил 27 июнь 170-сонли буйруғи билан Экология вазирлиги ҳузурида янги бир ташкилот очилганди. Ушбу ташкилот чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси бўлиб ташкил этилди.


Нуруллаев Шаҳриёр Ахтамович раҳбар бўлиб келдию, полигон ва тизим ботқоққа айланиб бўлди. Хусусан, тадбикорлардан ва тоза ҳудудлардан олинган полигонлар абгор ҳолатга келиб бўлди. Ҳамма жойга ўз одамларини жойлаштириб чиқди.


Оддий тадбиркорларга эса олиб келинган ақлсиз ходимлар тазйиқ ўтказиб, абгор полигонига киритмасдан, қарздорсан, деб асоссиз китобидаги сонларга ишониб, пул ҳисоблаб, пулини тўла деб зўравонлик қилишмоқда.

Ташкилотнинг махсус техникалари полигонда эмас. Уларнинг барчаси шахсий ишларга ишлатилиб, абгор ҳолатга келтириб бўлинди (расм ва видеолари ҳам бор). Муҳим масалалардан яна бири — чиқинди бошқаруви соҳаси учун давлат бюджети ҳисобидан ажратилган млрдлаб маблағлар тақдири.


Давлат бюджетидан ажратилагн полигонларни рекултувация қилиш учун қанчадан-қанча маблағлар ўзлаштирилди. Ўзлаштирилмаган бўлса, полигонлар ҳолати нега расво? Нега млрдлаб сўмга олган техникаларамиз полигон ҳудудига кирганда носоз ҳолатда чиқяпти.

Ой охирида эса “пулини тўла”, дейди. Давлат бюджетидан ажратилган полигонларни авто тарози кузатув камераси қўйиш ҳам ҳўжакўрсинга қўйилди. Бирортаси ҳам ишламаяпти. Ишлагани ҳам фойдаланилмай турипти. Чунки дефект буюм олинган. Вақт ўтиши билан эскириш қилиб ёпиб юборилади.


ДХХ раиси, Бош прокурор, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Экология вазирлиги ушбу маълумотлар бўйича текширув ўтказиб, янада аниқлик киритиб чора кўришини ва тадбиркорларга полигонни қайтариб беришишларини сўраб қоламиз.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
24.04.2025, 20:59
t.me/eltuz2022/34543 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
106
74
39 k
РАҲБАРГА ҲАММА НАРСА МУМКИНМИ?


Қашқадарё вилояти Миришкор тумани Aйзабод МФЙга соғлиқни сақлаш вазири ҳамда aтроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экалогия вазири келиб бир кунгина яшашини сўрардик.


Сабаби қаерга мурожаат қилсак ҳам фойдаси бўлмаяпти. Эркакларимиз мавсумий ишчи. Уйда деярли бўлишмайди.


Эрназаров Шомурод уйига ферма очиб олган. Ҳаво ҳарорати кўтарилиб вояга етмаган болаларимиз билан қўланса исдан нафас оляпмиз.


Эрназаров Шомуроднинг ўзига арз қилсак, “Ман – раҳбарман. Мани олдимга майда-чуйда эмас, каттароқ “проблема” билан келинглар. Шуям проблемами?”, деб кулади.


Бу инсон ҳуқуқларини ошкора менсимасликми, ёки бошлиқларга ҳамма нарса мумкинми?

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
24.04.2025, 19:59
t.me/eltuz2022/34542 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
57
33
37 k
АНДИЖОНДА ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИНМАЙДИГАН "ҚАБУЛ КУНЛАРИ"

Андижон тумани, Бутакара қишлоғидан бўлган фуқаро Ихтиёр Давроновнинг Элтузга маълум қилишича, у икки кун давомида Андижон вилояти Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармасига қилган, бироқ мурожаати жавобсиз қолган.

Ихтиёр Давронов 21 ва 22 апрель кунлари бошқармага қайта-қайта борганини, аммо на ходимлар ва на раҳбар ўринбосарлари уни қабул қилмаганини билдирмоқда.

Ҳеч ким мурожаатимни ҳам эшитмади. Таништирмасдан бир ходим "туманларда сайёр қабул бўлади, шунда келасиз" дея жавоб берди. Аммо бошқарма кириш қисмида эса ҳар куни соат 9:00 дан 11:00 гача фуқароларни қабул қилиш жадвали илиб қўйилган, — дейди Ихтиёр Давронов.

Шу ўринда савол туғилади: Агар фуқаролар қабул қилинмаса, нега бу жадвал осиб қўйилган? Бу ҳам "ҳужжат учун" қилинадиган навбатдаги расмиятчиликми?

Ихтиёр Давроновнинг таъкидлашича, мазкур ташкилот номига монанд равишда истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиши керак. Аммо амалда на мурожаат эшитилмоқда ва на ёрдам кўрсатилмоқда.

У масъул идоралардан амалий ёрдам сўрамоқда.

"Илтимос, амалий ёрдам беринг! Агар фуқароларнинг мурожаатлари эшитилмаса, бундай ташкилотлар нега керак? — дейди Ихтиёр Давронов.

Ҳозирча бошқарма томонидан бу ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилмади.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
24.04.2025, 19:01
t.me/eltuz2022/34541 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
151
46
36 k
СУД УЧУН ҲАҚИҚАТ ЭМАС, УНИ КИМ ТАЛАБ ҚИЛАЁТГАНИ МУҲИММИ?

Мен фақат бир нарсани тушунмадим — масжид олдида тиланчиликка мажбур бўлган аёлга ёрдам сўраб мурожаат қилдим. Лекин натижада ўзим жиноятчига айландим... — дейди Яккабоғлик блогер ва инсон ҳуқуқлари фаоли Элмурод Одил.

Элмурод Одил ўзбек жамиятида оғриқли муаммолардан бири — аёлларнинг масжид олдида тиланчилик қилишига бефарқ бўлмади. У бир аёл билан суҳбатлашди, унинг нега бундай аҳволга тушганини сўради ва жамоатчиликни бундай инсонларга ёрдам беришга чақирадиган видео эълон қилди. Видео лавҳада на аёлнинг исми тилга олинди ва на юзи кўрсатилди. Аммо орадан бир неча кун ўтиб, айнан шу аёл блогер устидан участка нозирига шикоят аризаси ёзди.

Суд қарори кутилганидан ҳам ғалатироқ чиқди: аёл "иложсизликдан шундай қилган" деб оқланди, Элмурод Одилга эса гўё шахсий маълумотларни ошкор этгани учун уч баробар жарима тўғрисида қарор чиқарилди. Шу билан Яккабоғ суди ўз юзини яна бир бор кўрсатди — муаммони кўтарган одам яна жазоланди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда судлар қонун устуворлигини таъминлаяптими ёки ҳақиқатни айтишга журъат қилганларни жазолаш воситасига айланиб қолдими, деган савол яна долзарблашмоқда. Муаммога кўз юмадиганлар эмас, уни кўрсатганлар жазоланаётгани қайси «Янги Ўзбекистон»га хос?

Элмурод Одил устидан чиқарилган ҳукм — бу шунчаки жарима эмас. Бу жамиятга берилган огоҳлантириш: "Сизнинг ҳақиқатингизни биз белгилаймиз." Агар инсон ҳуқуқлари фаоли ҳам, блогер ҳам ижтимоий адолатни талаб қилгани учун жазоланаётган бўлса, энди ким гапиради?

Минимал ойликнинг уч баробарида жарима блогерга, бир баробарида жарима тиланчилик қилган аёлга.
Аёлларни шундай аҳволга туширган тизимчи? Ёки бундай муаммоларни яширишни одат қилиб олган раҳбариятчи? Уларга на жарима бор ва на жавобгарлик.

Элмурод Одилнинг бу иши — шахсий кураш эмас, балки бутун жамият юзига тутилган ойина. Агар жамият ҳақиқий муаммоларга кўз юмаверса ва уларни очиқ айтадиганлар таъқиб қилинаверса, бу йўл қаерга олиб боради?

Бу саволларга матбуотни жиловлашга бел боғлаган президент маслаҳатчиси Руслан Давлетов жаноблари нима деб жавоб беради?

Ҳақиқат учун жарима тўланадиган жамиятда ким сўз эркинлигини ҳимоя қилиб чиқади?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
24.04.2025, 18:00
t.me/eltuz2022/34538 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
45
41 k
24.04.2025, 18:00
t.me/eltuz2022/34539 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
45
39 k
24.04.2025, 18:00
t.me/eltuz2022/34540 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
240
88
40 k
КИМ ҚИЛМАГАЙ - КИМ ТОПМАГАЙ...

Ҳуқуқбон Абдураҳмон Ташанов ёзади: Сархуш ҳолатда бировнинг автоуловини олиб қочиб, тармоқ қаҳрамонига айланган судья Раҳмоновни ноҳақ жавобгарликка тортилган хонадон вакиллари дуоибад қилганига гувоҳман. Бу қози ўз пайтида қудратли бўлган "офис"нинг буюртмаси билан Аҳмаджоновлар оиласини пароканда қилди.

Юқори инстанция судларида чалароқ бўлса ҳам адолатга эришган бу одамлар бу судьянинг қилмишидан жуда оғринган ва қисмат унинг бугун эл олдида юзини шувут қилди. Жинояти фуқароларники каби расмийлаштирилса, узоқ муддатли қамоққа равона бўлади.

Аммо бу мамлакатда қозига исён қилиш жиноят, гўё унинг жони жон-у, бошқаларники бақлажондек. Уларнинг айримлари ростанам шунақа ўйлашади: ҳамма уларни истаса-истамаса эҳтиром қилиши керак, гўё шу ҳурматга сазовордек, ўтган куни бир блогернинг судида кўрдик.

Яратганнинг ҳукми олийси бошқаларга ҳам сабоқ бўлиши керак. Худодан қўрқмай бошқаларга зулм қилмоқ, эл аро шармисор бўлмоқ қисмати нақадар аянчли!..

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
24.04.2025, 16:59
t.me/eltuz2022/34537 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
107
95
37 k
Аёлларни қақшатаётган тизим

Ассалому алайкум ҳурматли Элтуз жамоаси сизларга Наманган вилояти педагогик маҳорат маркази директори Ш.Азибоев, ўринбосари М.Тўхтасинов, кадр А.Жўраевнинг айрим аёл педагог-ходимларга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақида маълумот бериб ўтмоқчиман. Ачинарли томони, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳам бундан хабари бўла туриб, буларга нисбатан жиддий чоралар кўрмаётганлигидан норозимиз. Вазир Ҳ. Умарованинг адлиядан рўйхатдан ўтказилмаган 336-сонли буйруғи асосида Республикадаги барча педагогик маҳорат марказларида суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбатга жалб этилмайдиганлар деган жойида қуйидагича ёзилган:
ҳомиладорлик ва туғиш таътилидаги аёллар ҳамда бола парваришлаш таътилидаги
ходимлар;
бола парваришлаш таътилидан қайтганига бир йил тўлмаганлар;
қонунчилик ҳужжатларига биноан манфаатдор органлар томонидан аттестациядан
ўтказилиши белгиланган лавозимлар
меҳнатга лаёқатсизлик даврида бўлганлар;
лавозим мажбуриятлари зиммасига вақтинча юклатилган ходимлар дейилган.
Нима учун вазир Ҳ.Умарова шу ерга вояга етмаган фарзандларини тарбиялаётган ёлғиз аёлларни киритиб кетмаган?
Вазирлик мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги бундай тоифадаги аёлларни ижтимоий ҳимоя қилиш керак эмасми?

Наманган вилояти педагогик маҳорат маркази директори Ш.Азибоев, ўринбосари М. Тўхтасинов, кадр А. Жўраев ва юрист Б. Холдаровлар биргаликда суҳбат жараёнини ташкил этишди ва 68 та педагог-ходимлардан 31 нафарини ўтказишмади, аниқроғи "Қора рўйхат" қилинди. Бу рўйхатдан асосан ёлғиз аёллар ўрин эгаллаган эди. Педагог-ходимлар суҳбат жараёнидан норози бўлиб бир нечта мутасадди органларга мурожат қилишди. Бу мурожатлардан сўнг директор Ш. Азибоев, М.Тухтасинов ва кадр А.Жўраевлар суҳбатдан ўтмаган 31 нафар педагог-ходимлардан ўзларига қарашли ёки мансабдор одамларни танка қилганларни ишга қайтаришди. Фақатгина таниш-билиши йўқ, берайин деса пули йўқ ёлғиз аёлларнинг меҳнат шартномасини бекор қилишди.

Улар вазир Ҳ.Умаровага, вилоят хотин-қизлар, вилоят ҳокимлигига, вилоят фан-касаба қўмитасига, вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасига, вилоят прокуратурасига, сенат раиси Т.Норбоевага, Президент администрациясига, омбудсман Ф.Эшматовага зорланиб қилган мурожатлари ҳам уларнинг муаммоларига ечим бўла олмади. Ш.Азибоев ва унинг ўринбосарлари инсонийликни ҳам унутиб бундай аёл педагог-ходимларни ҳимоя қилиш ўрнига уларни камситиб, устидан мазах қилиб ожизлиги устидан кулиб,
"хоҳлаган жойингга бор мен вазирни "любимчигиман" мени айтганимни қилади, керак бўлса, БМТгача сотиб олганман, бирортангни таълим тизимида кўкартирмайман, сандақа ёлғиз аёллар билан ишламайман,"
деб таҳдид қилган. Улар билан 17-19-март кунлари ариза ёзмаса ҳам меҳнат шартномасини бир томонлама бекор қилган. Уларга иш таклиф қилиш у ёқда турсин компенсация ҳам тўламайман, ҳокимиятга бор маҳалла раисингга бор, малака ошириш санларни кафилингни олмаган, деб дўқ урган. Ёлғиз аёл боши билан илмий иш ёқлаган битта опани ҳам бўшатиб юборишди. Чунки у опа ўта билимли бўлиб, ўзини соҳасидан ташқари бухгалтерия ва марказ иштежа, тақсимотларигача тушунарди. Директор ва унинг ўринбосарларини ноқонуний ҳаракатларини танқид қилар давлат пулларини талон-тарож қилишига йўл қўймас эди. Шунинг учун ҳам Ш. Азибоев ва ўринбосари М. Тухтасинов тил бириктириб, у опани марказдан йўқ қилишни мақсад қилишганди. Доим йиғилишларда,
сен билан ишламайман, сени йўқ қиламан, деб очиқчасига дўқ уриб, сени илмий даражанг таълим учун бир тийин,
деб камситарди.

Бўшатилганларнинг 50% ёлғиз аёллар бўлиб, уларнинг баъзиларини уйи йўқ ижарада яшайди, борлариники ҳам кредитга олган уйларини хатто кредитларини ҳам тўлай олишмаяпти.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
24.04.2025, 15:59
t.me/eltuz2022/34536 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
133
52
39 k
БУЗИЛГАН УМИДЛАР: ҚАРШИДА БОШПАНАСИЗ ҚОЛГАН ОИЛА ҲАҚИДА

Ассалому алайкум, ҳурматли Элтуз жамоаси!

Сиз орқали халқ дардини эшита оладиган, ҳақиқатни кўра оладиган инсонларга мурожаат қилмоқдаман. Биз ҳозир Қарши шаҳрида, 2021 йилдан бери сарсон-саргардон бўлиб юрибмиз.

2021 йили Қарши шаҳрида жойлашган, ҳозирги кунда Қўғирчоқ театри қурилган ҳудудда икки хонали уйимиз бор эди. Уйимиз бузилди ва бизга 156 миллион сўм пул берилди. Шаҳар ҳокимлиги томонидан уй қуриш учун ер ажратилди. Биз бу ерда янги ҳаёт бошлаймиз, дегандик.

Бироқ, бироз вақт ўтиб, бошқа масъул шахслар келиб, бу ер Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тегишли ер эканини айтди ва уй қуришимизга йўл қўймади. Ҳозиргача биз ўша ерда уй қура олмадик, сарсонмиз, ижарада яшаяпмиз.

Бу масала бўйича неча бор шаҳар ҳокимлигига, ҳатто вилоят ҳокими Муруджон Азимовга ҳам мурожаат қилдик. Аммо бизнинг муаммо ҳал қилингани йўқ. 2021 йили бузилган уйимиз шу пайтгача тикланмаган. Давлат берган пулни ижара учун сарфлашга мажбур бўляпмиз.

Ҳокимият билан судлашдик. Суд қарорлари ҳам бор — бизга 86 миллион сўм ажратилиши, ерни номимизга ўтказиш ёки эвазига пул берилиши керак деган. Аммо шу қарор ҳам бажарилмаяпти. Ҳокимият бизни ҳалиям алдамоқда.

2021 йилдан буён мен болаларим билан бирга сарсонман. Ижарадан-ижарага кўчиб, сўнгсиз интизорлик яшаяпмиз. Бизга берилган 156 миллион сўмга Қарши шаҳридан уй олиш мутлақо имконсиз.

Бизнинг ҳам одамдек яшашга ҳаққимиз бор. Биз бой эмасмиз. Бу бузилган уйдан бошқа бошпанага эга эмасмиз. Бизнинг дардимизни Президентимиздан бошқа эшитадиган, тинглайдиган инсон қолмадими?

Илтимос, мурожаатимизни ўрганинглар. Бизга ҳам ёрдам беринглар.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
24.04.2025, 14:29
t.me/eltuz2022/34535 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
222
400
40 k
"ИШДАГИ ИШҚ" ЁКИ СУРХОНДАРЁ ТЕЛЕРАДИОКОМПАНИЯСИДА НИМА БЎЛЯПТИ?

Миллий телерадиокомпания тизими — халқ овози, жамоатчилик фикри ва ахборот шаффофлигини таъминловчи асосий манба бўлиши керак. Аммо амалда баъзи ҳудудий телерадиокомпаниялар шахсий манфаат ва мансаб суиистеъмолининг уясига айланиб бормоқда.

МТКР таркибидаги Сурхондарё вилояти телерадиокомпаниясида сўнгги йилларда шундай ҳолатлар кучайгани ҳақида Элтузга мурожаат келиб тушди.

Ундаги маълумотга кўра, компания раҳбари лавозимидаги шахс муассасани ахборот ва ижод масканига эмас, шахсий эҳтиёжлар қондириладиган жойга айлантирган. Айниқса, ёш аёлларга иш берилиши олдиндан маълум бир "шартлар"га боғланган: агар улар раҳбарнинг тўшакда ётиш таклифига рози бўлмаса, ишга қабул қилинмайди ёки турли баҳоналар билан сиқувга олинади.

Афсуски, бу талабни қабул қилиб, ижодий салоҳиятини эмас, "яқинлик"ни асос қилиб иш юритаётганлар ҳам бор. Улардан бири ҳудудий телеканалнинг маҳаллий мухбири сифатида ишлайди. У ва раҳбар орасидаги "муҳаббат алоқалари" жамоада сир эмас — ва айнан шу боис, у хоҳласа ишга келади, хоҳламаса йўқ. Унга ҳеч ким талаб қўя олмайди.

Бу мухбир томонидан тайёрланаётган савиясиз кўрсатувлар энг яхши муҳаррир ва операторлар томонидан суратга олинаяпти. Қолган ижодкорлар эса эски техникалар, тажрибасиз ходимлар билан узоқ ҳудудларга чиқишга мажбур. Унинг сафарларига янги хизмат автомобили ажратилса, бошқаларни ўн йиллик "Дамас" кутиб туради.

Энг ёмони — мазкур мухбир тайёрлаган ҳар бир материалга юқори гонорар белгиланади. Қолган ходимлар эса, оғир шароитда ишлаб, оз миқдордаги гонорарга рози бўлиши керак.

Элтузга келган шикоятда компания раҳбарининг айрим таниш ва ишончли ходимлар орқали "студиядан ташқари пулларни йиғиш", "режиссёрларга шахсий иш топшириш", "ҳомийлардан маблағ олиб, ҳисоботсиз сарфлаш" каби қилмишлари ҳам тилга олинган.

Энг қўрқинчлиси — раҳбарнинг аёл ходимларни шахсий хонасига чақириб, уларнинг турмуш ўртоғи бор-йўқлигини, оилавий муносабатлари ҳақида сўрашгача бориши, баъзи ҳолатларда уятсиз таклифлар билдириши.

Бунинг натижасида жамоадаги муҳит ўта инқирозга учраган: ҳақиқий ижодкорлар четга сурилмоқда, шахсий муносабатга асосланган журналистика эса — қиммат гонорар, техника ва қулайликлар билан мукофотланмоқда.

Савол очиқ: бу тизим ахборот хизмати сифатида яшаяптими ёки шахсий манфаат ва шаҳвоний эҳтирослар марказими?

Миллий телерадиокомпаниянинг янги раҳбарияти бу ҳолатлардан хабардорми? Агар хабардор бўлса — қачон чора кўрилади?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
24.04.2025, 12:59
t.me/eltuz2022/34534 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
195
439
38 k
ЖЎРАБОЕВ КЕТСИН! МТРКДА ИСЛОҲОТ ЭМАС, ИНҚИРОЗ КЕТЯПТИ
(Элтуз таҳририятига келган очиқ мурожаат асосида тайёрланди)

"Телевидениеда маънавият ўлди. Энди фақат рейтинг ва пул муҳим. Бу мафкуравий ҳалокат."

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси — маънавият, маданият ва тарих минбари бўлиши керак бўлган ташкилот — бугун сўз эркинлиги, маданий мерос ва профессионал журналистикага қарши тизимга айланди. Элтуз таҳририятига келиб тушган очиқ мурожаатда МТРК жамоаси, зиёлилар ва ижод аҳли томонидан компания раиси Абдурашид Жўрабоев фаолияти кескин танқид остига олинди.

Мурожаатда ёзилишича, жамоа унинг истеъфога чиқишини талаб қилмоқда. Сабаб — бир ярим йиллик фаолияти давомида МТРКни ботқоққа ботиргани, ваъда берилган ислоҳотларни амалга оширмагани, салоҳиятли ижодкорларни ишдан бўшатиб, ўрнига лаёқатсиз кадрларни тайинлагани ҳамда рейтинг ва пул учун миллий маънавиятни қурбон қилганидир.

Ҳозирда МТРКдаги ижодий муҳит деярли йўқолган. Ижодкорлар “пул топиш” учун вақт ўтказишга мажбур. Қалам ҳақлари қисқартирилган, зиёлилар эса кўрсатувсиз, минбарсиз қолган. "Маданият ва маърифат", "Ўзбекистон тарихи" телеканалларидаги салмоқли кўрсатувлар бекор қилинган.

Масалан, халқ севган шоир Нажмиддин Эрматов (аввалги бош муҳаррир) ишдан бўшатилган. Адабиёт мухлислари учун тайёрланган Зебо Мирзаева олиб борган дастур тўхтатилган. Уларнинг ўрнини эса енгил-елпи, мазмунсиз, “рейтинг олиб келувчи” контентлар эгаллаган.

Мурожаатда таъкидланишича, телевидение бугун маънавият эмас, "қандай қилиб кўпроқ пул топамиз?" мавзусидаги йиғилишлар марказига айланган. Оммавий ахборот воситаси эмас, топ-менежерлар лойиҳаси. Маданият, адабиёт, тарих — кун тартибидан чиқарилган.

Жўрабоевнинг ўзи ҳам, унинг ўринбосарлари ҳам МТРКдаги вазиятни англамайди. Ижодий муҳит сўнган, кадрлар кетмоқда, ижтимоий тармоқларда эса жамоатчилик норозилиги ормоқда.

Муаллифлар Президент Шавкат Мирзиёев бу вазиятдан хабардор бўлишини ва адолатли чора кўришини сўрамоқда. Уларнинг сўзларига кўра, Жўрабоев ва унинг жамоаси миллий телевидениени ҳалокатга етакламоқда.


МТРК бугун таълим эмас, тижорат майдонига айланди. Миллий маънавият учун эмас, рейтинг учун ишлаяпти. Бу йўл — келажакни йўқотиш йўли.

Элтуз хулосаси:

Мурожаат бир кишининг эмас, бутун тизимдаги чуқур эътироз ифодасидир. МТРК — бу шунчаки телеканаллар эмас, миллатнинг маънавий юзи.

Телевидениеда гапириш имкони бўлмаганлар учун Элтуз — минбар. Биз ушбу мурожаатни халқ ва ҳукумат эшитишини хоҳлаймиз.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
24.04.2025, 10:59
t.me/eltuz2022/34533 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
264
118
38 k
МОСКВАДАН ҚЎРҚҚАН ҲОЛДА МУСТАҚИЛ СИЁСАТ ЮРИТИШ МУМКИНМИ?

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Европа Иттифоқини кескин танқид қилди ва Ғарбни Марказий Осиёда ҳукмронлик ўрнатишга уринишда айблади.

Лавровнинг таъкидлашича, Россия бундай геосиёсий ҳаракатларга мутлақо қарши. Унга кўра, Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорликда "антироссия" кайфияти очиқ-ойдин намоён бўлмоқда.

Айниқса, Брюсселдаги Европа Комиссияси раҳбарияти ўз кун тартибини минтақада фаол илгари сурмоқда. Улар фақат ўзаро манфаат ҳақида эмас, балки ўз таъсирини кучайтириш ҳақида ўйлаяпти,
— деди Лавров.

Унинг фикрича, Ғарб давлатлари чегара, статистика ва божхона каби соҳаларга маблағ ажратиш орқали Марказий Осиё давлатларининг ички ишларига таъсир ўтказишга ҳаракат қилмоқда. Лавров буни "мафкуравий элементлар" воситасида минтақада ҳукмронлик ўрнатишга уриниш деб баҳолади.

Сергей Лавровнинг бу баёноти — оддий дипломатик чиқиш эмас, балки Марказий Осиё давлатларига азалдан таниш "эслатма" бўлди:
Қадамларингни ўйлаб босларинг.

Европа Иттифоқининг минтақадаги фаолиятини "ҳукмронликка уриниш" деб аташ билан Россия ўз таъсир доирасини сақлаб қолиш ниятида эканини яна бир бор эслатаяпти.

Масала шундаки, Марказий Осиё ҳукуматлари бугун ҳақиқатан ҳам кўп векторли сиёсат юритишга интилаяпти. Улар Россия билан ҳам, Ғарб, Хитой, Туркия ва бошқа мамлакатлар билан ҳам алоқаларини мувозанатлаштиришга ҳаракат қилмоқда.
Лекин Лавровнинг ҳар бир баёноти ортида битта аниқ сигнал бор: Москва ҳали ҳам минтақага "ўз орқа ҳовлиси"дек қарайди ва ҳар қандай мустақил қадамни шубҳа билан қарши олади.

Марказий Осиё ҳукуматлари бундан хабардор. Шу сабабдан Россиянинг жиғига тегмаслик учун улар ҳар доим "дўстлик", "иттифоқчилик", "яқин қўшничилик" каби дипломатик ибораларни қўллайдилар. Амалда эса Москвадан чўчиб, катта сиёсий қарорларда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишади.

Ҳақиқат шуки, минтақа давлатлари тўлиқ мустақил ташқи сиёсат юритиш имкониятига эга бўлиши учун ҳали иқтисодий ва хавфсизлик соҳасида жиддий ислоҳотлар ўтказишлари керак. Энергия, меҳнат миграцияси, ҳарбий ҳамкорлик ва инфратузилма жиҳатидан Россияга бўлган қарамлик ҳали ҳам уларнинг қадамларини секинлаштирмоқда.

Лавровнинг "ички ишларга аралашишга қарши чиқяпмиз" деган гапи эса ҳақиқий парадокс. Чунки айнан Россия охирги 30 йил давомида Марказий Осиё давлатларининг ташқи ва ҳатто ички сиёсатини назорат қилиб келади. Ғарб минтақада конструктив ҳамкорлик таклиф қилаётган бир пайтда, бундан қўрқиш — бу Кремлнинг ўз империалистик мавқеини йўқотишдан хавотиридир.

Марказий Осиё ҳукуматлари, албатта, буни яхши билишади. Улар дипломатия тилида Кремлнинг кўнглини олишга уринсалар ҳам, тор сиёсий доираларда "қачон ва қандай қилиб Россия таъсиридан чиқиш мумкин?" деган савол кун тартибидан тушмайди.

Марказий Осиё давлатлари ҳақиқатан ҳам мустақил қарор қабул қилишга тайёрми? Ёки ҳали ҳам "ким нима дейди?" деган хавотир уларнинг сиёсий иродасига таъсир кўрсатмоқдами.

Лавровнинг баёноти — бу Москва сиёсатидаги анъана. Лекин вақт ўтмоқда. Ҳар бир давлат ўз манфаатларини ҳимоя қилишни ўрганиши керак. Мустақиллик декларацияларда эмас, амалий қарорларда намоён бўлади. Марказий Осиё давлатлари учун танлов аниқ: Ё Россиянинг "қош қовоғи"га қараб яшаш, ёки кўп векторли ва мустақил сиёсатга қадам қўйиш.

Ҳар бир кечиктирилган қарор, афсуски, Москва учун қулайлик яратаверади.

(Элтуз таҳлилчиси Даврон Қурбонов)


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
24.04.2025, 08:59
t.me/eltuz2022/34532 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
337
409
42 k
"ТЎЛОВ ҚИЛДИК, ТАҲҚИР ОЛДИК": АТТЕСТАЦИЯ ЖАРАЁНИДАГИ ҲУРМАТСИЗЛИК ВА ЭЪТИБОРСИЗЛИК

Ассалому алайкум. Мен мактабда инглиз тили фанидан дарс берадиган ўқитувчиман. 2025 йил 21 апрель куни аттестация жараёнларида иштирок этдим. Аввало, ушбу жараённи ташкил этишда кузатилган камчилик ва ҳурматсизлик ҳақида гапирмоқчиман.

Биринчидан, биз аттестация жараёнига белгиланган вақтдан 2 соат кейин киритилдик. Бу жараён учун пул тўлаганмиз — демак, у рисоладагидек, аниқ режа ва масъулият билан ташкил этилиши керак эди.

Бир неча ўнлаб ўқитувчилар эшик олдида навбат келиши учун сарғайиб кутиб туришга мажбур бўлишди. Бу ҳолатнинг сабабини сўраганимизда, бошқарма ходимлари шундай жавоб беришди: "Ташқарида айланиб туринглар, кечгача топширсангиз бўлди-да." Бу сўзларда ҳеч қандай ҳурмат, ҳеч қандай иззат йўқ эди.

Икки соат кечиктирилгани кам эди, энди яна вақт чўзилди. Вақт — пул. Бизнинг вақтимизни бефойда олишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ, деб ҳисоблайман.

Хулоса қилиб айтганда, бир неча соат сарғайиб, холдан тойиб кутдик ва ниҳоят, имтиҳонга киритилдик. Лекин кўпчилик ўқитувчиларнинг аҳволи ёмонлашди — баъзилар жисмонан ва руҳан шундай чарчадиларки, имтиҳонни топшира олмадилар. Мен ҳам шулар қатори диққатимни тўплай олмайдиган ҳолатга тушдим.

Энди имтиҳон залининг ичидаги вазият: бир кузатувчи рация орқали шундай баланд овозда гаплашардики, бор диққатим бутунлай йўқолди. “Илтимос, овозингизни пастроқ қилиб гаплашинг,” десам, “Дарсда ҳам шовқин бўладику, ўрганиб қолгандирсиз,” дейишди. Кечирасиз, лекин бу дарс эмас — бу жуда жиддий, ҳаётимизнинг яна бир муҳим босқичи. Бундай солиштириш мутлақо нотўғри.

Имтиҳон саволларига келсак, улар ҳақиқатан ҳам чалкаш — баъзиларида бир нечта жавоб тўғри бўлиши мумкин эди, баъзиларида эса умуман тўғри жавоб йўқ эди.

Натижада мен 78 балл олдим. Бу эса олий тоифамни тасдиқлаш учун етарли эмас. Мен бу натижани юқорида таърифланган номувофиқ шароитлар билан боғлайман.

Аттестация билимни баҳолаш воситасими ёки руҳий босим воситасими? Бундай ташкиллаштирилган жараён, тўғрисини айтганда, меҳнатга берилган ўқитувчиларга нисбатан ҳурматсизликдир.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
24.04.2025, 00:59
t.me/eltuz2022/34531 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
526
448
41 k
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг писандаси билан бўлиб муҳим бир гапни унутибмиз.

Сергей Лавров уни кутиб олишга чиққан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан қучоқлашиб кўришишни истамаган. (Видеога қаранг)

Саидов ўзича қанақадир яқинликни ифодалашга уриниб, Лавров кабиларга ялтоқланмасдан расмий протоколга амал қилишни ўрганиши керак.

Яна бир нарса - Бахтиёр Саидов, катта дипомат сифатида, бирон тилни чуқурроқ ўзлаштирса яхши бўларди. Энг катта дипломатимиз на инглизчани билади ва на русчани. Камига ўзбекчаси ҳам чулчутча экан...

Ариповнинг Путингга икки эгилишини тушунса бўлади, зотан ул зотнинг планлари катта. Лекин, Бахтиёр Одилович, ҳеч бўлмаса сиз сал ўзингизни тутинг! Ахир сиз салкам 40 миллион аҳолиси бўлган мамлакатнинг Ташқи ишлар вазирисиз, банана давлатнинг эмас!

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
23.04.2025, 23:40
t.me/eltuz2022/34530 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
127
206
39 k
НКМКДА ОИЛАВИЙ БИЗНЕС: ЖАНУБИЙ КОН БОШҚАРМАСИ КОРРУПЦИЯ БОТҚОҒИДАМИ?

НКМК АЖ Жанубий Кон Бошқармаси (ЖКБ)да тизимли равишда шубҳали ҳолатлар, коррупция аломатлари ва манфаатлар тўқнашуви кузатилаётгани ҳақида Элтуз таҳририятига аноним мурожаат келиб тушди. Мурожаатда ЖКБ директори Т.Н. Юлдашев раҳбарлиги даврида коррупцион амалиётлар, қариндош-уруғчилик ва кадрларни таниш-билиш асосида ишга олиш ҳолатлари ҳақида сўз боради.

Мурожаатда таъкидланишича, директор Юлдашев иш бошлаганидан сўнг, аввало ўзининг яқинларини муҳим лавозимларга жойлаштириб, улар орқали бюджет маблағлари ва ички ресурслардан фойдаланган. Мисол тариқасида унинг «ҳофий» маслаҳатчиси Байманов Шухрат Қиямиддинович орқали қонуний шартномалар ва разрядлар «отникидай» тартибда тўлдирилиши, бюджет маблағларининг устидан шахсий фойда йўлида назорат ўрнатилгани қайд этилган.

Мурожаатда айтилишича, Байманов нафaқат ўзига яқин таъминотчи ва омбор мудирлари орқали молиявий манфаат кўраётган, балки ўз хизмати учун белгилаб олинган катта «ҳақ»ни директор Юлдашев билан бўлишиб келмоқда. Шунингдек, у бир неча хусусий уй-жой қурилишларига маблағ йўналтираётгани, офис ичида расмий рухсатномасиз массажхона ташкил этгани каби ҳолатлар ҳам тилга олинган.

Шу билан бирга, таниш-билиш асосида мукофотлар тақдим этилиши, разряд ва контрактлар фақат маълум шахсларга тегишли қилиниши, қолган, самарали ишлаётган малакали ходимлар эса четлатилиб, эзилишга дучор этилаётгани мурожаатда қаттиқ танқид қилинган.

“ЖКБдаги вазият бу шунчаки ички муаммо эмас, балки инсонлар ҳаёти, ҳуқуқлари ва меҳнат қонунчилигининг қўпол бузилиши,” — дейилади мурожаатда.

Муаллиф, Президент Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига таяниб, бу каби зўравон ва коррупцион раҳбарлар тизимдан четлатилиши, ўрнига билимли, инсофли ва фидоий мутахассислар тайинланиши шартлигини таъкидлаган.
Элтуз таҳририяти бу ҳолат юзасидан жамоатчиликни хабардор этишни муҳим деб билади ва давлат идораларини ушбу мурожаат асосида текширув ўтказишга чақириб қолади.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
23.04.2025, 22:59
t.me/eltuz2022/34529 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
870
52 k
23.04.2025, 20:59
t.me/eltuz2022/34528 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
356
881
50 k
ВАЗИРЛИК ЎҚИТУВЧИЛАРНИ КАЛАКА ҚИЛИШДА ДАВОМ ЭТМОҚДА

Педагоглар аттестацияни қайта ўтказишни сўрамоқда. Республика филологлари 2025 йил 22 апрель куни ўтказилган аттестация синовида тестлар нотўғри тузилганини таъкидламоқда.

Мутахассисларнинг айтишича, тестлар жуда қийин, вақт меъёри инобатга олинмаган. Мураккаб, тушунарсиз ва ҳатто икки тўғри жавобга эга бўлган саволлар кўп учраган. 15 та педагогик маҳорат ва касб стандартларига оид саволларнинг аксарияти нотўғри тузилган бўлиб, улар ўқитувчиларнинг дарс сифатини оширишга ҳеч қандай ёрдам бермайди. Техник носозликлар эса алоҳида мавзу — имтиҳон пайти интернет тез-тез узилиб, тўғри жавобни танлашда система ишламай қолган, нотўғри савол устига босилганда эса бир зумда қабул қилиб юборган.

– Аввалги аттестацияларда мен 95, 95, 94 балллик натижаларни қайд этганман, –Соҳада 15 йиллик тажрибага эгаман. Бир ўқитувчи билиши керак бўлган барча билимга эгаман. Ўз устимда доимий ишлайман. Инглиз ва рус тилларини биламан, қўшимча равишда турк тилини ҳам ўргандим. Ҳар йили ўнлаб абитуриентларни олий ўқув юртларига тайёрлайман. Аммо бу йилги натижам 74 балл бўлди. Ўтган йили эса мактаб ўқувчиларим 80 баллдан юқори натижа кўрсатган эдилар. Биз вазирдан ўқитувчиларни калака қилмасликни сўраган бўлардик. Ўқитувчининг қадрини кўтариш ўрнига, аттестациялар ва бундай имтиҳонлар уларнинг руҳиятини синдирмоқда, - дейди бир филолог.

Президентнинг "ўқитувчилар ойлиги минг долларга чиқади" деган ваъдасига ҳам қарийб 5 йил бўлди. Аммо ҳозирги кунда олий тоифали ўқитувчиларнинг маоши 500 долларга ҳам етмайди. Мамлакатдаги 10 мингдан ортиқ мактабларда ҳатто 1000 нафар ўқитувчи ҳам бу миқдордаги ойликни олмаяпти.

Аттестациядан ўтиш орзусида юрган педагоглар эса "ойлигимга бироз қўшилар" деган умид билан имтиҳон топширишга мажбур бўлишмоқда. Вазирлик эса тестларни хоҳлаганича тайёрлаб, ўқитувчиларни калака қилишда давом этмоқда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
23.04.2025, 20:59
t.me/eltuz2022/34527 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
111
133
41 k
СВЕТ ВА ИССИҚ СУВСИЗ 7 КУН: ЮНУСОБОД АҲЛИ ҚИЙИН АҲВОЛДА ҚОЛДИ!

Ассалому алайкум, Элтуз!

Мана, 7 кундирки, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 7-мавзе аҳли кундузи светсиз қолмоқда. Иссиқ сув эса 10 кундан бери йўқ — на кечаси, на кундузи. Свет 21-апрелда тўлиқ ёнади, деб ваъда беришганди. Кейин 22-апрел дейишди. Энди эса хабараларга қараганда, 28 ёки 30-апрелгача кутарканмиз. Буни қандай тушуниш мумкин?

Маълумотларга кўра, мактабгача таълим муассасаларига генератор ўрнатиш режалаштирилган эди. Афсуски, бу гаплар амалга ошмади. Болаларимиз давлат боғчасига боради, ошпазлар эса ярим кечаси келиб, свет ёниб тургунча овқат тайёрлашга ҳаракат қиляптилар — уларга раҳмат. Лекин бутун кун давомида ўша овқат совуқ турмаслигига ким кафолат беради? Ҳозирги об-ҳавода болалар томоғи оғримаслиги ҳам катта муаммо.

Электр таъминотидаги муаммолар ечилмаяпти. Соат 8:00 да ўчириб, 18:00 да ёқамиз, дейишган эди. Аммо бугун Юнусободда свет эрталаб 6:30 даёқ ўчирилди. Кийимларни тайёрлашга ҳам, бошқа ишларга ҳам улгурмай қоляпмиз. Бу ҳозирги замонда қолоқлик эмасми?

Илтимос, ушбу муаммони ёритишингизни ва ёрдам беришингизни сўрайман!

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
23.04.2025, 19:59
t.me/eltuz2022/34526 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
46
38 k
23.04.2025, 19:29
t.me/eltuz2022/34524 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
46
37 k
23.04.2025, 19:29
t.me/eltuz2022/34525 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
124
46
35 k
БИЗНИНГ ЙЎЛЛАР ҚАЧОН ЕВРОПА БИЛАН ТЕНГЛАШАДИ?


Самарканд вилояти Пахтачи ва Нарпай туманлари ҳудудида М-37 халқаро автойўл ўтади.

Аҳволи жуда абгор. Авто йўл учун қанчадан-қанча солиқ тўланади. Нега йўлларимиз расво аҳволда?


Автойўл "яма" ва “гормошка” билан атайлаб нақш урилгандек. Қачон йўлларимиз Европа йўлларидек бўлади?

Бўладими ўзи?

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
23.04.2025, 19:29
t.me/eltuz2022/34523 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
89
77
37 k
ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИНИНГ НОТЎҒРИ ТАЛҚИНИ


Қорақалпоғистон Республикаси педагогик маҳорат маркази директори В.Ж.Бекмуратованинг масъулиятсизлиги натижасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 19-майдаги “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган тил сертификатини олган ўқитувчиларга харажатлари қайтариб берилмай, марказ админстрацияси ва бош бухгалтери Е.Қутлимуратов билан биргаликда моддий ва маънавий зарар етказиб келиняпти.


Аслида Қарорга кўра, ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқитувчиларига чет тиллари бўйича халқаро (C1) даражадаги сертификат олиш учун имтиҳонга сарфланган сумма давлат бюджетида малака оширишга ажратилган маблағлар ҳисобидан қопланиши назарда тутилган. Аммо шундай бўлса-да, 2024-йилнинг октябридан 2025-йилнинг апрель ойигача ҳеч бир ўқитувчига пул маблағлари қайтарилмади.


Марказга ҳар борганимизда бош бухгалтер Е.Қутлимуратов, академик фаолият бўйича директор ўринбосари A.Қайпназаров, ижро интизоми бўйича бош мутахассис С.Реймовлар бизга жеркиб муносабатда бўлади.

Шунча олис туманлардан ҳаражат қилиб борсак қабулига киритмайди, ёки “сабр қилинглар”, “уйларингизга хат юборамиз” деб уришиб беради. Олдинроқ топширган ўқитувчиларнинг ҳужжатларини рўйхатга олинган бўлишига қарамай йўқ қилиб юборган. Натижада қайта топширишга мажбур бўляпмиз.


Иш ўринларимизга юқорида кўрсатилган тартибда хат келмоқда. Бу хатда тўлаб бериш ўрнига ўрганиб чиқилаётгани таъкидланади. Аризани ўрганиб чиқиш учунмас, харажатларимиз қоплаб берилишини талаб қилиб ёзгандик.


Ҳурматли Элтуз жамоаси! Сиздан илтимос, бизга чет тиллар бўйича халқаро (C1) даражадаги сертификат олиш учун имтиҳонга сарфланган харажатларимизни қайтариб олишда ёрдам беришингизни сўраймиз.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
23.04.2025, 18:59
t.me/eltuz2022/34521 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
78
39 k
23.04.2025, 18:59
t.me/eltuz2022/34522 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
378
89
37 k
ЎЗБЕКИСТОНГА ЙЎЛ КЎРСАТИШ ДАВРИ ТУГАДИ, ЖАНОБ ЛАВРОВ!

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Самарқанддаги «Мотамсаро она» ёдгорлигида рус тилидаги ёзув йўқлиги борасида билдирган эътирози нафақат номувофиқ, балки давлатлар ўртасидаги тенг ҳуқуқлилик принципларига зиддир.

Аввало, қайд этиш жоизки, ҳар бир суверен давлат ўз ҳудудидаги ёдгорликларда қайси тилда ёзув жойлаштиришни мустақил ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси давлат тили — ўзбек тили, шу билан бирга, туризм ва халқаро алоқаларни ривожлантириш мақсадида кўп жойларда инглиз тилидан фойдаланилиши ҳам табиий ҳолатдир.

Савол туғилади: Қачондан бери Россия Ўзбекистонга қандай тилда ёдгорлик ёзувларини қўйишни талаб қиладиган даражада ўзини ҳақли деб ҳисоблайди?

Сергей Лавровнинг «инглизлар бу ерга қандай келиб қолди?» деган ҳайрати эса умуман тушунарсиз. Замонавий дунёда инглиз тили — халқаро тил сифатида туризм, дипломатия ва маданий алоқаларнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Шунинг учун Самарқанд каби тарихий ва сайёҳлик марказида инглиз тилидаги ёзувлар борлиги — дунё тажрибасидан далолат.

Энг муҳими, Ўзбекистон ҳеч бир давлатга, жумладан Россияга, ўз ёдгорликларида қайси тилдан фойдаланиш бўйича ҳисобот бериши шарт эмас. Бир пайтлар мустамлака сиёсати олиб борган давлат бугун ҳам ўша талабчанликни қайта жонлантиришга уринса, бу асоссиз даъво ва ҳурматсизликдан бошқа нарса эмас.

Агар ҳақиқий ҳурмат ҳақида гапирадиган бўлсак, унда Россия расмийлари авваламбор Ўзбекистоннинг миллий қадриятлари, давлат тили ва ички ишларига дахлдор масалаларга эҳтиром билан ёндашишни ўрганиши лозим.


Шунингдек, рус тили Ўзбекистонда ҳеч қачон тақиқланмаган ва миллионлаб фуқаролар уни билишади. Аммо бу ҳолат Россияга қайси ёдгорликда рус тилида ёзув бўлиши ёки бўлмаслигини белгилаш ҳуқуқини бермайди.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Сергей Лавровнинг бу каби баёнотлари дипломатик этикетдан йироқ бўлиб, мустақил давлатнинг ички ишларига бефойда ва ноўрин аралашишга уринишдир. Ўзбекистон ўз миллий сиёсатини ўзи белгилайди ва бу масалада ҳеч кимга ҳисоб бермайди!

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
23.04.2025, 17:59
t.me/eltuz2022/34519 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
79
38 k
23.04.2025, 17:59
t.me/eltuz2022/34520 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
111
93
37 k
БУХОРО ВИЛОЯТИ БОЗОР ПАТТАЧИЛАРИ КИМГА ОРҚА ҚИЛМОҚДА?


Бухоро вилояти марказий деҳқон бозоридаги паттачилар, аниқроғи, чек йиғувчи муштумзўрлардан дод деймиз.

Бозорга кечки пайт улгуржи савдо қилувчилар келишади.

Лекин чек пулларини негадир ҳар хил нархда олишади.


Машинада юк билан кириш алоҳида нарх, чиқаётганингизда автотураргоҳ учун алоҳида нарх олишади.


Сабабини сўрасангиз, муштумзўрлар дўқ-пўписа қилишади.


Илтимос, Элтуз, ушбу мурожаатни назорат қилувчи ташкилотларга етиб боришида амалий ёрдам берсангиз.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
23.04.2025, 17:29
t.me/eltuz2022/34518 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
159
23
38 k
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИ ҚАЧОН ЕВРОПА БИЛАН ТЕНГЛАШАДИ?


Ўзбекистон мустақил бўлганига 34 йил бўлган бўлса-да, бизда шифокор, ҳамширалар учун халқаро яъни дунёнинг энг етакчи давлатларидаги имтиҳонлар ўзбекчалаштирилиб жорий қилинмади.


Бунинг учун олийгоҳларда барча соҳалар бўйича аввало инглиз тилини биладиган, яъни IELTS дан камида 7 балл олганларгина ўқитувчи бўлиши керак. Давлат олий таълим муассасаларига қарасангиз, оммавий равишда ўқитувчиларни қандай танлов билан ишга қабул қилаётганини онлайн трансляция билан кўра олмайсиз.


Тиббиёт тизими одамларимизни ўлдиришда давом этмоқда. Нега Вазирлар Маҳкамаси ва Президентимиз ҳамда Олий Мажлисдаги депутатларимизга ҳар ой халқимиз солиқлари ва ер ости бойликларидан келган фойданинг камида 30 миллион сўми маош сифатида тўланадию, аммо соғлиқни сақлаш тизимлари ходимлари қаттиқ назорат остига олинмайди?


Яна судлар ҳам ўлган одамлар учун арзимас суммани ундириш билан овора. Олий таълим дарсликларини кўрсангиз, ўзиям нақд 200 йиллар олдин ёзилган китоблардан дарслар ўтилмоқда.


Наҳотки ҳар йили мингта мутахассис бир бўлиб атиги бир дона Гарвард ёки Станфорд университетларининг бир донагина бўлсаям китобини таржима қила олишмаса?


Қани Олий таълим ва ижтимоий соҳаларни ислоҳ қилиш бўйича 2016 йилдан буён қабул қилинган қонунлару, қарор ва фармонлар?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
23.04.2025, 15:59
t.me/eltuz2022/34517 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
212
275
41 k
ПРЕЗИДЕНТ ИМТИЁЗИНИ ЙЎҚҚА ЧИҚАРГАН “РЕАЛ СОФТ”


Оилавий боғча ташкил қилганмиз. Шерикчилик асосида ишлаймиз. 4 та ишчимизга давлат ойлик беради. Уни ҳам камайтириб юборгани боис ўзимиздан қўшиб тўлаймиз. Озиқ-овқат қимматлашиб кетган.


Ўзи ёпсакми, йўқми, деб ишлаб юрибмиз. Шуни ҳисобга олдими, яқинда Президент йиғилиш қилиб, оилавий боғчаларни 2030 йилгача солиқлардан озод қилди. Лекин “Реал софт” дегани бир зулук мисоли боғчаларнинг елкасига ёпишиб олган.


Чунки боғчаларга ажратиладиган субсидия шу компания мобил иловаси орқали бўлади. Бунинг учун ойига 75 минг сўм тўлаймиз.


Бу нафси ўпқон компания энди янги пул ишлаш схемасини ўйлаб топди. Ота-оналар тўлайдиган боғча пулини улар ўйлаб топган “маркет плейс” ва “Реал софт” орқали ўтказиш.


Ҳалиям март ойи ишчиларнинг ойлигини олганимиз йўқ. Сабаби 27-бадал пули деган хато туфайли. Нима эмиш, энди ота-оналар ҳам биз ҳам боғча тўловларини шу МЧЖ орқали тўлашимиз керак экан. Ҳар бир операциядан 2 фоиз олади бу валломат.


Бизда танлаш ҳуқуқи йўқ. Бу йоқда Президент имтиёз беради, бу ёқда бу каламушлар ўша имтиёзни йўққа чиқаради. Бу “Реал Софт”ни назоратга оладиганлар йўқми?


Давлат билан тузган битимда тўловларни “Реал софт” орқали тўлаш мажбуриятини олмаганмиз.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
23.04.2025, 14:29
t.me/eltuz2022/34516 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
128
24
38 k
Қирғизистонда босқинчи Россия учун агрессор жангчиларни ёллаш иши бўйича тўрт киши қўлга олинди.

Қўлга олинганлардан бири — Ош шаҳридаги Рус уйи (Россотрудничество ваколатхонаси) ходими Наталья Секерина.

Иккинчиси — Ош шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ходими Сергей Лапушкин.

Қолган икки қўлга олинган шахснинг шахсияти ҳозирча номаълум.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
23.04.2025, 13:59
t.me/eltuz2022/34515 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
218
78
38 k
«ЭРИМ ЎЗ ОЁҒИ БИЛАН ШИФОХОНАГА КИРГАНДИ...» — ФАРҒОНАДА ЮЗ БЕРГАН ФОЖЕА

Фарғона вилоятидаги хусусий клиникалардан бирида оддий жарроҳлик амалиёти учун борган 32 ёшли прокуратура ходими шифохонадан тирик чиқмади. Марҳумнинг беваси Элтузга содир бўлган ҳодисани сўзлаб берди.

— Эрим бурун суягини тўғирлатиш учун борганди. Ҳеч қандай оғир ҳолати йўқ эди. Ўз оёғи билан кирган шифохонадан сўнгги манзилига олиб чиқишди...
— дейди аёл кўзида жиққа ёш билан.

Маълумотларга кўра, марҳум М.М. Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Фарғона вилояти бошқармаси тезкор бўлимида хизмат қилган, 3 нафар фарзанднинг отаси эди.

Аёлининг айтишича, клиникада ундан амалиёт олдидан врачлар ўлса яқинлари даъво қилмаслиги ҳақида ариза ёздириб олган.

Ҳозирда, Бош прокуратурага кўра, мазкур ҳолат бўйича Фарғона вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув бошланган.

Воқеа ортидан жамоатчиликда саволлар пайдо бўлмоқда: хусусий клиникаларда амалга оширилаётган операцияларда назорат қай даражада? Оддий жарроҳлик амалиёти нега бундай фожеа билан якунланди?

Энг аламлиси — 3 фарзанд етим қолди, бир оила бошлиқсиз ва бир аёл жавобсиз саволлар билан.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
23.04.2025, 12:59
t.me/eltuz2022/34514 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
293
2.4 k
53 k
ДУБАЙДА ЎЗБЕК ЖИНОИЙ ГУРУҲЛАРИ ЎРТАСИДА ҚОНЛИ ТЎҚНАШУВ: 40 КИШИ УШЛАНДИ, БИР КИШИ ЎЛДИ

2025 йил 20 апрел куни Дубайда ўзбекистонлик икки жиноий гуруҳ ўртасида кескин тўқнашув содир бўлди. Пичоқбозлик билан якунланган можаро натижасида гуруҳ етакчиларидан бири — Музаффар, лақаби "Қора" (суратда), воқеа жойида ҳалок бўлди.

Иккинчи гуруҳ раҳбари Фахриддин эса кўплаб пичоқ зарбалари оқибатида кома ҳолатига тушган. Дубай полицияси томонидан тахминан 40 нафар ўзбекистонлик қўлга олиниб, уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Маълумотларга кўра, бу можаро анча вақтдан бери давом этаётган шахсий ва жиноий манфаатлар тўқнашувининг қонли якуни эди. Фахриддин ва Қосим бошчилигидаги гуруҳ Мирсадор, Улуғбек ва Музаффар "Қора" етакчилик қилаётган иккинчи жиноий тузилма билан бир неча ойдан бери рақобатлашиб келаётганди. Манбаларга кўра, Музаффар Тошкентнинг эски шаҳридан бўлиб, "Қора" лақаби билан жиноий муҳитда танилган.

Фахриддин эса Ўзбекистонда таниқли жиноий авторитетлардан бири саналган Аҳмад Башарскийнинг куёви бўлиб, у "воровская идея" тарафдори сифатида танилганди. Шунингдек, маълум вақт Туркияда "вор в законе" Адҳам Самаркандский билан яқин муносабатда бўлгани айтилаяпти.

2023 йил декабрида Ўзбекистонда бошланган "Долзарб 40 кунлик" жиноятчиликка қарши кенг қамровли тадбир фонида минглаб ёшлар мамлакатни тарк этган эди. Уларнинг аксари жиноий тузилмаларга алоқадор бўлган ёшлар эди. Россия орқали чиқиб кетиш хавфли бўлган — муҳожирларни Украинадаги урушга жалб қилиш эҳтимоли юқори баҳолангани сабаб, Туркия ва Бирлашган Араб Амирликлари қочувдаги ўзбек ёшлари қўним топган мамлакатлар бўлди.

Туркия ва айниқса Дубай ўзбек жиноий гуруҳлари учун янги "иш майдони"га айланди. Айрим ёшлар одам ўғирлаш, контрабанда билан шуғулланувчи тадбиркорлардан пул талаб қилиш каби фаолиятга киришди. Кўплаб ўзбек ёшлари халқаро жиноий тузилмаларга қўшилгани ҳақида маълумотлар бор.

Ўзбекистондаги "Долзарб 40 кунлик" натижасида ички хавфсизлик вақтинча таъминланган бўлиши мумкин, аммо кузатувчилар таъкидлашича, жиноятчилар фаолияти чегарадан ташқарига кўчди. Дубайда содир бўлган тўқнашув бунга яққол далил бўла олади.

Бундай воқеалар нафақат Ўзбекистоннинг ташқи имижига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

БАА расмийлари томонидан қўлга олинган ўзбек фуқароларининг тақдири ҳозирча ноаниқ. Ўзбекистон ҳукуматидан эса ҳозирча расмий баёнот йўқ.

Жиноятчиликка қарши ички босим халқаро муаммога айланмаслиги учун қандай чоралар кўрилади? Бу савол жавобсиз қолмоқда.

Элтузга келган маълумотларга кўра, дунё бўйлаб ўнлаб ўзбек жиноий гуруҳлари фаолият юритмоқда ва улар ҳар бири 30-40 нафар, айрим ҳолларда ундан ҳам кўп ёшларни бирлаштирган.

Яқинда Дубай шаҳрида содир бўлган мудҳиш қотиллик — яҳудий раввинининг ўлдирилиши ҳам Туркиядан келган икки нафар ўзбек жиноятчилари томонидан амалга оширилгани айтилмоқда. Бу эса ўзбек жиноий олами вакиллари ўртасида халқаро алоқалар тобора мустаҳкамланаётганини кўрсатади.

Энг ачинарлиси, бу гуруҳлар таркибини асосан мустақилликдан кейин туғилган ёшлар ташкил қилмоқда. Яъни, эркинлик ва имкониятлар даври фарзандлари қонуний ҳаёт йўлини эмас, жиноят олами қоидаларини танламоқда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
23.04.2025, 10:59
t.me/eltuz2022/34511 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
2.4 k
56 k
23.04.2025, 10:59
t.me/eltuz2022/34513 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
2.4 k
57 k
23.04.2025, 10:59
t.me/eltuz2022/34512 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
281
57
41 k
СЎЗ ЭРКИНЛИГИНИНГ ЯГОНА КАФОЛАТИ: МИРЗИЁЕВ ЎЗ ТАНЛОВИ ОЛДИДА

Самарқандда бўлиб ўтган халқаро тадбирда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ғарб қадриятлари, хусусан сўз эркинлиги, очиқлик ва либерал ислоҳотларга садоқатини яна бир бор намоён этди.

Саммит доирасида имзоланган Қўшма декларацияда томонларнинг инсон ҳуқуқлари ва фундаментал эркинликларга содиқлиги таъкидланди. Декларациянинг 16-бандида минтақа раҳбарлари ва Евроиттифоқ қонун устуворлиги, мустақил матбуот ва фуқаролик жамиятини дастаклаш ҳамда ҳимоялашнинг муҳимлиги борасида якдил эканликлари айтилади.

Бироқ мамлакат ичида, айниқса ҳокимият аппаратида, бу очиқлик сиёсатига қарши ҳаракатланаётган кучлар бор ва улар шиддат билан фаоллаша бошлади.

Бугун Ўзбекистондаги сўз эркинлиги глобал баҳоларда яхшиланган бўлса-да, унинг барқарорлиги ҳамон жуда нозик. Мирзиёев даврида журналистлар, блогерлар ва мустақил таҳлилчилар учун муайян имкониятлар очилди. Илгари сурилган ислоҳотлар жамиятнинг фаол қатламларига сўз айтиш имконини берди. Лекин бу имкониятлар сўнгги пайтларда жиддий синов остига тушмоқда.

“Фаолларга қарши папка киритиш сиёсати” ва ҳокимият ичидаги кураш

Айрим манбаларга кўра, ҳозирда ҳокимиятдаги маълум бир гуруҳ президент Мирзиёевни ўзгаришлардан қайтариш, уни “мухолиф овозлар”ни бостиришга ундаш мақсадида ҳаракат қилмоқда. Бу гуруҳ Мирзиёев олдига “папкалар” тайёрламоқда — унда танқидий ёзувлар билан танилган мустақил журналист ва таҳлилчилар “давлат душмани” сифатида кўрсатилмоқда.

Мазкур гуруҳ аслида сўз эркинлиги эмас, ўз позицияларини ва таъсир доирасини сақлаш учун курашмоқда. Улар учун эркин матбуот — хавф, чунки у жамиятда шаффофлик ва жавобгарликни талаб қилади.

Мирзиёев — кафолат ёки муваққат мудофаа?

Журналистлар Жоанна Лиллис ва Агнешка Пикулицка-Вильчевска ўз асарларида (мос равишда “Ипак сароб” ва “Nowy Uzbekistan”) айнан шу вазиятга эътибор қаратишган. Уларнинг таҳлилига кўра, Ўзбекистонда сўз эркинлигининг ягона реал кафолати — ҳозирча айнан Мирзиёевнинг шахсий сиёсий иродаси бўлиб қолмоқда. Лекин шахсга боғлиқ кафолат — барқарор кафолат эмас.

Агар президент танқидий овозларни йўқ қилишга чақирувчи “реакционерлар” босимига мойил бўлса, сўз эркинлигига берилган имкониятлар қисқариши, эркин фикр билдирганлар яна таъқибга учраши мумкин.

Президент олдидаги танлов

Мирзиёев олдида танлов бор: у ё очиқлик сиёсатини изчил давом эттиради ва ислоҳотларни чуқурлаштиради, ёки қўрқувга асосланган, репрессив механизмларга қайтилади. Унинг танлови нафақат сўз эркинлигининг, балки бутун мамлакат ислоҳотларининг келажагини белгилаб беради.

Шу ўринда президентга яқин атрофдаги инсонлар, жумладан, Бош вазирга яқин бўлган айрим таъсирли шахсларнинг позицияси ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Улар орасида “қора ўтмиш” ва цензура даврига қайтишни орзу қилганлар борлиги афсуски, реал воқеликдир.

Борса келмасга қайтилмаса яхши бўларди

Ўзбекистонда сўз эркинлиги ҳали мукаммал эмас. Лекин унинг эришган ютуқлари йўққа чиқмаслиги, айниқса президентнинг сиёсий иродасига боғлиқ. Мирзиёев ўзининг ислоҳотчи имижини сақлаб қолиш ва ҳақиқатан ҳам “Янги Ўзбекистон” қуришни истаса, у “папка сиёсати” эмас, халқ овозига таянишни танлаши лозим. Эркин сўз нафақат танқид, балки тараққиётнинг асосий кафолатидир.Ўзбекистонда мавжуд озгина сўз эркинлигинг ягона гаранти хозирча Шавкат Мирзиëевдир. Бош вазирга яқин қора ўтмишга оид гуруҳлар Мирзиëевни "матбуот эркинлиги душмани" деган мартабага тайëрлашмоқда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
23.04.2025, 08:59
t.me/eltuz2022/34510 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
164
62
39 k
ЎЗБЕКИСТОНДА ЙИЛ БОШИДАН БЕРИ 4 700 ОДАМ ҚАМАЛДИ

Судланган шахслар сони 15 369 нафарни ташкил этиб, шундан 4 764 нафар шахсга озодликдан махрум қилиш ва 10 319 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланган, 286 нафар шахс шартли ҳукм қилинган.

Судланган шахсларнинг 13 611 нафари эркак, 1 708 нафари аёл, 6 066 нафари ёшлар (шу жумладан 702 нафари вояга етмаган) ва 601 нафари 60 ёшдан ошган шахслар.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
22.04.2025, 23:29
t.me/eltuz2022/34509 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
138
21
39 k
ЖЕНТРА УСТИДА ҚОТИЛЛИК

УзАМнинг темир тоғораларига ошиқлар ҳалиям ашинча, тармоқларда «нексия 1, 2, 3 –легенда», «қора жентра номер бир» деган кринж изоҳларнинг кўплигидан ҳам билса бўлади буни.

Чирчиқлик апрс Абишев Алихан Нуруллаевич ҳам таниши Т.Приназаровнинг 36 миллион сўмини олиб жентра топиб беришни ваъда қилди. Вақт ўтди, жентра ҳам топилмади. Шунда ваъда жентрадан дамасга ўзгарди, лекин бу ҳам чўзилди.

Пулни берган Пирназаровнинг сабр косаси тўлиб апрсга босим бошлади. Кунлардан бирида Пирназаров апрснинг Дамасига ўтириб аши мошинди беришни талаб қилди. Апрс у деди бу деди, мошинди бермади. Пирназаров билан апрс Абишев орасида гап қочди.

Абишев Алихан мошин салонидан қўлбола ошпичоқни олиб Пирназаровни чавақлаб ўлдирди. 7 та оғир жароҳат – пулга қўшилиб жон ҳам кетди. Қибрай туман суди Абишев Алиханни 17 йилга озодликдан маҳрум қилди. Тошкент вилояти суди эса аппеляция талабини қондирмади.

Мошинпуруш апрс қамағда, мижоз гўрда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
22.04.2025, 22:59
t.me/eltuz2022/34508 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
278
100
40 k
“ҚОҒОЗДА БЕПУЛ, АМАЛДА МИНГ ДОЛЛАР”: ОНКОЛОГИЯ БЕМОРЛАРИ ЖАРРОҲЛИККА НЕГА ПУЛ ЙИҒИШГА МАЖБУР?

Ассалому алайкум Элтуз,

Мен бу мурожаатни қаттиқ оғриқ, алам ва норозилик ҳисси билан ёзмоқдаман. Яқинда турмуш ўртоғимнинг бош миясида ўсмаси аниқланиб, Тошкент шаҳридаги Неврохирургия илмий-амалий марказида операция қилишга мажбур бўлдик.

Бу мураккаб жарроҳлик амалиёти нафақат жисмоний, балки молиявий жиҳатдан ҳам биз учун жуда оғир кечди. Марказда амалга оширилаётган операциялар учун ҳар бир шифокор ўз “ставка”сини белгилаб олган, аниқроғи, ҳар бир бемор бошини очиш учун 1000 доллар сўралади.

Бу маблағ давлат клиникасида нима асосда талаб қилинмоқда? Очиғини айтсак, бу ҳолат беморлар учун эмас, шифокорлар “ставка”си учун ишлайдиган тизим пайдо бўлганини кўрсатади.

Қонунга кўра, онкологик беморларга жарроҳлик ва даволаш хизматлари давлат томонидан бепул тақдим этилиши керак.

Бундай вазиятда, одамлар шифохона эшигини умид билан очса, уни “ставка” ва қарздорлик кутиб олаяпти. Шу ҳам инсофданми? Шу инсонпарварликми?

Биз мутасадди идоралардан, айниқса Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Онкология маркази ва Бош прокуратурадан ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқий ва амалий чора кўришларини талаб қиламиз.

Беморларга дарднинг ўзи етарли. Улардан яна минглаб доллар талаб қилиш — ўта пасткашлик.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
22.04.2025, 21:29
t.me/eltuz2022/34507 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
219
642
41 k
"ХИЗМАТ УЙИМ – БАХТ УЙИМ": ФУРҚАТДА ИШҚ ВА ИШ ЎРТАСИДАГИ ЖАНГДА ИИБ ҒОЛИБ ЧИҚДИ

17 апрель куни Фарғона вилояти Фурқат туманида солиқ инспекциясига қарашли хизмат уйларидан бирида солиқ инспекцияси раҳбари Қурбонали Абдураҳмонов "иш" эмас, “ишқ”ни қиздириб юборди. Аммо кутилмаганда "қизиқарли саҳна"нинг чотига Ички ишлар бўлими ходимлари махсус рейд билан тепишди.

Ички ишлар ходимлари хизмат уйига Қурбонали Абдураҳмонов ва тумандаги мактаблардан бирининг директори жимо қилаётган пайтда бостириб киришди.

Уй Қурбонали Абдураҳмоновга хизмат учун берилганди, лекин фойдаланиш концепцияси «махфий ишқий учрашувлар маркази»га айланган кўринади.

Қўшиқда айтишади-ку: "Севиш айб эмас" деб, лекин давлат хизматчиси хизмат уйини "ижодий муҳит" деб қабул қилиши кутилмаган ҳол бўлди. Рейдни ИИБ ходимлари аввалига драма, кейин комедия, охирида эса репортажга айлантириб юборишди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ҳам жаноб Абдураҳмонов ушбу хизмат уйини «исловатхона»га айлантиргани ҳақида шубҳали хабарлар тарқалган эди.

Кўпчилик бунга шунчаки гап деб қараганди, лекин бу сафар воқеалар "исботи билан" тасдиқланди.

Белини тия олмаган солиқбоши ишдан тепилди.

Қиссадан ҳисса шулдир: Хизмат уйи – иш учун. Агар романтика истасангиз, санаторийга ёки театрга боринг. Давлат мулкини хислат учун эмас, масъулият учун ишлатинг.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
22.04.2025, 19:58
t.me/eltuz2022/34506 Ссылка
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
66
43 k
22.04.2025, 18:58
t.me/eltuz2022/34505 Ссылка
Результаты поиска ограничены до 100 публикаций.
Некоторые возможности доступны только премиум пользователям.
Необходимо оплатить подписку, чтобы пользоваться этим функционалом.
Фильтр
Тип публикаций
Хронология похожих публикаций:
Сначала новые
Похожие публикации не найдены
Сообщения
Найти похожие аватары
Каналы 0
Высокий
Название
Подписчики
По вашему запросу ничего не подошло