НКМК Жанубий кон бошқармаси ишчиларини овқатлантиришда шубҳали схемалар аниқланди
2025 йил март ойидан бошлаб, Навоий кон-металлургия комбинати (НКМК) АЖнинг Жанубий кон бошқармаси ишчиларини овқатлантириш хизмати аутсорсинг орқали "Фортуна" номли хусусий компанияга топширилди. Аммо ушбу келишув атрофида жиддий шубҳалар пайдо бўлди.
Манбаларга кўра, "Фортуна" компанияси раҳбарияти ташкилот юқори лавозимдаги шахсларига катта миқдорда "откат" берган бўлиши мумкин. Натижада, ошхонада овқатланмаган ишчилар ҳам гўёки овқатлангандек қилиб далолатномалар расмийлаштирилмоқда.
Фақатгина март ойининг ўзида 20 000 нафардан ортиқ ишчи "қўшиб ёзилган". Ҳар бир ишчининг овқатланиш нархи ўртача 45 минг сўмни ташкил этади. Бу эса бир ойда тахминан 900 миллион сўм маблағ асоссиз сарфланганини англатади.
Ҳозирча расмий идоралар томонидан бу ҳолат юзасидан изоҳ берилмади. Ишчилар орасида эса ушбу коррупциявий схемадан норозилик кайфияти ортиб бормоқда.
💬
Telegram |📱
Facebook |
🐦
Twitter |📱
Instagram | ▶️
YouTube