У вас закончился пробный период!
Для полного доступа к функционалу, пожалуйста, оплатите премиум подписку
Сообщение
EL
ELTUZ
150.3K подписчик
306
152
36 k
САМАРҚАНД АНЖУМАНИДАГИ ШАРМАНДАЛИК: ЎЗБЕКИСТОНДА РАСМИЙ ТИЛ РУСЧАМИ?

23-24 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида эндокринологияга бағишланган йирик халқаро анжуман бўлиб ўтди. Мухташам ва қимматбаҳо Hilton меҳмонхонасида ташкил этилган тадбирда ўндан ортиқ давлатдан олимлар қатнашди.

Анжуманни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Аслиддин Худоеров соф ўзбек тилида очди. Миллий қадрият ва тилга ҳурмат намоён этган вазирга тасанно айтиш керак. Аммо кейинги нутқлар... тўлиқ рус тилига "топширилди".

Вазир ўринбосари Фаррух Шодиев қисқагина ўзбекча саломдан кейин, сўнгги нафасигача Лавров тилида гапирди. Кейин сўз олган РИЭИАТМ бош директори Анвар Алимов эса 80% ўзбек аудиторияси олдида ҳам рус тилида нутқ қилди.

Анжуман 98% рус тилида ўтди. Чет эллик олимларнинг маърузалари ўзбекчада эмас, русчага таржима қилинди. Ҳолбуки, залда ҳар хил тилларга таржима қилиш учун барча техник имкониятлар бор эди. Лекин қуллик психологиясига ботган мансабдорлар яна “хўжа” тилини танлашди.

Бу фақат тил масаласими? Йўқ.

Анжуман иштирокчилари сунъий соҳилдаги қиммат ресторанларда сийланди. Меҳмонхона юқори қаватида шоҳона таом ва дискотека уюштирилди. Савол туғилади: бу даражадаги сарф-харажатга маблағ қаердан олинди?

Жаноб Алимов, халқ маблағи ҳисобидан “олималар”ни қиммат дискотекада рақска тушириш эмас, илм ташиш керак эди.

Вазирлик ва тегишли органлардан ушбу анжуман бўйича текширув ўтказиш талаб этилади. Агар коррупция аломатлари аниқланса, бу каби раҳбарларнинг ўриндоши давлат идораси эмас.

Анжуманнинг иккинчи куни камина учун бир оз умид бағишлади — иккита аёл ўзбек тилида маъруза қилди. Аммо қолганлар ўзбекча берилган саволларга ҳам русча жавоб бериб, асабни ейишда давом этди.

Лавров Самарқанддаги Она ёдгорлигида "нега ёзувлар рус тилида эмас?" деб танқид қилди. Бу танқид ортидан талаб борлиги аниқ. 150 йил бошқа тилда ёздик, энди эса ҳали ҳам ўз тилимизга эътиборсизлик қиляпмиз.

Навоий бобомиз айтганларидек:
"Тилга эътибор — элга эътибор."

Бу эътибор қачон бошланади?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
25.04.2025, 14:30
t.me/eltuz2022/34554
Хронология похожих публикаций:
Сначала новые
Похожие публикации не найдены