САИДОВНИНГ МУҲАББАТИНИ ЛАВРОВ РАД ЭТДИ
Ташқи сиёсат раҳбари Бахтиёр Саидов ўзининг қул фитрати билан бутун Ўзбекистоннии шарманда қилди.
Икки кун муқаддам Тошкентга келган Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва унинг бағрига отилишга уринган Бахтиёр Саидов ўртасидаги “дипломатик драма” тарихга ўзбек дипломатиясининг шармандали куни деб ёзилди. Кошки шу кунларни кўрмасайдик эди.
Лавров галстук ҳам тақмаганди. Бу дипломатик протоколни очиқ-ойдин писанд қилмаслик эмасми? Аммо бундан ҳам аламли томони — бизнинг ташқи ишлар вазиримизнинг усиз ҳам йўқ обрўсини топтагани бўлди.
Саидов, сиз Лавров каби дипломат эмас, балки унинг кўнглини олишга интилган масхарабозга ўхшаб қолдингиз! Шуни ўзингиз ҳис қиляпсизми?
Бахтиёр Одилович, дипломатия дунёсида сиз на тилингиз, на ирода ва на шахсий қадар-қимматингиз билан танилгансиз. Сиз фақат осилиш учун елка қидирадиган, ҳар қандай ташқи меҳмон, айниқса Шарққа нисбатан менсимаслик билан машҳур бўлган Лавров бағрига ўзини отадиган образда намоён бўляпсиз.
Бундан ташқари, тил билмаслигингиз ҳам дипломатик давраларга яхши маълум. Қаерга борманг, ёнингизда таржимон олиб юрасиз. Ҳеч бўлмаса инглиз тилини ўзлаштириб олинг, илтимос. Сиз дипломатмисиз ёки сизга алоҳида имтиёз берилганми?
Қайси дипломатия мактабида тарбия кўргансиз ўзи?
Шу ерда тўхтаб, ўзингизгаям савол беринг: 40 миллионлик мамлакатнинг ташқи ишлар вазириманми ёки халқаро саҳнада кимнингдири югурдаги?
Дипломатияда сўз — куракдек қурол. Сизнинг қуролингиз эса, афсуски, фақат илжайиш ва тиржайиш бўлиб қоляпти.
Сиз ташқи дунёга Ўзбекистон ташқи сиёсатини эмас, ўз шахсий ожизлигингизни намоён қилаяпсиз. Қачон қарама хорижий меҳмонлар қучоғига отиласиз. Брежнев тирик бўлганида лабини лабингизга қўйиб ўпишишдан ҳам тортинмасдингиз. Бўлдида энди!
Яна кечаги гапимизни такрорласак: Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги — банана давлати идораси эмас! Бу миллат ғурури, давлат юзи, мустақиллик рамзи!
Агар бу юк сизга оғир келаётган бўлса, елка қоқавермай, эгилавермай ўз хоҳишингиз билан кетинг. Ўзбекистонга иродали дипломат керак, ялтоқилар эмас!
💬
Telegram |📱
Facebook |
🐦
Twitter |📱
Instagram | ▶️
YouTube