Аёлларни қақшатаётган тизим
Ассалому алайкум ҳурматли Элтуз жамоаси сизларга Наманган вилояти педагогик маҳорат маркази директори Ш.Азибоев, ўринбосари М.Тўхтасинов, кадр А.Жўраевнинг айрим аёл педагог-ходимларга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақида маълумот бериб ўтмоқчиман. Ачинарли томони, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳам бундан хабари бўла туриб, буларга нисбатан жиддий чоралар кўрмаётганлигидан норозимиз. Вазир Ҳ. Умарованинг адлиядан рўйхатдан ўтказилмаган 336-сонли буйруғи асосида Республикадаги барча педагогик маҳорат марказларида суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбатга жалб этилмайдиганлар деган жойида қуйидагича ёзилган:
ҳомиладорлик ва туғиш таътилидаги аёллар ҳамда бола парваришлаш таътилидаги
ходимлар;
бола парваришлаш таътилидан қайтганига бир йил тўлмаганлар;
қонунчилик ҳужжатларига биноан манфаатдор органлар томонидан аттестациядан
ўтказилиши белгиланган лавозимлар
меҳнатга лаёқатсизлик даврида бўлганлар;
лавозим мажбуриятлари зиммасига вақтинча юклатилган ходимлар дейилган.
Нима учун вазир Ҳ.Умарова шу ерга вояга етмаган фарзандларини тарбиялаётган ёлғиз аёлларни киритиб кетмаган?
Вазирлик мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги бундай тоифадаги аёлларни ижтимоий ҳимоя қилиш керак эмасми?
Наманган вилояти педагогик маҳорат маркази директори Ш.Азибоев, ўринбосари М. Тўхтасинов, кадр А. Жўраев ва юрист Б. Холдаровлар биргаликда суҳбат жараёнини ташкил этишди ва 68 та педагог-ходимлардан 31 нафарини ўтказишмади, аниқроғи "Қора рўйхат" қилинди. Бу рўйхатдан асосан ёлғиз аёллар ўрин эгаллаган эди. Педагог-ходимлар суҳбат жараёнидан норози бўлиб бир нечта мутасадди органларга мурожат қилишди. Бу мурожатлардан сўнг директор Ш. Азибоев, М.Тухтасинов ва кадр А.Жўраевлар суҳбатдан ўтмаган 31 нафар педагог-ходимлардан ўзларига қарашли ёки мансабдор одамларни танка қилганларни ишга қайтаришди. Фақатгина таниш-билиши йўқ, берайин деса пули йўқ ёлғиз аёлларнинг меҳнат шартномасини бекор қилишди.
Улар вазир Ҳ.Умаровага, вилоят хотин-қизлар, вилоят ҳокимлигига, вилоят фан-касаба қўмитасига, вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасига, вилоят прокуратурасига, сенат раиси Т.Норбоевага, Президент администрациясига, омбудсман Ф.Эшматовага зорланиб қилган мурожатлари ҳам уларнинг муаммоларига ечим бўла олмади. Ш.Азибоев ва унинг ўринбосарлари инсонийликни ҳам унутиб бундай аёл педагог-ходимларни ҳимоя қилиш ўрнига уларни камситиб, устидан мазах қилиб ожизлиги устидан кулиб,
"хоҳлаган жойингга бор мен вазирни "любимчигиман" мени айтганимни қилади, керак бўлса, БМТгача сотиб олганман, бирортангни таълим тизимида кўкартирмайман, сандақа ёлғиз аёллар билан ишламайман,"
деб таҳдид қилган. Улар билан 17-19-март кунлари ариза ёзмаса ҳам меҳнат шартномасини бир томонлама бекор қилган. Уларга иш таклиф қилиш у ёқда турсин компенсация ҳам тўламайман, ҳокимиятга бор маҳалла раисингга бор, малака ошириш санларни кафилингни олмаган, деб дўқ урган. Ёлғиз аёл боши билан илмий иш ёқлаган битта опани ҳам бўшатиб юборишди. Чунки у опа ўта билимли бўлиб, ўзини соҳасидан ташқари бухгалтерия ва марказ иштежа, тақсимотларигача тушунарди. Директор ва унинг ўринбосарларини ноқонуний ҳаракатларини танқид қилар давлат пулларини талон-тарож қилишига йўл қўймас эди. Шунинг учун ҳам Ш. Азибоев ва ўринбосари М. Тухтасинов тил бириктириб, у опани марказдан йўқ қилишни мақсад қилишганди. Доим йиғилишларда,
сен билан ишламайман, сени йўқ қиламан, деб очиқчасига дўқ уриб, сени илмий даражанг таълим учун бир тийин,
деб камситарди.
Бўшатилганларнинг 50% ёлғиз аёллар бўлиб, уларнинг баъзиларини уйи йўқ ижарада яшайди, борлариники ҳам кредитга олган уйларини хатто кредитларини ҳам тўлай олишмаяпти.
💬
Telegram |📱
Facebook |
🐦
Twitter |📱
Instagram |
▶️YouTube