У вас закончился пробный период!
Для полного доступа к функционалу, пожалуйста, оплатите премиум подписку
Сообщение
EL
ELTUZ
150.2K подписчика
195
439
38 k
ЖЎРАБОЕВ КЕТСИН! МТРКДА ИСЛОҲОТ ЭМАС, ИНҚИРОЗ КЕТЯПТИ
(Элтуз таҳририятига келган очиқ мурожаат асосида тайёрланди)

"Телевидениеда маънавият ўлди. Энди фақат рейтинг ва пул муҳим. Бу мафкуравий ҳалокат."

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси — маънавият, маданият ва тарих минбари бўлиши керак бўлган ташкилот — бугун сўз эркинлиги, маданий мерос ва профессионал журналистикага қарши тизимга айланди. Элтуз таҳририятига келиб тушган очиқ мурожаатда МТРК жамоаси, зиёлилар ва ижод аҳли томонидан компания раиси Абдурашид Жўрабоев фаолияти кескин танқид остига олинди.

Мурожаатда ёзилишича, жамоа унинг истеъфога чиқишини талаб қилмоқда. Сабаб — бир ярим йиллик фаолияти давомида МТРКни ботқоққа ботиргани, ваъда берилган ислоҳотларни амалга оширмагани, салоҳиятли ижодкорларни ишдан бўшатиб, ўрнига лаёқатсиз кадрларни тайинлагани ҳамда рейтинг ва пул учун миллий маънавиятни қурбон қилганидир.

Ҳозирда МТРКдаги ижодий муҳит деярли йўқолган. Ижодкорлар “пул топиш” учун вақт ўтказишга мажбур. Қалам ҳақлари қисқартирилган, зиёлилар эса кўрсатувсиз, минбарсиз қолган. "Маданият ва маърифат", "Ўзбекистон тарихи" телеканалларидаги салмоқли кўрсатувлар бекор қилинган.

Масалан, халқ севган шоир Нажмиддин Эрматов (аввалги бош муҳаррир) ишдан бўшатилган. Адабиёт мухлислари учун тайёрланган Зебо Мирзаева олиб борган дастур тўхтатилган. Уларнинг ўрнини эса енгил-елпи, мазмунсиз, “рейтинг олиб келувчи” контентлар эгаллаган.

Мурожаатда таъкидланишича, телевидение бугун маънавият эмас, "қандай қилиб кўпроқ пул топамиз?" мавзусидаги йиғилишлар марказига айланган. Оммавий ахборот воситаси эмас, топ-менежерлар лойиҳаси. Маданият, адабиёт, тарих — кун тартибидан чиқарилган.

Жўрабоевнинг ўзи ҳам, унинг ўринбосарлари ҳам МТРКдаги вазиятни англамайди. Ижодий муҳит сўнган, кадрлар кетмоқда, ижтимоий тармоқларда эса жамоатчилик норозилиги ормоқда.

Муаллифлар Президент Шавкат Мирзиёев бу вазиятдан хабардор бўлишини ва адолатли чора кўришини сўрамоқда. Уларнинг сўзларига кўра, Жўрабоев ва унинг жамоаси миллий телевидениени ҳалокатга етакламоқда.


МТРК бугун таълим эмас, тижорат майдонига айланди. Миллий маънавият учун эмас, рейтинг учун ишлаяпти. Бу йўл — келажакни йўқотиш йўли.

Элтуз хулосаси:

Мурожаат бир кишининг эмас, бутун тизимдаги чуқур эътироз ифодасидир. МТРК — бу шунчаки телеканаллар эмас, миллатнинг маънавий юзи.

Телевидениеда гапириш имкони бўлмаганлар учун Элтуз — минбар. Биз ушбу мурожаатни халқ ва ҳукумат эшитишини хоҳлаймиз.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
24.04.2025, 07:59
t.me/eltuz2022/34533
Хронология похожих публикаций:
Сначала новые
Похожие публикации не найдены