У вас закончился пробный период!
Для полного доступа к функционалу, пожалуйста, оплатите премиум подписку
Сообщение
EL
ELTUZ
150.3K подписчиков
281
57
41 k
СЎЗ ЭРКИНЛИГИНИНГ ЯГОНА КАФОЛАТИ: МИРЗИЁЕВ ЎЗ ТАНЛОВИ ОЛДИДА

Самарқандда бўлиб ўтган халқаро тадбирда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ғарб қадриятлари, хусусан сўз эркинлиги, очиқлик ва либерал ислоҳотларга садоқатини яна бир бор намоён этди.

Саммит доирасида имзоланган Қўшма декларацияда томонларнинг инсон ҳуқуқлари ва фундаментал эркинликларга содиқлиги таъкидланди. Декларациянинг 16-бандида минтақа раҳбарлари ва Евроиттифоқ қонун устуворлиги, мустақил матбуот ва фуқаролик жамиятини дастаклаш ҳамда ҳимоялашнинг муҳимлиги борасида якдил эканликлари айтилади.

Бироқ мамлакат ичида, айниқса ҳокимият аппаратида, бу очиқлик сиёсатига қарши ҳаракатланаётган кучлар бор ва улар шиддат билан фаоллаша бошлади.

Бугун Ўзбекистондаги сўз эркинлиги глобал баҳоларда яхшиланган бўлса-да, унинг барқарорлиги ҳамон жуда нозик. Мирзиёев даврида журналистлар, блогерлар ва мустақил таҳлилчилар учун муайян имкониятлар очилди. Илгари сурилган ислоҳотлар жамиятнинг фаол қатламларига сўз айтиш имконини берди. Лекин бу имкониятлар сўнгги пайтларда жиддий синов остига тушмоқда.

“Фаолларга қарши папка киритиш сиёсати” ва ҳокимият ичидаги кураш

Айрим манбаларга кўра, ҳозирда ҳокимиятдаги маълум бир гуруҳ президент Мирзиёевни ўзгаришлардан қайтариш, уни “мухолиф овозлар”ни бостиришга ундаш мақсадида ҳаракат қилмоқда. Бу гуруҳ Мирзиёев олдига “папкалар” тайёрламоқда — унда танқидий ёзувлар билан танилган мустақил журналист ва таҳлилчилар “давлат душмани” сифатида кўрсатилмоқда.

Мазкур гуруҳ аслида сўз эркинлиги эмас, ўз позицияларини ва таъсир доирасини сақлаш учун курашмоқда. Улар учун эркин матбуот — хавф, чунки у жамиятда шаффофлик ва жавобгарликни талаб қилади.

Мирзиёев — кафолат ёки муваққат мудофаа?

Журналистлар Жоанна Лиллис ва Агнешка Пикулицка-Вильчевска ўз асарларида (мос равишда “Ипак сароб” ва “Nowy Uzbekistan”) айнан шу вазиятга эътибор қаратишган. Уларнинг таҳлилига кўра, Ўзбекистонда сўз эркинлигининг ягона реал кафолати — ҳозирча айнан Мирзиёевнинг шахсий сиёсий иродаси бўлиб қолмоқда. Лекин шахсга боғлиқ кафолат — барқарор кафолат эмас.

Агар президент танқидий овозларни йўқ қилишга чақирувчи “реакционерлар” босимига мойил бўлса, сўз эркинлигига берилган имкониятлар қисқариши, эркин фикр билдирганлар яна таъқибга учраши мумкин.

Президент олдидаги танлов

Мирзиёев олдида танлов бор: у ё очиқлик сиёсатини изчил давом эттиради ва ислоҳотларни чуқурлаштиради, ёки қўрқувга асосланган, репрессив механизмларга қайтилади. Унинг танлови нафақат сўз эркинлигининг, балки бутун мамлакат ислоҳотларининг келажагини белгилаб беради.

Шу ўринда президентга яқин атрофдаги инсонлар, жумладан, Бош вазирга яқин бўлган айрим таъсирли шахсларнинг позицияси ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Улар орасида “қора ўтмиш” ва цензура даврига қайтишни орзу қилганлар борлиги афсуски, реал воқеликдир.

Борса келмасга қайтилмаса яхши бўларди

Ўзбекистонда сўз эркинлиги ҳали мукаммал эмас. Лекин унинг эришган ютуқлари йўққа чиқмаслиги, айниқса президентнинг сиёсий иродасига боғлиқ. Мирзиёев ўзининг ислоҳотчи имижини сақлаб қолиш ва ҳақиқатан ҳам “Янги Ўзбекистон” қуришни истаса, у “папка сиёсати” эмас, халқ овозига таянишни танлаши лозим. Эркин сўз нафақат танқид, балки тараққиётнинг асосий кафолатидир.Ўзбекистонда мавжуд озгина сўз эркинлигинг ягона гаранти хозирча Шавкат Мирзиëевдир. Бош вазирга яқин қора ўтмишга оид гуруҳлар Мирзиëевни "матбуот эркинлиги душмани" деган мартабага тайëрлашмоқда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
23.04.2025, 05:59
t.me/eltuz2022/34510
Хронология похожих публикаций:
Сначала новые
Похожие публикации не найдены