У вас закончился пробный период!
Для полного доступа к функционалу, пожалуйста, оплатите премиум подписку
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
https://t.me/advocatekulbayev
Возраст канала
Создан
Язык
Таджикский
-
Вовлеченность по реакциям средняя за неделю
-
Вовлеченность по просмотрам средняя за неделю

Мазкур каналда профессионал фаолиятимда дуч келаётган, муҳокамага муҳтож бўлган ҳолатлар ҳамда ўз нуқтаи-назарим келтириб борилади. Шахсий мурожаатлар учун: https://t.me/advokatga_savol

Сообщения Статистика
Репосты и цитирования
Сети публикаций
Сателлиты
Контакты
История
Топ категорий
Здесь будут отображены главные категории публикаций.
Топ упоминаний
Здесь будут отображены наиболее частые упоминания людей, организаций и мест.
Найдено 50 результатов
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
751
Хушҳабар

Мазкур ишимиз бўйича мен ҳимоя қилган, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага шаҳар ҳудудидан, биринчи қаватда жойлашган, подвал ва балкони бор, кенг квадратурга эга, барча шароитлари мавжуд уй ажратиб берилди.

Қонун талабларига зид равишда кўп қаватли уйнинг мансарда қисмидан уй ажратилишига йўл қўйган маъсулга нисбатан “хайфсан” интизомий жазоси тайинланди.

Мазкур жараён бир ўзимнинг меҳнатим эмас, Қонунчиликни таъминлаган ва шахси очиқланишини хоҳламаётган Навоий вилояти прокуратураси маъсул ходимига ўзимнинг ва ўша етим боланинг номидан чексиз миннатдорчилигимни билдираман. Аллоҳ Сиздан рози бўлсин! Тизимда Сиздек ходимлар кўпаяверсин.

Шунингдек, етарли шароитларга эга уй ажратилишини таъминлаган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Навоий вилояти бошқармаси раҳбариятига ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида айтади: «...Сендан етимлар ҳақида сўрарлар. Сен: «Уларга ислоҳ қилиш яхшидир», деб айт. Агар уларнинг (молларини) аралаштириб юборсангиз, бас, биродарларингиз. Аллоҳ бузғунчини ҳам, ислоҳчини ҳам билади. Агар хоҳласа, Аллоҳ сизларни қийинчиликка соларди. Албатта, Аллоҳ азиз ва ҳикматли Зотдир» (220-оят).

@advocatekulbayev
14.04.2025, 14:47
t.me/advocatekulbayev/337
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
957
13.04.2025, 20:51
t.me/advocatekulbayev/336
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
989
Кимдир бугуни билан эринмай канални взлом қилмоқчи бўлди, яхшиям мижозлар орасида кучли киберхавфсизлик мутаҳасислари бор))))

Битта аччиқ хақиқат шуки жиноят оламидаги кибермакон ҳар доим Сизнинг мутаҳасисларингиздан бир қадам олдинда юради.

Сизга эмас…
13.04.2025, 20:03
t.me/advocatekulbayev/335
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
1.5 k
Ўқитувчилар ҳақида мақола қилиш ишлари билан шуғилланаяпмиз. Унда устама ва бошқа қўшимча тўловлар юзасидан асоссиз жиноий жавобгарликка тортилаётган ўқитувчилар ҳақида гап боради. Уларни бу вазиятдан олиб чиқишнинг Қонуний йўлларини кўрсатамиз, соҳани танқид қиламиз.

Мақола тайёр бўлгунга қадар эса, раҳматлик Ҳожибой Тожибоевнинг ҳозирга қадар жуда оғриқли бўлган - ўқитувчилар мавзусидаги юморини кўриб туринглар.

Фожиамиз шуки, Ҳожибой Тожибоевнинг ушбу ҳазили ҳозир ҳам жуда кулгули, чунки ҳалигача ўқитувчини ойлиги қачон ошишини хеч ким билмайди.

@advocatekulbayev
11.04.2025, 16:54
t.me/advocatekulbayev/334
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
1.2 k
Юридик илмий баҳсга йўл очайлик (Р.Алтиев v.s. А.Ташанов)

Ижтимоий тармоқларда ТДЮУ профессор-ўқитувчиси, адвокат Р.Алтиев “Эзгулик” жамияти раиси, ҳуқуқ фаоли А.Ташановни судга бергани ҳолати бўйича профессор-ўқитувчига нисбатан кўплаб танқидлар бўлмоқда.

Олдиндан айтиб қўяй, мен фаоллар тараф ҳам, профессор-ўқитувчилар тараф ҳам эмасман, юридик дипломимни ТДЮУда ҳам олмаганман. Албатта, ушбу постда номи зикр қилинган ҳар бир шахс мен учун ҳурматли, чунки уларнинг ҳаммалари жамият ривожи учун ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.

Бу баҳсларда менга ёқмаган бир жиҳат шуки, профессор-ўқитувчиларга нисбатан бўлаётган салбий фикрлар ҳолис илмий юридик баҳсни йўлини тўсмоқда.

Воқеа ривожи қисқача

Расул Кушербаевнинг “Олти йил аввалги овозли хабар учун беш йиллик қамоқ жазоси” номли ҳамда Абдураҳмон Ташановнинг “Журналистни қонунбузарлардан ҳимоя қилинг” номли мақолаларини таҳлил қилиб, Тошкент давлат юридик университети доценти Раззоқ Алтиев “Популизм ва билимсизлик авжи: Ҳуқуқшунос «эксперт»ларни холисликка чақирмоқда” номли танқидий мақоласини эълон қилган.

Албатта, ушбу уччала мақолага ҳам етарлича танқидларим бор. Аммо, ушбу постни ёзишимдан мақсадим бошқа. Мақсадимни ушбу постни охиригача ўқиб чиққач билиб оласиз.

Мазкур баҳсларнинг Расул Кушербаев билан боғлиқ қисмига бирор фикр билдирмоқчи эмасман, чунки Р.Кушербаев ўзининг юридик асосланган муносабати билан Р.Алтиевга ўз жавобини берган. Аммо, ҳуқуқ фаоли А.Ташанов томонидан келтирилган мунобатларда бирор илмий асосланган юридик фикрларни кўрмадим. Хусусан, Р.Алтиевнинг 2-мақоласи, яъни А.Ташановнинг “Олий суд нимага керак?” деган постига нисбатан ёзган раддиясига ҳам А.Ташанов томонидан асослантирилган юридик илмий жавоб берилмаган. Берилган жавоблар фақатгина киноя ва қочиримлардан иборат.

Кейинчалик, Р.Алтиев ҳуқуқ фаоли А.Ташановни судга бериб, А.Ташанов ўзининг “Сизга ачинаман, жаноблар!” сарлавҳали жавоб пости билан унинг шаън ва қадр-қиммати, ишчанлик обрўйини тўкканлигини илгари сурган.

Менинг позициям

Р.Алтиев v. А.Ташанов кейсида, судга мурожаат қилиш ҳуқуқи – фуқаро Р.Алтиевнининг мутлақ ҳуқуқи, ҳуқуқ бўлганда ҳам муқаддас ҳуқуқи бўлиб ҳисобланади. Мазкур суд жараёни очиқ ўтказилиши, барча важларга суд томонидан процессуал ҳаракатлар ўтказиш орқали аниқлик киритилиши лозим. Чет элларда, мисол учун, англо-саксон ҳуқуқ оиласига мансуб АҚШда шундай шовқинли ишлар очиқ кўрилиб, суд прецедентлари яратилади. Суд одил бўлсин, суд зали тарафларга марди-майдон бўлсин.

Шу ўринда, Р.Алтиевнинг менга ёққан бир фикрини айтмасам бўлмайди, яъни “Ҳуқуқ соҳасида фикр билдириш популистларга қолдими?” деган фикрини. Гарчи, бу гап А.Ташановга теккизиб айтилган бўлсада, менинг фикрларим А.Ташановга умуман теккизилмаган, қуйидаги фикрларимда уни умуман назарда тутмаганман.

Ҳуқуқ соҳасида, айниқса жиноят ҳуқуқи соҳасида фикр билдириш катта маъсулиятни талаб қилади, ўзим олдин айтганимдек ҳар бир мақоламни бир неча маротаба текшириб, баъзида Аллоҳга истиҳора қилиб (сиёсий тусдаги илмий мақолаларимда), кейин эълон қиламан. Лекин ижтимоий тармоқларда жиноят ҳуқуқи соҳасида келтирилаётган нопрофессионал таҳлилларни кўриб, тўғриси, саёзлигидан ва бир томонга оғиб ёзилганидан жуда жаҳлим чиқади.

Ҳуқуқшунос Р.Алтиев ўзининг танқидий илмий фикрини ўз вақтида кўплаб давра суҳбатларида бирга қатнашиб юрган А.Ташановга нисбатан билдиришда юзхотирлик қилмагани тахсинга лойиқ. Танқидий фикрларидан кейинги омманинг реакциясига қарамасдан ўз фикрида собит туриши ҳам юристга хос сифат. Ҳозирча суд аниқлик киритмаган кейсда фақат олимни танқид қилаверсак, эртага ҳуқуқ вакиллари омманинг салбий фикридан қўрқиб, ўзининг илмий асосланган танқидий фикрларини билдиришдан тийилади! Мана менинг хавотирим қаерда.

Бундан ташқари, ҳар қандай юридик блог, асосланмаган манипуляциядан ҳоли бўлиши лозим, чунки юридик блог халқ кайфиятини белгилайди. Ҳукумат томонидан қисман бўлсада сўз эркинлиги берилаётган бир вақтда, юридик блогларнинг популизмга берилиши бу “воздух”ни ҳамма учун қисиб қўйилишига олиб келишидан қўрқаман.

Каналга уланиш:
@advocatekulbayev
10.04.2025, 01:07
t.me/advocatekulbayev/333
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
2.3 k
Самарқанд

Ҳайит байрамидаги дам олиш кунларида Самарқандга бордим. Мақсадим Самарқандни айланиш эмас, ўтган буюк аждодларимизнинг қабрларини зиёрат қилиш эди. Биринчи, Имом Буҳорий, кейин Амир Темур, ундан кейин Ислом Каримов ётган жойларга бордим. Уларнинг ҳар бири ҳақида мақола ёзмоқчиман.

Охирги кунларда Давлат бошқаруви, Ислом дини ва Марказий Осиё тарихини кўп ўқиб, кўп тахлил қилаяпман. Самарқанд сафари шу таҳлилларнинг бир қисми эди. Мен жавоб топмоқчи бўлган энг катта савол: нимага бизнинг юртлар Ғарбдан анча ортда қолиб кетди?

Ислом Каримов

Ислом Каримов мақбарисида одам жуда кўп, ҳар 3 дақиқада имом Қуръон тиловати қилаяпти. Бу мен интернетда кўраётган - Ислом Каримовни ёмонотлиқ қилиш учун уюштирилаётган, сунъий пропагандага мутлақо зид эди. Демак ҳақиқий баҳони халқ берар эканда?

Мақбарани кўриб, 2015-2016 йилларда жуда машҳур бўлган “Ўлсам жанозамни булбул ўқисин” шеъри (муаллифи шоира Бибисора Туробова) эсимга тушиб кетди, мақбарада шеърда тасвирланган ҳар бир деталь мавжуд.

2016 йил сентябрь ойи эсимдан чиқмайди, биз ўша вақтда Академияда ўқирдик, катта курсларимиз Самарқандга жанозага хизматга кетишганди. (Регистон майдонидаги жанозада оқ кўйлакда турганлар бизнинг курсантлар эди) Бизни эса хизматга Тошкент шаҳрига чиқариб юборишганди. Биринчи маротаба Давлатимиз байроғи мотам сифатида туширилган эди, бизга ҳам саф қўшиқлари айтишимизга вақтинча чеклов қўйилганди.

Гарчи, Каримовни жуда ҳурмат қилсамда, аммо унинг сиёсатини танқидий таҳлил қилмоқдаман. Аммо, айланиб-айланиб барибир унинг ҳар бир қарори тўғри бўлганини, бизнинг юртларга мос энг тўғри сиёсат бўлганини тушуниб етмоқдаман. Мени ўйлантирган энг салбий ҳолат бу Каримов даври охирларидаги диний сиёсатдир.

Дин вакилларига нисбатан кўплаб репрессияларни эшитганман, имомлар ўзининг экстремист эмаслигини исботлаш учун терговга ароқ ичиб келгани, уламолар қамоққа олиб кирилиб соқоли олингани ва бошқа кўплаб гап-сўзлар. Аммо, ўша пайтда диний соҳадаги сиёсатда шундай номардлик қилган маъсуллар Каримов тириклигидаёқ жазога тортилиганини хеч ким инобатга олмайди. Шу сабабли бу соҳадаги репрессияни Каримов билан эмас, ўша пайтдаги хавфсизлик раҳбарларига боғлайман. Репрессия бўлганини инкор этиб бўлмайди, лекин зарурат ҳам шунга яраша эди. Бу сиёсатдаги биргина хато – “ўрмонга ўт кетганда ҳўл-у қуруқ бир хил ёнгани” бўлган деб ҳисоблайман.

Каримовнинг Ислом динига хайрихоҳлигини масжидлар сонини ўзи ҳам исботлайди, улар СССР даврида 80 яқин бўлган бўлса, Каримов даврида 2000 дан ошган. Диний соҳадаги бундан бошқа кўплаб ислохотлар ҳам бунга мисол.

Танқидчилар Каримовни иқтисодиётда ёпиқ сиёсат юритган (протекционизм) деб танқид қилишади, лекин очиқ иқтисодий сиёсат юритаётганимизда хитойликлар кўпайиб кетганига шунча ваҳима қилишади. Ҳали, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлсак нима бўларкан?

Бошқа кўплаб соҳаларда ҳам Каримов ўз тамал тошини қўйиб кетган. Ҳоҳлайсизми, йўқми, барибир, келажакда шу фундаментга асосланиб иш кўрилади, чунки Каримов чизиб берган схемалар вақт синовидан ўтган.

Нима бўлганда ҳам, нима деб тош отсангиз ҳам, қанақа қарши аргумент келтирсангиз ҳам – Каримов барибир КАРИМОВ эди!

Каналга уланиш:
@advocatekulbayev
6.04.2025, 00:44
t.me/advocatekulbayev/332
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
825
6.04.2025, 00:38
t.me/advocatekulbayev/331
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
1.8 k
ДХХнинг дудкасига ўйнаётганлар...

Мазкур жиноят иши юзасидан ҳозирда Навоий вилояти судида тафтиш инстанцияси давом этмоқда ва суд қарори эълон қилиниши арафасида эди. Суд томонидан зарар сифатида эътироф этилган жами зарар суммаси депозит ҳисоб рақамига қўйилди. (тўланган солиқларни инобатга олганда ортиқчаси билан тўланди)

Аммо, нимагадир Навоий вилояти прокуратураси биз ҳамма зарарни тўлаб бўлиб, энди қамоқда асоссиз ўтирган 10 дан ортиқ судланувчиларни қамоқдан чиқишини умид қилиб турганимизда - протест шикояти келтириш кераклиги эсига тушиб кетди ва суд якунланаётган вақтда протест киритди.

Энди оғзимиз ошга етганда, жиноят иши қайта расмийлаштириш учун туман судига қайтариб юборилади, ҳозирда Республиканинг турли чеккаларидаги ЖИЭМларга тарқалиб кетган судланувчилардан эътирознома олиб яна қайтадан ишни кўришни бошлагунча камида 1-2 ой вақт ўтиб кетади.

Гап йўқ, протест киритиш прокуратуранинг қонуний ҳуқуқи, лекин нимага шу протестни олдинроқ киритмади, аҳир тафтиш инстанцияси расмийлаштирилишини ўзига 1 ойдан кўпроқ вақт кетди-ку. Судда қатнашаётган прокурор шунча одамни овора қилмасдан, шу важларини музокарада ҳам айтиб ўз позициясини ифода этиши ҳам мумкин эди-ку?

Агар бунинг тагида ҳақиқатан холислик бўлса майли эди, “ғинг” деган номард. Аммо, бугун прокуратура органи ўзининг назорати остидаги субъектга бўйсунаётганини кўриб - кўз олдимга сурнай чалиб илонни ўйнатаётган ҳинд келди. Бу илон ҳам оддий илон эмас, Фемиданинг оёғи остида ўралашаётган илон. 🐍

Буни руслар “играет на дудке…” дейди. Эххх, гапираман десам кўп гапим бор, лекин ҳаммасининг ўз вақти бор! Бу аччиқ тилим қурсин, вилоятимиздаги кўплаб виждонли ва грамотный прокуратура ҳодимларининг кўнглига тегмасин дейман.

Вилоятимизга янги тайинланган прокурор бу “ўйинлар”дан ҳабари йўқлигига қараганда, бизникилар уни ҳам шу куй-наволарга тортмоқчи кўринади.

Кўрамиз, янги прокурор Абдукахор Файзуллоевич - буларнинг сурнайини оғзидан суғуриб олиб синдириб ташлайдими, жиноят иши бўйича нотўғри доложить қилиб кирган кўзбўямачиларга ишонадими ёки Адолатни танлайдими?

Ҳурматли ДХХ, Сизлардан ҳам кучлироқ разведкага эга бўлган Амир Темур ҳам, куч – ваколатда демаган, Куч – Адолатда деган. Ҳаммасига Кифоя Қилгувчи бор!

Каналга уланиш:
@advocatekulbaye
v
4.04.2025, 20:33
t.me/advocatekulbayev/330
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
2.2 k
Азизлар! Барча мусулмон уммати учун шарафли ва файзли бўлган Рамазон ойини яхши ниятлар, эзгу амаллар ва гўзал ибодатлар билан якунладик. Биз сабр, шукр ва тақво билан ўтказган ушбу муборак ой орқали қалбимизни покладик ва юрагимизда меҳр-муҳаббатни зиёда қилдик.

Рамазон ҳайити ҳаммамиз учун қувонч, бирдамлик ва муҳаббат рамзи бўлсин! Оилаларингизга тинчлик ва файз, оила аъзоларингизга сиҳат-саломатлик, юртларимизга барака ва осойишталик тилайман. Аллоҳ тутган рўзаларингизни, қилган дуоларингизни ва амалларингизни қабул айласин!

Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!
30.03.2025, 07:09
t.me/advocatekulbayev/329
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
8.2 k
Қачонгача Ички ишлар органлари “охирги сорт” ташкилот бўлиб қолаверади?

Хеч кимга сир эмаски, ички ишлар органлари жуда бой тажрибага эга ташкилот. Криминоген вазиятни барқарорлаштириш соҳасида энг асосий ва энг эффектив вазифани айнан шу Вазирлик бажаради. Бошқа хеч қайси ташкилот мамлакат ичкарисидаги криминоген вазиятни ИИОсиз тўлиқ барқарорлаштира олмайди.

Аммо, энг ачинарли жиҳат шуки - ишни ички ишлар қилади, аммо гапни эшитадиган ҳам ички ишлар, халқ кўзига ёмонотлиқ бўладиган ҳам ички ишлар! Гўёки, қудратли ташкилотлар орасида энг охирги ўринда ҳам (охирги сорт) ички ишлар органлари тургандек...

Тергов соҳасида

Ўзбекистондаги жиноят ишлари бўйича энг катта иш юкламаси ички ишлар органлари терговчиларида. Бу инкор этиб бўлмас факт. Терговчи сони кўп бўлса ҳам, бошқа ташкилотлар терговчилари қўлидаги жиноят ишлари сони ва оғирлик даржаси билан ИИО терговчилари қўлидаги жиноят ишларини солиштириб кўринг. Уларнинг иш юкламаси бошқа ташкилотлардан камида икки баробарга кўп, камида!

Аммо, бирор ташкилотда ўзлари ҳал қила олмайдиган, тергови қийин ва ечими йўқ, тергов лағжасида “чалмағ дело” бўлса - худди ахлат қоғозни ўрнага ташлагандек, ички ишлар тергов бўлимларига “тепишади”.

Оператив соҳада

Уюшган жиноятчилик, коррупция, наркомания, мулкий жиноятлар, киберхавфсизлик ва оператив линиянинг бошқа соҳаларидаги энг кўп тезкор-қидирув фаолиятини ИИО оперлари амалга оширади. Улардаги тезкор воситалар бошқа оператив ташкилотлардаги воситалардан кам бўлсада, оператив маконда жуда кўп информацияга эга. Баъзи номдор ташкилотлар хатто битта тезкор-қидирув тадбирини ўзи расмийлаштира олмайди, ички ишлар ходимлари ёрдамида тадбир ўтказиб, улар ёрдамида тезкор тадбир ҳужжатларини расмийлаштиришади.

Аммо, меҳнатни қилган бир четда қолиб, ОАВда ва бошқа ҳисоботларда “очко”ни умуман бошқа ташкилотлар олмоқда. Ўлсин бу “ҳамкорликда” деган гап.

Спец.отрядлар соҳасида

ИИОнинг Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди (МООН) шу вақтга қадар кўплаб операцияларда иштирок этиб, мамлакатдаги сиёсий бошбошдоқликни бартараф этишда беқиёс хизмат кўрсатди, шунингдек халқаро мусобақаларда дунёнинг кўплаб илғор спец.отрядларини енгиб олий ўринларни забт этиб келмоқда. Бундай спец. бўлинмалар бошқа ташкилотларда ҳам бор. Аммо асосий ишни қилаётган МООН билан нисбатан анча кам йиғинларда иштирок этган бошқа отрядлар ходимлари олаётган ойлик маоши ўртасида ер билан осмончалик фарқ бор.

Жамоат тартибини сақлаш соҳасида

Кўчада фуқаро билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш катта тажриба ва кучли психологияни талаб қилади. Бошқа жамоат тартибини сақловчилар жанжалларни бартараф этиш вақтида ўзига гард юқтирмаслик мақсадида пинагини ҳам бузмай турган бир вақтда, халқ орасига фақат ИИОнинг жамоат тартибини сақловчилари киради. Аммо турли ташкилотлардаги жамоат тартибини сақловчи бўлинмалар билан ИИОдаги худди шундай бўлинмаларнинг куч-воситаларини, моддий таъминотини умуман солиштириб бўлмайди.

Хулоса

Янги Вазир А.Ташпулатовдан тизим ходимлари кўп нарса кутишмоқда. Энг асосийси, тизим ходимлари мавқеини, обрўини, моддий таъминотини, куч-воситасини ва иш ҳажмини бошқа ташкилотлар билан тенглаштириш вазифаси турибди.

Менга энг ёқмаган нарса - ташкилотлар орасидаги табақалаштириш шу даражага келганки, ҲМҚОга ишга кирмоқчи бўлган ёшлар ҳам “фалон ташкилот энг қудратли, фалон ташкилот ундан кейинги ўринда туради, милиция энг охирги ўриндаги мавқеида” деб, ўзларича ИИОга ишга киргиси келмайди. Уларнинг фикрлашидаги бу таассуротлар ўз-ўзидан келиб қолмаган-ку.

Ташкилотлар орасида ўзаро бир-бирини тийиб туриш тизими тўлиқ ишлаши керак, шундагина рақобат бўлади, шундагина Қонун устуворлиги таъминланади! Яқинда муҳтарам Президентимиз томонидан ҳам ташкилотлар орасида ўзаро бир-бирини тийиб туриш механизмларини такомиллаштириш вазифаси илгари сурилди.

Шу тизимнинг нон-тузини еган одам сифатида энг катта армоним, ИИОнинг 2005 йилдан олдинги мавқеи тикланганини кўришдир.

Каналга уланиш:
@advocatekulbayev
29.03.2025, 05:44
t.me/advocatekulbayev/328
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
1.6 k
116 – оқ халат кийганнинг ҳаммаси айбдорми? (3-қисм)

(мазкур мақолалар тўплами шифокорларни асоссиз жиноий жавобгарликдан ҳимоя қилиш мақсадида ёзилди)

Миллий жиноят кодексимизда “духтирлар статьяси” бу – 116-модда. Ушбу модда 2 та диспозициядан иборат. Яъни, моддада шифокорнинг 2 хил хатоси учун жиноий жавобгарлик белгиланган! Уларни бирма-бир кўриб чиқамиз. (боши олдинги қисмларда)

2-диспозиция: шифокорнинг узрли сабабсиз касалга ёрдам кўрсатмаганлиги баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига, одам ўлимига, одамлар ўлими ва бошқа оғир оқибатларга олиб келса — оғирлаштирувчи кетма-кетликда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Амалиёт

Амалиётда шифохонага келган беъморга ёрдам кўрсатилмагани барча ҳолатда шифокорнинг айбдорлиги билан боғланмоқда. Аммо, шифохонанинг имкониятлари: тез ёрдам кўрсатиш учун муҳим бўлган асбоб-ускуналарнинг, дори-дармонларнинг, узлуксиз энергия таъминотининг, тегишли мутахасис шифокорларнинг бор ёки йўқлиги, ушбу факторлар билан шифохона таъминланган ёки йўқлиги умуман инобатга олинмаяпти.

Мисол

Чекка ҳудуддаги касалхонага оғир ахволда келтирилган беъморга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди, аммо ушбу беъморни тузатиш учун шароит мавжуд эмас (дори-дармонлар, ихтисолаштирилган мутахасис шифокорлар, тегишли шароитларга эга операция хонаси мавжуд эмас) Вазият тезкорлиги сабабли беъморни марказга олиб боришга улгуриб бўлмайди. Шундай ҳолатда бор имкониятдан фойдаланиб тиббий ёрдам кўрсатган шифокорлар ҳам асоссиз жавобгарликка тортилмоқда.

Адолат ва Қонун нима дейди?

Қонун диспозициясига кўра шифокорнинг касалга узрли сабабсиз ёрдам кўрсатмаганлиги жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Узрли сабаблар бўлган ҳолда шифокорни жавобгар қилиб бўлмайди.

Хулоса

Шифокорнинг беъморга тиббий ёрдам кўрсата олмаганининг ҳар бир сабаби узрли ёки узрсиз эканлигига тўғри ва адолатли баҳо берилиши керак. Агар шифокор узрли сабаблар билан (ёрдам кўрсатишга монелик қиладиган объектив тўсиқлар, масалан, табиий офат, охирги зарурат ҳолати, дори-дармонларнинг мавжуд бўлмаслиги, шифохонада тегишли тиббий шароит йўқлиги ва бошқалар - узрли сабаблар ҳисобланади) тиббий ёрдам кўрсата олмаган бўлса уни жавобгар қилиб бўлмайди.

P.S. Шахсан ўзим операцияга ичиб кирган шифокорнинг маъсулиятсизлиги сабабли кейинчалик яна 2 маротаба операция тиғи остига ётишга мажбур бўлганман. Бу соҳада муқаррар жавобгарлик таъминланиши тарафдориман.

Аммо, шифокорлар, айниқса жаррохларни тарбиялаш учун жамият ва ўша шифокорнинг ўзи озмунча ресуср қурбон қилмайди. Врачнинг бизнесмен дўстлари 30 ёшида биринчи миллионини топаётганида бўлажак врач ҳали хам мединститутда ота-онасининг қарамоғида ўқиб юрган бўлади. Шифокорлар операция қилиш даражасигагача етиб келиш учун қанча вақтини, зеҳнини ва умрини бахш этади.

Шу сабабли шифокорларга озодликдан маҳрум қииш жазоси тайинланиши каби амалиёт билан унча келишмайман. Чунки, бунда жамият олтин фонди бўлмиш - мутахасисни йўқотади. Майли бир муддат шифокорликдан четлаштиришсин, яна бошқа қаттиқ жазолар беришсин, аммо қамоққа олишмасин.

Каналга уланиш:
@advocatekulbayev
28.03.2025, 18:59
t.me/advocatekulbayev/327
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
1.9 k
Солиҳон домланинг Ота ҳақидаги шу маърузалари жуда таъсирли.

@advocatekulbayev
26.03.2025, 21:51
t.me/advocatekulbayev/326
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
1.3 k
Тинчлик

Бугунги улуғ кунларда, Лайлатул Қадр кечаларида, юртимиздаги минглаб масжидларда таровеҳ намозларида Қуръон хатм қилинаётган бир вақтда, баҳорнинг энг гўзал уйғониш даврида туриб, бу жонажон юртимиздаги тинчлик учун шукроналар айтмасак бўлмайди! Аллоҳга минг шукр!

Айниқса, бу тинчликни сақлаб турган, турли соҳаларда хизмат ўтаётган зобитларимиз оилалари ва Ватани бахтига соғ бўлишсин. Манимча бошқа хеч қайси диёрда, дин давлатдан ажратилган бир вақтда, давлат зобитлари бу қадар масжидларда намозхонларга хизмат қилишмасалар керак.

Юртбошимиз умрлари узоқ бўлсин, юртимизни янада ривожлантириш йўлида у кишига Ўзи куч-қувват берсин.

Муфтийимиз бошчилигидаги барча дин ходимларининг илмига, умрига Ўзи барака берсин.

Бу кунда Қуръон Аллоҳ ҳузуридаги Лавҳул Маҳфуздан ер осмонига туширилган ва кейин 23 йил мобайнида Аллоҳ изни билан нозил қилинган.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошқа умматлар минг йил умр кўрганда, мусулмонлар ўртача юз йил умр кўриши натижасида уларнинг ибодатлари бошқалардан кам бўлишини арз қилганларида, Аллоҳ таоло минг ойга тенг Қадр кечасини берган. Бу кунда қилинган битта ибодат 1000 ой (83 йил) емай, ичмай, ухламасдан тўхтамай қилинган ибодатга тенг экан.

Бу бебаҳо тинчлигимиз абадий бўлсин, Рамазон муборак бўлсин, минг ойга тенг Лайлатул Қадр муборак бўлсин.

@advocatekulbayev
26.03.2025, 21:36
t.me/advocatekulbayev/325
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
1.0 k
26.03.2025, 21:05
t.me/advocatekulbayev/324
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
725
23.03.2025, 13:53
t.me/advocatekulbayev/322
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
2.9 k
Босим

Давлат хизматчиси томонидан қабул қилинган қарорларнинг адолатсизлиги ҳақидаги, “заказ” ишларни бажаргани ҳақидаги, ўз мустақиллигини таъминлай олмагани ҳақидаги кўплаб танқидларни ўқиганимда ҳайрон қоламан. Бу танқидни Ўзбекистондаги босимни кўрган одам ёзса майли, лекин умрида Давлат структурасида ишлаб кўрмаган одам ёзса ғалати туюлади.

“Бировнинг буюртмасини бажаргандан кўра ишдан бўшаб кетсин”, - дейишади. Тўппа тўғри гапингиз, аммо у бўлмаса бошқа одам ҳам шу буюртмани қилади-ку. Бу муаммо билан ишдан бўшаб эмас, буюртмани бажарган “қўғирчоқ”ни айблаб ҳам эмас, балки ушбу босимларнинг тизимини жамоатчилик назорати орқали йўқ қилибгина ривожланишга етамиз.

Давлат хизматчиси буюртмани бажармаса нималар бўлади (ёҳуд босимлар тизими):

1. Турли соҳа вакилларидан иборат битта группа тузилиб буюртмани бажармаган хизматчининг иш фаолияти тўлиқ “текширилади”. Хато қилмайдиган одам йўқ, “тирноқ остидан кир қидириш” кайфиятида ўтказилган бу текширувда ходим энг катта жиноятчига чиқарилади.

2. Назорат қилувчи органлар томонидан ходимнинг бутун бошли бўлими текширилиб, ҳамма хамкасблари жавобгарликка тортилади. “Бир киши ҳамма учун, ҳамма бир киши учун” деган мушкетёрлик қоидалари бу жараёнда ишлайди. Сизни деб ҳамкасбингиз қийналаётганини кўриб қатъиятингиз тўлалигича синади.

3. Ходим ишдан бўшатилиб ёки вақтинча бошқа ишга ўтказилиб, унинг ўрнига бошқа кишига шу буюртма бажартирилади.

4. Ходимнинг раҳбари орқали ходимга таъсир ўтказишади. Бу энг кенг тарқалган услуб.

5. Ходимнинг яқин қариндошларига “ҳужум” уюштирилиб, қариндошининг иш фаолиятидаги камчиликлар сунъий аниқланиб, яқин қариндошлар ҳам катта жиноятчига чиқарилади.

6. Ходимни қамаш масаласи билан қўрқитиб ёки тўғридан-тўғри ходимнинг хаётига хавф солиб уни кўндиришга ҳаракат қилишади. (Бу энди юқори даражадаги ўта муҳим буюртмалар бўйича камдан-кам ҳолатларда содир этилади)

Бунақа ходимга босим қилиб кўндиришларнинг йўли жуда кўп. Шундай ноқонуний таъсирларни олдини олиш учун жойларда шахсий хавфсизлик бўлимлари тузилган. Аммо ушбу бўлимларнинг ўзи ҳам баъзида шундай босимлар тизимига хизмат қилади.

Бундай ҳуружлардан ходим фақат ва фақат ўзини страховка қилиб омон қолади. Ходимнинг страховкаси нима? Ходимнинг страховкаси бу - тўғри келган одам билан ароқ ичмаслик, аёлларга берилмаслик, коррупцияга йўл қўймасликдир. Фақатгина кети тоза ҳодим бундай босимларга “повод” бермайди.

Ўзимизнинг “ўзбекча” бошқарув тизимимизда ҳар доим айтганларини қилдиришади. Бу босим остида ишлаган ходимларни тушунаман. Лекин энг ёмони нима биласизми? Ҳар доим буюртмани бажарган ижрочи халқ кўзига ёмон кўринади, вазият ўзгариб қолганда ҳам шу буюртмани берган одам халқ билан қўшилиб буюртмани бажарган ходимга тош отади!

Каналга уланиш:
@advocatekulbayev
22.03.2025, 11:58
t.me/advocatekulbayev/321
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
1.6 k
Наврўз байрам тадбирининг менга ёқмаган бир жиҳати бўлди.

3 ҳокимиятли Давлатимизнинг энг Олий Раҳбари олдида: Қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг ҳар иккала Палаталари раислари бор, Ижро ҳокимияти раҳбари бор, аммо суд ҳокимиятининг раҳбари (Бахтиёр Джахангирович) қани?

Нимага уни ўрнига Тошкент шаҳар ҳокимини ўтқазиб қўйишган, буни нима деб тушунайлик? Шаҳар ҳокими суд ҳокимиятидан устун деганими ёки Президентга суддан кўра шаҳар ҳокими “яқинроқ” деганими?

Байрам ташкилотчилари ҳуқуқнинг “ҳ” сини билишмаса ҳам, Конституцияни билишса керак, қайси лавозим юқорироқлигини ўзларидан билиб субординацияни сақлашса бўларди-ку!

Бу элементни шахсан мен, “мустақил” суд тизимимизга нисбатан ҳурматсизлик деб қабул қилдим!

@advocatekulbayev
22.03.2025, 00:51
t.me/advocatekulbayev/320
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
1.4 k
Наврўз айёмингиз муборак бўлсин!

@advocatekulbayev
21.03.2025, 17:14
t.me/advocatekulbayev/319
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
2.9 k
Уйланиш керак!

Суд ва ҲМҚОлардаги танишларим билан гаплашсам, тизимларда 30 ёш атрофидаги уйланмаган бўйдоқлар сони кўпайиб, йиғилиб қолибди. Уйлан деса ҳам уйланмасмуш.

Уйланмайдида, кўчада 2-3 талаб “айбланувчилари” бўлганидан кейин)

Уларга Шайхнинг “Бахтиёр оила” китобини тарқатинглар дедим. Ўша ерда ёзилган қайси сифатларга асосан қиз танлаш ҳақида, қачон уйланиш кераклиги ҳақида.

Йўқ, улар ўзича қизни етти уруғ-аймоғини судланган-судланмаганини базадан текширади, участковыйдан қизнинг оиласини суриштиради, қизнинг ўқишидаги👂дан қизнинг нима кийишидан тортиб, неча баҳога ўқишигача ўрганади, қиз телефонининг пеленгация маълумотларигача сўров қилиб олиб қўнғироқлашган рақамларини солиштиради, баъзи эринмайдиганлари 5+2 га задания бериб қизнинг соат нечада уйга кириб, қаерларга бориб келишигача текширтиради. Битта кичик хато бўлса ҳам тамом - қиз “чопилади”

Ё бунақа мукаммал қизни қаердан топмоқчисизлар? Ношукрлик қилманг, ўттиздан кейин “нафас олса бўлди” деб қоласизлар.

Бир вақтлар лавозим ёки звания ошганда раҳбарият олдига сухбатга кирилса, раҳбарларнинг биринчи сўрайдиган гапи “уйландингми?” деган савол бўларди. ШХБ ходимлари ҳам буни назоратга олишарди.

Билмадим, билмадим....

Ээээ майли, биз тўйга бориб ўйнаб-кулсак бўлдида, шунга куйиб-пишиб шу сўзларни ёзмоқдамиз. Уйлангандан кейин, олдинроқ уйланишим керак экан деб қоласиз лекин)

Жахонгир Отажоновнинг – Орзуларим қўшиғини кўпроқ эшитинглар:

Ўттизимдан ўтгандаги ишқ,
Ҳувиллиган, бўшаган бир чўғ.
Аммо, Сизни қилолмасман рашк,
Эй махлиқо, эй гул, гул аёл.

Орзуларни чопгум болталаб,
Андуҳларни кетгум орқалаб.
Мен девона, мен бир меҳрталаб,
Эй махлиқо, эй гул, гул аёл.

@advocatekulbaye
v
17.03.2025, 05:13
t.me/advocatekulbayev/318
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
903
116 – оқ халат кийганнинг ҳаммаси айбдорми? (2-қисм)

(мазкур мақолалар тўплами шифокорларни асоссиз жиноий жавобгарликдан ҳимоя қилиш мақсадида ёзилди)

Амалиёт

ЖКнинг 116-моддаси амалиётда умуман нотўғри қўлланилмоқда. Тергов органлари ҳамда судлар жиноят ҳуқуқи умумий қисмидаги “эҳтиётсизлик” айб шакли қоидаларини мутлақо унутиворишган.

Мисол

Мисол учун бир бемор шифохонага оғир аҳволда олиб келинди. У тезкор тиббий амалиётга муҳтож. Бу вақтда унинг тўлиқ анамнезини текширишга ва тахлиллар олиб, тахлиллар натижасини кутишга вақт йўқ.

Шифокорни 2 та йўли бор:

1. Операциядан олдин тахлил натижаларини кутиш – бунда одам тезкор операцияга муҳтож бўлгани учун ўлиб қолиши хавфи бор.

2. Тахлил натижаларини кутмасдан операцияни бошлаш – бунда энди анестезияга аллергик реакция (анафилактик шок) натижасида беъмор ўлиб қолиши хавфи бор.

Кўраяпсизми шифокор ҳар иккала ҳолатда ҳам рискка бориши керак. Энди айтингчи, нима сабабдан биз шифокорни тиббий таваккали учун жиноий жавобгар қилишимиз керак? Кўпгина 116-модда билан қўзғатилган жиноят ишларини тахлил қилганимда шифокорлар шунга ўхшаш рисклар учун жавобгарликка тортилишганини кўрдим.

Бу миллиондан бир мисол бўлса керак, чунки ҳар бир тиббий ҳолат индивидуалдир. Шунга яраша даволаш жараёнидаги хавфларнинг ҳам тури кўп.

Экспертиза

Энг муҳим нуқта шу ерда кесишади. Чунки шифокорнинг тиббий ҳаракатлари қанчалик тўғрилиги ва тегишли Низомлар ҳамда қоидаларга мослиги суд-тиббий экспертизаси ўтказиш йўли билан аниқланади. Афсуски бу вазиятда бир ҳунук ҳолатлар кўзимизга ташланади. Яъни, шифокорлар ва суд-тиббиёт экспертизаси ходимлари ўртасидаги азалий зиддиятлар туфайли, баъзи ҳолатларда иш экспертиза чегараларидан четга чиқади.

Гап фақат экспертларда ҳам эмас, балки бу текширишга жалб қилинган мутахасис-шифокор текширувчиларда ҳам. Ҳар доим ҳам бунда ҳолисликни кузатмаймиз.

Адолат ва Қонун нима дейди?

Шифокор “фалон нарсаларни текширдим, фалон тахлилларни олдим, фалон амалиётни қилдим” дейди. Эксперт ва экспертизага жалб қилинган бошқа мутахасис шифокорлар: “фалон нарсаларни текширмагансан, фалон тахлилларни олмагансан, бу вазиятда фалон ишни қилишинг керак эди” дейди.

Лекин Қонунчилар тиббий консилиум ўтказиши эмас, балки 116-модданинг диспозициясида кўрсатилган ҳолатларга шифокор томонидан йўл қўйилганини текшириши керак:

1. Шифокор касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганми ёки лозим даражада бажармаганми?

2. Шифокор касб юзасидан ўз вазифаларини бажармагани ёки лозим даражада бажармагани унинг ўз касбига нисбатан бепарволиги ёки инсофсизлик билан муносабатда бўлиши туфайли юзага келганми?

Бўлди! Бошқа нарсага чалғиш керакмас. Шифокорни тиббий риск учун жавобгар қилиш нотўғри амалиёт. Чунки бунда шифокор ўз касбига нисбатан бепарволарча ёндашмайди ёки инсофсизлик билан муносабатда бўлмайди.

Бундан ташқари, 116-модда эҳтиётсизлик натижасида содир этилади. Тиббий рискда эҳтиётсизликнинг ҳар иккала белгиси, яъни ўз-ўзига ишонч ҳам, жиноий бепарволик ҳам мавжуд эмас.

Хулоса

Тергов органи ва судлар мазкур жиноят ишларида шифокорнинг профессионал ҳаракатларини, ушбу ҳаракатлар амалга оширилаётган вақтдаги тезкор вазиятни, шифокорнинг охирги зарурат ҳолатида ҳаракат қилганлигини, энг асосийси – шифокор ўз ишига маъсулият ва виждон билан ёндошганми ёки йўқми – шуни инобатга олиши лозим.

Давоми бор...

Каналга уланиш:
@advocatekulbayev
16.03.2025, 18:00
t.me/advocatekulbayev/317
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
2.0 k
Фёдор Емельяненко

Россиялик ММА спортининг ёрқин ва такрорланмас юлдузи Фёдор Емельяненко 1976 йил 28 сентябрда Украина ССР Рубежное шаҳрида оддий ишчи оиласида туғилган.

У 2000-2010 йиллар давомида 28 та жанг ўтказиб, 10 йил давомида бирор маротаба мағлуб бўлмаган афсонавий спортчи. Натижалари 48-40-7 (1 NC)

Кўпчилик уни UFCда кўрмоқчи бўлган, аммо у асосан Pride FC, Strikeforce ва Bellator каби промоушенларда жанг қилган.

Аммо, Ҳабиб Нурмагомедов (ҳамда унинг отаси раҳматли Абдулманап Нурмагомедов) ва Джон Джонс каби кўплаб UFCнинг енгилмас атлетлари Емельяненкога чуқур ҳурмат билдириб, унинг жангларини завқ билан кўриб улғайишганини маълум қилишган ва уни тенгсиз жангчи эканлигини тан олишган.

Айниқса, унинг Мирко Кро Коп ва мен юқорида видеосини келтирган Кевин Рэндлман билан ўтказган жанглари – бу шунчаки санъат асарларидир. Шахсан мен учун унинг жанг техникаси тенгсиздир!

У православ христиан динига эътиқод қилади. Фёдорнинг диндорлиги унинг ҳаёти ва шахсиятига катта таъсир кўрсатган бўлиб, у ҳар доим камтарлик ва ҳурмат билан ажралиб турган.

Бирор марта уни бақир-чақир қилиб, рақибига ҳурматсизлик қилганини ёки шунча ҳайр-эҳсон қилган бўлсада қилган эҳсони билан мақтанганини учратмаганман. У ўз характери ва сокинлиги билан ҳар қандай спортчига юксак намуна бўла олади. Айниқса, ҳозирги чала спортсменлар ундан кўп нарсани ўрганиши керак.

«Последний Император», ты для меня всегда самый лучший!

@advocatekulbayev
12.03.2025, 20:48
t.me/advocatekulbayev/316
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
844
12.03.2025, 20:46
t.me/advocatekulbayev/315
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
1.0 k
116 – оқ халат кийганнинг ҳаммаси айбдорми? (1-қисм)

(мазкур мақолалар тўплами шифокорларни асоссиз жиноий жавобгарликдан ҳимоя қилиш мақсадида ёзилди)

Миллий жиноят кодексимизда “духтирлар статьяси” бу – 116-модда. Ушбу модда 2 та диспозициядан иборат. Яъни, моддада шифокорнинг 2 хил хатоси учун жиноий жавобгарлик белгиланган! Уларни бирма-бир кўриб чиқамиз

1-диспозиция: шифокорнинг ўз касбига нисбатан бепарволиги ёки инсофсизлик билан муносабатда бўлиши туфайли касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига, одам ўлимига, одамлар ўлимига ва бошқа оғир оқибатларга олиб келса — оғирлаштирувчи кетма-кетликда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Амалиёт

Мазкур модда амалиётда умуман нотўғри қўлланилмоқда. Тергов органлари ҳамда судлар жиноят ҳуқуқи умумий қисмидаги “сабабий боғланиш” тушунчаларини мутлақо унутиворишган.

Мисол

Жарроҳлик амалиёти вақтида бемор вафот этса амалиётда қатнашган барча шифокорлар: анестезиологдан тортиб - скальпель узатиб турган ҳамширагача жавобгар қилишади. Ўша куни шифохонада навбатчи бўлиб қолган шифокордан тортиб - шифохонанинг бош шифокоригача гумонланувчи деб эътироф этишади. Энг қизиғи, мутлақо айбсиз шифокорларни ихтиёрий-мажбурий равишда ЖПКнинг 84-моддаси билан ишни тугатишга кўндиришади.

Адолат ва Қонун нима дейди?

Жиноят ҳуқуқига кўра жиноят таркиби - объектив томонининг асосий белгилари 3 та:

1. ижтимоий хавфли қилмиш
2. оқибат
3. ижтимоий хавфли қилмиш ва оқибат ўртасидаги сабабий боғланиш.

Яъни, ЖКнинг 116-моддаси билан қўзғатилган жиноят ишларида:

Ижтимоий хавфли қилмиш – шифокорнинг ҳаракат ёки ҳаракатсизлиги;
Оқибат – беъморнинг жарохат олгани ёки вафот этгани;
Сабабий боғланиш – суд-экспертиза хулосасига кўра ўлим сабаби (ёки тан жарохати келиб чиқиш механизми) айнан қайси шифокорнинг, айнан қайси ҳаракати (ҳаракатсизлиги) билан боғликлигидир.

Хулоса

Тергов органи ва судлар мазкур жиноят ишларида ҳар бир шифокорнинг жиноятга алоқадорлигини текшириб, жиноят ҳуқуқининг "сабабий боғланиш" қоидаларига қатъий риоя қилишлари, келиб чиққан оқибатга сабабий боғланиши бўлмаган шифокорларни жавобгарликдан озод қилишлари шарт!

Ўтказиладиган суд-экспертизаларида шифокорларнинг бевосита иштироки таъминланиб, нима сабабдан шифокор даволаш процессида муайян ҳаракатни қилгани ёки қилмагани изоҳланиши, суд-эксперти томонидан хато деб хисобланаётган ҳаракат (ҳаракатсизлик) илмий асосланиши лозим.

Давоми бор...

Каналга уланиш:
@advocatekulbayev
12.03.2025, 01:24
t.me/advocatekulbayev/314
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
853
Байрамингиз муборак бўлсин қадрли аёллар!

@advocatekulbayev
8.03.2025, 15:57
t.me/advocatekulbayev/313
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
2.9 k
“Онамнинг олдида ўтирганимда, мен олимпия шоҳсупасида турганимдан 1000 марта бахтлироқ эдим”

Кураш бўйича 3 карра олимпиада чемпиони Бувайсар Сайтиев

инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун

@advocatekulbayev
4.03.2025, 04:16
t.me/advocatekulbayev/311
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
1.3 k
Етимнинг ҳаққига беэътибор Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги!

Манабу расмдаги уйга қаранг, ушбу чердакда қурилган, нормал яшаш шароити бўлмаган уй 18-ёшга тўлган ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага Ижтимоий ҳимоя миллий агентилги Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Қ.Ражабовнинг 2024 йил 26 декабрь кунидаги 133-AF-сонли буйруғи билан ажратилган.

Уй ажратилган бола олдимга келиб адвокатлик маслаҳатини сўради, у билан 1 соатлар гаплашдим: 20 дақиқа иш ҳақида, 40 дақиқа чақалоқлигидан (ташлаб кетилганидан) буён бошидан кечирган қийинчиликлари ҳақида. Унга pro bono асосида (бепул, беғараз ихтиёрий юридик ёрдам) хизмат кўрсатишга қарор қилдим.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5216-сонли Қарори 2-банди “б” кичик бандида:

“етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш жараёнида қуйидагилар тақиқланади:

кўп квартирали уйлардаги турар жойларнинг мансарда ва цокол қаватларидан уй-жой харид қилиш;”, - деб кўрсатиб ўтилган.

Уйнинг мансарда қисмидан (том остидаги чердак қисми) етим болага уй ажратмаслик талаби Президент қарорига ўзгартириш сифатида 2024 йил 14 ноябрь куни киритилган. Яъни жаноб Қ.Ражабов ва ушбу ишга маъсул бошқа шахслар ушбу ўзгартиришни била туриб, талабга жавоб бермайдиган уйни етим болага тиқиштиришган!

Мани фақат 2 та савол қизиқтираяпти:

1. Давлат томонидан етим болаларга уй берилиши учун етарлича маблағ ажратилаяптими ўзи?

2. Ажратилмаётган бўлса майли, лекин агар ажратилаётган бўлса - манашунақа чердакда жойлашган уйни суд-экспертиза органларидан баҳолатсак, баҳолаш хулосаси билан ажратилган пул маблағи бир-бирига мутаносибми?

Ман-ку ушбу уйни ҳимоям остидаги болага ажратилмаслигига эришарман, лекин шу уй яна бошқа қайсидир етим боланинг чекига тушади-ку? Агентликнинг ушбу соҳадаги фаолияти тўлиқ текширувга муҳтож!

Мана вилоят прокурори (А.Мирзаев) нимани қонун жиҳатдан текшириши керак. Мана вилоят ДХХ раҳбари (Э.Урунов) нимани оператив жиҳатдан назоратга олиши керак.

P.S. Ҳудди шундай, Давлат томонидан уй ажратилишида муаммога дуч келаётган ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар бизнинг адвокатлик бюромизга мурожаат қилишлари мумкин. Уларга бепул юридик ёрдам кўрсатишга тайёрмиз.

Каналга уланиш:
@advocatekulbayev
1.03.2025, 17:39
t.me/advocatekulbayev/309
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
1.2 k
1.03.2025, 17:38
t.me/advocatekulbayev/308
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
1.2 k
Бандаларининг ҳар икки дунё саодатини кўзлаб, рўзани Исломнинг фарз ибодатлари қаторига қўшган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

Умматларига меҳр кўрсатиб, рўза тутмоқни барча сир-асрорлари ила ўргатиб кетган ҳабиб Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо жанобларига абудул абад саловоту саломлар бўлсин!

Диндош биродарларига рўза ҳақидаги оят ва ҳадисларни етказиб, таълим берган саҳобаи киромларга Аллоҳ таолонинг розилиги бўлсин!

Қуръон ва суннатдан рўза ҳақидаги маълумот ва таълимотларни чуқур ўрганиб, улардан тегишли аҳкомларни чиқариб, тартибга солган ва осонлаштириб кетган мужтаҳид уламоларимизга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!

(Ҳадис ва ҳаёт. 9-жуз. Рўза китоби. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф)

Hilol eBook иловаси орқали бепул ўқинг.

Муқаддас Рамазон ойи мубрак бўлсин!

@advocatekulbayev
1.03.2025, 17:27
t.me/advocatekulbayev/307
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
1.6 k
Буюк Аллоҳнинг ал-Адл (Мутлақ адолат қилувчи) сифатига суюниб ва Унинг Ўзигагина таваккал қилиб, биз бугун фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш ихтисослигини (лицензиясини) қўлга киритдик!

Энди нафақат жиноят ва маъмурий ишларда, балки фуқаролик ва иқтисодий ишларда ҳам (full qualification) адвокатлик фаолиятини олиб борамиз, Худо хоҳласа.

P.S. ман жангариман, жангчиман, манга жанг берила, octagon лига! )))

Каналга уланиш:
@advocatekulbayev
26.02.2025, 19:54
t.me/advocatekulbayev/306
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
1.9 k
Шу reels ни 30 марталар кўрдим ўзиям. Ҳақиқий motivation!

17 ёшли Азизбек Зайлобиддинов Harvard га 100 % лик (360.000$) грантни қўлга киритибди!

This is just my unfulfilled dream 🤩


@advocatekulbaye
v
19.02.2025, 10:29
t.me/advocatekulbayev/305
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
1.6 k
ЖПКга тупуриб қўйган Аминов

Манабу фотосуратларга қаранг, гўёки ҳаммага дарс бўлиши учун Энергетика тизимида жиноятга йўл қўйган ходимлар мажлислар залини ўзида қамоққа олинмоқда.

биринчидан, тўғри, ЖПКга кўра маъсул мансабдор суднинг қарорисиз 48 соатгача, ЖПКнинг 221-моддасида кўрсатилган 4 та асосдан бири бўлганда шахсни ушлаб туришга ҳаққи бор. Лекин Давлат бу ваколатни одамларни йиғилишда қамаб, бошқаларга “тарбия бериб қўйиш” учун бермаган! Бу ваколат, гумонланувчига (айбланувчи) қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи суд томонидан кўриб чиқилгунича, гумонланувчи қочиб кетмаслигини таъминлаб туриш учун берилган.

Ушлаб туриш ҳам процессуал мажбурлов чоралари таркибига киради, ЖПКнинг 213-моддаси 1-қисмига кўра:

“Жиноят процесси иштирокчиси тергов ёки суд ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қилаётган, ўзига юклатилган мажбуриятларни бажармаётган бўлса, шунингдек гумон қилинувчи, айбланувчининг келгуси жиноий фаолиятининг олдини олиш ва ҳукм ижросини таъминлаш учун зарур бўлса, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ушбу Кодексда белгиланган ҳолларда ҳамда тартибда мажбурлов чораларини қўллашга ҳақлидир.”

иккинчидан, урра-урра қилиб янги Конституциямизни қабул қилаётганимизда Миранда қонуни талабларини унда акс эттирган эдик. Яъни, “шахсни ушлаш чоғида унга тушунарли тилда унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари тушунтирилиши шарт”, - деб. (Конституция 27-моддаси 4-қисми) Шунингдек, шахсни ушлаш жараёни видеотасвирга олиниши мажбурий.

Агар ўзларига "уверен" бўлишса, ушлаш жараёнининг видеоасини жамоатчиликка тақдим қилишсин. Қани кўрайликчи, шахсларни қайси асосга кўра ушлаб, қайси ҳуқуқларини уларга тушунтиришган экан!

Бош прокурор ўринбосарининг нима ҳаққи бор, ўзича энергетикларни “қўрқитиб қўйиш” мақсадида, ЖПКнинг 221-моддасидан фойдаланишга.

Ҳуқуқий-демократик Давлатда яшаяпмизми ёки ўз ваколатларини кўз-кўз қилиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва Қонун мақсадларига тупуриб қўйган амалдорлар кўланкасидами?

Қамоққа олинган фуқаролар айбли-айбсизлиги бўйича умуман фикр билдирмайман, балки улар ҳақиқатан учига чиққан айбдорлардир. Лекин гап шахсни ушлаш вақтидаги ҳуқуқлари ҳақида кетмоқда.

Каналга уланиш:
@advocatekulbayev
17.02.2025, 11:12
t.me/advocatekulbayev/304
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
998
17.02.2025, 11:11
t.me/advocatekulbayev/297
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
998
17.02.2025, 11:11
t.me/advocatekulbayev/298
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
998
17.02.2025, 11:11
t.me/advocatekulbayev/301
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
998
17.02.2025, 11:11
t.me/advocatekulbayev/302
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
998
17.02.2025, 11:11
t.me/advocatekulbayev/299
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
998
17.02.2025, 11:11
t.me/advocatekulbayev/300
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
1.4 k
Буни қадрини органда ишлаб чиққанлар билади.

Худога шукр!

@advocatekulbayev
14.02.2025, 13:41
t.me/advocatekulbayev/296
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
1.5 k
ДХХнинг “кураторлар” тизими Навоийда ҳалиям қудратли(ми?)

Мазкур жиноят иши юзасидан ҳозирда апелляция инстанцияси давом этмоқда ва суд қарори эълон қилиниши арафасида. Бу жиноят иши юзасидан ҳам журналистик, ҳам адвокатлик суриштируви натижаларини тайёрлаб қўйганмиз, шунчаки суднинг қарор қабул қилишига бирор таъсир ўтказмаслик учун ОАВда эълон қилмай турибмиз.

Апелляция инстанциясида тергов бирор асоссиз қўйиб берган зарар миқдори назорат-ўлчови натижасида деярли 100 бараварга камайиб кетди.

Энди, баъзи бировлар, ДХХнинг судлар бўйича “куратори”ни судьяларнинг олдига юбораётгани ҳақида инкор этиб бўлмас далиллар бизга етиб келмоқда.

Оғайнилар, келинглар ўйнасак ўйинни ғирромсиз ўйнайлик. Бу суд процессидаги ҳар бир адолатсизлик учун Қонун олдида жавоб беришингиз бор!

Каналга уланиш:
@advocatekulbayev
13.02.2025, 15:16
t.me/advocatekulbayev/295
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
1.1 k
Ўзим ҳақимда...

Манимча аудиторияга ўзимни таништириш вақти келди.

Мен, адвокат Кулбаев Хондамир Бахтиёрович Навоий вилояти Навоий шаҳрида туғилиб катта бўлганман.

Ота ва она қариндошларим ичида биринчи юрист ўзимман. Ихтисослаштирилган мактабнинг ҳуқуқ синфида ўқиганман. Кейинчалик Навоий кончилик коллежини тамомлаб, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясига ўқишга кирганман. (тарихдан 36/36 тўғри жавоб билан деярли 200 балл тўплаганимни мақтанмасам бўлмайди 🫠)

Академияда тўлиқ ҳамма маърузаларни ухлаб ўтказганман.🥱😴 Мени курсдошларим ҳам кузатиб боришгани учун кўп ёлғон гапларни ишлатиб ўзимни мақтай олмайман.🤭

Академиянинг тергов фаолияти йўналишини тамомлагач олдин вилоятимизнинг шимолий чеккаларида Учқудуқ ва Зарафшон шаҳарларида терговчи бўлиб ишладим. Кейин вилоятимизнинг энг ёнадиган бомбей жойида – Кармана туманида терговчи бўлиб ишладим. 🕵️

Охирги жиноят ишим бу – Қорақалпоғистон Республикасида содир этилган оммавий тартибсизликларни тергов гуруҳи таркибида тергов қилиш бўлган.

Тўйим олдидан Давлат ишидан чиқиб кетиш қарорим реалликка яқинлашди ва ўз хоҳишимга кўра Давлат ишидан бўшаб, адвокатлик фаолиятини бошладим. Олдин айтганимдек ишдан чиқиб кетиш сабабларини кейинроқ вақти келса бўлишаман. Лекин иш оғирлиги, бошлиқлар билан келишмаганим, бирор ёмон иш қилиб қўйганим ёки ойлик камлиги учун ишдан кетмаганман.🚩

Терговчилик фаолияти менга жуда катта тажриба берди, айниқса устозларим фундаментимни пишиқ қилиб қуйишган. Устозларимдан кўп гап эшитардим, баъзи устозларим тамомлаб олиб кирган жиноят ишимни йиртиб-йиртиб ўзимга қайтариб беришарди, бориб бошқатдан дело қилардим. Бу тарбия учун улардан бугун жуда миннатдорман, чунки шу тарбия бўлмаганда ҳозир “гонарари фалон сўмлик” адвокат бўлолмасдим.

Мана охирги икки йилдан бери адвокатман, охирги бир йилдан бери ҳуқуқий блог юритаман. Орзуларим ва мақсадларим кўп ва улар етарлича катта. Лекин абитуриентлигимдан бери битта одатим бор – мақсадларимни айтишни ёқтирмайман. Балки кун келиб ўз мақсадларимни аудиториям билан бўлишишни бошларман, билмадим. 🤷‍♂️

Канал юритишда SMM қоидаларига умуман риоя қилмайман, қачон хоҳласам ўшанда пост қўяман, каналим ихчам ва қизиқарли бўлишини хоҳлайман.

Ушбу блогда Сиз асосан жиноят ҳуқуқи ҳақидаги постлар билан танишиб борасиз. Ҳар бир ҳуқуқий постим ўта профессионаллигига ишончим комил. Ушбу канални кузатишда давом этинг, ҳали жуда кўп қизиқарли нарсалар олдинда ва уларни бирга қарши олиб борамиз!

Ўзим ва каналим ҳақидаги презентацияни Шайхимизнинг ҳар бир китоблари биринчи вароғидаги жумлалар билан якунламоқчиман:

"Сиз Азизлардан, ушбу сатрларда бирор яхшилик топсангиз Аллоҳдан деб, хато ва нуқсонлар бўлса камина ходимингиздан деб билишингизни умид қиламан. Аллоҳ таоло Ўзи бу ишимизни барокатли қилсин ва ҳаммамиз учун фойдали бўлишини насиб этсин. Омин"

@advocatek
ulbayev
12.02.2025, 23:43
t.me/advocatekulbayev/294
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
1.3 k
Шедевр!

@advocatekulbayev
10.02.2025, 18:15
t.me/advocatekulbayev/293
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
1.9 k
Алишер Навоий

Алишер Навоий таваллуди арафасида ҳамма у кишини эслаб қолади, Навоийхонликлар, ғазалларни ижтимоий тармоқларда чиройли айтиб чиқишлар кўпаяди. Бу яхши.

Аммо, мени ташвишга солган нарса шуки, ҳамма бу донишманднинг асарларини фақат “усти”ни ўрганишади, унинг “ичи”ни ўрганиш, ҳар бир ғазалнинг мағзини чақиш бир четда қолиб кетади. Навоий асарларининг энг тубида муқаддас динимиз – Ислом туради.

Мисол учун, Алишер Навоийнинг:

Одами эрсанг, демагил одами,
Ониким йўқ халқ ғамидин ғами.

байтини ҳамма билса керак. Ушбу байтнинг ўзи ҳам атеистик совет мафкурасида бузиб қўлланилганки, бугун шу ҳолга келган. Аслида, мазкур байтнинг асл кўриниши қуйидагича:

Одами эрсанг, демагил одами,
Ониким йўқ халқ ғами-ю, дин ғами. (халқ ғами ва дин ғами)

Шоир ИНСОН моҳиятини унинг ижтимоий фаолиятида – жамиятга фойдали касб билан шуғулланиши, халққа манфаати тегиши, одамларнинг оғирини енгил қилишида деб, ҳамда дин муҳофазасида - ўз дини буюрган амалларни бажариб, дин қайтарган амаллардан ўзини тийишида, деб билади.

Унинг халқ ва дин ғамини ўз ғами деб билмайдиган, замонавий лағжада “моя хата с краю” деб яшайдиган инсонларни одам қаторига қўшмаслиги бежиз эмас. Чунки бундай инсонлар мамлакатни ривожланмаслик таназзулига олиб келувчи энг асосий фактордир.

Каналга уланиш:
@advocatekulbayev
9.02.2025, 20:53
t.me/advocatekulbayev/292
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
2.4 k
4.02.2025, 13:13
t.me/advocatekulbayev/291
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
921
4.02.2025, 13:12
t.me/advocatekulbayev/290
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
1.2 k
Энди манабу фрагмент жиноий уюшманинг яққол мисолидир.

ЖК 29 моддасига кўра, икки ёки ундан ортиқ уюшган гуруҳнинг жиноий фаолият билан шуғулланиш учун олдиндан бирлашиши жиноий уюшма деб топилади.

Жиноий уюшманинг энг хос белгиларидан бири бу кучли иерархиянинг (рахбар ва аъзоларнинг бир-бирига кучли бўйсунуви) мавжудлигидир.

Жиноий уюшма асосан ўта оғир ва Давлат сиёсатига қарши жиноятларни содир этиш учун тузилади. АҚШдаги Итало-американская мафия (La Cosa Nostra) ҳамда Россиядаги Воровской мир («Воры в законе») тизими барча замонлардаги жиноий уюшмаларнинг энг машҳурларидан ҳисобланишади.

@advocatekulbayev
1.02.2025, 22:31
t.me/advocatekulbayev/289
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
832
Уюшган гуруҳ айблови таҳминан мана шу кўринишда конкертлаштирилган бўлиши лозим.

@advocatekulbayev
1.02.2025, 14:30
t.me/advocatekulbayev/288
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
545
Уюшган гуруҳ (ОПГ)

Жиноят кодекси 29-моддасига кўра жиноятда иштирокчилик шакллари 4 ҳил:

Оддий иштирокчилик;
Мураккаб иштирокчилик;
Уюшган гуруҳ;
Жиноий уюшма.

Уюшган гуруҳ белгиси оғирлаштирувчи белги бўлиб ҳисобланади ва ушбу гуруҳ билан қамалганлар “от звонка до звонка” (яъни берилган муддатни тўлиқ) ўтиришади.

Лекин, ҳозирги амалиётда тергов органлари томонидан жиноят ишлари ушбу белги билан асоссиз оғирлаштирилмоқда! Амалиётда мураккаб иштирокчилик билан уюшган гуруҳнинг фарқига боришмаяпти:

Мураккаб иштирокчилик:

ЖКнинг 29-моддасига кўра - икки ёки ундан ортиқ шахснинг олдиндан тил бириктириб жиноят содир этилишида иштирок қилиши мураккаб иштирокчилик деб топилади.

Уюшган гуруҳ

ЖКнинг 29-моддасига кўра - икки ёки ундан ортиқ шахснинг биргаликда жиноий фаолият олиб бориш учун олдиндан бир гуруҳга бирлашиши уюшган гуруҳ деб топилади.

ОПГ (организованная преступная группа) тушунчасига фақат биргина Пленум қарорида кенгайтирилган таъриф берилган.

“Транспорт воситаларини олиб қочиш ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида”ги Олий суд Пленум Қарорининг 5-бандига кўра - уюшган гуруҳ деганида транспорт воситаларини олиб қочиш ёки бошқа жиноятларни содир этиш мақсадида икки ёки ундан кўп шахсларнинг барқарор бирлашмаси тушунилиши керак.

Жумладан, жиноий фаолиятнинг олдиндан режалаштирилганлиги, жиноий қасдни амалга ошириш учун зарур бўлган воситаларнинг тайёрланиши, иштирокчиларни танлаш, ёллаш ва улар ўртасида вазифаларнинг тақсимланиши, жиноятни яшириш чораларини таъминлаш, гуруҳда ўрнатилган интизомга ва ташкилотчининг кўрсатмаларига бўйсунишлик жиноий гуруҳнинг уюшганлигидан далолат беради.

Мисол: “Слова пацана” сериалидаги ўсмирларнинг жиноий гуруҳлари - уюшган гуруҳ (ОПГ) тушунчаларига яққол мисол бўлиши мумкин.

Жиноят ҳуқуқи китобларида мураккаб иштирокчилик, уюшган гуруҳ, жиноий уюшма бу - олдиндан тил бириктириш иштирокчилигининг даражалари деб тушунтирилган.

“Суд ҳукми тўғрисида”ги Пленум қарорига кўра - агар жиноят олдиндан тил бириктирилган ҳолда бир гуруҳ шахслар томонидан ёки уюшган гуруҳ томонидан содир этилган бўлса, айблов ҳукмининг тавсиф қисмида ҳар бир жиноят иштирокчиси томонидан айнан қандай жиноий ҳаракатлар содир этилганлиги аниқ кўрсатилиши лозим.

Терговчилар айб қарорларида ҳам нимага ҳолат уюшган гуруҳ деб баҳоланаётганини, ҳар бир иштирокчининг гуруҳ таркибидаги аниқ вазифаси ва ролини кўрсатиб кетиши лозим.

P.S. мураккаб иштирокчилик ва жиноий уюшма белгилари жуда умумий бўлиб, ҳар иккаласида ҳам такрорланади. Қонун чиқарувчи мураккаб иштирокчилик ва уюшган гуруҳ тушунчаларини бир биридан конкрет фарқлаб бериши шарт.

Каналга уланиш:
@advocatekulbayev
1.02.2025, 13:59
t.me/advocatekulbayev/287
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
3.5 k
Бу гапларни гапириш учун раҳбарда “дух” бўлишини ўзи етарли эмас…

Охиратингиз обод бўлсин, ИСЛОМ КАРИМОВ!

@advocatekulbayev
30.01.2025, 15:12
t.me/advocatekulbayev/286
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
1.1 k
Террорист бўлиб кетишимга сал қолган!

Терговчиликни энди бошлаган пайтим, қўлимга бир материални беришди. Унда бир қиз ариза қилиб, уни мажбурлаб ўғирлаб кетишганини ва номусига тегишганини ёзган эди. Ушбу материал юзасидан текшириш ўтказганимда қизни қозоқ урф-одатларига кўра келинликка ўз хоҳиши билан олиб қочишганини, ўз хоҳишига кўра куёв билан биринчи кечани ўтказганини, кейинчалик оилавий келишмовчиликлар сабабли қиз шу тарзда ариза ёзиб бериб куёвни жазоламоқчи бўлганини аниқладим.

Ҳаммаси яхши, ҳар бир эпизодга қонуний баҳо бердим. Фақат битта эпизод қолган эди. Бу - қиз куёвнинг уйига келганида уларга никоҳ ўқиб берган домланинг айблилик масаласи эди. Домлани терговга чақирдим.

Домла бирор диний таълим кўрмаган, чекка овулда динни нисбатан яхшироқ билгани учун овулнинг домласи этиб тайинланган, асл касби эса заводда муҳандислик эди.

Икки соат сўроқ қилдим, домла никоҳ ўқиганини тан олмади. Сўроқдан олдин никоҳнинг шаръий жиҳатларини тўлиқ ўрганиб сўроққа тайёрланган эдим. Домла никоҳ ўқимаганини, фақат “Фотиҳа” ва бошқа сураларни ўқиб, ёшларга панд-насиҳат қилганини айтиб, туриб олди.

Домлага охирги саволимни бердим: “Келин-куёвлар бизга никоҳ ўқилди деб, чимилдиққа киришган, Сиз уларга никоҳ эмас, балки “Фотиҳа” сурасини ўқиб бериб, улар зино қилишига сабабчи бўлдингизми?”, - деганимдан сўнг, домла охири “синди”, ҳаммасини тан олди.

Ўша пайтлари ЗАГСсиз никоҳ ўқиш учун алоҳида маъмурий жавобгарлик мавжуд эмас эди, бундай ҳолатда МЖтКнинг 201 ёки 240-моддалари билан жавобгар қилардик, бу модда учун жарима жуда юқори эди.

Шу сабабли домланинг жаҳли чиқди ва мен билан қуйидаги диалогга киришди:

Домла: Мусулмонмисиз?
Мен: Алҳамдулиллаҳ, мусулмонман.
Домла: Мени қайси асосга кўра жавобгар қилаяпсиз?
Мен: МЖтК бўйича.
Домла: Ушбу Қонунларингизнинг асоси нима?
Мен: Конституция.
Домла: Конституция ва Қонунларингизни ким яратган?
Мен: Олий мажлис депутатлари ва сенаторлари.
Домла: Шунда бу инсонлар томонидан яратилганми?
Мен: Ҳа.
Домла: Нимага одамлар яратган Қонунга бўйсунаяпсизу, аммо Аллоҳ яратган шариатга бўйсунмайсизлар?

Бўлди, шу гапдан кейин қотиб қолдим. Домла иккита гап билан мени “вербовка” қилиб қўйди. Домлани бу гапларини анча пайт ўйлаб юрдим. Бу ўйловим жуда хавфли эди, чунки бу йўналишда кетишим, ўзимни ЖКнинг 159-моддаси билан жавобгарлигимни келтириб чиқарар эди.

Фақат ўзимга маълум бир катта гуноҳимдан сўнг, ўзимча бу гуноҳни “ювиш” учун бир куни эрталаб бомдод намози ўқиш учун масжидга чиқдим. (Фақат бомдодда масжидга борар эдим, чунки эрта саҳардан масжидга бирор ҲМҚО ходими келмайди, ўзим ходим бўлганим учун масжидга чиқишим турли норасмий таъқибларни келтириб чиқариши мумкунлигидан қўрқардим)

Масжид китобжавонида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг “Ихтилофлар: сабаблар, ечимлар” китобини кўриб, азондан сўнг жамоат йиғилгунича ўқиб турдим. Ушбу китоб ва унга боғлиқ бошқа китоблар барча гумонларимни аритди ва Конституциявий тузумимиз энг тўғри йўл эканлигини, тинчлик бебаҳо неъматлигини англаб етишимга сабабчи бўлди. Уларда Конституциявий тузум шаръий жихатдан асослаб берилган эди.

Ҳуллас, қуйидаги китоблар, мени радикал террорист бўлиб кетишимдан асраб қолган:

1. “Ихтилофлар: сабаблар, ечимлар” (турли фитналарга раддия)
2. “Дин насиҳатдир” (“Ҳизб ут-таҳрир” ғояларига раддия)
3. “Очиқ хат” (ИШИД ғояларига раддия)

Ушбу китобларнинг ҳаммаси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимоҳуллоҳ қаламларига мансуб. Энг қизиғи, булар у кишининг улкан ижодларидан бир томчи ҳолос.

Каналга уланиш:
@advocatekulbayev
30.01.2025, 01:14
t.me/advocatekulbayev/285
AD
Advokat Xondamir Kulbayev
2 937 подписчиков
Репост
1.3 k
“Мен тўғрилик орқасида бош кетса “иҳ” дейдиган йигит эмасман… А.Қодирий.



“Қиморхона ташкил қилиш” нима дегани бир тушунтирворинглар, билгичлар, ақлим етмай қолдиёв.

Ҳимоям остида бўлғон шахсға ЖКнинг 278-моддаси билан жиноят иши қўзғатилғон эрди. Эмишки химоям остида бўлғон шахс 2 нафар бошқа шахсга хўрозларини уриштириш учун шароит яратганмиш, қизиғи химоям остида бўлғон шахсға хўрозбозлар ўзлари кабутар учириб андин илтимос қилишган, уйга келиб ақча беришларини маълум қилишганмиш, химоям остидаги шахсда қиморхона ташкил қилганига оид объектив ҳаракатлар умуман бўлмағон.

Қилмиши оғир жиноят эрмишки 3 нафар фарзанди, хомиладор жуфти халоли ва ёлғиз қайнонасини боқаётган шахс терговчилар чақириши билан келиб юрган эрса-да, ушлаб туриш тўғрисида қарор чиқарилармиш асослари хам зўрмиш “жиноий фаолият билан шуғулланмаслик” (судланмаган), қочиб кетмаслик (4 та одамни боқаётган гўрга қоча олса керак) яна қизиғи энг қисқа фурсатларда “жамият учун ўта хавфли” бўлган одамға қамоқ эхтиёт чорасини қўллашда қози жаноблари “илтимосномани қаноатлантиришингизни сўрайман” дегувчини шу гапига қарши 10 дақиқа маъруза қилган каминани диққат билан эшитармиш ва сўнгида барибир 3 та сўздан бошқасини гапиришга куч сарфламаган одамни гапини инобатга олармиш.


ПФ-89-сон Фармони Олийни чопарлар Қози бувага берганмикин.

https://t.me/advokat_marupov
27.01.2025, 20:23
t.me/advocatekulbayev/284
Результаты поиска ограничены до 100 публикаций.
Некоторые возможности доступны только премиум пользователям.
Необходимо оплатить подписку, чтобы пользоваться этим функционалом.
Фильтр
Тип публикаций
Хронология похожих публикаций:
Сначала новые
Похожие публикации не найдены
Сообщения
Найти похожие аватары
Каналы 0
Высокий
Название
Подписчики
По вашему запросу ничего не подошло