У вас закончился пробный период!
Для полного доступа к функционалу, пожалуйста, оплатите премиум подписку
Возраст канала
Создан
Язык
Узбекский
21.81%
Вовлеченность по реакциям средняя за неделю
48.93%
Вовлеченность по просмотрам средняя за неделю

Душанба ва ҳаводан нолиш учун очилган канал.

саволлар: @kinopubuz_bot

Сообщения Статистика
Репосты и цитирования
Сети публикаций
Сателлиты
Контакты
История
Топ категорий
Здесь будут отображены главные категории публикаций.
Топ упоминаний
Здесь будут отображены наиболее частые упоминания людей, организаций и мест.
Найдено 323 результата
PR
Prizma
4 083 подписчика
1
2
Ҳозир телеграмдаги каналлардан келиб қолган бу видеони кўрдим. Унда қанақадир сёмка жараёни бўляпти ва аёл эркакни урадиган жойи бор экан. Актрисани удари кутилмаганда жиддийроқ чиқиб кетган экан, бечора актёр йиғлаворай деди. Кулгили видео.

Лекин менга бу ерда кўпроқ нима ёқди биласизларми? Опа зарб билан уриб тўғри қилган, бунақа актёрлик маҳорати учун бунданам бадтар калтак ейиши керак одам:)

Яна бир нарсага эътибор беринглар, диалог жуда ҳам сифатсиз ёзилган. Эркак аёлга қарата “бор йўқол йўлингдан қолма” деб бақиряпти ва орадан 1 секунд ўтмай “менга ёқиб қолдингиз” деяпти. WTF?

Сиз, масалан, бировга бақириб турган захотингизда бир сония пауза қилиб севги изҳор қилишингиз мумкинми? Албатта йўқ. Бунақа диалоглар ҳаётда бўлмайди. Ўзбек кино ва клипларида эса бўлиши мумкин:)
27.04.2025, 18:24
t.me/prizmauzb/3586
PR
Prizma
4 083 подписчика
124
26
1.1 k
Мазза-мазза шу одамга мазза. Комплексларини кўмиб, устида рақс тушган одам.
27.04.2025, 14:52
t.me/prizmauzb/3585
PR
Prizma
4 083 подписчика
121
21
1.3 k
Дазмолни ёқсангам чиқиб келятган манави қўшиқни клипи бир кунда 3,6 млн кўрилибди. Мен ҳам қизиқиб кўриб ўзимга янги травма орттириб олдим.

Буни суратга олган режиссёрни Гулагга сургун қилиш керак. Освенцимнинг зах подвалларида азоблаш керак. Бунақа бўмидиде, окаси?

Ўзбек клиплари доим бир хил. Аввал максимал ёмон бўлади, аҳвол яна баттарлашади, кейин вообще пиздец бўлади ҳаммаси ва сўнгги сонияларда бирдан барчаси яхшиланиб кетади. Финалда эса ҳаммаси яхшилик a.k.a ўзбекча адолат билан тугайди. Ҳаётда вазият бунақа эмаску? Нега ҳамма нарсани бунчалик бўрттириб кўрсатишади бу руҳиятида муаммо бор клипмейкерлар, ҳайронман.

Уларнинг ишлаган клиплари билан Жаслиқ қамоқхонасида педофил махбусларни қийнаш керак эди, кенг оммага намойиш қилишлари эмас. Клипни менга тавсия қилган одамни ҳам қарғадим.

Сизларга эса тавсия — ўзбекча клип кўрманглар. Қўшиқларини ҳам эшитманглар дердиму, лекин у дид масаласи.

Ўзингизни қийнамоқчи бўлсангиз сифатли тарзда бу ишни амалга оширинг. «Сербский фильм», «Мученицы», «Груз 200», «Забавные игры», «Танцующая в Темноте», «Догвилль» каби юзлаб кинолар бор. Мазохизмча фетишларингни тўғри йўналтиринг, лекин асло ўзбекча клип кўрманг.
27.04.2025, 14:17
t.me/prizmauzb/3584
PR
Prizma
4 083 подписчика
146
21
2.1 k
Наборни тайёрлаб қўйганмислар Реалчилар?

Таркибда Васкесни кўрганимданоқ биринчи микроинсультча рўй берди. Сабр.
26.04.2025, 22:03
t.me/prizmauzb/3583
PR
Prizma
4 083 подписчика
125
20
2.0 k
Шунчаки билиб қўйишинг учун айтишни лозим топдим, токи сени учратганимча менинг ҳаётда ҳеч қандай мақсадим йўқ эди. Ҳаётим манисиз, кунларим бир хил ва зерикарли ўтарди.

Лекин сени учратган лаҳзамдан бошлаб ҳаммаси буткул ўзгарди. Энди менда бир дақиқа ўй йўқки унда сен иштирок этмасанг. Эндиликда ҳаётимни имкон қадар сендан узоқда қуришга, сени қайта кўриб қолмаслик йўлида нолдан қурмоқдаман. Приоритетларим ҳам сенсизликка эришиш йўлида лойиҳалаштирилган. Сени унутган лаҳзам ўзимдан фаҳрлана бошлайман, ҳаётимда ўз олдимга сени учратиб қолмасликни олий мақсад қилиб қўйдим ва бу йўлда ҳар нарсага тайёрман. Ҳаётимга маъно олиб кирганинг, уни мантиқсизликдан олиб чиқиб кетганинг учун раҳмат ва йўқол кўзимдан.
26.04.2025, 16:09
t.me/prizmauzb/3582
PR
Prizma
4 083 подписчика
221
3
2.0 k
26.04.2025, 14:56
t.me/prizmauzb/3581
PR
Prizma
4 083 подписчика
195
3
2.0 k
Мендан битта банкни омонати ҳақидаги рекламани каналда чиқаришимни сўрашди. Мен буни рад этдим. Чунки омонатда фоиз бор. Фоиз эса — харом.

А ростини айтадиган бўлсам, каналимни 98 фоиз аудиторияси талаба ва ёшлар. Уларга омонатга пул қўйиш қизиқ эмас (пули йўқ дейишни силлиқроқ шакли), уларга кредит бўйича реклама қизиқроқ деб қайтардим. Энди ўзимни шунчалик виждонли эканлигимдан, тайёр пулни рад этганимдан фаҳрланиб ўтирибман.

Баъзида ўзингдан ҳурсанд бўлиш пулникидан вазни оғирроқ бўлган кайфни беради.
26.04.2025, 14:48
t.me/prizmauzb/3580
PR
Prizma
4 083 подписчика
272
57
2.2 k
Йигит қизни ўпди. ❌

Қиз, бутун умр эҳтиёткорлик ва меҳр билан парвариш қилган иффат чаманига, шиддатли баҳор шамоли каби тўсатдан пайдо бўлган йигитнинг лаблари ёпирилиб келди ва табиий, рад этилмас туйғулар кучи билан, ҳаё ва поклик рамзлари бўлмиш қизнинг лоладек қизил лабларидан ўзига хос оташин ва беҳад тотли бир бўса олди. Қизнинг кўкрагида номаълум қўрқув ва ширин ҳайрат ўртасида қандайдир титроқ уйғонди, гўё бутун олам бир онда жим бўлиб, фақат қалб уриши ва эрк берилган ҳисларнинг ёқимли оҳанги қулоққа чалинарди. ✅

#китоб_ўқи
26.04.2025, 14:25
t.me/prizmauzb/3579
PR
Prizma
4 083 подписчика
182
7
2.0 k
Ўзбекларга кимдир пора олиш ва жумага чиқиш деган нарсалар бир-бирига зид эканлигини тушунтириб бериши керак.
26.04.2025, 13:59
t.me/prizmauzb/3578
PR
Prizma
4 083 подписчика
227
45
2.1 k
Жинни бўп қопсиз.❌

Бош чаноғингизнинг асосий қисмини эгаллаган бир ярим килограммга яқин тош босувчи юмшоқ тўқималарингизнинг деградациялашуви натижасида сизнинг фикрларингиз ва ўзингизни тутишингиз реалликдан узоқлашиб, адекватликнинг қизил чегараларини босиб ўтаётганидан сизни огоҳлантираман.✅

#китоб_ўқи
26.04.2025, 11:56
t.me/prizmauzb/3577
PR
Prizma
4 083 подписчика
91
33
2.4 k
Академнашр бугун Мазахчини ўлдириш’ асарининг мантиқий давоми бўлган иккинчи китобни премьера қилибди. Мен тугалланган асарларни давом эттиришларига қарши бўлсам ҳам лекин, бу асарни олиб ўқийман. Сабабини айтаман.

Харпер Ли асарида яратган қаҳрамон Аттикус Финч менинг идеалимдаги инсон. Мен учун комил инсон айнан шу. Албатта мен ундай бўлиш учун унчалик ҳам талпинаётганим йўқ, лекин, барибир, идеал инсонни сўрашса шу қаҳрамонни кўрсатаман. Унинг ғояларида, унинг фарзандларига берган ҳар бир ўгитида эзгулик уфуриб туради.

Демоқчиманки, агар ўзингиз учун идеал инсон қидираётган бўлсангиз шу асарни ўқинг. Қаёғдаги диний эртакнамо персонажлардан ўзингизга идол ясаманг, унинг иложи йўқ, чунки улар нореал даражада тўқима қаҳрамон. Аттикус эса жуда ҳам ишонарли тўқима қаҳрамон. Унга ўхшашни уддаласа бўлади.
26.04.2025, 09:36
t.me/prizmauzb/3576
PR
Prizma
4 083 подписчика
128
10
2.1 k
Сирдарёни ягона плюс томони.

Бизда куксини яхши қилишади.
26.04.2025, 09:01
t.me/prizmauzb/3575
PR
Prizma
4 083 подписчика
106
1
2.1 k
Гулистонни кўчаларида кетятганимда тротуар тугаб қолса, ҳаёлимга биринчи келадиган фикр: Сирдарё Ўзбекистонни ўгай вилояти.

Шунча вилоят ҳокими алмашди, лекин эслолмайман охиргиларини бирортаси бир метр ҳам тротуар қурганини. Фестиваллар ўтказишади, ҳайдовчилар учун кўчаларни очишади, йўл ўртасидаги гулларни алмаштиришади, лекин бирортаси бир метр тротуар қурмади.
26.04.2025, 08:59
t.me/prizmauzb/3574
PR
Prizma
4 083 подписчика
153
5
2.2 k
Футбол мавзусида радикалман. Радикал бўлиш ёмон биламан, лекин мен силарга идеал бўламан деб даъво қилмаганман.
26.04.2025, 08:08
t.me/prizmauzb/3573
PR
Prizma
4 083 подписчика
212
43
2.7 k
Бугун элклассико бор. Охирги йилларда тўйларга ҳам айтилмай қўйган барсачилар Реалнинг устидан кулса энсам қотадиган бўлиб қолибди. Тўртта одам йиғилиб турса ёнига келолмасди, нарироқдан айланиб ўтарди ўтган йилигача, бу йилдан улар яна гапириш қобилиятини қайта кашф қилди. Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйиб дуо қилиб юрадиган, хотираси балиқникидан катта бўлмаган амёбалар ўзидан кетиб қолгани кулгили.

Бугунги ўйинда эса мен Барсага мухлисман, Анчелотти кетиши ва трансферлар бўлиши учун бу зарур. Диктатор Пересдан қутулсак идеал бўлардику лекин бу имконсиз.
26.04.2025, 07:33
t.me/prizmauzb/3572
PR
Prizma
4 083 подписчика
53
22
2.3 k
Груз 200 жудаям оғир кино. Бу кинони ишлаган раҳматли Балабановни миясига экскурсия ташкиллаштирилса қарши бўлмасдим.
26.04.2025, 07:05
t.me/prizmauzb/3571
PR
Prizma
4 083 подписчика
215
34
2.3 k
Одам ҳам шунчалик чиройли бўладими? ❌

Бундай ташқи кўриниш ноқонуний бўлиш керак, сен бу гўзаллигинг учун солиқ тўлашинг керак.✅

#китоб_ўқи
25.04.2025, 18:54
t.me/prizmauzb/3570
PR
Prizma
4 083 подписчика
315
7
2.4 k
Ишхонада энг ёқтирмайдиган ҳамкасбим билан бир вақтда меҳнат таътилига чиқарканмиз. Бу дегани бир ой давомида бу одамни кўрмаслик бахтига муяссар бўларканман. Олдинроқ билганимда бошқа ойни танлардим ва икки ой уни кўришдан қутилардим.

Бу хатони такрорламасликларинг учун лайфхак сифатида айтиб қўяяпман.
25.04.2025, 14:04
t.me/prizmauzb/3569
PR
Prizma
4 083 подписчика
278
59
2.7 k
Сизни учратганимдан бери ҳаёлимдан чиқара олмаяпман. ❌

Сизни кўрган ўша лаҳзамдан бошлаб сиз менинг миямда ҳеч қандай солиқ, ижара ҳақи ёки божлар тўламай яшаб келмоқдасиз, ўзбекона андишам сабаб бўлса керак сизни у ердан қувиб чиқаришга ботина олмаяпман. ✅

#китоб_ўқи
25.04.2025, 09:47
t.me/prizmauzb/3568
PR
Prizma
4 083 подписчика
203
31
2.5 k
Жума ҳар томонлама идеал кун.

Диндорлар учун — ҳафтанинг энг зўр куни.
Ичадиганлар учун — эртага дам олиш куни, бугун бемалол ичса бўлади.
Қолганлар учун — кейинги икки кун давомида дам олишини ўйлаб севинадиган кун.

Ўзи дам олиш кунлари ёки умуман байрамларни кутиб яшаш инсонларга ўзгача завқ беради, ўша байрам кунининг ўзидан ҳам кўра. Ишонмасанг ёшлигингда туғилган кунинг яқинлашганида кун санаб юрган пайтларингни эсла, нақадар бахтли эдинг.

Бундан хулоса келиб чиқадики: баъзан манзилга етишдан кўра, йўлнинг ўзи гўзалроқ бўлади.
25.04.2025, 07:25
t.me/prizmauzb/3567
PR
Prizma
4 083 подписчика
177
27
2.2 k
Олдбой фильмида бош қаҳрамон саккизоёқни тириклайин ейдиган эпизод бор. Ўша эпизод тўртта дублда суратга олинган экан ва актёр тўрт марта саккизоёқни тириклайин ейишга мажбур бўлган экан. Энг қизиғи актёр вегетариан бўлган экан.

Ойликни ҳалоллаб олиш деб шуни айтишса керак.
25.04.2025, 06:54
t.me/prizmauzb/3566
PR
Prizma
4 083 подписчика
198
44
2.4 k
Одамлар ўзининг асл юзини танишганда эмас, ажралишганда кўрсатади дейишяпти манетта бир сериалда.

Бир томондан қўшилса бўладиган фикр. Айниқса совчиликдан кейин 2 соатлик учрашувга чиқиб розилик берадиган ёшларга тааллуқли бу гап. Масалан, агар қиз менга ёққанида мен унга ёқадиган одамни ролини икки соат ўйнаб беришим ҳеч гапмас. Табиатан актёр бўлсак ҳаммамиз. Хуллас икки соатлик учрашув - кам одамнинг қанақалигини билиш учун. Икки кун ҳам ва ҳатто икки ой ҳам камлик қилиши мумкин. Бир умр яшашни режа қилган одамингни икки соатлик ёки икки кунлик суҳбатлардан белгилаб олишинг абсурд.

Лекин буни сенинг ота-онанг қаердан ҳам тушунарди?:)
24.04.2025, 20:45
t.me/prizmauzb/3565
PR
Prizma
4 083 подписчика
143
4
2.5 k
Ҳайдовчи қасддан қоидаларни бузиб ЙТҲ содир этиб натижада унинг ўзи ўлгани ёки ногирон бўлиб қолгани ҳақидаги хабарларга кўзим тушиб қолса, реакциям таҳминан шундай бўлади.

Ноль эмпатии абсолютно.
24.04.2025, 17:35
t.me/prizmauzb/3564
PR
Prizma
4 083 подписчика
186
28
2.6 k
Тунда жўнатган смс-хабарларим учун узр. ❌

Мен тунгги 12 дан кейинги жўнатадиган смс-хабарларим учун маъсулиятдан тўла озод қилинганман. ✅

#китоб_ўқи
24.04.2025, 14:06
t.me/prizmauzb/3563
PR
Prizma
4 083 подписчика
266
25
2.8 k
У бошлиғига бақиргани учун ишдан бўшатилди. ❌

У бошлиғи билан мулоқот давомида овоз частоталарини назорат қила олмагани учун ишдан бўшатилди. ✅

#китоб_ўқи энди шу хештег билан оддий гапларни ҳам гўзаллик салони орқали оммага етказишни машқ қиламиз.
24.04.2025, 08:38
t.me/prizmauzb/3562
PR
Prizma
4 083 подписчика
108
12
2.7 k
Бутун дунёда давлатлар бир-бирига қарши божлар эълон қилишни бошлаган бир вақтда Ўзбекистон ҳам вазиятдан фойдаланиб қолди ва бошқа давлатларга эмас, ўз фуқароларига нисбатан божларни оширди.

Айтишларига қараганда бу каби божлар деярли ҳамма нарсани нархини оширади, ўзи усиз ҳам баланд бўлган чекловлар янада фантастик даражада оширилган.

Кеча Лолазорда шу ва шунга ўхшаш гапларни эшитгандим, кўринглар. Ва ниҳоят тузукроқ сони чиқибди.
https://youtu.be/iuSfDXe7coo?si=ORB--YqoxnUCI_Gn
24.04.2025, 07:16
t.me/prizmauzb/3561
PR
Prizma
4 083 подписчика
196
31
2.9 k
Дўзаҳ — бу инсоннинг носоғлом тафаккури махсули бўлган фантазиясидир. Бироқ, инсон ўзининг носоғлом тафаккури махсули бўлган фантазияларни хам жонлантира олиш қобилиятига эга мавжудотдир.
(с) Разделение

Олмалиқлик уй бекасининг фантазиясига қойил, одамнинг бармоқлари орасига пахта тиқиб уни ёқиш - бу эски даврлардаги сиёсий маҳбусларга қўлланиладиган қийноқ турларидан бири бўлса ажабмас. Энди тасаввур қилинг бу сиёсий маҳбус сизнинг 8 ёшли фарзандингиз.

Ҳақиқатдан ҳам инсон энг хавфли махлуқ. У ўзининг носоғлом, больной фантазияларини ҳам амалга ошира оладиган даражада фаҳмли қилиб яратилган.

Болажон халқ.
23.04.2025, 21:05
t.me/prizmauzb/3560
PR
Prizma
4 083 подписчика
194
68
3.1 k
Китоб ўқиш — бу сен ҳаётда учратавермайдиган сендан анча ақлли ва қизиқарли одамлар билан суҳбат қилишдек гап. Битта минус томони - бу суҳбатда сен фақат тингловчисан)
23.04.2025, 20:23
t.me/prizmauzb/3559
PR
Prizma
4 083 подписчика
197
9
2.5 k
Бугун автомобилсиз кун экан.

Айни дамда кўчадаги машиналар сонига қараб Ўзбекистонда қонун ва қарорларнинг ижроси қандай тарзда кечишини таҳмин қилишингиз мумкин.
23.04.2025, 13:30
t.me/prizmauzb/3558
PR
Prizma
4 083 подписчика
202
17
2.4 k
Будильник — кунингни энг зўр қисми тугаганинг англатувчи машъум овоз.
23.04.2025, 13:07
t.me/prizmauzb/3557
PR
Prizma
4 083 подписчика
200
34
2.4 k
Кўзлар ҳеч қачон алдамайди...
Айниқса улар қизарган бўлса.
23.04.2025, 07:23
t.me/prizmauzb/3556
PR
Prizma
4 083 подписчика
133
23
2.0 k
Агар бу бола ўзбек бўлса мен ўзбекмасман. Шунчаки ўзбекона миллий кринж бош кўтаради ичимда, шунақа видеоларни кўрсам.

Ўзи умуман ўзбек инстаблогерлари ўзбек сўзини кринж сўзига синоним қилиш учун қўлдан келгунча ҳаракат қишишади.
22.04.2025, 12:31
t.me/prizmauzb/3555
PR
Prizma
4 083 подписчика
160
15
2.1 k
Ақлли одамлар ақлли эканлигини исботлашга ҳаракат қилмайди, бу база.
22.04.2025, 08:50
t.me/prizmauzb/3554
PR
Prizma
4 083 подписчика
175
10
2.3 k
Популистлар босди менинг боғимни

Атроф тўла мол ҳайдовчилар, автотеррорчилар бўлиб турган вақтда радарларни олиб ташлашни сўраш бу энг камида ўша бефаросат ҳайдовчиларга яхши кўриниш учун қилинган қадам, кўпида эса окахонимизнинг ўзлари радарга кўп тушганлари сабаб бу ишга қўл урган.

Тасаввур қилинг, кўчада камера ва радарлар бўлади, лекин уларнинг ҳаммасиям тўғри қўйилган деб бўлмайди. Ёки кўчада камера ва радарлар умуман бўлмайди. Сиз қайси бирини танлайсиз? Мен албатта ноқонуний бўлса ҳам радар бўлиши тарафдориман. Чунки ўша ноқонуний радар 5-6 та ўпкасини босолмаган ҳайдовчига жарима олиб келиши мумкин, лекин камида битта болакайни бўлса ҳам ҳаётини сақлаб қолиши мумкин. Шундай экан бизнинг шароитда фақатгина радар ва камераларни кўпайтириш керак, жарималарни ошириш керак. Мошинага сиғинадиган, одамни уриб юборганда шифохонагача ҳам олиб бориш учун машинасини қизғонадиган бу миллатни бошқачасига жазолаб бўлмайди.

Наманган ҳокимига келадиган бўлсак ҳоким бобомиз одамларга эшитилиши ёқадиган гапларни эмас, ҳақиқатдан ҳам фойдаси тегадиган қарорларни қабул қилсин. ГАИдан радарларни олишни эмас, светофорларни кўпайтиришни, пиёдалар йўлакчаларини кўпайтиришни, мактаблар олдига камералар қўйишини сўрасин (ноқонуний бўлса ҳам майли).

Албатта бу гапларим сизларга ҳам ёқмаслиги мумкин, чунки ораларингда машина ҳайдайдиган потенциал автотеррорчилар бўлиши мумкин, лекин мен ҳоким бобо эмасман сизларга ёқадиган гап гапиришга мажбур.
22.04.2025, 07:03
t.me/prizmauzb/3553
PR
Prizma
4 083 подписчика
93
7
2.0 k
Украина-ўрис урушида пасха сулҳи бўйича келишишган экан, иккала томон ҳам риоя қилинмаганликда бир-бирини айблаяпти. Гап бу ерда уларнинг риоя қилиш ёки қилмаслигида эмас, дейлик улар қайсидир маънода риоя қилган ҳам дейлик. Хўш?

Душманинг билан ҳар куни урушяпсан. Ҳар куни бир-бирингни шафқатсизларча ўлдиряпсан. Орада бир кун байрам муносабати билан дам оляпсан. Эртасига яна бир-бирингни ўлдиришда давом этяпсан. Демоқчиманки, сулх идеалогиясининг ўзи абсурд. У ҳеч нарсани ўзгартирмаяпти. Аксинча, инсониятни нақадар жирканч мавжудот эканлигини исботламоқда. Яъни сени ўзинг хохласанг бир кун одам ўлдирмасдан тура оласан. Демак сенинг қўлингдан келади одам ўлдирмаслик. Сен буни бир кунлик сулхда исботлаяпсан. Лекин, йўқ, сен эртасига яна одам ўлдиришда давом этишинг керак.

Метеорит ёмғирини иккинчи қисми қачон бўларкан?
21.04.2025, 20:16
t.me/prizmauzb/3552
PR
Prizma
4 083 подписчика
182
21
2.1 k
Ҳар сафар бирорта одам ўз оёғи билан бурун операциясига кириб ўлиги чиққани ҳақида эшитсам, ишламаётган бурним туппа-тузук ишлаётгандек туюлаверади. Ёки ростданам гап психологиядамикан, билмадим.
21.04.2025, 18:31
t.me/prizmauzb/3551
PR
Prizma
4 083 подписчика
241
25
2.3 k
Картангда бир сўм пул йўқ пайти, пэймидан "фирибгарлардан огоҳ бўлинг" деган йўрикномали хабарлар келса, ўзгача бир хўрлигинг келаркан инсонни.
21.04.2025, 15:17
t.me/prizmauzb/3550
PR
Prizma
4 083 подписчика
109
10
2.2 k
Йўқ, жиддий айтяпман, эртага уни олиб кетишгач, мен нима қиламан?

(с) Маъсума.
21.04.2025, 10:04
t.me/prizmauzb/3549
PR
Prizma
4 083 подписчика
258
46
2.5 k
Мадина ифлос 😂

Битта вергул бутун бошли матнни ўзгартириб юборади.

P.S. Мадина деган синфдошим эсимга тушиб кетди:)
20.04.2025, 21:49
t.me/prizmauzb/3548
PR
Prizma
4 083 подписчика
148
12
2.3 k
Шунақа “шубҳали” постлар кулгини қистатади. Нима эмиш Бекободга янги тайинланган ҳоким ҳар куни одамлар билан учрашиб уларнинг муаммоларини ўрганяпти экан. Ҳокимнинг вазифаси шу бўлганидан кейин қиладида шу ишни. Нима қилиши керак бошқа? Вазифасини бажаргани учун пиар қилиниши жуда кулгили нарса мен сизга айтсам.

Балки почтальон хат олиб келгани учун уни ҳам мақтаб пост қўйиш керакдир? Ўқитувчи дарс бергани, ҳайдовчи манзилимизга оборгани, қассоб мол сўйгани, футболчи тўпни ортидан югургани учун мақтаб чиқинглар кейинги постларингда:)
20.04.2025, 21:38
t.me/prizmauzb/3547
PR
Prizma
4 083 подписчика
204
19
3.3 k
Ўзбек футболчиларини синдирмоқчи бўлган судьяларни косаси оқармайди.
20.04.2025, 20:05
t.me/prizmauzb/3546
PR
Prizma
4 083 подписчика
323
5
2.3 k
Каналда 4 мингта одам бўлишига оз қолибди. Туриб-туриб ўзимни бир буюк инсондай ҳис қивораман силарни деб. Ишончиларга киришга улгурган бўлсам, секин инфолўттибозликни бошлаворасамам бўлар? Ичишни ўргатиш ёки ақлли бўлиб кўриниш сирлари бўйича қанақадир курслар очайми? Қўшиласизларми?
20.04.2025, 16:31
t.me/prizmauzb/3545
PR
Prizma
4 083 подписчика
157
30
2.4 k
Боя “Маъсума”нинг аудиоверсиясини эшитдим. Ундаги битта монолог жуда ёқди.
Нега пешонангга тўппонча тиралганини билиб туриб ҳам ўзингни ухлаганга солиб ётдинг? Тирик қолиш учун ҳаракат, қаршилик қилмадинг, деб савол берасизми? Пешонамга тўппончани ҳаётимдаги энг суюкли инсоним тираб турган бўлса, тирик қолишимдан маъно нима?
20.04.2025, 15:24
t.me/prizmauzb/3544
PR
Prizma
4 083 подписчика
186
26
2.4 k
Ҳаётимизнинг учдан бир қисми уйқуда ўтаркан. Энг аламлиси ўша қисми ҳаётимиздаги энг зўри. Шунинг учун имкон бўлса кўпроқ ухлавериш керак.

Уйқу олдидан ўзимга тасалли бериш учун ёздим буни.
20.04.2025, 12:42
t.me/prizmauzb/3543
PR
Prizma
4 083 подписчика
80
3.0 k
Фарғоналик бир долбоёб тушида хотини унга хиёнат қилганини кўриб, ўнгида уни ўлдирибди. Ўша постни тагига бошқа бир долбоёб туш баҳона бўлганлигини, аслида ростанам хиёнатга сабаб бўлиши мумкинлигини ёзибди.

Билмайман бу миллатда аёл зотига нисбатан нафрат, хейт бунчалик юқорилиги сабаби қаердан. Яхшиям аёл туғган буларни, дадасини кўтидан тушгандаям сабаб сифатида кўрсатсанг бўларди.
20.04.2025, 11:11
t.me/prizmauzb/3542
PR
Prizma
4 083 подписчика
259
83
3.0 k
20.04.2025, 11:11
t.me/prizmauzb/3541
PR
Prizma
4 083 подписчика
51
13
2.2 k
Чак Паланикнинг "Удушье" асарини тугатдим.

Чак Паланикнинг “Жанг клуби”дан сўнг кейинги асари "Удушье" 2001 йилда нашр этилган ва ўқувчилар орасида яна бир бор маданий шок ҳолатини келтириб чиқарган экан.

Паланик бу сафар ҳам замонавий жамиятнинг ахлоқий меъёрларини синдириб, ўта провокацион услубда инсон руҳиятининг энг қоронғи бурчакларига ўқувчи билан бирга саёҳат қилади. Асар қаҳрамони Виктор Манчининг ҳаёти орқали муаллиф шахсиятининг шаклланиши, ўзлингни англаш машаққатини ва маънавий қашшоқлик каби муаммоларни бадиий талқин қилади.

Китобнинг сюжет чизиғи икки йўналишда ривожланади: биринчиси, Викторнинг кундалик "ҳаёт кечириш усули" тасвири ва иккинчиси, унинг сурункали болалик травмалари хотиралари орқали онаси билан ўтказган болалик даври.

Паланикнинг услуби сарказм, қора юмор ва абсурдга тўла. У инсон жисми ва руҳиятининг энг нозик жиҳатларини шундай тасвирлайдики, бу баъзан ўқувчини ноқулай аҳволга солиши мумкин. Сўзларни танлашда у қатъий, унинг метафоралари ўйлантириб қўяди, тасвирлари содда ва тушунарли. Унинг бадиий услубидаги энг муҳим хусусият — ўқувчини шокка тушуриш, ғашига тегиш ва уни қайсидир маънода мулоҳаза юритишга мажбур қилиш.

Бундан келиб чиқадики Паланик ҳаммага ҳам тавсия қилинадиган ёзувчи эмас. Кинематографияда “муаллифлик жанри” деган атама бор. Паланикнинг ижоди ҳам бунга мисол бўла олади. Яъни унинг асарлари кенг жамоатчилик учун мўлжалланмаган, ўз доираси ва ўз мухлислари учун эса - топ.

Шахсан ўзимга унинг ахлоқ нормаларини инкор этиб, провокацион услубда ёзиши ёқади. Балки консерватив адабиёт ихлосмаландари учун бу ёзувчи адабиётнинг қотили бўлиб ҳам туюлар, ҳеч ҳам шубҳаланмайман, лекин, менимча ижод ранг-баранг бўлиши бу нормал. Ҳар ким дунёни ўзича кўради. Достоевский кўрган рангларни Паланик кўра олмаслиги ва ёки аксинча бўлиши мумкин. Кимгадир у ёқади кимгадир бу. Кимгадир иккаласи ҳам.

#ўқишга_нимадир
19.04.2025, 18:02
t.me/prizmauzb/3540
PR
Prizma
4 083 подписчика
139
2
1.9 k
Ўша гап хуллас.
18.04.2025, 14:00
t.me/prizmauzb/3539
PR
Prizma
4 083 подписчика
Репост
56
5
2.0 k
Ortga surilib-surilib, nihoyat yurak yutib yakkaxon stand up konsertimni belgiladim. Qoʻllab-quvvatlaysiz degan umiddaman. Chunki bu konsert keyingi qadamimni belgilab beradi: bosamanmi yoki yoʻq?

Barchangizni taklif etaman va kutaman. Muhim epizodni birgalikda oʻtkazamiz.

Sana: 2-may, 19:00
Manzil: "Sahna" stand up klubi
Chiptalar: https://t.me/sahnastandup_bot?start=67e80b18b3e41_uz

Yana nimadir demoqchi edim, esimdan chiqdi. Konsertda aytaqolaman:)

@janobsatirik
18.04.2025, 12:25
t.me/prizmauzb/3538
PR
Prizma
4 083 подписчика
272
24
2.1 k
Ҳаётингни қайсидир босқичига келганингда, бирор кун пул сарфламасанг, худдики ўша куни пул ишлаб топгандай ҳурсанд бўларкансан.
18.04.2025, 10:12
t.me/prizmauzb/3537
PR
Prizma
4 083 подписчика
201
22
2.2 k
She said: yes’дан кейин доим she said: қайтишизда дўконга кириб телефон қиворинг’ бўлади. Булар бир-бирига чамбарчас боғлиқ нарсалар.
18.04.2025, 09:35
t.me/prizmauzb/3536
PR
Prizma
4 083 подписчика
218
31
2.4 k
Ёшингга нисбатан анча каттароқ фикрларкансан деб мақтайдиганлар бунга сабаблар аслида болаликдаги травмаларинг эканлигини билишганида балки бу мақтовни луғатидан ўчириб ташлашармиди.
18.04.2025, 00:09
t.me/prizmauzb/3535
PR
Prizma
4 083 подписчика
240
19
2.3 k
Йўқ, ҳаётим ранг-баранг’ деб мақтанасан, лекин телеграм 15 минут ишламай қолса кўчага чиқиб сигарет чекворасан.
17.04.2025, 19:45
t.me/prizmauzb/3534
PR
Prizma
4 083 подписчика
149
16
2.3 k
Эхтиёт бўлинг, меъёрдан ортиқ алкоголь истеъмол қилиш, уни қанчалик севганлигингизни эслатиб юбориши мумкин.
17.04.2025, 18:21
t.me/prizmauzb/3533
PR
Prizma
4 083 подписчика
119
16
2.2 k
Маркировкадаги алкоголнинг хавфи ҳақидаги эслатмага бу иборани ҳам қўшиб қўйса бўлади.

Эхтиёт бўлинг, меъёрдан ортиқ алкоголь истеъмол қилиш, айтолмаган ҳақиқатларингизни айтишга мажбур қилиши мумкин.
17.04.2025, 17:59
t.me/prizmauzb/3532
PR
Prizma
4 083 подписчика
186
14
2.3 k
“Қариялар уйи” бўлмаслиги учун “Болалар уйи” бўлмаслиги керак.
17.04.2025, 17:55
t.me/prizmauzb/3531
PR
Prizma
4 083 подписчика
192
6
2.0 k
Реал Мадридни ўйинини шу колхозда, она табиат қўйнида кўрарканман. Худо куч-қувват берсин.
16.04.2025, 21:23
t.me/prizmauzb/3530
PR
Prizma
4 083 подписчика
Репост
128
26
2.0 k
“Сен айтган китобни сотиб олдим” - бу севги тили.
16.04.2025, 20:30
t.me/prizmauzb/3529
PR
Prizma
4 083 подписчика
142
2.1 k
Бугун колхозимизда осмон мусаффо
16.04.2025, 15:17
t.me/prizmauzb/3528
PR
Prizma
4 083 подписчика
201
23
2.3 k
Ажрашаётганда суд томонидан бериладиган “ярашиш даври” бекор қилинибди.

Зўр иш бўпти. Иккита кап-катта одамни қарорини қабул қилмасдан давлат уларга ўйлаб кўриш учун вақт беришини ўзи абсурд. Энг ёмони ўша ярашув даврида мажбуран “яраштирилган” оилаларнинг қанчадан қанчаси энг камида бахтсиз, кўпида эса фожеа билан тугайдиган кейслар тиқилиб ётибди.
16.04.2025, 00:18
t.me/prizmauzb/3527
PR
Prizma
4 083 подписчика
173
7
1.9 k
Ҳеч қанақа плагиат эмас, бу шунчаки тақлид.
15.04.2025, 16:06
t.me/prizmauzb/3525
PR
Prizma
4 083 подписчика
7
1.9 k
15.04.2025, 16:06
t.me/prizmauzb/3526
PR
Prizma
4 083 подписчика
9
1.8 k
14.04.2025, 22:08
t.me/prizmauzb/3524
PR
Prizma
4 083 подписчика
108
7
1.8 k
Братни ёнига келиб шу мусиқани тинглаб, скамейкада ўтириб сигарет тутатиб сиқиляпман.

Бу ҳусусиятим эсдан чиқиб кетмаслиги учун машғулот қиляпман. Ватанда ҳали кўп керак бўлади.
14.04.2025, 22:08
t.me/prizmauzb/3523
PR
Prizma
4 083 подписчика
26
1.9 k
14.04.2025, 19:50
t.me/prizmauzb/3519
PR
Prizma
4 083 подписчика
61
26
1.9 k
Бу букблогерни кузатиб бораман. Унинг подачаси ёқади, замонавий тилда гапиради ва мен учун хазм қилиш жараёни осонроқ.

Хуллас шу блогер ҳаёти давомида бешта уни йиғлатган китоб ҳақида обзор қилибди. Мен бу ерда китобларни скриншотини жойлайман, лекин подкастни кўриб айнан қайси бири ва нега йиғлатганига жавоб оласиз. Тавсия қиламан, кўринглар русчани билсаларинг.
14.04.2025, 19:50
t.me/prizmauzb/3518
PR
Prizma
4 083 подписчика
26
1.9 k
14.04.2025, 19:50
t.me/prizmauzb/3521
PR
Prizma
4 083 подписчика
26
1.9 k
14.04.2025, 19:50
t.me/prizmauzb/3520
PR
Prizma
4 083 подписчика
25
1.9 k
14.04.2025, 19:50
t.me/prizmauzb/3522
PR
Prizma
4 083 подписчика
164
16
2.2 k
Яхши янгилик: бугун душанба эди, биз уни тугатдик. Демак ҳафта давомида бундан бадтари бўлмайди ва аҳвол секин яхшиланиб бораверади.
14.04.2025, 19:17
t.me/prizmauzb/3517
PR
Prizma
4 083 подписчика
100
18
2.0 k
Аудиториясидаги имбецилларни олқишига учиб атрофдаги ҳаммага қарата уруш очган активист узрини сўраб чиқибди. Дўстим бу мавзуда сен ЯТТга очилган оддий дўкончига қарши эмас, бутун бошли …га қарши чиқдинг. Сени популистлигингни ўз жойи ва ўз ўрни бор, ақлинг етадиган жойларда юраверишинг керак эди.

Аслида мен унинг ўзбек тили ҳақидаги гапларини қораламоқчи эмасман, қайсидир маънода қўшиламан ҳам унинг фикрига. Лекин одам ўз фикрини етказиб беришни ҳам билиши керак, итараман, ёраман деган гаплар билан етказилмайди фикр. Мана, нима бўлди охир оқибат? Бузвормоқчи эдингку, нега узр сўраб чиқдинг?

Маслахат, қирғоғингни адаштирма, ўзингни ақлинг етган мавзуларда юраверганинг маъқул, ҳалиям узр билан қутилиб кетаяпсан, ҳурсанд бўлавер.
14.04.2025, 19:04
t.me/prizmauzb/3516
PR
Prizma
4 083 подписчика
218
56
2.4 k
Жаҳонгир Отажонов учун доим она табиатдан миннатдорман. Брат ҳақиқий талант.
14.04.2025, 17:50
t.me/prizmauzb/3515
PR
Prizma
4 083 подписчика
69
18
2.3 k
Бу подкастда Германиядаги ўзбеклар Асаҳийда чиққан (адашмасам) “Дунё даҳолари” тўпламини плагиат эканлигини, плагиат бўлганда ҳам сифатсиз плагиатлигини айтишибди.

Подкастни кўринглар. Китобни ёзган одамларни танисаларинг, уларга ҳам етказиб қўйинглар, муносабати қизиқ.
14.04.2025, 09:55
t.me/prizmauzb/3514
PR
Prizma
4 083 подписчика
176
40
2.6 k
Ўзбекистонда свет тугаши мумкин, газ тугаши мумкин, лекин..
13.04.2025, 18:57
t.me/prizmauzb/3513
PR
Prizma
4 083 подписчика
115
4
2.2 k
Каналда сарагосаликлар бўлса, қаерда яхши кукси қилинишини ёзворсин ботга.
13.04.2025, 17:02
t.me/prizmauzb/3512
PR
Prizma
4 083 подписчика
13
2.1 k
13.04.2025, 11:41
t.me/prizmauzb/3511
PR
Prizma
4 083 подписчика
85
13
2.1 k
Аслида Оппоғой ҳақидаги кинонинг фиаскосида айримлар талқин қилаётгон гендер стереотиплари, феминизм, ирқий тенгликлар каби нарсалар бош сабабчи эмас. Аслида унинг энг катта муваффақиятсизлигининг сабаби бош ролдаги икки актрисанинг ижро “перфоманси”. Айнан мана шу омил фильмни рейтинглар тарихидаги энг ёмон кинолардан бирига айлантирган.
13.04.2025, 11:41
t.me/prizmauzb/3510
PR
Prizma
4 083 подписчика
Репост
169
15
2.0 k
Апрель, 12. 02:31

Баъзан балиқ ўзини осади қармоққа, сен эса тутдим деб ўйлайсан.

@moonabsurd
13.04.2025, 11:03
t.me/prizmauzb/3509
PR
Prizma
4 083 подписчика
224
15
2.1 k
Фақатгина ўзбеклар “чарчамаяпсанми?” деган саволга “раҳмат” деб жавоб беришса керак:)
13.04.2025, 09:57
t.me/prizmauzb/3508
PR
Prizma
4 083 подписчика
166
14
2.1 k
Ёки сўзини ўрнига ёкида деб гапирадиган одамлардан узоқроқ юраверинглар, худо билади уларнинг қўлидан яна қанақа хунрезликлар келади.
12.04.2025, 17:00
t.me/prizmauzb/3507
PR
Prizma
4 083 подписчика
191
7
2.1 k
Қўй сўйилди. Эскича ўқилди. Чоршанба кечга ремонтада бўлажак. Дам солиб келдим шахсан.
12.04.2025, 15:50
t.me/prizmauzb/3506
PR
Prizma
4 083 подписчика
284
24
2.2 k
Сен телеграмда история қўйиш орқали ҳаётингдаги қанақадир ҳодисаларни яқинларингга бўлишмоқчи бўласан. Мен история қўйиш орқали кимларнинг контактида борлигимни билиб оламан. Биз фарқлимиз.
12.04.2025, 10:19
t.me/prizmauzb/3505
PR
Prizma
4 083 подписчика
1
1
Бугун ё китоб тугайди, ё мен.
11.04.2025, 23:24
t.me/prizmauzb/3504
PR
Prizma
4 083 подписчика
189
1
2.2 k
Каналда мадридликлар бўлса, қаерда яхши кукси қилинишини ёзворсин.
11.04.2025, 22:36
t.me/prizmauzb/3503
PR
Prizma
4 083 подписчика
130
6
2.2 k
Трамп севгига нисбатан 125%лик бож қўйса ҳам севгингга содиқ қолармидинг?
11.04.2025, 22:34
t.me/prizmauzb/3502
PR
Prizma
4 083 подписчика
168
2
2.3 k
Инстаграмда автоблогерларни кузатадиган болалар қизлар учун қатъий тарзда ред флаг бўлиши шарт.
11.04.2025, 09:10
t.me/prizmauzb/3501
PR
Prizma
4 083 подписчика
106
7
2.0 k
Бугун шу ерда туриб ҳаётдан нолимоқчи бўлгандим. Унчалик уддалай олмадим. Уйга қайтиш керак.
10.04.2025, 21:54
t.me/prizmauzb/3500
PR
Prizma
4 083 подписчика
55
19
1.9 k
Икки йил олдин “пиёла” қўшиғи билан дазмолни тагидан ҳам чиқиб келган Ойгул Россияда шундай машҳурлигига қарамай тизимга қарши қўшиқ айтиб чиқибди. Катта эҳтимол запретга тушса керак.

Чала-чулпа тушундиму лекин жуда ёқди. Эшитинглар.
10.04.2025, 08:14
t.me/prizmauzb/3499
PR
Prizma
4 083 подписчика
1
1
Ёшлигингда онанг сени кўнглингга қарашга мажбур. Қариганда сен уникига қарашга мажбурсан. Фақат аввал болангга қараб бўлгач, вақтинг ортсагина унга қарайсан. Ҳаёт шунақада энди, ўзингни кўпам айблама.
9.04.2025, 23:46
t.me/prizmauzb/3498
PR
Prizma
4 083 подписчика
121
11
1.9 k
Қачонки сен барча қўрқинчли касалликларнинг симптомларини ўзлаштириб олганингдан сўнг ҳаётинг оддий ҳаёт эмас — ўлимни кутиш жараёнига айланиб кетади деяпти китобда ёш доктор.
9.04.2025, 18:46
t.me/prizmauzb/3497
PR
Prizma
4 083 подписчика
204
1
2.1 k
Каналда франкфуртликлар бўлса, қаерда яхши кукси қилишини ёзворсин.
9.04.2025, 17:18
t.me/prizmauzb/3496
PR
Prizma
4 083 подписчика
149
3
1.6 k
Сен ухлаш учун китоб ўқийсан. Мен ухлаш олдидан китоб ўқийман. Лекин иккаламиз ҳам бир вақтда ухлаймиз. Биз фарқлимиз. Биз бир хилмиз.
7.04.2025, 20:36
t.me/prizmauzb/3495
PR
Prizma
4 083 подписчика
261
31
2.0 k
Сериаллар ҳақида

Мавжуд одамлар телевизорни ёқиб аслида мавжуд лекин мавжуд бўлмаган одамларни гавдалантирган одамларни кузатишади ва мавжуд одамлар мавжуд бўлмаган одамларнинг мавжуд бўлмаган муаммоларига сиқилиш орқали ўзларининг аслида мавжуд бўлган муаммоларидан чалғишади.
7.04.2025, 17:39
t.me/prizmauzb/3494
PR
Prizma
4 083 подписчика
303
7
2.0 k
Ишда хонамга ўз ҳисобимдан камера қўймоқчиман. Ручкаларимни ким ўғирлашини билиб олсам бўлди, харажатдан қочиш йўқ.
7.04.2025, 09:00
t.me/prizmauzb/3493
PR
Prizma
4 083 подписчика
119
4
2.0 k
Сен буни нотўғри деб ёзилгани учун қилмайсан. Мен уни нотўғри эканлигини онгли равишда англаб қилмайман. Биз фарқлимиз.
6.04.2025, 20:39
t.me/prizmauzb/3492
PR
Prizma
4 083 подписчика
229
12
2.2 k
Сен Хусанов тушмагани учун Ситининг ўйинини кўрмайсан. Мен у тушса ҳам кўрмайман. Биз фарқлимиз.
6.04.2025, 19:02
t.me/prizmauzb/3491
PR
Prizma
4 083 подписчика
160
42
2.4 k
Замонавий муносабатлар — бу иккингиз бир хонада ўтирганча телефондан фойдаланиб, ҳеч қачон бир-бирингизга айтмаган, орзудаги мухаббатингиз тасвирланган тармоқдаги севги ҳақидаги видеоларни бир-бирингизга улашиб ўтиришингиздир. Юзингда ҳеч қачон тасвирлай олмайдиган туйғуларингни, рақамли тарзда, эмоджи кўринишида ифодалаб, ёнгингдаги инсонга коинотдаги сунъий йўлдош орқали жўнатишинг абсурд эмасми?

Ҳеч қачон онангни ўзига айтолмайдиган гапларингни, кўрсата олмайдиган мулозаматингни, телеграмдаги авангдаги тасвир орқали етказишга уринишинг, хўжакўрсинга овоза қилишинг ҳам аслида абсурд эди. Лекин барча томонлар ҳам бунга кўникиб, шу виртуалликни ажралмас бўлагига айланиб бўлди. Чунки онанг ҳам тармоқдаги историяларига сенга айтолмайдиган лекин сенга тааллуқли нарсаларни қўяяпти.

Аслида ненормал, контекстддан ташқарида абсурд туйиладиган нарсалар биз кўникканимиз учун одатий ҳолга айланиб кетди.

Шунчаки яшашингларни озгина қийинлаштирай деб ёздим.
6.04.2025, 18:05
t.me/prizmauzb/3490
PR
Prizma
4 083 подписчика
180
28
2.3 k
Сен бугун якшанба эканлигини ўйлаб шукр қиласан. Мен эртага душанба эканлигини ўйлаб асабийлашаман. Биз фарқлимиз.
6.04.2025, 17:37
t.me/prizmauzb/3489
PR
Prizma
4 083 подписчика
209
24
2.4 k
- Дада, нега опамнинг исми Лола?
- Чунки онанг Лола гулини яхши кўради.
- Тушунтирганингиз учун раҳмат, дада.
- Арзимайди, Сарбаст Лайт.
6.04.2025, 11:38
t.me/prizmauzb/3488
PR
Prizma
4 083 подписчика
107
20
2.3 k
- Китобни шундай ёзгинки, у илк мисраларданоқ одамларда қизиқиш уйғотсин.
- Ок.
6.04.2025, 09:14
t.me/prizmauzb/3487
Результаты поиска ограничены до 100 публикаций.
Некоторые возможности доступны только премиум пользователям.
Необходимо оплатить подписку, чтобы пользоваться этим функционалом.
Фильтр
Тип публикаций
Хронология похожих публикаций:
Сначала новые
Похожие публикации не найдены
Сообщения
Найти похожие аватары
Каналы 0
Высокий
Название
Подписчики
По вашему запросу ничего не подошло