У вас закончился пробный период!
Для полного доступа к функционалу, пожалуйста, оплатите премиум подписку
Возраст канала
Создан
Язык
Таджикский
-
Вовлеченность по реакциям средняя за неделю
-
Вовлеченность по просмотрам средняя за неделю

Оддий инглиз университетида дарс бераман. Олий таълим, саёҳат, адабиёт, Япония, Англия, университетлар, футбол ва ҳоказо мавзуларда кундалик ёзувлар. PhD (Cantab).

Сообщения Статистика
Репосты и цитирования
Сети публикаций
Сателлиты
Контакты
История
Топ категорий
Здесь будут отображены главные категории публикаций.
Топ упоминаний
Здесь будут отображены наиболее частые упоминания людей, организаций и мест.
Найдено 40 результатов
PR
Prof. Sherzod
4 876 подписчиков
68
9
2.4 k
Базел (Швейцария) трамвайи

Ҳар гал Европа шаҳарларида—хоҳ Манчестерда бўлсин, хоҳланг Амстердаму Базелда—қўнғироғини жиринглатиб, кўчаларни ларзага солиб юрадиган трамвайларни кўрганимда, талабалигим ўтган Тошкентнинг трамвайларини эслайман.

Эрталаб тирбанд бўладиган 13ни, масалан. Дарсга кечикмаслик учун тиқилиб бўлсада чиқиб оладиганимиз шу 13 кечқурун Буюк Ипак Йўли метроси устида “ана кетдим, мана кетдим” қилиб турарди, кондукторлари “Ҳайданг энди, кеч бўлди” дейдиган йўловчиларга “Ҳозир кетамиз, яна битта метро чиқсин” деб жавоб беришарди.

Чилонзордаги дўстларни кўришга борадиганимиз 9 бўларди. Якшанба кунлари Янгиобод бозорига олиб борадиган 6. Ана шу 6-трамвайда Янгиободга гитара сотиб олишга бориб, чўнтагимдаги бор пулимни ўғирлатганман 😅

Базел ва Берлин трамвайлари жиринг-жиринг қилиб йўловчи ташишда давом этмоқда. Капиталистик Американинг Сиэтлида трамвай $3га йўловчиларни аэропортдан шаҳар марказига элтишда давом этмоқда. Тошкент трамвайи эса энди фақат бизнинг хотираларимизда.

@profsherzod
17.04.2025, 00:37
t.me/profsherzod/466
PR
Prof. Sherzod
4 876 подписчиков
37
4
1.3 k
#EastAngle подкастининг янги сонида асли россиялик профессор Сергей Радченко билан суҳбат

Подкастимизга баъзан номдор олимлар ҳам келиб туради. АҚШдаги Жонс Ҳопкинс университетининг Халқаро тадқиқотлар олий мактаби (School of Advanced International Studies) профессори Сергей Радченко шулар қаторидан. Радченконинг профессорлик курсиси Уилсон Шмидт шарафига номланган (маълумот учун, Уилсон Шмидт—бир неча йил олдин Гугл компаниясининг бошқарувчиси бўлган Эрик Шмидтнинг отаси). Проф. Радченко нисбатан ёш бўлишига қарамасдан (у ҳозир 45 ёшда), ана шундай обрўли илмий мансабга эришган.

Радченконинг таржимаи ҳоли ҳам қизиқ—Россиянинг Узоқ Шарқида туғилиб, Сахалин оролида катта бўлган, университетда хитойшуносликни ўрганган, Лондонда PhD қилган. У ҳақдаги қолган маълумотларни подкастни тинглаб, билиб оласиз 🙂

Подкастда Радченко домланинг янги китоби—"Дунёни бошқариш" (To Run the World)—атрофида гаплашдик, аммо ҳозирда бўлаётган халқаро муаммолар, хусусан АҚШ президенти Трампнинг Россия ва Хитойга нисбатан муносабати ва сиёсатини ҳам муҳокама қилдик (подкаст тарифлар эълон қилинишидан олдин ёзилганди).

Подкаст, одатдагидек, инглиз тилида. Уни мана бу ҳавола орқали Ютубда кўриб, тинглашингиз мумкин.

Сизга маъқул ва қизиқ бўлса, Ютуб каналимизда видеога лайк босинг, обуна бўлмаган бўлсангиз, каналга қўшилинг, ўз фикрингизни қолдиринг—бундан жуда хурсанд бўламиз!

@profsherzod
16.04.2025, 04:59
t.me/profsherzod/465
PR
Prof. Sherzod
4 876 подписчиков
41
22
1.6 k
Ню Йорк романларим рўйхати

Анчадан бери НЙ ҳақидаги романларим рўйхатини ёзмоқчи бўлиб юргандим, яқинда қилган саёҳатим баҳонасида буларни бир жойга жамлагим келди 😊

Ню Йоркка илк бор йигирма икки ёшимда бориш насиб қилган. Қайтиш чоғи аэропортга борадиган Рузвелт шоссесида, Верразано кўприги олдида туриб, яна қайтиб келиш насиб қилсин, деб ёш болаларча ният ҳам қилганим эсимда.

Ундан бери бир неча марта бордим. 2013 йилда Коламбия университетининг аспирантлар конференциясига таклиф олганимда, Манҳаттанда илк бор турдим.

Аммо НЙ ҳақидаги тасаввуримни асосан романлардан олганман, десам, муболаға бўлмайди. Ўзим буни ўша даврда тушунмаган бўлсамда, бу тасаввур илк бор 2000 йиллар бошларида Ж. Д. Селинжернинг "Жавдар даласидаги тўп тутувчи" (The Catcher in the Rye) романи билан бошланган. Труман Капотенинг "Тиффанисда нонушта" новелласи бу буюк шаҳарга қизиқишимни орттирган. Кейинчалик ўша даврда энг севимли ёзувчим бўлган Пол Остер таъсири остида бу тасаввур кенгайиб борди. Буюк романчи Э. Л. Доктороу қаламига мансуб "Рагтайм" номли шоҳасардан баҳра олди. Йиллар ўтиб, Дон ДеЛилло, Франсис Скотт Фицжералд каби ажойиб ёзувчилар томонидан тўлдирилди.

Яқин йилларда эса, Клэр Мессуд ва Аттикус Лиш каби истеъдодли адибларнинг Ню Йорк романлари мени ҳайрон қолдирди.

"Ню Йорк романи" деганимда воқеаси НЙда юз берадиган, шаҳарни диққат марказида тутадиган романларни назарда тутаман.

Кўп гапирмасдан, шу пайтгача ҳаёлимда йиғиб юрганим Ню Йорк романларим рўйхатини пастда ўзим ўқиган тартибда ёзсам. Ҳар бир роман ҳақида алоҳида бир ёзув ёзишим мумкин, аммо ҳеч нарса демаганим маъқул, чунки яхши адабиёт ўз сўзини ўзи айтади. Романларнинг кўпи ўзбек тилида чоп қилинмаган, шу сабаб инглизча номи ва Википедияга ҳаволани ҳам қўшиб қўйдим (спойлерларсиз ўқишни истаганлар Викидаги таърифни ўқиманг 😊)

- Ж. Д. Селинжер, "Жавдар даласидаги тўп тутувчи" (The Catcher In the Rye)
- Франсис Скотт Фицжералд, "Буюк Гатсби" (The Great Gatsby)
- Э. Л. Доктороу, "Рагтайм" (Ragtime)
- Труман Капоте, "Тиффанисда нонушта" (Breakfast at Tiffany's)
- Пол Остер, "Ню Йорк учлиги" (The New York Trilogy)
- Дон ДеЛилло, "Космополис" (Cosmopolis)
- Клэр Мессуд, "Император болалари" (The Emperor's Children)
- Аттикус Лиш, "Кейинги ҳаётга тайёргарлик" (Preparation for the Next Life)

Фақат роман эмас, creative nonfiction жанрида Ню Йорк ҳақида ўқишни хоҳласангиз, Оливия Лэнгнинг "Ёлғиз шаҳар" (The Lonely City) номли ажойиб китобини чин юракдан тавсия қиламан.

Айни пайтда, Ню Йорк Таймсда уч АҚШлик ёзувчи ўзларининг 25та энг муҳим Ню Йорк романини танлаган мақолани ўқиб, қуйидаги романларни ўқишни режа қилиб қўйдим:

- Чангрэ Ли, "Тил эгаси" (Native Speaker)
- Жонатан Летем, "Ёлғизлик қалъаси" (The Fortress of Solitude)
- Ралф Эллисон, "Кўринмас одам" (Invisible Man)
- Жон Дос Пассос, "Манҳаттандан ўтиш" (Manhattan Transfer)
- Майкл Шейбн, "Кавалиер ва Клэйнинг ажойиб саргузаштлари" (The Amazing Adventures of Cavalier and Clay)
- Тежу Коул, "Очиқ шаҳар" (Open City)
- Жей Макинерни, "Катта шаҳарнинг порлоқ чироқлари" (Bright Lights, Big City)
- Дон ДеЛилло, "Яширин дунё" (Underworld)

Сизлар бу романлардан қайсиларини ўқигансиз? Яна қайсиларини ўқимоқчисиз?

#Адабиёт #Китоблар #Саёҳатлар #НЙ

@profsherzod
13.04.2025, 11:43
t.me/profsherzod/464
PR
Prof. Sherzod
4 876 подписчиков
84
10
1.3 k
Охирги пайтлар ўзим учун қилган кашфиёт—магазиндан олинган чекларнинг орқа томонидан унумли фойдаланиш мумкин экан 😊

Аҳамият бериб қарасам, супермаркет ё қаҳвахоналардан олинадиган чекларнинг орқасида ҳеч нарса ёзилмаган бўлади. Юпқа бўлишига қарамасдан, қоғози ҳам анча сифатли—ҳатто менга ёқадиган сиёҳли ручкалар билан ёзиш мумкин. Архивларда юрганлар билади—ўтган асрда бу каби юпқа қоғоздан иш юритишда фойдаланилган, инглизчада onionskin paper (пиёз пўсти қоғоз) дейилади.

Муҳим бир китобни ўқиш жараёнида чеклардан 4-5тасини китоб ичига солиб қўяман, эсда қолиши керак бўлган фикр ё гапларни ёзиб бораман. Бу услуб айниқса бирон китобга тақриз ёзаётганда жуда қўл келади. Суратда ҳам шу кунларда ана шундай бир илмий асарга тақриз жараёнида пишакқулоқ ёзмаларимдан фойдаланаётганим акс этган.

Ҳам менга қулай, ҳам атроф-муҳитга фойдали 😅

#ТарихчиКундалиги

@profsherzod
9.04.2025, 10:31
t.me/profsherzod/463
PR
Prof. Sherzod
4 876 подписчиков
66
13
2.1 k
Япон амалдорларининг камтарлиги ва камтар даромадлари

Япон матбуотини кузатиб, дайжестлаштириш бўйича тажрибаси беқиёс бўлган Головнин Япония бош вазири Ишибанинг ҳисобидаги активлар миқдори ҳақида ёзибди. Қисқа қилиб айтганда, дунёнинг учинчи энг катта иқтисодиётининг раҳбари ҳисобида $100,000 (юз минг АҚШ доллари) дан сал кўпроқ маблағ бор экан. Расмий маблағлар, тўғри. Лекин барибир жуда камдек. Маълумот учун, Британия бош вазирининг расмий йиллик маоши £160,000 (160 минг фунт стерлинг). Бисотида қанча пули борлигини эса шахсан мен билмайман (гарчи шаффофлик ҳукмрон давлатларда бу маълумотларни топиш қийин бўлмасада).

Шу муносабат билан ўз тажрибамдан бир нарса эсга тушди. 2014 йилда Токионинг Ҳосей университетида тадқиқотчи эдим, семинарларимизга Нода Ёшиҳико бош вазирлиги даврида Ҳукумат бош котиби ўринбосари бўлиб ишлаган бир инсон келарди. Япония сиёсий тизимида Ҳукумат бош котиби (内閣官房長官) ниҳоятда обрўли ва масъулиятли лавозим—уни эгаллаб турган инсон вазирлик ва агентликлар фаолиятини тартибга солиб туради, айни пайтда ҳукумат сиёсатини матбуотга етказиш вазифасини ҳам ўтайди. Унинг ўринбосарлари ҳам анчайин катта мавқега эга.

Қисқаси, ана шу бир вақтлар бош котиб ўринбосари бўлган инсон биз билан дарсдан сўнг овқатланишга чиқарди, кейин эса поездда (Токионинг энг кенг тарқалган жамоат транспорти) уйига кетарди. Аслида Японияда бу жуда оддий ҳол бўлмасада, кўп учраб туради. Аммо ўша даврда мен бунга ҳайрон қолардим: майли, ҳайдовчиси йўқдир, ўзи машинада юрса бўлмасмикин, деб. Айни пайтда, Токио марказига машинада бориш ниҳоятда қийин иш, поезд ё метро эса жуда қулай. Балки шунгадир.

#МенБилганЯпония

@profsherzod
8.04.2025, 03:28
t.me/profsherzod/462
PR
Prof. Sherzod
4 876 подписчиков
91
16
2.2 k
Ню Йорк, Ню Йорк

Салкам бир ҳафта давомида АҚШнинг энг ажойиб шаҳрида тадқиқот қилдим.

Ню Йоркка Шомбург Қора танли маданияти маркази архивларида ишлаш учун келганман. Янги китобим учун ўтган асрда АҚШ ва дунёда жуда машҳур бўлган қора танли қўшиқчи Пол Робсон ҳаётига оид ҳужжатларни кўриб чиқишим керак. (Китоб лойиҳам ҳақида ҳали ёзарман).

Бу вақтдаги таассуротларни шу ерда жамлаб ёзай:

— НЙ жамоат транспортидан, хусусан метросидан фойдаланган одам биринчи навбатда унинг яхшигина ифлослигига аҳамият беради. Айниқса баъзи поездлар (мен 1, 2 ва 3 йўл поездларида кўп юрдим) бошқаларидан эскироқ, кўримсизроқ. Худди шундай, баъзи бекатлар (масалан мен ҳар куни борган Ҳарлемдаги 135 Street бекати) бошқаларидан ифлосроқ—релслар ораси қоп-қора сувга тўла, унда турли чиқиндилар сузиб юради, ню йорклик абжир каламушлар уёқдан буёққа югуриб юришади. Поездларнинг деразалари, эшиклари ҳам ойлар давомида тозаланмаган. Бекат платформаларига яқинлашаётган поездлар ҳақида маълумот бериб турадиган янги экранлар қўйилган, аммо буларнинг кўпини уриб синдириб улгуришибди.

— Манҳеттен оролини Статен Айленд билан сариқ паром боғлаб туради. Паромлар эрталабдан ярим тунгача ҳар ярим соатда юради. Қизиғи, паромга чиқиш ҳаммага текин. Паром Озодлик ҳайкалига яқин ўтади, бу пайт йўловчиларнинг кўпи кеманинг бир томонида йиғилиб, сурат ва селфига тушишади. Манҳеттенга яқинлашавергач эса, паромнинг олд қисмига ўтсангиз, филмлардагина кўриладиган ажойиб осмонўпар бинолар ғуж бўлиб турган манзарани яқиндан кўра оласиз.

— НЙда ҳар куни юрсангиз, ажойиб воқеа ва одамларга гувоҳ бўласиз. Бир куни архивга кетаётсам, уйсиз бир йигит ёнидаги ўриндиққа бир чангал ғижимланган долларларини қўйиб, ухлаб ётибди. Устидаги кийимининг янгилигидаги рангини билиш қийин, тирноқлари қоп-қора, одатий уйсиз йигит. Кўпчилик йўловчилар айланиб ўтди, ўтиргач уни роса томоша қилишди. Йигит мазза қилиб ухлади (поездим 25 дақиқача юради), ўрта-ўртада уйғониб, бутун вагонга "Sh*t!!!" деб бақириб ҳам қўйди. Кейин ўзига келиб, вагонда турли ширинликлар сотиб юрадиган болакайдан бир долларга сникерс сотиб олди, ҳаммага жилмайиб уни шу ернинг ўзида паққос ҳам туширди.

— Йўлнинг охирига етиб, 135 кўча бекатидан чиқаётсам, орқадан қараганда қўшиқчи 50 Centга ўхшаган новча бир йигитнинг қўлларига уч-тўрт полициячи кишан солиб, ушлаб туришган экан. Юзага чиқсам, бир нечта полиция машиналари йиғилган. Метрода нима иш қилди экан, деб, йўлимда давом этдим.

— Кеча архивдаги охирги куним бўлгани учун, ёпилгач, машҳур Марказий паркни айландим, унинг қанчалик катта эканига амин бўлдим. Паркда югуриш ва велосипед йўлаклари, кафелар, ҳовузлар—хуллас аҳолининг фаол дам олиши, учрашиб яхши вақт ўтказиши учун ҳамма шароит бор. Паркнинг жанубий учига етсангиз, ажойиб манзарага гувоҳ бўласиз—шаҳарнинг қоқ ўртасидаги бу табиат бўлагига тақалиб турган осмонўпар биноларни кўрасиз. Ажойиб баландликлаги бу бинолар худди паркка бостириб киришга уринаётган аскарлардек тизилиб туради. Бинолардан баъзилари шунчалик кичик майдонда қурилганки, узоқдан қараганда осмонўпарга эмас, кўпроқ баланд мўрига ўхшайди. Ер шунчалик танқис бўлсада, катта паркни қурилиш учун бўлиб топшириб юбормаган НЙ раҳбарияти, уларни назорат қилиб турадиган аҳолисига тасанно айтдим.

— Оқшомларнинг бирида дўстлар билан учрашиш учун Бруклинга, собиқ иттифоқдан иммигрантлар кўп яшайдиган туманга бордим. Дўстларимиз самарқандлик ватандошларимиз очган ресторанда ажойиб ўзбек овқатлари билан меҳмон қилишди. Бруклиннинг бу қисми кўчалари Тошкентнинг баъзи маҳаллаларига ўхшаб қолган, ҳар қадамда ўзбекча ёзувлар, русча номли дўконларни кўриш мумкин. Кетишдан олдин ҳамма мақтаётган Тошкент супермаркетига ҳам кириб кўрмоқчиман.

#Саёҳатлар #АҚШ

@profsherzod
5.04.2025, 20:48
t.me/profsherzod/461
PR
Prof. Sherzod
4 876 подписчиков
85
13
1.5 k
Ижтимоий тармоқларнинг ижобий тарафи ҳақида

Канални кўпдан бери ўқийдиганлар билади—ижтимоий тармоқларни кўп танқид қиламан. Аммо бугун уларни мақтамоқчиман.

Бу тармоқлардан кўпчилик қатори, балки кўпчиликдан олдинроқ фойдалана бошлаганман. 2005 йилда илк бор Фейсбукда ҳисоб очганман—у даврларда университет имейли керак бўларди. Инстаграм чиққанда, унгаям қизиқиб, очиб қўйганман, ҳозирда кўп кирмасамда.

АҚШга келишимдан бир неча ҳафта олдин Инстаграмга кирганимда, кўп йиллар олдин IELTSдан шогирдим бўлган Арслонбекнинг Superbowlда тушган расмларини кўриб қолдим. Асли хоразмлик бўлган Арслонбек билан 2000 йиллар Тошкентида танишганмиз, бир муддат дарс ўтганман, ундан кейин дўст бўлиб қолганмиз. Мен каби у ҳам МЮнинг ашаддий мухлисларидан, Тошкентга борганимда ўйинларни бирга кўрардик. Охирги йилларда алоқа бироз узилиб қолган бўлсада, Арслонбекнинг АҚШда эканини кўриб, қувондим.

Кейин эса, бу йилги Superbowl қаерда бўлганига қарадим. Янги Орлеанда (New Orleans) бўлган экан. Арслонга "Ҳозир АҚШнинг қаеридасан?", деган хабар юбордим. "Миссиссиппи штати жанубидаман," деган жавоб келди. Харитада қараб кўрсам, мен борадиган Алабамага яқин экан.

Аслида мен азалдан тасодифга ишониб келганман, шу сабаб Алабамага қўнганим эртаси Арслонбек билан учрашганимда, ижтимоий тармоқлар аслида ҳаётимизга яхшилик олиб кела олишини яна бир бор ўйладим. Узоқ йиллик дўстлик ришталари узилиб кетмаслигида ёрдам беради. Чунки Инстаграм бўлмаганида, шогирдим ҳозирда нима иш қилаётгани, қаерларда фаолият юритаётганини билмаган бўлардим.

Тўғри, тасодифнинг ўрни катта. Ҳарбий тарих жамиятининг конференциясига мени чақиришмаганида, икки дунёдаям Алабамага келмаган бўлардим балки. Охирги марта Тошкентнинг Сағбон маҳалласидаги футбол клубда МЮ ўйинини бирга кўрган дўстим билан АҚШ жанубида учрашишни ҳаёл ҳам қилмаган бўлардим, Инстаграм бўлмаганида.

Аслида ижтимоий тармоқ дегани шу мақсадга хизмат қилиши керак эмасми? Одамларнинг миясини захарлаб, уларни бир-биридан ажратиш ўрнига, уларни бир-бирига боғлаши керак. Бундан 20 йил олдин, бу тармоқларга асос солинганида, мақсад айнан шундай бўлган. Яқин йиллардагина буларнинг ажойиб қудратидан одамларни бўлиш мақсадида фойдаланиш авжига чиқди.

Аммо ижтимоий тармоқ орқали сиз азиз ўқувчиларимга етишадиган, баъзида улар ёрдамида узоқ йиллик дўстларимни топадиган одам сифатида, мен ижтимоий тармоқларнинг яхшиликка хизмат қилишига ишонгим келади.

#Саёҳатлар #АҚШ #ИжТармоқлар

@profsherzod
30.03.2025, 08:13
t.me/profsherzod/460
PR
Prof. Sherzod
4 876 подписчиков
70
18
5.2 k
Жасурлар макони, эркинлар юрти

- Алабаманинг лақабларидан бири "Пахта штати" (Cotton State) экан. Ўзимизнинг жой экан, қисқаси 😊

- Атлантадан Алабамага учадиган маҳаллий самолётда ўриндиқлар орасидаги йўлак жуда тор экан, стюардессалар ўтишдан олдин "елкангни торт" деркан 😅 Тепадаги сумка қўядиган жойга менинг ўртача катталикдаги (30 литр) лаптоп рюкзагим сиғмади 🥲 Бу ўзи қанақа самолёт экан, Боингга ўхшамайди, деб чўнтакдаги хавфсизлик маълумотига қарадим, Bombardier CRJ900 экан. Гугл қилсам, яқинда Торонто аэропортида ағдарилиб кетган Делта рейси ҳам худди шу самолётда бўлган экан. Учиш олдидан яхши кайфият бағишлади 😅 Ҳақиқатдан, қўнаётганда "тақққ!" этган овоз чиқди, тормоз бера бошлаганида чиққан овоздан, балонлари ёниб кетмаса эди, деб ўйладим 😅 2000 йиллардаги Ҳавошканинг баъзи самолётлари ва учувчиларини эслатди. Умуман олганда ёмон учмади.

- Ўша рейсга чиққунча бир ёшроқ йигит аэропортда пиво сасиб, уёққа-буёққа чайқалиб юрганди. Самолётга қўлидаги пивони кўтариб чиққан экан, стюардесса менга пивонгни бер деганида тугатиб қўймоқчи бўлиб, кўтарди. Стюардесса шиддат билан самолёт бош тарафига кетди, бироздан кейин хавфсизлик хизматидан бир хола келиб, дўстимизни самолётдан олиб тушиб кетди. Ёнида ўтирган аёл ортидан анча ғийбатини қилди, бутун самолёт қўнгунча шуни гаплашди. Мен эса ўтириб ўйладим—бу воқеа Англияда юз берганида, биринчидан кўпчилик пайқамасди, иккинчидан, катта эҳтимол билан йигитчани ҳеч ким самолётдан тушириб юборадиган даражага бормасди. Нима бўлгандаям, орқасидан туриб уни шунча муҳокама ҳам қилишмасди. Инглизлар анча бағрикенг ва кечиримли халклигига яна бир исбот бўлди.

- Мобил аэропортида багаж олишга бораётсам, ўзимизнинг одамларга ўхшаган бир аёл менга нимадир деди. Яхши эшитмаганим учун, Sorry? деб жавоб берсам, узр сўраб, адашдим дегандай қилди. Бироздан кейин яна бир ўзимизга ўхшаган йигит чиққанида, унга ҳам худди шу саволни берди (кейин билсам, "Ербол?" деган экан). Қаердансизлар, десам, Қозоғистондан, дейишди. Алабаманинг тубигача қозоқлар келган бўлса, биз ўзбекларга ҳали умид бор, деб қўйдим ўзимча 😅

- АҚШнинг ўзига хос руҳи, ўзгача вайби бор. Европаликлар менсимай, ҳатто кулиб ҳам гапиришади. Аслида, чеки кўринмайдиган бир қаватли дўконлар, кенг кўчаларни кўрганда, болаликдан бери кўриб юрган, қадрдон ва таниш жойдек кўринади. Бунга сабаб ўша Ҳолливуд, кўравериб кўзимиз ўрганиб қолган Америка. Аммо кундалик ҳаётга бироз киришсангиз, стереотипу ҳаёлотлар ортида ҳамма жойдагидек инсон ҳаётларини кўриш мумкин.

#Саёҳатлар #АҚШ

@profsherzod
28.03.2025, 06:36
t.me/profsherzod/459
PR
Prof. Sherzod
4 876 подписчиков
50
11
1.7 k
Яхши китоб дўкони ё кутубхонани қандай аниқлайман? Китоблар танлови муҳим, аммо яхши сотувчи/кутубхоначи булардан турли сайланмалар қилиб, ўқувчига янги нарсалар кашф қилишда ёрдам беради.

Британиянинг китоб дўконлари бозорида якка ҳукмрон бўлган Уотерстоунз (Waterstones) дўконлари баъзи мустақил китоб сотувчиларга қараганда зерикарлироқ бўлади. Аммо баъзи Уотерстоунз бошқарувчилари китоб кўргазишга ижодий ёндашишади.

Менинг шаҳримдаги Уотерстоунзчилар қисқа (кам ҳажмли) аммо машҳур/муҳим асарларни бир жойга тўплашибди (суратда). Буларнинг баъзиларини ўқиганман, аммо ўқимаганларим кўп экан, шу сабаб суратга олиб қўйдим. Сизларга ҳам улашгим келди 😊

#Китоблар

@profsherzod
22.03.2025, 18:43
t.me/profsherzod/458
PR
Prof. Sherzod
4 876 подписчиков
57
1.1 k
Наврўзингиз муборак, каналимнинг азиз ўқувчилари!

Баҳорнинг келгани рост бўлсин! 🌷

#Наврўз

@profsherzod
21.03.2025, 11:42
t.me/profsherzod/457
PR
Prof. Sherzod
4 876 подписчиков
26
6
995
#TheEastAngle подкастимизнинг янги сонида Пенсилвания Штати университетида менга ўхшаб тарих профессори бўлиб ишлайдиган дўстим Ран Цвайгенберг билан суҳбат қилдик.

Суҳбатимиз ўзиям бир соатдан узунроқ бўлиб кетди. Рандек суҳбатдош билан мавзудан мавзуга сакраб, вақт қандай ўтиб кетганини билмай қолади одам. Хирошима ва Нагасаки шаҳарларига ташланган атом бомбалари, Японияда чет эллик бўлиб яшашнинг қийинчиликлари ва албатта футбол ҳақида гаплашдик.

Подкастни Ютубда қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин, бундан ташқари эшитишни ёқтирадиганлар учун Apple Podcasts ва Спотифайда ҳам чиқади.

Мабодо подкастнинг олдинги қисмларини эшитиб ё кўриб келган бўлсангиз, сизга савол—ҳар бир янги сонда бирон бир янгилик сезяпсизми? Буни билиш биз учун жуда фойдали бўларди 😊

Яқинда подкастда янгиликлар кутилмоқда. Кейинги сонда асли россиялик тарихчи профессор билан "Янги Совуқ уруш," Украина уруши, Хитой ва Россия муносабатлари каби мавзуларда суҳбатлашамиз.

Эътиборингиз учун яна бир бор ташаккур!

@profsherzod
21.03.2025, 03:55
t.me/profsherzod/456
PR
Prof. Sherzod
4 876 подписчиков
Репост
14
1
1.2 k
Ровно тридцать лет назад, 20 марта 1995 года, в калитку в заборе нашего дома на юго-западе Токио позвонили. Я пошел открывать, чертыхаясь – дело в том, что в японской столице произошло невероятное событие – газовая атака в метро, где распылили нервно-паралитическое вещество зарин. Детали были поначалу непонятны, и мы работали, как сумасшедшие, отсылая все новые «молнии».

Короче, я открыл дверь, раздражаясь на то, что меня отрывают от экстренной работы. Вошел аккуратный человек с рабочим чемоданчиком, представился наладчиком (а мы и забыли, что вызвали его для гарантийной проверки наших компьютеров). Дядечка протянул визитную карточку, но вдруг смертельно побледнел и упал на пол. Срочно приехала скорая помощь, человека привели в чувство и выяснилось, что он только что был на станции метро «Касумигасэки», где наглотался ядовитого газа, оказавшись на периферии вылазки религиозных террористов. Однако, несмотря на это, продолжил свой путь, чтобы выполнить порученную работу.

Этот случай я вспоминаю всегда, когда нужно рассказать о том, что такое настоящая японская добросовестность. Ну, а с газовой атакой на трех линиях токийского метро теперь почти все ясно: 14 погибших, около 6,3 тысячи отравленных, многие окончательно не поправились по сей день. Вы скажете, что на нашей памяти бывали теракты и с куда большим количеством жертв, но история в токийском метро все же уникальна. Это, пожалуй, единственная за последние десятилетия вылазка секты фанатиков, ожидавших скорого конца света и последней войны Добра и Зла, в которой они собирались истребить всех своих врагов ядовитыми газами и биологическим оружием.

Группировка «АУМ Синрикё» была создана в 1984 году полуслепым бородатым проповедником по имени Сёко Асахара – он быстро собрал вокруг себя последователей, истово верящих в гуру. Им полагалось уходить из семей, жертвовать секте все свое имущество, а обработка была стандартной – жизнь в отрезанных от внешнего мира полутемных помещениях, нехватка еды и сна, фантастические ритуалы, вызывавшие галлюцинации. Члены АУМ (правильнее, конечно, буддистское ОМ) уверяли, например, что сами видели, как бородатый Асахара летает по воздуху.

Учение секты представляло компот из элементов индуизма, буддизма и христианства, замешанный на научно-технических изысканиях (в группировке было немало молодых людей с отличным физическим, химическим, биологическим образованием). Люди Асахары быстро переступили черту: уже в 1989 году они убили молодого адвоката вместе с женой и сыном-младенцем – этот юрист помогал пытавшимся покинуть секту. В 1994 году в городе Мацумото был впервые применен зарин – погибли 8 человек, включая юристов, начавших расследование дел Асахары.

Гуру мечтал о власти и на выборах в парламент выставил 25 своих последователей – все с треском провалились. После этого он объявил своим апостолам, что сам силой станет «царем Японии» и установит в ней диктатуру АУМ. Было приказано изготовить 70 тонн зарина, вырастить смертоносные бактерии, а также собрать 1000 автоматов по образцу «калашниковых», вывезенных из России. Для распыления зарина над парламентом и кварталом министерств предполагалось использовать вертолет, доставленный из бывшего СССР.

Но полиция встрепенулась, секта почувствовала слежку, и Асахара приказал устроить газовый ад в метро, чтобы вызвать хаос в Токио. Зарин был распылен, пассажиры погибли. Но апостолов Асахары схватили, а самого пророка нашли в тайнике в опорном пункте у подножия Фудзи. После долгих судов и апелляций в 2018 году была казнена вся верхушка секты – на виселицу отправились 13 человек, включая самого бородатого гуру. Остатки секты существуют по сей день под открытым надзором властей. Ну, а я надеюсь, что инженер, позвонивший к нам в калитку 30 лет назад, поправился и по-прежнему поражает своих клиентов чудесами трудовой добросовестности.
20.03.2025, 18:17
t.me/profsherzod/455
PR
Prof. Sherzod
4 876 подписчиков
88
4
1.3 k
Тошкентдаги маҳалламиздаги чиқиндихонага кўп йиллар давомида рус бир аёл қараб юрарди. Мушуксевар эди, чиқиндихона ёввойи мушукларга тўла бўларди.

Кейин аёл кўринмай қолди ва бир куни чиқинди тўкишга чиққанимда телпакли-мўйлабли бир амакини кўрдим. Мени илк бор кўриб турган бўлсада, кулбасидан чиқиб келиб, уйига келган меҳмонни кутаётгандек қуюқ сўрашди. Шевасидан Бухоро томонлардан эканини тушундим.

Бухоролик амаки кўп янгиликлар қилди. Ёзда чиқиндихона атрофи норасмий тураргоҳга айланди—арзимаган пулга амаки тунда чироқ ёқиб, машиналарга "қараб турадиган" бўлди. Чиқиндихонани тозалади, деворларини бўяди. Қолиб кетган қизил бўёқдан фойдаланиб, ажратиш учун қутиларга чиқинди турларигача ёзиб чиқди. Шулар орасида суратдаги бухороча шевада ёзилган "ҚАҒОС" сўзи ҳам бор эди.

Маҳалла аҳолиси ёзувларга қарамасдан, қўлидаги чиқиндини дуч келгач қутига ирғитишда давом этди.

Ҳозир амаки йўқ, аммо ҚАҒОС ташланадиган қутининг йиллар ўтиб бир борганимда тушириб олган сурати менда ҳануз бор.

#Тошкент

@profsherzod
19.03.2025, 05:17
t.me/profsherzod/454
PR
Prof. Sherzod
4 876 подписчиков
36
17
1.3 k
"Тарихни ғолиблар ёзади" деган қолипли гапга ҳеч қачон қўшилмаганман (суҳбатлардан бирида танқид ҳам қилганман). Лекин тан олмасдан илож йўқ—шу пайтгача ёзилган тарихнинг катта қисми бойлар тарихидир.

Яъни, ҳозир биз тарих деб биладиган воқеаларнинг катта қисми муайян ресурси бор инсонлар қилган ишлар тарихидир. Аксарият ҳолларда бу инсонлар молиявий сармояга эга бўлган. Сармоя эса нафақат мол-дунё, балки энг қийматли ресурс—вақтга эгалик қилиш имконини беради. Бу эса олий эркинликдир.

Камбағал деганда кўпчилик пули кам одамни тушунади. Аммо ундан кўра "эркинлиги кам" деб таъриф берган бўлардим.

Бу гапимни тушуниш учун тарихга кенгроқ назар солиш керак. Ҳозирги кундан узоқлашишимиз керак, чунки ҳозирги кунда тарих ёзиш осон иш бўлиб қолди. Архивга бормасдан туриб, архив манбаларни кўриш, уларга асосланиб китоблар ёзиш мумкин.

Қолаверса, тарихчи номи остида минглаб одамларга Телеграм каналлар орқали бир нималарни етказиш имкони бор 😅

Аммо бундан икки-уч аср олдин тарих ёзиш учун ё Мишел Монтенга ўхшаб қасрда яшайдиган бойвачча, ё узоқ бир мадраса ё монастирда қоғоз қоралайдиган диний арбоб, ё бир ҳукмдорнинг хизматидаги "сарой тарихчиси" бўлиш лозим бўлган. (Саёҳат қилиш ҳам ҳудди шундай машғулотлар тоифасига кирган.) Оддий ҳалқнинг тарих билан иши бўлмаган. Тарихнинг ҳам оддий халқ билан иши бўлмаган.

Натижада, узоқ даврлардан бизгача етиб келган, биз "тарих" деб биладиган факт ва ҳикоялар асосан ҳукмдор синф ҳаётидандир. Албатта, камбағаллар, маҳбуслар, ишчилар, аёллар, келгиндилар ва ҳоказо назардан четда қолган гуруҳлар тарихлари ҳам ҳозирда кўп. Аммо булар асосан охирги юз эллик йилда, асосан марксист тарихчилар ташаббуси билан ёзилган тарихлардир.

Мисол учун, кўпчилик тасаввуридаги "Англия" аслида юқори табақа Англияси экани айнан шундай тарих мевасидир (Британиядан ташқарида бу давлат ҳақидаги тасаввур айнан шундай). Буни Япония ҳақида ҳам, бошқа хоҳлаган давлат ҳақида ҳам айтиш мумкин.

Одамлар бунга қарши нимадир қилиши шарт эмас, шунчаки ҳаёлда тутган яхши. Тарихчилар, албатта, бундай тарихларга қарши муқобил тарихларни ёзиши, оммалаштириши керак.

#ТарихчиКундалиги

@profsherzod
17.03.2025, 17:24
t.me/profsherzod/453
PR
Prof. Sherzod
4 876 подписчиков
73
17
1.5 k
Дунёга нима бўлаяпти? Навбатдан ташқари қисм: Ғарб қийин танлов олдида турибди

Асрлар давомида демократик қадриятлари, институтлари шаклланиб келган Ғарб қийин аҳволга тушиб қолгандек. Европада бир пайтлар камчиликни ташкил қилган оқ бўлмаган озчиликлар сони ортиб бораркан, Ғарбнинг туб аҳолиси бироз саросимага тушиб бораётгандек.

Ёки бу ўша туб аҳоли орасидаги баъзи нотолерант, ирқчи гуруҳлар қўрқувларидир. Балки ижтимоий тармоқларнинг биқиқ ойнаси буларнинг ҳадигини бўрттириб кўрсатаётгандир. Ким билади дейсиз.

Нима бўлганда ҳам, бу аҳвол ўзагини турли тарихий омилларда кўришимиз мумкин. Биринчидан, Иккинчи жаҳон урушидан кейин Европага миграция омили. Урушда хонавайрон бўлган Европа давлатлари АҚШнинг Маршал дастуридан миллионлаб доллар миқдорида ёрдам олади, аммо қайта қуриш учун керакли ишчи кучи етишмовчилигини ҳис қилади.

Дунёнинг нариги четига чўзилган империяга эга Британия бу муаммони мустамлакалардан ишчи жалб қилиш орқали енгади. Мустамлакаси бўлмаган (бошқача айтганда, мустамлака орттириб улгурмаган) Германия эса миллионлаб турк "меҳмон ишчилари"—"гастарбайтер"ларни—чақиради.

Европаликлар назарида, бу ишчилар куни келиб, ойлигини олиб, ватанига қайтиши керак эди. Бошқа рангдаги тери, бошқа ҳидли овқатларга ўрганмаган ерли аҳоли ўзи хоҳлагандек яшашда давом этиши керак эди. Аммо инсонлар тақдири ҳамиша ҳам сиёсатчиларнинг режаларига бўйсунмайди. Узоқ юртлардан ризқ истаб келган ишчилар барча инсонлар каби, бутун дунёга татигулик қадриятларни ваъда қиладиган Ғарбдан ўзларига ҳам раво кўришини истай бошлашади.

Илк даврларда урушлардан оғзи куйган Европа уларга бундай муносабатни беради ҳам. Европанинг 7 миллион яҳудийсини, яна шунча поляк, совет ва бошқа европаликларни қирган нацистлар меросхўри Ғарбий Германия ирқчи сиёсатини четга суриб қўяди. Турк ва мағриблик ишчиларга немисга муносабатдек муносабат қилмасада, ҳуқуқ-ҳурматини ерига қўяди.

Иккинчидан, Совуқ уруш шароитида Ғарб учун яна бир ҳадик манбаи—фуқароларига текин соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа турдаги ижтимоий ҳимояни кафолатлаган Совет иттифоқи бўлади.

(Совет иттифоқида катта бўлган бизлар бу текин таълим ва тиббиётнинг сифати қандай бўлганини яхши биламиз, аммо у йилларда урушдан кейинги қийинчиликлардан азият чекаётган Ғарбда бу ижтимоий сиёсат одамлар кўзида жозибадор бўлганини айтиб ўтиш керак).

Албатта, урушдан сўнг Ғарбнинг ўзида кучли ижтимоий дастурлар ишлаб чиқилади, буларга Совет дастурлари улгу бўлмаган. Масалан, 1948 йилда Британияда лейбористлар ҳукумати ташаббуси билан британияликлар ҳозиргача мағрурланадиган Миллий тиббиёт хизматига (National Health Service, NHS) асос солинган. Германия, Швеция ва бошқа давлатларда текин боғчадан бепул университетгача ташкил қилинган.

Совуқ уруш тугаб, Совет утопияси ё бошқа утопияга тенглашиш, ундан ўзиб кетиш эҳтиёжи йўқолгач, ебтўймас милтонфридманчилар, "эркинбозорчилар", "бир сўмингизни икки сўм қилиб берамиз"чилар яна баланд овозда гапира бошлашади. Капиталистлар аста-секинлик билан ижтимоий дастурларни камайтира бошлайди. 2008 йилги инқироз оқибатида оддий халқнинг нонини ярим қилиш йўли билан катта банкларни триллионлар сарфлаб сақлаб қолишади.

Нони ярим бўлган ерли аҳоли катта банкларни айблайдими, сизнингча? Албатта йўқ. Нони ярим бўлган, кўп таълим кўрмаган ерли аҳоли терисининг ранги сал қорароқ бўлган "келгиндиларни" айблайди. Балки келгиндиларнинг тили қисиқ бўлгани учундир. Балки инсон табиатига кўра ўзига ўхшамаган одамларни ёмон кўргани учундир. Ким билади дейсиз.

Аммо нони ярим бўлган ерли аҳоли Буюк Британияни Европа иттифоқидан олиб чиқди. Трампни сайлади, кейин қайта сайлади.

Нима бўлгандаям, Ғарб қийин танлов олдида турибди. Ўзи бонг уриб келган қадриятларни ҳаммага нисбатан қўллай оладими? Ё ўзиникиларга келганда бу қадриятлар четга суриладими?

@profsherzod
13.03.2025, 06:47
t.me/profsherzod/452
PR
Prof. Sherzod
4 876 подписчиков
26
5
1.0 k
#ОйКитоби (феврал 2025): Эмили Сент Жон Мандел, "Сокинлик денгизи"

Канадалик ёзувчи Манделни ўзим учун коронавирус пандемияси даврида кашф қилгандим. Тасодифга кўра, 2020 йил сентябрида унинг инсониятнинг катта қисмини қириб юборадиган пандемия ҳақидаги "11-бекат" китобини ўқигандим 😅 Бу асар менга жуда ёққанди.

"Сокинлик денгизи" эса нафақат феврал ойи, балки шубҳасиз бутун йилда ўқиган энг зўр асарларимдан бири бўлиб қолади.

Романни сизларга тавсия қилганим учун, воқеаларини тўлиқ очиб ташламай. Асар фантастика жанрида ёзилган, аммо биз билган фантастик асарлардан фарқ қилади. Унда инсоният нафақат макон (роман номидаги Сокинлик денгизи Ойда жойлашганини биласиз; асарнинг асосий қаҳрамонлари Ойда яшайдиган инсонлардир), балки замон оралаб саёҳат қилишни ўрганишган. Шунга қарамай, инсонийликни йўқотишмаган.

Роман менга қайсидир жиҳатлари билан яна бир севимли асарим—Дэвид Митчелнинг "Булутлар атласи" китобини эслатди. Аммо Манделнинг романи ўзига хос. Барчага тавсия қилган бўлардим.

@profsherzod
11.03.2025, 06:31
t.me/profsherzod/451
PR
Prof. Sherzod
4 876 подписчиков
25
7
964
#ОйКитоби (январ 2025): Донна Тарт, "Маҳфий тарих"

Йил бошидан ўнинчи китобимни ўқияпман, аммо январ ва феврал учун ой китобларини танлашга ҳали вақт тополмадим 😅

Январ китоблари орасидан Тартнинг машҳур романини танламасам бўлмайди. Уни кўп йиллардан бери билсамда, мунаққидлар "жиддий" адабиёт сафига киритишмагани сабабми, ёш-яланглар ўқийдиган асар деб билганим учунми, ўқимай юргандим.

Аммо Тарт мени ҳайрон қолдирди. Асар детектив жанрининг ажойиб намуналаридандир. Ёшлар орасида "Dark Academia" номли эстетикага ҳам сабаб бўлган. Роман қаҳрамонлари АҚШ шимолидаги бир университетнинг беш талабасидир. Асар уларнинг ёшларга хос ҳаёлпарастлик, ҳасад, рашк ва қасоскорлик билан ўзаро тил бириктириб, даҳшатли жиноятга қўл уриши тарихини ҳикоя қилади.

Роман нуқсонларсиз эмас, албатта—аммо уни саёзликда ҳам айблаш қийин. Инглиз тилини ўрганаётган ўқувчиларимга асарни инглизчада ўқишни тавсия қиламан—баъзи гаплар қийин туюлиши мумкин, аммо сюжет яхши илгарилагани сабаб, романни ташлаб қўймайсиз.

@profsherzod
11.03.2025, 06:26
t.me/profsherzod/450
PR
Prof. Sherzod
4 876 подписчиков
Репост
28
1
1.2 k
Вот так спящий вулкан Фудзи, символ Японии, выглядит со стороны префектуры Сидзуока, со стороны Тихого океана. Вдоль берега там идет самая напряженная в стране скоростная автомобильная трасса, и каждый раз невольно ахаешь, когда эта священная гора вдруг появляется перед глазами после очередного поворота дороги. Невольно хочется остановить машину – и смотреть на Фудзи до бесконечности!
9.03.2025, 16:35
t.me/profsherzod/449
PR
Prof. Sherzod
4 876 подписчиков
51
7
1.1 k
#КаналгаСаволлар

Анчадан бери каналда ҳеч нарса ёзмадим. Бу танаффусдан қайтишни саволларга жавоблар билан бошласам.

IQman (твиттерда) савол беради: Sherzod aka tajribangizdan kelib chiqib ayting Ilglizlar ko'p choy ichadimi yoki O'zbeklar va qanday nisbatda?

Аниқ жавобни билиш менимча имконсиз, лекин инглизлар бизнинг чойхўрлардан ўтса ўтади, лекин қолишмайди. Чойнаклаб чой ичадиган қарияларимиз балки булардан кўпроқ ичар. Бир кун келиб кимдир ўзбек ва инглизларнинг чойхўрлигини қиёслаб, диссертация ҳам ёзар 🤭

Биладиган нарсаларимдан—инглизлар чойни жуда аччиқ ичади. Бу масалада улар билан ҳатто ўша чойхўр қарияларимиз ҳам беллаша олмаса керак. Фақат совет Гулаг лагерлари ва турмаларида чойдан наркотик восита —"чифирь"—дамлаб ичганлар булардан ўза олса керак 😁

Инглизларнинг чой қилиш жараёнини кузатган одам сифатида, сизлар билан ҳам қисқача бўлишай. Ҳозирги кунда инглизлар асосан халтачали чой ичади. Килолаб сотиладиган баргли чой деярли учратмайсиз, бундай чойдан чойнакларни тозалаб олиш ҳам қийин бўлгани учун, инглизлар халтачалардан фойдаланишади.

Инглиз чойи "one bag per person, one for the pot" тамойилига кўра дамланади. Яъни, олдин чойни неча киши ичаётганини аниқлайсиз. Айтайлик, улфати чор чойга ўтирдингиз—чойнакка тўрт халтача чой соласиз. Яна бир халтачани "for the pot", яъни чойнакнинг ҳаққи-ҳурмати солишингиз керак бўлади. Ўртача катталикдаги чойнакка беш халтача чой солганингиздан кейин, ундан қуйиладиган чой салкам нефтдек қорамтир бўлиб чиқади. Унинг кучи ва аччиқлигини камайтириш учун инглизлар чойга сут солади. Халтачалар сонини камайтириш варианти одатда кўриб чиқилмайди.

Бундай кучли чой халқ орасида "builder's tea"—"қурувчилар чойи" ҳам дейилади. Қурувчилар бундай чойни одатда чашканинг ўзида дамлайди—бунда чойнинг кучини халтача чашкада ушлаб туриладиган вақт билан белгилайсиз. Кучига қараб, чойларнинг турланиши ҳам бор, инглизлар бунда чойнинг рангига қараб кучини аниқлайди.

Чойни шакар билан ё шакарсиз ичадиганларни кўрдим, аммо сутсиз ичган камдан-кам топилади. Шакар миқдорини сўрасангиз, "иккита шакар, битта шакар" деб жавоб беришади, бунда битта шакар "бир чой қошиқ шакар" маъносини билдиради. Олдинлари, тўртбурчак қандлар кенг тарқалган пайтлари, битта шакар бир бўлак қанд маъносини ҳам билдирган.

Хуллас, машина бензинда юрса, инглизлар чойда юради 😅

"Канада орзуси" канали муаллифи Чарос Низомиддинова твиттерида мана бу саволни ёзибдилар: "Тарихчилар депрессияга тушармикан? Масалан, мен ҳозир кўз ўнгимда кўраётганларимдан баъзан депрессияга тушиб, ҳаёт нимага бунақа деб қоламан. Улар тарихни, камига бугунни, балки келажакниям кўриб/билиб, юраги сиқилиб кетмасмикан?"

Савол менга қаратилмаган бўлсада, ўзимни тарихчи ҳисоблаганим учун, жавоб бериб кўраман 😅

Балки ҳайрон бўласизлар, аммо шахсан менга тарих депрессияга тушмасликка ёрдам беради. Қайсидир маънода тарих инсонни турли вазиятлардан огоҳ қилади, эмлайди. Олдин нималар бўлганини билганингиз учун, келажакда нима бўлиши мумкинлигини ўйлаб, ҳавотирга тушасиз (бекорга Маск ва Трамп ҳақида бонг ураманми? 😅)

Айни пайтда, тарихчи одам ўтмишда ҳозиргидан даҳшатлироқ ҳодисалар юз берганини билгани учун ҳам, вазият унчалик қўрқинчли эмаслигини ҳис қилиб туради ва ваҳимага берилмайди.

Адашмасам, Ўткир Ҳошимов айтган гап: "Ҳеч нарсадан ҳайрон қолмайдиган одам олимдир. Ҳар бир нарсадан ҳайратга тушадиган одам шоирдир." Тарихчиларни олим деб биласизми, йўқми, ўзингизга ҳавола. Аммо умуман олганда тарихчини ҳайрон қолдириш қийин, чунки тарихдек инсонни турли вазиятларга тайёрлайдиган ҳикоялар конини топиш қийин. Бирон бир ҳайратланарли воқеа юз берса, кўп ҳолларда тарихчи ҳаёлига биринчи бўлиб "Фалон асрда писмадон давлатда шунга ўхшаш ҳодиса бўлган" деган гап келади.

Бу билан мен тарихчилар ҳамма нарсани билади ва уларни умуман ҳеч нарса билан ҳайрон қолдириб бўлмайди, демоқчи эмасман. Шунчаки, диапазонимиз кенгроқ 😎 Тарихни ўқишнинг фойдаларидан бири.

#МенБилганАнглия #ТарихчиКундалиги

@profsherzod
6.03.2025, 06:14
t.me/profsherzod/448
PR
Prof. Sherzod
4 876 подписчиков
46
3
1.1 k
Тарих ҳукми ҳақида

Бундан роппа-росa уч йил олдин Путин Украинага қарши босқин уюштириб, Киевни уч кун ичида босиб олишни режа қилганди. Орадан уч йил ўтдиямки, у ўзининг мақсадига эриша олгани йўқ.

Аммо унинг бахтига, Оқ уйнинг янги ҳукмрони орзуларини рўёбга чиқаришда ёрдамчи бўлмоқчи…

Трампнинг Путинга муносабатидан ҳафсалам пир бўлди, жаҳлим чиқди, ўзимни қўярга жой тополмай юрдим. Музокаралар бошланмасидан туриб кучсиз рақибига ташаббусни тўлиғича бериб қўйган “музокаралар санъати” устаси ҳақида нима дейиш мумкин?

Кучсизлар адолатсизликка учраганда “Худо жазосини берсин” деганидек, тарихчилар ҳам бирон бир ҳукмдор адолатсизлик қилса, “Унинг устидан тарих ҳукм чиқарсин” дейишдан бошқа илож тополмайди. Сталин ўлганидан кейин уни қоралаган тарихчи Рой Медведев ҳатто бир асарини “Тарих ҳукмига” (К суду истории) деб ҳам номлаган.

Аммо Трампга тарих қизиқ деб ўйлайсизларми? Уч йиллик урушда юз минглаб одамнинг ёстиғини қуритган Путинга тарих уни қандай эслаши қизиқми?

Комил ишонч билан айта оламанки, Трамп умрида биронта тарих асарини ўқиб тугатмаган. Салкам саксонга кирган бўлсада, китоб ўқийдиган одамга ўхшамайди. Айниқса тарих китобларини (булар кимгадир, айниқса менинг ўқувчиларимга, қизиқ, аммо тарих китобни ўқиб тугатиш осон иш эмас 😅).

Ўзим тарихчи бўлсамда, тарих ҳукми билан қўрқитиш кучсизнинг аламидан бошқа нарса эмаслигини биламан. Тарихчи китобини ёзади, сиёсатчи эса уларни ўқимайди, маслаҳатларига қулоқ тутмайди. Диққати қисқа ҳозирги замонда тарихнинг баҳоси, афсуски, ниҳоятда арзон.

#ТарихчиКундалиги

@profsherzod
24.02.2025, 18:08
t.me/profsherzod/447
PR
Prof. Sherzod
4 876 подписчиков
Репост
34
2
1.3 k
​​Мундай бўлдида.

Охирги бир ой кўзимни олдида битта сиймо тураверди.
Оқ сурп устидаги мато. Гоҳ духоба, гоҳ бошқа ёрқин рангдаги материал. У модасига кўра бизнинг даврнинг “Ламбада”сию, “Просто Мария”си ҳам бўлиши мумкин. Кечки пайт дастурхон устида далаю даштда кезиб чарчаган оёқларни узатиб, бир пиёла иссиқ чой ичиб, меҳнатдан қаварган қўллар билан чигитланган пахта. У пахта асраб авайланиб мато устига қат-қат қўйилади. Унинг устидан эса оддийроқ астар қўйиб, катта катта қавилади. Сурп устидан ёпиб қўйиладики, тикиб бўлмай кирланмасин, пахталари ҳам бўлак бўлак бўлиб кетмасин.

Онам вақти бўлган, қўли бўшаганда ўша сурпни секин очади ва майда майда чоклар билан синачани қавийди. Қавиққа кўра аёлнинг тикиш маҳоратига баҳо берилади. Ва ҳар бир аёлнинг гардеробида ҳеч бўлмаса битта синачаси бўларди. Балки сиз томонларда бу синача эмас, нимча дейилар, ваёки бошқа бир номда, аммо тикилиш услуби ҳаммада бир хил бўлса керак.

Синача ёшу қарида бор кийим эди бизнинг давримизда. Пахтанинг иссиғи баданга совуқ ўтказмайди. Енги йўқки – ишга ўралашиб ҳалал бермасин. Узунгинаки, бел ва буксаларни иссиққина тутсин.

Янги туғилган чақалоқларга ҳам тикиларди, фақат уларга оддийроқ матодан тикилса, катталарга яхши матодан тикишга ҳаракат қилинарди. Болалар синачасининг бир бурчагига қоп қора кўзмунчоқ тақиларди. Кўз тегмасин, назардан йироқ бўлсин, дея. Ўша қора кўзмунчоқларни бошқа ҳеч бир ерда учратмадим. Кўзмунчоқ кўпку, ана туркларда ҳам, десангиз – ҳа, уларда ҳам кўзмунчоқ бор, аммо ранги мовий.

Қора кўзмунчоқ эса айнан бизнинг – Ўрта Осиёнинг хос мунчоғи. Бунинг сабаби балки қора кўзларимизнинг кўплигидир... янаям билмадим.
Ҳозир билмадим, шундайми ёки йўқ, аммо мен ҳам худди онамдек оёғимни узатиб олиб синача тикким келди, десангиз...

Ишимни қилиб олай, синачанинг таърифини яна ёзаман.
24.02.2025, 05:42
t.me/profsherzod/446
PR
Prof. Sherzod
4 876 подписчиков
20
1
1.3 k
Мадина Зарифни илк бор Твиттердаги ёзувларидан таниганман. Ўшанда қайсидир овқатни болалигида онаси билан бирга пиширгани ҳақида ёзганди—қарилик қурсин, айнан қайси овқат эканини эслолмадим. Бўғирсоқмиди, шунга ўхшаш қайсидир маърака учун қозонда пишириладиган пишириқ эди адашмасам. Нима таомлиги муҳим эмас—муҳими ёзганларини ўқиб, "Сиз ёзувчи бўлишингиз керак" деган маънода муносабат билдирганим эсимда. Шундан кейин каналига аъзо бўлиб, мунтазам ўқий бошладим.

Қуйидаги ёзувни ўқиб, яна Ўзбекистонга бориб келгандек бўлдим. Оналаримиз, аёлларимизнинг кундалик турмуши кўз олдимда гавдаланди. Кўрпа қавиган катта энамни, касалхонада соатлаб ишлаб келиб, уйда нон ёпган энамни, бошқа минг хил маъракаю тўйда минг турдаги ишларни бажарадиган опа-сингиллар, чечаларни эсладим. Мадина Зариф ёзувчи сифатида буларни моҳирона тасвирлайди.

Қисқаси, Мадинанинг каналини ўқинг. Шов-шувли янгиликлар, турли шовқинли ёзувларни чоп қиладиган каналлар минглаб ўқувчига эга бир пайтда, бу каби мулоҳазали, ноёб каналлар ҳам диққатдан четда қолиб кетмасин.

@profsherzod
24.02.2025, 05:42
t.me/profsherzod/445
PR
Prof. Sherzod
4 876 подписчиков
88
10
1.5 k
Манчестер, Манчестер Юнайтед, Манчестер Сити: 3-қисм. Ўзбек (футболчилари) эгалласин Манчестерни!

Манчестер Юнайтед бир вақтлар буюк футбол клуби эди. Англиянинг энг машҳур жамоаси, дунёдаги энг номдор ва бой клублардан бири эди. Бу машҳурлик ортида нафақат мураббий Алекс Фергюсоннинг маҳорати, балки жамоанинг ҳужумкор ўйини турарди. Манчестер Юнайтед услуби айнан ҳужумга асосланган бўлиб, қанотлардан тезкор ҳужумлар орқали кўп голлар уриларди.

Ҳозирги Манчестер Юнайтеднинг шарти кетиб, парти қолган. Фергюсон даврида мавсумни бирор марта учинчи ўриндан пастда тугалламаган жамоа ҳозир шармандали 15-ўринда. Бир вақтлар жуда бой бўлган, хоҳлаган ўйинчисини сотиб ололган клубнинг қарзи яқинда 1 миллиард фунтдан (1.3 миллиард доллардан) ошди.

Аммо энг ачинарлиси—клубнинг ҳужумчилари гол уролмаяпти. Италиянинг А-Сериясидан сотиб олинган иккала ҳужумчи—Ҳойлунд билан Зиркзее—икковлашиб бор йўғи 7 та гол урган.

Шу сабаб Манчестер Юнайтед клубига бир таклифим бор. Модомики Италиядан гол уролмайдиган ҳужумчиларни сотиб олиш анъанага кирган экан, мен Италияда ўйнаётган яна бир ҳужумчини биламан. Унинг исми—Элдор Шомуродов, ўзи менга қишлоқдош бўлади 😁 Албатта, Элдорни нафақат жарқўрғонликлар, балки бутун Ўзбекистон аҳли танийди.

Манчестер Юнайтедга таклифим—Элдорни сотиб олайлик, барака топгурлар! Иккита Италияда сотиб олинган ҳужумчи учта бўлса нима бўпти? Ҳозирда клубнинг пули ҳам кўп эмас, Элдорни Ромадан арзонроқ олса бўлади.

Хўш, кейин нима бўлади, дерсиз? Манчестер дербисида Элдор Абдуқодир Ҳусановга қарши ўйинга тушади. Манчестер дербиси Ўзбекистон дербисига айланади. Ва менинг орзуимда Элдор билан Абдуқодир жангида Элдор ютиб чиқади, Сити дарвозасига битта бўлмаса иккита гол уради 😅

Манчестер Юнайтед раҳбарияти, таклифига қулоқ тутинг! Манчестерни ўзбек футболчиларига беринг! 😊

#Манчестер #МЮ

@profsherzod
23.02.2025, 04:07
t.me/profsherzod/444
PR
Prof. Sherzod
4 876 подписчиков
44
17
1.6 k
Суратдаги ўйинчоқ Кембриждаги Уипл фан музейи экспонатларидан биридир. Мурвати буралса, глобусни икки сунъий йўлдош айланади: бири Совет Иттифоқи 1957 йилда космосга учирган йўлдош—"Спутник" бўлса, иккинчисининг ичида учувчи шакли ҳам бор. Яъни, Гагарин космосга учишидан бир йил олдин чиқарилган бу ўйинчоқда инсоннинг кўп ўтмай сунъий йўлдошда Ерни айланиши орзуси акс этган.

Биласизми бу ўйинчоқ менга нимаси билан қизиқ? Унинг ишлаб чиқарилган йили, жойи... ва номи. Ўйинчоқ чиққан 1960 йил Совуқ уруш энг авжига чиққан давр бўлган—икки йил ўтмай, Куба устида 3-Жаҳон уруши бошланишига оз қолган. Ўйинчоқ коммунистик ГДРда эмас, АҚШ ҳарбий базаларига тўла Ғарбий Германияда ишлаб чиқарилган.

Шунга қарамай, ўйинчоқнинг номи "Спутник." Шунча немисча, инглизча ном туриб, русча "Спутник" сўзини танлашган.

Бундан хулоса—ўша давр Совет Иттифоқининг "юмшоқ кучи" чўққисига етган, ҳатто ашаддий рақиблари ҳам эътироф этган давр бўлган. Ўша иттифоқ қаердаю, уни ҳозирда тиклашга кучанаётган меросхўри қайда.

@profsherzod
21.02.2025, 05:12
t.me/profsherzod/443
PR
Prof. Sherzod
4 876 подписчиков
28
2
1.1 k
The East Angle подкастининг янги сони чиқди

"Шарқий назар"нинг янги сонини АҚШ президенти Доналд Трампнинг Украина уруши масаласига ёндашувини танқид қилиш билан бошладик. Подкастдошим Ра Мейсон "Нима бўлсаям, уруш тугасин, одамлар ўлмасин" деган ғоя тарафдори, шу сабаб уруш тугашини олқишлайди. Мен эса, уруш қачон тугашини украиналиклар ҳал қилсин, деган доимги фикримда турдим. Бироз баҳслашдик.

Ундан кейин Трампнинг демократия ва халқаро тартибга таҳдидларини, Япония бош вазири Ишибанинг Вашингтонга бориб келганини қисқача гаплашдик.

Суҳбатнинг энг охирги қисмида ўтган шанба куни Брайтоннинг япон футболчиси Каору Митома Челси дарвозасига урган голи баҳона, япон легионерлари ҳақида атрофлича суҳбатлашдик.

Ўзиям, жағ уриштиравериб, бир соат қандай ўтиб кетганини билмай қолибмиз 😅 Ютубда бир ярим ё икки баравар тезликда тингланса, бирпасда эшитилади 🤭

Қисқа қилиб айтганда, халқаро сиёсату тарихдан бошлаб, футболга қизиқадиган тингловчиларга, айниқса инглиз тилини ўрганаётган ёшларимизга қизиқ бўладиган сон бўлди, деб нокамтарларча айта оламан.

Подкастни Ютубда мана бу ҳавола орқали кўришингиз мумкин. Олдин ҳам илтимос қилганимдек, подкаст сизга маъқул бўлса, фикрларингизни комментарийларда қолдиринг, булардан бошим кўкка етади. Ютуб каналимизга обуна бўлсангиз, видеога лайк боссангиз, нур устига аъло нур бўларди 🙏

Бу подкаст Ра билан мен учун бир экспериментдир—фикрларимиз оммага қанчалик қизиқ, подкаст услуби, гапириш услубимиз ва ҳоказо минг хил нарса ҳақидаги жамоатчиликнинг фикри бизга жуда қизиқ 😊

Кейинги сонда Ра иккаламизгина суҳбатлашмасдан, бир тарихчи олимни меҳмон сифатида чақирамиз.

#TheEastAngle

@profsherzod
19.02.2025, 05:25
t.me/profsherzod/442
PR
Prof. Sherzod
4 876 подписчиков
28
2
1.3 k
Охирги пайтлар япон ё корейс тилидан инглизчага таржима қилинаётган китоблар орасида кутубхона ё китоб дўкони мавзуси кўп учрашини сездим. Яна бир шундай кўп учрайдиган нарса—қаҳвахоналар. Қаҳрамонлар орасида (ва китоблар муқовасида) мушуклар, айниқса қора мушуклар кўп учрайди.

Бу феномен мен учун қанчалик қизиқ бўлса, шунчалик жиғимга ҳам тегади. Худди Шарқий Осиё, хусусан япон ва корейс адабиётида бу мавзулардан бошқа нарса йўқдек (қизиғи, хитойчадан асосан фантастика таржима қилинади). Сабабларини тушуниш учун шундай китобларнинг бирини бугун кутубхонада кўриб қолиб, ўқишга олдим. Ўқиб бўлач, бу китоб ва умуман “китоб дўконлари ва мушуклар ҳақидаги романлар тўлқини” ҳақида ёзаман 😊

#Китоблар

@profsherzod
18.02.2025, 17:58
t.me/profsherzod/441
PR
Prof. Sherzod
4 876 подписчиков
61
17
1.6 k
Манчестер Юнайтед мухлислари охирги 12 йилда рўшнолик кўрмади, десам, муболаға бўлмайди.

Бу давр ичида МЮ расволикнинг ажойиб чуқурликларини забт этди, шармандаликнинг тубига бир неча марта етди, десам ҳам, муболаға эмас.

Ҳар мавсумда "бўлди энди, бундан ёмони бўлмайди," деймиз. Ва адашамиз—бу бир вақтлар буюк бўлган клуб шармандаликнинг янги чуқурликларини забт этади.

Ҳатто океанда ҳам энг чуқур ботиқ бор, Мариана ботиғи. Салкам 11 километр чуқурликка етади. Собиқ мураббий Эрик тен Ҳаг даврида "Мариана ботиғига етдигов!" деб ўйлаганим эсимда.

Аммо бу ҳафта умидсизликнинг янги тубини қидирмоқдамиз. Бирданига уч ўйинчи машғулотлар пайтида жароҳат олибди. Қандай қилиб бунга эришишибди, ҳайронман. Булар орасида бу қора мавсумда бизга умид бериб турган Амад ҳам бор.

Охирги ўйиндан кейин эса, гап Манчестер Юнайтед ҳақида кетганида беўхшовлик, бесўнақайлик, расволик чексиз, чегарасиз эканига яна бир бор амин бўлдим. Ҳаммадан дакки еб, ҳаммага ютқазиб келаётган яна бир кризис клуб—Тоттенҳемга ютқазишди. Меҳмонда ютқазиш у қадар шармандали эмас, дерсиз. Балки. Аммо мен ўйинни бошидан охиригача кўрдим ва натижадан кўра, ўйиннинг шармандали эканини назарда тутяпман.

Ҳечқиси йўқ, қоронғу тубимизнинг чеки йўқ. Ҳали бизни олдинда унданда чуқурроқ марралар кутмоқда. Олдинда Чампионшипда ўйнаш бахти! Рубэн Аморим катта эҳтимол билан ўзи кетворади бу қарғиш теккан клубдан.

Чуқурликлар чексиздир.

#МЮ

@profsherzod
16.02.2025, 21:30
t.me/profsherzod/440
PR
Prof. Sherzod
4 876 подписчиков
48
2
1.2 k
Ёшлигимни соғинганимда эски расмларни кўраман 😅 Бугун жума бўлмасада, #МенБилганЯпония ҳақида, япон поездлари ҳақида қисқача ёзгим келди.

Суратдаги қоғозча поездга чипта. Уни турникетга солсангиз, тўсиқ очилади. Ўтаётиб, нариги тарафдан қайтиб чиққан чиптани оласиз—чиқаётганингизда керак бўлади (бекатга чиптали киришни мана бу видеода кўриш мумкин).

Чиқишда чиптани яна киритасиз, аммо энди у қайтиб чиқмайди. Унинг ўрнига экранли турникетларда "Раҳмат!" деган ёзув кўринади ☺️

Япон поездларида нарх масофага қараб белгиланади, шу сабаб чипталар кириш ва чиқишда назорат қилинади. Олдинлари бу иш қўлда, чиқишда турадиган бекат ходими томонидан бажарилган. У чиптанинг тўғрилигини (яъни, суратдагидек 300 йенлик чипта олиб, 1,000 йенлик масофа босмаганингизни) текшириб, уни йиртиб ё тешиб берган.

Чиптангиздан узоқроқ бекатга борсангиз, ё яқинроғида тушсангиз, нархдаги фарқни ҳисоблайдиган машинадан фойдаланасиз. У сизга ё қайтим беради, ё бекатдан чиқиб кетиш учун етмай қолган миқдорни тўлайсиз 😊

@profsherzod
13.02.2025, 06:41
t.me/profsherzod/439
PR
Prof. Sherzod
4 876 подписчиков
71
3
1.3 k
Манчестер, Манчестер Юнайтед, Манчестер Сити: 2-қисм

Ёзувнинг биринчи қисмини мана бу ерда ўқинг

Биринчи марта Сити стадионига борганим эсимдан чиқмайди. Аммо кимга қарши ўйин эканлиги эсимда йўқ. 2005 йилнинг ноябр ё декабри эди.

Бу орада Сити стадиони ҳақида икки оғиз гап. Бу стадион 2002 йилги Британия Ҳамдўстлиги ўйинлари (Commonwealth Games) учун ҳукумат ҳисобига қурилиб, Ситига ўтган. Манчестер Юнайтеднинг янги стадиони қурилишида солиқ тўловчи пулидан фойдаланишаркан, деган нотўғри фикрларни тарқатиб, Юнайтедни ёмонотлиқ қилишга уринаётганлар негадир буни эслашмайди.

Майли, чалғимай. Сити стадионига ишга юборишганида, Олд Траффордда 5-6 марта ишлаб қўйган эдим, у ерга стюард бўлиб ҳам ишга киргандим.

Сити стадиони Манчестер шаҳар марказининг шарқида жойлашган, Олд Траффорд эса жануби-ғарбида. Якшанба эди, турнинг биринчи ўйини Ситида эди, шу сабаб эрталаб 7да ишга бор деб айтишди. Стадионга кетаётиб, эрталабки ғира-шира ёруғликда Манчестер қоқ марказидаги майдонда изғиб юрган тулкини кўрганим эсимдан чиқмайди.

Стадиондаги ишим Олд Траффорддаги билан бир хил эди—трибуналар тагидаги "конкорс" номли коридорларда жойлашган "киоск" деб номланувчи дўкончаларда егулик ва ичимлик сотиш. Бу масалада анча тажрибага эга эдим—Олд Траффордда Англия-Полша саралаш ўйинида бир ўзим 50 та полшалик мухлис ҳужуми остида қолиб, унча-мунча тиғиз вазиятга тайёр эдим (бу ҳақда 3-қисмда ёзарман 😅). Пиво қуйиб сотишдан ташқари касса аппаратини ишлатиш, хотдог ясаш каби кўникмаларни ҳам эгаллагандим. Ҳар гал иш тугаганида менинг касса аппаратим ичидаги пуллар экрандаги билан тийин-тийинигача тўғри чиқишидан мағрурланардим ҳам 😊

Ситига келиб, фарқни тезда сездим. Биринчидан, Сити стадиони жуда совуқ эди. Олд Траффордда киосклар ичкарироқда жойлашганмиди, шамол тегиб турмасди.

Иккинчидан, сотувга чиқариладиган егулик миқдори бир неча баравар кам эди. Албатта, Сити Олд Траффорддан анча кичкина стадион, кейин камдан-кам муҳлисларга тўларди. Бу йилларда Ситининг асосий мақсади қуйи лигага тушиб кетмаслик бўларди. Мураббийси Стюарт Пирс, энг машҳур ўйинчиси ўша йили сотиб олинган Георгиос Самарас эди, ҳужумда Дариус Вассел ўйнарди. Ўйин давомида харидор кам бўларди, шу сабаб худди Олд Траффорддагидек "туалетга чиқиш" баҳонаси билан трибунага чиқиб, бир муддат ўйинни кўриш имкони бўларди. Майдон четида туриб, жиғибийрони чиқиб ўйинчиларига бақираётган Стюарт Пирс ҳануз эсимда.

Олд Траффордда ҳамиша овқат жуда кўп бўларди. Иккинчи тайм бошланиб, мухлислар трибунага қайтгач, раҳбаримиз ўзимиз сотадиган нарсалардан ейишга руҳсат берарди. Кўпинча "биттадан енглар" дерди, аммо икки-учтадан есак ҳам, ҳаммага етарди. Кўпчилик хот-дог ерди, менга эса инглизларнинг анъанавий сомсаси—гўштли "пай" (pie) ёқарди. Эҳтиёт бўлиб ейилмаса, оғизни куйдириб олиш ҳеч гапмасди—айниқса картошкалисининг ичи ҳеч совимасди. Энг яхши кўрганим гўштли ва картошкалиси эди, аммо унисидан кўп қолмасди. Нима сабабдандир буйрак ва гўшт солинганини ҳеч ким ёқтирмасди, кўп қолиб кетарди. Болаликдан буйракни яхши кўрганим учун, мен ердим бу пайларни (болаликда қўй сўйилса, бобом буйракларини бизга берарди).

Олд Траффордда овқат шунчалик кўп бўлардики, ҳар гал исроф қилинарди. Биринчи марта ишлаганимда ўйин тугагач, раҳбар қора чиқинди халтага 20-30 тача хотдог ва пайни солиб, "Ахлатга ташлаб кел" деб берганида, ичимдан бир нима ўтган. Кейинги сафар кетишимда олиб чиқиб кетаман деганимда, қўриқчилар ушлаб олса жазоланасан, янаям ўзинг биласан, деганди раҳбар. Мен эса қўриқчининг мен билан иши бўлмаслигини билардим—бу пайт стадиондан 75 минг одам чиқиб кетаётган бўлади. Хотдог ва пайга тўла оғир халтани ётоқхонамнинг ошхонасига олиб бориб, ҳаммани чақирганман. Шундан кейин баъзи болалар "Футболга қачон борасан, яна хотдог опкелсанг биз бехабар қолиб кетмайлик" дейдиган бўлганди.

Ситида эса ҳамма егулик сотилиб кетар, совуқда қотиб турган бизларга ҳеч вақо қолмасди.

#Манчестер

@profsherzod
9.02.2025, 05:57
t.me/profsherzod/438
PR
Prof. Sherzod
4 876 подписчиков
23
4
1.2 k
Бугун Японияда "Шимолий ҳудудлар куни"

“Шимолий ҳудудлар куни” бундан 170 йил олдин Япония ва Чор Россияси Шимода шаҳрида чегараларни белгилаган Шимода битими имзоланган кунда нишонланади. 1855 йилда икки давлат ўзаро Тижорат, навигация ва чегаралар ҳақидаги шартномага имзо чекишган.

Бу шартнома аслида япон тарихидаги қийин даврга тўғри келади. 1850-йилларда ҳукмдор—шогун—Ғарб империялари билан "нотенг шартномаларга" киришишга мажбур бўлган. Чор Россияси шулар орасида бўлиб, японларни ўзлари билан савдо қилишга, кемаларига уч портини очишга мажбурлаган.

Унда нега японлар бу нотенг шартномани нишонлашади? Сабаби, Шимода битимига кўра Ҳоккайдо шимоли-шарқидаги тўрт орол Япония ҳудуди экани қайд этилган. Билганингиздек, 1945 йилда СССР Курил оролларини босиб олганича, ҳануз японларга ҳатто битимдаги тўрт оролни ҳам қайтармаган.

Анъанага кўра япон миллатчилари ва ўнгчилар бу куни СССР/Россия элчихонаси олдида намойиш уюштиришади, “Оролларимизни қайтаринг!”деб хитоб қилишади.

#МенБилганЯпония

@profsherzod
7.02.2025, 19:23
t.me/profsherzod/437
PR
Prof. Sherzod
4 876 подписчиков
35
25
1.4 k
“Канада орзуси” канали муаллифи Чаросхоннинг диссертациялар $3,000-5,000га ёзилиши ҳақидаги ёзувини ўқиб, ҳайрон қолдим дея олмайман. Ўзбекистондаги университетлардаги вазиятни ўзим яхши билмасамда (бакалаврни битирганимга бу йил 20 йил тўлади), шундай бўлиши мумкинлигини таҳмин қилардим. Айниқса охирги йилларда эшитаётган гапларимга асосланиб (масалан, “халқаро” журналларда “мақола чиқариш” ҳақида).

Илм-фан кўзбўямачилик учун, номига ё хўжакўрсинга қилинадиган нарса эмас. Диплом олиш учун ўқиш, ишга кириш учун ё лавозим учун PhD қилиш мумкиндир, аммо бундай амалиёт нормага айланса илм-фан ривожи ҳақида гапирмасаям бўлади. Эски даврлардагидек, “биз ўзимизни ишлаганга соляпмиз, бизга эса ойлик тўлагандек бўлишяпти” қабилидаги илм-фан бўлади.

Кўп нарсада бўлгани каби, биринчи навбатда одамлар орасида бундай “илм-фанга” нисбатан муносабат ўзгариши керак. Бу соҳада ишлайдиганлар биринчи навбатда бизга шундай университетлар, тадқиқотлар, илмий даражалар керакми, деб сўрашлари керак.

Плагиатга бўлган муносабат ўзгариши керак. Биз ўқиган давримизда “интернетдан кўчириб” диплом ё ёзма иш ёзиш кўпчилик фикрида “плагиат” эмас, балки илмий иш ёзилиш усули сифатида кўриларди. Талабалар интернет кафеда ўтириб, интернет ва принтердан чиқариш ҳаражатларини ўз ёнидан тўлаб, топширган илмий ишлардан фойдаланиб, “илмий иш” ёзган домлалар ҳақида эшитардик. У замонлар ортда қолган, деб ўйларканман.

Плагиат—биров ёзган ишни ўзиники қилиб кўрсатиш—ўғирликдан бошқа нарса эмас. Буни домлалар ҳам, талабалар ҳам тушуниб етмагунча, университетлар эса плагиатни қаттиқ жазоламагунча, ҳақиқий илмий ишлар бўлишига ишониш қийин.

@profsherzod
6.02.2025, 17:18
t.me/profsherzod/436
PR
Prof. Sherzod
4 876 подписчиков
38
8
1.1 k
Темир йўллар ва империялар мавзусини давом эттирсам...

Кечаги ёзувда Совет иттифоқи 1930-йилларда Япониядан анча ҳадиксирагани ҳақида ёздиму, Байкал-Амур магистрали (БАМ) ҳақида ёзмабман.

Ҳозир бунга ишониш қийин, аммо 1930-йиллар бошидаги СССРнинг халқаро мавқеи жуда паст бўлган. Уни кўпчилик давлатлар тан олмаган (масалан, АҚШ бор йўғи 1933 йилда тан олган), халқаро битимларга қўшмаган. Капиталист ўлкалар бизни барибир яшатмайди, бу йил бўлмаса кейинги йил яна ҳар томондан бостириб киради, деган ҳадик кучли бўлган.

Бу даврда Сталиннинг японлардан ҳавотири жиддий бўлган. Ҳавотир оқибатлари ҳам жиддий бўлган, ҳеч муболағасиз миллионлаб инсонларнинг тақдирини ўзгартириб юборган. Масалан, 1937 йилда Хитой ва Корея билан чегарадош ҳудудлардан 170,000 корейсни Қозоғистон ва Ўзбекистонга мажбуран кўчириши ана шу Япония ҳадиги тўғридан-тўғри натижаси эди.

Яна бир натижаси—БАМ бўлган. Транссибир темир йўлига параллел "заҳира" йўл ғояси 19-аср охирларидан бўлган, аммо 1930 йиллар бошида Япония Манчжурияни тўлиқ эгаллагач, Сталин кўзида бу ғоя эҳтиёжга айланади. Яъни, Манчжурияда плацдарм яратган японлар шимолга, Амурнинг нариги қирғоғига кўз тикадиган бўлса, Транссибирни эгаллаши ё унга зарар етказишининг олдини олиш учун, заҳира йўл зарур деган қарорга келади.

(Темир йўл қандай қийинчиликлар билан, не-не қурбонлар билан қурилганини билмоқчи бўлсангиз, ўша йилларда маҳбус иш кучини қўриқлашда ишлаган, кейин ўзи ҳам маҳбусга айланган соқчи Иван Чистяков хотираларини ўқишни тавсия қиламан).

Японияда бу давр ҳарбийлар давлатда деярли чекланмаган таъсирга эга бўлган йиллар эди. 1931 йилги Манчжурияни эгаллаш бўйича маҳфий операцияни амалга оширган полковник Ишивара Канжи ва унинг сафдошлари назарида, Манчжурия шунчаки мустамлака эмас, балки Япония ҳаёт-мамотини ҳал қиладиган ҳудуд, империянинг келажакдаги жаҳон урушида АҚШга қарши муҳим плацдарми бўлган. Германияда ҳарбий илмни ўрганиб келган Ишивара ўша даврдаги япон ҳарбий элитасини тайёрлайдиган олийгоҳда, ёш курсантлар орасида мисли кўрилмаган обрўга эга бўлган. Ҳарбий иши ва маърузаларидан ташқари вақтида қоралаган асарларида Ишивара Иккинчи жаҳон урушини бошланишидан 10 йилча олдин башорат қилган, дея оламиз; бу урушда Япония АҚШ билан "ҳал қилувчи олишувга" киришади, аммо АҚШга етиб боргунча, афсуски, Совет иттифоқи билан жанг қилишга тўғри келади, деб ёзган.

1930 йилларда катта қурбонлар (коллективизация, қулоқларга қарши кураш, 1937-38 йиллар қатағони вҳк) эвазига Совет иттифоқи Шарқий Осиёдаги вазиятни ниҳоят ўнглайди, 1938 ва 1939 йиллардаги чегара тўқнашувларида японларни бутунлай мағлуб қилмасада, бурнини қонатади. Японлар диққатини жанубга, нефтга бой Индонезия ва Жануби-Шарқий Осиё ҳудудларига қаратишади.

Аммо БАМ ва японлар ҳақидаги қиссамизнинг ҳали якун топмаганлигини Токиодаги раҳбарият билмайди. 1945 йил августида "иттифоқчилик бурчини бажариш учун" (аслида эса Япония ва у эгаллаган ҳудудлар тўлиқ АҚШ қўлига ўтиб кетишини истамагани сабаб) Японияга қарши урушга кирган СССР ярим миллиондан ортиқ япон аскарини асир олиб, уларни Иттифоқнинг турли ҳудудларидаги (шу жумладан биздаги) меҳнат лагерларига жойлайди. (Нокамтарлик бўлсада, бу мавзудаги китобимни яна бир эслатиб ўтай 😅).

Қизиғи шундаки, японларни асир олиш ҳақида 1945 йил 23 августда имзолаган буйруғида Сталин Қизил армияга асирларнинг салкам учдан бирини БАМ қурилишига сафарбар қилишни буюради. БАМ Транссибир йўлидан ажраладиган Тайшет ҳудудига айниқса кўп сонли японлар жойлаштирилади. Умрининг кўп йилини Сибир лагерларида ўтказган яҳудий шоир Исроил Эмиот йиллар ўтиб Тайшет ҳақида "Совет маҳбуслари юрагини қўрқувга тўлдирадиган ном" деб хотираларида ёзади.

Жами 600,000ча японни уруш тугагандан кейин асир қилиб сақлаган Сталин бу пайтлар нималарни ўйлаганини билиш қийин, албатта. Аммо қарорга имзо қўяркан, мўйлабини силаб, трубкасини тортиб, бир пайтлар японлардан қўрқиб қурила бошланган темир йўлни япон асирлари қўли билан битказишини ўйлаб, мийиғида жилмайганини тасаввур қилиш мумкин.

#ТарихчиКундалиги

@profsherzod
3.02.2025, 18:45
t.me/profsherzod/435
PR
Prof. Sherzod
4 876 подписчиков
40
14
1.3 k
Темир йўллар ва империялар ҳақида

Головниннинг ёзишича, Хитой янги йилда тезюрар поезд йўллари узунлигини 50,000 кмга етказмоқчи экан. Головнин ТАССнинг Токиодаги мухбири бўлгани учун, унинг иши япон газеталарини ўқиш. Архивларда ТАСС папкалари устида кўп ишлаган инсон сифатида айтишим мумкинки, ТАССчилар ишини яхши бажаради. Гарчи Москвага юборадиган ёзувлари деярли ҳамиша мафкура сабаб биқиқроқ бўлсада.

Головнин ёзувидан японларнинг Хитой темир йўллари узайишига ярим ҳавас, ярим ҳасад билан қараётганини кўриш мумкин. Буни тушунса бўлади—тезюрар поездларни йўлга қўйиш бўйича дунёда пионер ҳисобланган Япония бу борада Хитойнинг чангида қолиб кетди. Хабарларга ишонсак, биргина 2024 йилда Хитой 2,500 кмлик янги тезюрар йўллар қурган. Қиёс учун: Япониядаги тезюрар темир йўлларнинг умумий узунлиги 3,000 км атрофида. Албатта, жўғрофий сабаблар муҳим: Хитойнинг майдони Японияникидан салкам 25 баравар катта.

Аммо темир йўллар ҳақида гап кетганида, ҳаёлимда Хитойдаги янги йўллар ва замонавий поездлар эмас, бундан 100-125 йил олдинги тарих бўлади. Ўша даврга "темир йўл империализми" даври деб ҳам қараш мумкин. 20 аср бошида Хитойнинг шимоли-шарқи (Манчжурия) ва Корея устида рақобатлашган икки империя—Россия ва Япония—темир йўллар қуриш йўли билан бир-бирини сиқиб чиқаришга уринади. 1901 йилда тугатилган Транссибир темир йўли японларни анча саросимага туширади—руслар Европа ҳудудидан тезлик билан аскар ё қурол-яроқ олиб кела олишини тушунган Япония бу темир йўл уларнинг Хитой ва Кореяга бўлган даъвосига нуқта қўйишидан ҳавотирга тушишади.

Россия ва Япония ўртасидаги 1904-1905 йиллардаги урушни тарихчилар баъзан Нолинчи жаҳон уруши дейишади. Бу уруш айнан Корея ва Манчжурия устида бўлган. Японларнинг оламшумул ғалабаси уларга нафақат шон-шуҳрат, балки Корея устидан ҳукмронлик ва Манчжурияда темир йўл юритиш имконини берган. Инглизлар бошлаб берган мустамлакачилик учун эса темир йўллар ажойиб восита бўлган.

1905 йилдаги мағлубият Чор Россиясининг якунини бошлаб берган жараёнлардан эди. Бунга ҳозир ишониш қийин, аммо Чор Россияси ўрнини эгаллаган Совет Иттифоқи салкам 20 йил давомида Япониядан ҳавотирда яшаган. 1931 йилда японлар бутун Манчжурияни эгаллаб олганида, лом-мим деёлмай, кузатиб туришга мажбур бўлган. 1935 йилда Оқпошшодан мерос қилиб олган Хитой шарқий темир йўли (КВЖД)ни японларга арзон-гаровга сотишга мажбур бўлган.

Хитой эса бу даврда ўлаксахўрлар тортқилаган ўлик танага қиёсланарди.

Аммо замонанинг зайлини қарангки, ўша ўлик Хитой ҳозирда уйғониб, дунёни тебратмоқда. Чириётган Россия қаердаю, қариётган Япония қаерда.

#ТарихчиКундалиги

@profsherzod
2.02.2025, 18:09
t.me/profsherzod/434
PR
Prof. Sherzod
4 876 подписчиков
33
8
1.1 k
Подкастнинг янги мавсумини бошладик, янги сонини Ютубга жойладик!

The East Angle ("Шарқий назар") подкастининг янги сонини ҳозиргина Ютубга жойладим. Бу сонни одатдагидан фарқли равишда онлайн ёздик, чунки подкастдошим Ра Мейсон Японияда, ўзи севган Окинавада сафарда эди. (Ра Япониянинг ташқи сиёсати, хусусан Окинава мавзусида дунёдаги етакчи экспертлардан, яқинда Окинава ҳақидаги китоби ҳам чиқди).

Фурсатдан фойдаланиб, Япониядаги охирги ўзгаришлар ҳақида гап бошладик. Ундан кейин кўп шов-шувга сабаб бўлган қалтис мавзуга ўтдик: Британиядаги ёш қизларга нисбатан баъзи келиб чиқиши Жанубий Осиёлик бўлган жиноятчилар тўдаси томонидан содир этилган жинсий жиноятлар ва бу мавзунинг баъзи ўнгчи (хусусан техброларнинг каттаси Илон Маск)лар томонидан шиширилиши ҳақида суҳбатлашдик. Японияни мендан анча яхши биладиган Ра у ердаги вазият ҳақида анча қизиқ гаплар айтди.

Подкастни мунтазам эшитадиганлар билади, жиддий мавзулардан бошлаб, охирида албатта футбол ҳақида суҳбат билан якунлаймиз. Шу сабаб бу сонда кўпчилик ватандошларимиз учун муҳим янгилик: Абдуқодир Ҳусановнинг Англия премиер лигасидаги биринчи ўзбек ўйинчиси бўлганини муҳокама қилдик, ундан кейин япон ўйинчиларининг ҳам сони ортиб бораётганини қайд этдик.

Бу мавзулар сизга қизиқ бўлса, подкастни мана бу ҳавола орқали кўришингиз мумкин.

Подкаст ҳақидаги фикрларингизни видео тагида, хоҳлаган тилингизда қолдирсангиз, жуда хурсанд бўламан! Айниқса, канал орқали келганингизни билдирсангиз 😊

Ра билан ойда бир чиқадиган суҳбатларимиз сизга қизиқ ё маъқул бўлса, Ютубдаги каналга обуна бўлсангиз, бизга катта ёрдам бўлади (ҳозирча бор йўғи 148та обуначимиз бор, бу йил давомида ҳеч бўлмаса 1000 тага чиқариш режамиз бор 😅)

Эътиборингиз учун катта раҳмат!

#TheEastAngle

@profsherzod
1.02.2025, 06:13
t.me/profsherzod/433
PR
Prof. Sherzod
4 876 подписчиков
74
27
1.5 k
2-қисмнинг 2-қисми 😅

Техбролардан ташқари "подкаст бро" ва "криптобро"лар ҳам бор. Булар ҳақида қанча гапирса шунча оз, албатта. Аммо сизларни турли атамалар билан етарлича қийнаб қўйдим. Шу сабаб булар ҳақида кўп гапирмайман. Шунчаки мисол келтираман. Подкаст броларга энг зўр мисоллар Жо Роган ва Лекс Фридман, деса бўлади. Фридман ё Ҳуберманга ўхшаганларини жиддий қабул қилиш мумкин, чунки ҳеч бўлмаганда дипломи бор, дерсиз. Аммо охирги пайтлар буларнинг яхши куч эканига жиддий шубҳам бор.

Криптобролар ҳақида эса умуман ҳеч нарса демайман. Уларнинг иши—лохларни кўпайтириш. Чунки крипто деган нарса лохлар кўплиги устига қурилган пуфакдан бошқа нарса эмас (криптога пулини тикиб қўйган ҳейтерлар келиб қолса ҳайрон қолмайман 😅).

Диққатимизга арзимас броларнинг яна бир тури бор—сексист, мизогинист, фашист бролар. Тейт дегани бор, эшитгандирсизлар. Бошқа гапирмаганим яхши бундай қаланғи-қасанғилар ҳақида.

Хуллас, бундай броларнинг тури, сони кўп. Улар чиройли гапиради. Ота меҳрини билмасдан, аёлларни ҳурмат қилмасдан катта бўлаётган ўспириннинг ғурурини қитиқлаш йўлларини яхши билади. Таъсирчан ўғил болани дунёга қарши қўя олади. "Қара, аёллар кучайиб кетди, сени менсимай қўйди, сенга бўйсунмай қўйди, ваҳоланки момонг бобонгга қуллик қилган!" қабилидаги гаплар билан уларни аёлларга, катталарга, жамиятга қарши қўяди.

Бролар устидан кулиш мумкин. Уларни менсимаслик мумкин. Афсус ва надоматлар бўлсинки, биз яшаётган замонда броларни умуман диққатсиз қолдириш имконсиз. Чунки бизнинг замонимиз—бролар замони. Маск бро Твиттерни сотволиб, икки йилда жамиятнинг чиқиндихонасига айлантириб улгурди. Қолган техбролар унга тақлид қилиб, Трампнинг узугини ўпишмоқда. Трамп президент бўлиши ортида ҳам бролар турибди.

Турли броларнинг охирги, бошқаларига ўхшамас тури ҳам бор. Интеллектуал бро деса бўлар буни. Бунга энг ажойиб мисол: психолог ва профессор Жордан Питерсон.

Питерсон бир вақтлар кўпчиликнинг ҳурматига сазовор бўлган олим эди. Олим бўлгандаям, унча-мунча олим эришолмайдиган чўққиларга эришган олим. Маърузаларига билет топиб бўлмасди—катта концерт залларини тўлдирарди. Нотиқлик санъатига қойил қолмаслик иложсиз—саҳнада кўз ёш тўкиб гапиради. Қизиғи, замонамиз эркакларининг юрагига етиб борадиган муаммоларни ажойиб ҳис қиладиган нотиқ, олим. Уни эшитиб, гапларига қулоқ бермаслик қийин.

Аммо Питерсон ҳам сотилди. Пулга сотилдими, шонгами, билмадим. Ё азалдан сотилиб бўлиб, мақсадига эришиш учун "ҳурматли домла" бўлиб юрганми—билмадим. Буларнинг бари менга қоронғу. Аммо олим сифатида ҳурматга лойиқ бўлган Питерсон ҳам трампбролар сафига қўшилди.

Булар бари бирлашиб, ўғилларимизни, йигитларни йўлдан уришмоқда. Албатта, буларнинг ортида бошқаларнинг пешона тери ҳисобига маблағини оширадиган шафқатсиз венчур капитал ётади.

Буларга қарши қандай курашиш мумкин, дерсиз? Жавобим оддий—ўғилларимизга тарбия беришимиз лозим. Уларга бизни ва ота-боболаримизни одам қилиб келган ҳислат ва қадриятларни ўргатишимиз лозим: ҳурмат, меҳнат, эътибор. Ҳурмат бўлгандаям, қаердаги Питерсонга ўхшаш ширинсўз демагогга эмас, бутун инсониятга ҳурмат. Аёлларга ҳурмат. Айниқса аёлларга ҳурмат.

Қаердаги крипто ёки бошқа найранглар орқали эмас, ҳалол меҳнат орқали бойиш мумкинлигини тушуниб катта бўлишсин. Бошқа инсонларнинг меҳнатини қадрлашни ўрганишсин. Шунда ўғилларимизга ҳеч қандай броларнинг маслаҳати керак бўлмайди.

@profsherzod
30.01.2025, 04:11
t.me/profsherzod/432
PR
Prof. Sherzod
4 876 подписчиков
28
26
1.4 k
Дунёга нима бўлаяпти? 2-қисм: "Эркаклик инқирози"

Бу ёзувни бир Телеграм ёзуви узунлигига сиғдираман деб ўйлагандим, ундан узун бўлиб кетди. 2-қисмнинг ўзи икки қисмга чўзилиб кетди (иккинчи бўлакни бугун, бу ёзув пастида чоп қиляпман). Айбга буюрманглар. Мен учун муҳим мавзу бу. Мулоҳазаларингизни кутиб қоламан 😊

Туркумнинг биринчи, кириш қисмида бир нечта умумий муаммолар ҳақида гапиргандим. Бугун шуларнинг биттаси—шартли равишда "Эркаклик инқирози" деб номлаймиз—мисолида жиддийроқ муаммолардан баъзиларини кўриб чиқамиз.

Нега биз эркаклик инқирози ҳақида гапиряпмиз?

Биринчидан, эркакларнинг анъанавий ўрни ўзгариб бормоқда. Бу—табиий ҳол, тарихнинг янги босқичи. Тарихий сабаблари кўп, аммо энг муҳимларидан: охирги 100 йил ичида саноат ортда қолиб, анъанавий эркаклар қилиб келган, қора куч талаб қилган ишлар сони кескин камайиб кетди. Кўмир конлари, металлургия заводлари, деҳқончилик ё чорвачилик каби асосан эркакнинг кучига таянган ишлар аста-секин тарихда қолмоқда (гап асосан ривожланган жамиятлар ҳақида). Жамиятда аёлларнинг ўрни ортиб бормоқда.

Иккинчидан, саноат инқилоби даври (19-аср охиридан 20-аср ўрталаригача) анъанавий институтларнинг тагига сув қуйди, инсонларни асрлар давомида боғлаб келган ришталарни кучсизлаштирди. Мен энг яхши биладиган мисол—Япониядан гапирсам. 1945 йил ер билан бир бўлиб ётган Япония қандай қилиб 19 йил ичида Осиёдаги илк Олимпиадани қабул қиладиган даражада ўзини тиклади? Ақлга сиғмас меҳнат ва қурбонлар ҳисобига, албатта. 1955-1973 оралиғида Япония иқтисодиёти йилига ўртача 10% тезлик билан ривожланиб, 18 йил ичида икки бараварча ўсди. Бу жараён тарихга "Япон иқтисодий мўъжизаси" номи остида кирди. Каминангиз ҳали-ҳануз талабаларимга бу ҳақда маърузалар ўқийман.

Бу каби саноат ва тижорат ривожи ўз-ўзидан бўлмайди. "Иқтисодий мўъжиза" асоратларини ҳозирги давр Японияси тўлиқ ҳис қилмоқда. У давр отасини кўрмай ўсган болалар, боласини танимай яшаган, эрталаб 5 да чиқиб кетиб, кеч 9 да уйга кириб келган оталар даври бўлган. Бундан бошқа ижтимоий муаммолар талай бўлган. Азалдан инсонларни бир-бирига боғлаб турган ришталар кучсизлаша бориб, жамиятда бегоналик кучайган.

Учинчидан, тарих ва жамиятдаги ҳар қандай бўшлиқни тўлдирадиган кучлар етарли бўлади. 1980-2000 йилларда ўша Японияда отасиз ўсаётган ўғилнинг диққатини видеоўйинлар эгаллаганди. Яқин-яқингача "видеоўйинлар болаларга ёмон таъсир қилади, уларни тошбағир, ҳиссиз қилиб қўяди!" деган мақолаларни кўриш мумкин эди.

Аммо ҳозирда бундай мақолаларни учратмайсиз ҳисоб. Сабаби, олдинги ўспиринлар интернет кафега бориб бир соат ярим соат ўйин ўйнаб келган бўлса, ҳозирги ўспиринлар бундай нарсаларга ҳеч қандай чекловларсиз, уйдан чиқмасдан эриша олади. Олдин интернет кафега чиқиб, қолиб кетсак, онамиз қидириб қолади, деган ҳадик билан яшардик. Аммо ҳозирги ўсмирлар хонасига қулфланиб олиб хоҳ энг охирги видео ўйинни, ё бошқа ёмонроқ нарсаларни ҳам ота-онасининг хабарисиз бемалол кўра олади. Бу нарсаларнинг болалар руҳиятига ўтказаётган таъсири ҳақида АҚШлик психолог Жонатан Ҳайдт яқинда китоб ҳам чоп қилди (китоб ҳақида алоҳида ёзаман—унгача "Канада орзуси" номли ажойиб блог муаллифи Чаросхоннинг юқоридаги ёзувини ўқиб туринг).

Тўртинчидан, ва энг қўрқинчлиси—пул топиш иштиёқида, ё капиталистик тузумда амаллаб кун кечириш мақсадида ўғиллари тарбиясини ташлаб қўйган, "йўқолган" оталар ўрнини эгалловчи турли персонажлар кўпайди. Буларнинг ҳаммасини йиғма қилиб "бролар" деса бўлади (инглизча bro сўзидан). Бу бролар ҳақида сиз ҳам эшитгандирсиз. Биринчи навбатда, "техбролар"—Силикон ("Кремний" эмас!) водийсида ё "стартаплар" орқали, ё спекуляция қилиб "кўтарилган" крутой бролар. Илон Маск буларга энг яққол мисол. Техбролар кўпчилик ёшларнинг қаҳрамонларидир, чунки уларда ўспиринларга ёқадиган кўп нарса мужассам. Уларнинг кўпи ақлли, пулдор, қиммат машиналарда юради, чиройли қизларни ўзига жалб қилади вҳк. Масала ва жараёнлар моҳиятига чуқур киришни билмайдиган ёш бола бундайларга лаққа тушиши турган гап. Айниқса "стартапчи" бўлса.
30.01.2025, 04:10
t.me/profsherzod/431
PR
Prof. Sherzod
4 876 подписчиков
Репост
27
19
1.1 k
Шу китобни ўқияпман. Жонатан Ҳайдт телефон, гаджетлар, ижтимоий тармоқларга қарам янги авлоднинг бугунги ва эртанги муаммоларини таҳлил қилибди.

Бир ўринда муаллиф болалар ўйинларига тўхталади. Яъни телефонга қарам авлод пайдо бўлмасидан аввал болалар ўйинлари шахс шаклланишида қанчалик муҳим бўлганини айтади.

Шу таҳлилларини ўқиётиб, хаёлимга Шукур Холмирзаевнинг болалар ўйинларига бағишланган бетакрор ҳикоялари келди. Адиб ўйиннинг бола характеридаги ролини тиниқ тасвирлаган. Ўйинларда ҳалоллик, ғирромлик, устамонлик, чаққонлик, синчилик, қувлик ва бошқа сифатлар шаклланиши мумкин. Ё шахсга айланади, ё...

Яна шу мавзудаги ҳикояни Муҳаммад Шарифнинг “Толкўприк” китобида ўқигандим.
Болаликдаги чиллак, бештош, ланка, пақпақ(лой ўйини) ва ҳоказо ўйинларда ютиш, ютқизиш ҳаёт-мамотдек туюлган. Ютган – шод, ютқизган уйига шумшайиб, эртанги ўйинни яхшироқ ўйнаш режасини тузиб қайтарди.

Афсуски, телефонга қарам бўлаётган болаларнинг шундай ўйинлар билан улғаяётгани ҳақида бугун эшитмайман.

@chnizomiddinova
30.01.2025, 02:54
t.me/profsherzod/430
PR
Prof. Sherzod
4 876 подписчиков
51
23
2.6 k
Қанчалик яхши бўлмасин, бир китобни камдан-кам қайта ўқийман. Аммо ҳар йили қайта ўқийдиганим бир асар бор—Император Маркус Аурелиуснинг "Мулоҳазалари" (исми бизга русчадан Марк Аврелий бўлиб кириб келган—менга Маркус кўпроқ ёқади).

Маркус китобни чоп қилиш учун эмас, ўзи учун ёзган. Ёзувларини ўлганидан сўнг тўплаб, чоп қилишган.

Аслида ёзувим китоб ҳақида эмас, муаллифи ҳақида. Китобдан бошлашим сабаби шундаки, уни ўқибгина Маркуснинг том маънодаги файласуф ҳукмдор бўлганини англаганман. Файласуф ҳукмдор ғояси, албатта, Суқротга бориб тақалади: Афлотуннинг "Давлатида" Суқрот "Файласуфлар ҳукмдор бўлмагунча, ё ҳукмдорлар фалсафага таянмагунча, шаҳарлар иллатлардан тинчлик кўрмас" қабилида гапиргани ёзилади.

Афлотунча ғоялар узра қурилганини иддао қилувчи давлатга янги сайланган ҳукмдорга қараб, унинг фалсафадан нақадар йироқлигини, демократик сайланган бундай ҳукмдордан тахтни мерос қилиб олган биргина Маркус нақадар давлат ва дунё учун яхши бўлиши мумкинлигини кўп ўйлайман...

#Мулоҳазалар

@profsherzod
28.01.2025, 05:15
t.me/profsherzod/429
PR
Prof. Sherzod
4 876 подписчиков
126
18
1.9 k
Ҳусанов ва АПЛ

Абдуқодирнинг шанба кунги дебюти ҳақида ёзмаган бир мен қолдим шекилли 😅 Мен ҳам ўзимнинг беш чақалик фикримни ёзай 😂

Тўғри, Ҳусанов ўйиннинг бошидаёқ хатога йўл қўйди. Аммо бундай хатоларни пихини ёрган, 15 йиллик тажрибага эга катта ҳимоячилар ҳам қилиб туради. Мисол учун, Манчестерда яшайдиган яна бир катта ҳимоячи Ҳарри Магуайр пайшанба куни худди шундай хатога йўл қўйиб, дарвозасига гол урилишига сабаб бўлди.

Унинг устига, хатосидан кейин Абдуқодир шошиб қолмади, бошини эгмади. Кейинги хавфли вазиятда жамоадошини ва бутун жамоасини голдан сақлаб қолди. Бундан икки йил олдин Беларусда ўйнаб юрган йигит учун икки инглиз баҳайбат клуби ўртасидаги ўйин умуман олганда ёмон дебют бўлмади.

Тўғри, Абдуқодирнинг ҳар қадамини синчковлик билан кузатаётган, илоннинг ёғини ялаган инглиз футбол матбуоти, у ҳақдаги инглизча ҳар бир твитни изоҳсиз қолдирмаётган ватандошлар бу хатодан бир муддат жазавага тушишди. Аммо Англия премиер лигаси (АПЛ)ни кўп йиллардан бери кузатадиган бири сифатида шуни айта оламан—бу каби хатога ҳар қандай ўйинчи йўл қўйиши мумкин!

Чунки АПЛ—дунёдаги энг қийин лигадир. Бу масалада баҳс ё мунозара ноўрин. Ҳар йили икки клубдан бири чемпион бўладиган Испаниясиям, ҳар бир неча йилда коррупцион жанжаллар бўлиб турадиган Италиясиям етолмайди АПЛга.

(Пул сарфлаш бўйича текширувлар ва жанжаллар АПЛда ҳам бўляпти, аммо улар ҳақида Абдуқодирнинг ҳурмати ҳеч нарса демай турамиз 😅)

Бундай қийин лигага тез киришиб кетишнинг ўзи бўлмайди. Менман деган ўйинчилар биринчи ўйинларида қийналади, хатоларга йўл қўяди. Бошқа лигаларда рақибларини ер тишлатган афсонавий футболчилар АПЛга келиб, кўзи очилади. Тарихда мисоллар жуда кўп бунга.

Роналду деган феноменал ўйинчини олайлик. Ҳозирда етти ёшдан етмиш ёшгача футболнинг фсини тушунадиган одам борки, Роналдуни танийди.

Аммо 2005 йилда уни Манчестерда, Олд Траффорд майсасида илк кўрганимда у ҳали юзида ҳуснбузар тошган, тўпни уёқ-буёққа айлантириб, биров сал тегиб кетса йиқилиб қоладиган йигирма яшар бола эди.

(Бу орада, йигирма йил олдинги Манчестер ва унинг футбол клублари ҳақида бир туркум бошлаганман. Биринчи қисмини мана бу ерда ўқишингиз мумкин. Иккинчи қисмини сешанба куни ёзаман).

Ҳозир бунга ишониш қийин, аммо Олд Траффордда Роналдунинг турли финтларию ҳаракатларини мухлислар сўкишлар билан кутиб оларди. Инглиз мухлислари бағритош бўлади, нимаям дердик. Аммо чақириқ ва ҳуштакларга сабаб бўлган, инглизчани яхши билмасдан дунёнинг энг қийин лигасига келган ёш Роналду булардан тушкунликка тушмади, синмади. 4-5 йил ўтиб энг олди ўйинчисига айланди (мессичилар, жим туринглар😅). 2008 йилда клуби Чемпионлар лигасига эришишида катта ёрдамчи бўлди.

Роналдуни нимага эслаяпман? Ҳатто унингдек афсоналар ҳам биринчи ўйинларидан АПЛни ишғол қилгани йўқ. Бунга юзлаб мисол бор. Нафақат ўйинчилар, балки мураббийларга ҳам тегишли гап бу. Абдуқодирга ишонч билдириб, уни дунё футболи чўққисига тортиб олган, Англияга келгунича катта ютуқларга эришган Гвардиола ҳам Манчестердаги илк мавсумини жадвалнинг учинчи ўрнидагина якунлаган.

Гвардиолани қўйинг, мураббийлар мураббийи Сэр Алекс Фергюсон АПЛда чемпионликни кўп йил кутган.

Абдуқодирнинг ютуғидан суюнишимиз табиий. Ўтган сафар ёзганимдек, тарихий ҳодиса бу. Шу ёшида дунёнинг етакчи клубларидан бирида ўйнаяптими, бу дегани унинг келажаги порлоқ. Унданам муҳими, ёш талантларни яхши тарбия қиладиган Пепнинг раҳбарлиги остида ўсиш, дунёдаги энг кучли ҳимоячилардан бири бўлиш имконияти бор.

Албатта, Ўзбекистон терма жамоаси мухлиси бўла туриб, буларга суюнмаслик, келажакка умид билан боқмаслик имконсиз. Биз мухлислар фақат ва фақат яхши нарсаларга ишонамиз, яхши нарсаларни кутамиз. Абдуқодир ва бошқа йигитлар АҚШдаги ЖЧда ўйнашига умид қиламиз. Куни келиб, дунёнинг энг қийин лигасида ўйнаб, термага сардор бўлишини кутамиз. Европанинг энг рақобатли лигаларида Абдуқодир, Элдор каби ўйинчилар кўпайишини тилаймиз. Ва буларнинг ҳаммаси рўёбга чиқишига ишонамиз.

Шу сабаб, Абдуқодирни эртаю кеч кузатаётганларга маслаҳатим—relax, take it easy 😅 У ҳаммасини уддалайди.

@profsherzod
27.01.2025, 05:39
t.me/profsherzod/428
PR
Prof. Sherzod
4 876 подписчиков
20
9
1.1 k
Адабиёт ва ҳаёт

Яхши китоб нафақат билим ё кўникма беради, ёки ҳордиқ чиқаришда ёрдам беради. Яхши китоб, ажойиб китоб инсонни бутунлай бошқа макон ва замонга кўчира олади. Бундай китоблар кўнгилни кўтаради, чунки бошқа санъат асарлари каби бизни кундалик ҳаётдан, бизга таниш бўлган машғулоту манзаралардан вақтинча бўлсада чалғитади.

Яхши китоб ўқиганимизда саёҳатга чиққан йўловчидек, уйдан чиқмасдан ақл ва сўз кучи ёрдамида бир жойларга бориб келамиз. Саёҳатни бошқа жойларни кўриш, янги нарсаларни кашф этиш учунгина эмас, балки таниш нарсаларга назаримизни ўзгартириш учун қиламиз (бу ҳақда олдин ёзгандим). Ўқувчини ўзига тортиб оладиган китоб ҳам аслида шундай—унинг таъсири остида бир муддат таниш назарни четга қўйиб туриб, нарсаларга бошқа кўз билан қарай бошлаймиз. Худди бир кўзойнакни ечиб, бошқасини кийиб кўргандек.

Янги йил таътили пайтида бир нечта ажойиб ва қисқа романлар ўқидим. Тан оламан, буларни қисқалиги учун танлагандим—баъзан, айниқса йил охирида, катта китоблардан чарчайди одам. Бу романларнинг ҳар бири 100 бет атрофида эди, яъни, деярли бир ўтиришда ўқиб тугатиш мумкин бўлган китоблар. Мисол учун, улар орасидан мана бу уч романни олайлик: ирландиялик ёзувчи Клэр Киганнинг "Бундай кичик нарсалар" (Small Things Like These) романи ва икки япон ёзувчиси асарлари: Оямада Ҳироконинг "Чуқур" китоби, ва Аояма Нанаэ қаламига мансуб "Ёлғиз қолиш учун ажойиб кун" романи.

Кейин билсам, бу асарларнинг бари адабий совринлар олган, аммо уларни кутубхонадан танлаётганимда бунга қарамагандим (китоб ҳақида ҳеч нарса билмай туриб, интуитив танлашни ёқтираман, агар у китоб кейин эсда қоладиган даражада яхши чиқса, бошқача хурсанд бўламан). Мен буларни фақат ва фақат қисқа бўлгани учун танлагандим 😅

Қисқалигига қарамасдан, учала китоб ҳам мени бошқа вақт ва маконга кўчира олди. Киганнинг ажойиб романини ўқиб, унинг усталарча тизилган жумлаларига ҳайрон қолиб, ўтган асрнинг совуқ бир қишидаги жанубий Ирландияга бориб келдим. Икки япон романи эса мени ўзим севган, таниган жойга—Японияга—элтди. Япония ҳақида китоблар ўқиганимда, агар асардаги жойларни билсам, бориб кўрган бўлсам, уларни кўз олдимда гавдалантириб ўқийман, таниш жойлар ҳақида гап кетса, мийиғимда жилмайиб ҳам қўяман ☺️ Айниқса Аояманинг романи менга яна Токиони, унинг поезду бекатларини, емакхоналарию кўчаларини эслатди.

Албатта, китобларни шунчаки таниш жойларни бошқатдан ҳис қилиш учун ўқимадим; уларнинг ҳар бири ўзига хос воқеа ва сюжети билан мени ҳайрон қолдирди (айниқса "Чуқур" романи жуда антиқа экан). Аммо ўқиган китобларимизда биз ҳамиша ўзимизни қидирамиз—ё ўтмишдаги ўзимизни, ё келажакда эришишимиз мумкин бўлган ўзимизни... Ва ҳатто умуман рўёбга чиқмас, ҳеч қачон бўлмаган ва бўлолмайдиган ўзимизни.

#Китоблар

@profsherzod
25.01.2025, 17:07
t.me/profsherzod/427
Результаты поиска ограничены до 100 публикаций.
Некоторые возможности доступны только премиум пользователям.
Необходимо оплатить подписку, чтобы пользоваться этим функционалом.
Фильтр
Тип публикаций
Хронология похожих публикаций:
Сначала новые
Похожие публикации не найдены
Сообщения
Найти похожие аватары
Каналы 0
Высокий
Название
Подписчики
По вашему запросу ничего не подошло