ТЕНГДОШЛАРИМГА
Бунча баланддамиз, осмонмиз бунча,
Ҳақиқат ёлғонни йиқмай қолдими.
Пошшонинг қарори чиқмагунича
Қалбимиз қарори чиқмай қолдими?!
Мен ҳам ошиқдирман муҳаббатдан маст,
Кўнглига тоза ишқ солганлар борми.
Китобни буйруқнинг ижроси чунмас,
Юрак нидоси чун олганлар борми?!
Китоб кўрган халқдир, кўрмаган – авом,
Биз ўзни қайгадир кетдик ташлабми?
Умрида мактабга бормаган момом
Биздан яхши билар Бобо Машрабни.
Юрагим орқага тортади баъзан,
Муқаддас сўзларнинг заволидан, дўст.
Қўрқмаслик – қўрқувга солар дафъатан
Муштоқ китобларнинг уволидан, дўст.
Ҳар дам тафаккурга бериб қанотни,
Инсонки, умрига назар ташласин.
Китобдан топгаймиз боқий ҳаётни,
Китобда яшаган дўстлар яшасин!
Меҳриноз АББОСОВА.
PS. 21–27 апрель кунлари юртимиз бўйлаб «Ўзбекистон – китобхонлар юрти» шиори остида V Республика «Китобхонлик ҳафталиги» ўтказилмоқда.
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
Jizzaxnews |
Тelegram |
Facebook |
Dzen |
YouTubе